1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 Ўз-ўзидан алангаланишни баҳолаш. Цетан сони



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

 
4.6. Ўз-ўзидан алангаланишни баҳолаш. Цетан сони 
Ёнилғининг кимёвий таркиби ўз-ўзидан алангаланишнинг тутилиб 
туриш даврига сезиларли таъсир қилади. Парафин углеводородлари ўз-ўзидан 
алангаланишнинг энг паст ҳароратига эга. Уларнинг молекуляр массаси 
қанчалик юқори бўлса, ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати шунчалик паст бўлади. 
Ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланиши миқдорий жиҳатдан унинг цетан 
сони (ЦС) билан баҳоланади.
Цетан сони (цетановое число-ЦЧ). Цетан сони – ёнилғи ўз-ўзидан 
алангаланишининг шартли ўлчам бирлигидир. ЦС сон бўйича синовнинг 
стандарт шароитида синалаётган ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланишишига 
эквивалент бўлган эталон аралашма (эталон ёнилғи – цетан С
16
Н
34
билан алфа-
метилнафталин С
11
Н
10
) таркибидаги цетаннинг ҳажм бўйича салмоғига тенг 
бўлади. Цетаннинг ўз-ўзидан алангаланиши яхши; унинг ўз-ўзидан 
алангаланиши 100 деб қабул қилинади, алфа-метилнафталинники – ёмон. Унинг 
ўз-ўзидан алангаланиши нол деб қабул қилинади. Эталон аралашма 
таркибидаги бу компонентлар миқдорини ўзгартириб унинг ўз-ўзидан 
алангаланишини 0 дан 100 гача ўзгартириш мумкин. Масалан, синалаётган 
ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланиши 45% цетан ва 55% алфа-метилнафталин 
таркибли аралашманинг ўз-ўзидан алангаланиши билан бир хил бўлса, бу 
ёнилғининг цетан сони 45 га тенг бўлади. 
Ёнилғининг ЦС двигател ишчи жараёнини тавсифлайдиган асосий 
параметрларига таъсир қилади:
- алангаланиш тутилиб туриши даври давомийлиги; 
- босим ортиб бориш даври; 
- ёниш камерасидаги максимал босим; 


38 
- дизелнинг қаттиқ ишлаши R
- ёнилғининг нисбий сарфи g
е

Цетан сони 45...50 гача ортиб борганда: 
- алангаланиш тутилиб туриш давомийлиги қисқаради, натижада 
дизелни ўт олдириш осонлашади; 
- босим ортиб бориш даври катталашади; 
- ёниш камерасидаги максимал босим камаяди; 
- дизел қаттиқ ишлаши камаяди; 
- ёнилғининг солиштирма сарфи g
е
 камаяди. 
Цетан сони кичик бўлганда дизелларда аланганинг тутилиб туриши 
катталашади, бунинг натижасида алангаланиш бошланишига ёнилғининг кўп 
миқдори ёнишга тайёр ҳолатида бўлади (гомоген ёнилғи-ҳаво аралашмаси 
кўринишида) ва ёнилғи ёнадиган вақт қисқаради. Бунинг оқибатида дизел 
қаттиқ ишлайди (иш қаттиқлиги R катталашади) ҳамда ёнилғи тўлиқ ёнмайди, 
натижада двигател қуввати камаяди, тежамкорлиги ёмонлашади, ейилиш, 
шовқин ва ишлаб бўлган газлар заҳарлилиги ортади.  
Дизел нормал ўт олиши ва юмшоқ ишлаши учун ёзги ёнилғилар цетан 
сони 40...45, қишки ёнилғилар ЦС эса 45...50 бўлиши керак. 
ЦС кўп ортганда (70 ва ундан катта) дизел қуввати камаяди ва тутун 
кўпаяди. Бунинг сабаби, бундай ёнилғиларнинг алангаланишининг тутилиб 
туриши қисқа бўлиб, улар форсункага яқин жойда тез ёниб тугайдилар. 
Пуркалаётган ёнилғининг қолган қисми ҳавога эмас, балки юқори ҳароратли 
ёниш маҳсулотларига пуркалади. Натижада ёниш камерасида ҳаддан ташқари 
бой (форсунка атрофида) ва ҳаддан ташқари камбағал (форсункадан чет 
жойларда) аралашмали зоналар пайдо бўлади. 1-зонада тўлиқ ёнмаган 
маҳсулотлар (қурум) ҳосил бўлади. 2-зонанинг мавжудлиги заряд (ёниш 
камераси ҳажми)дан тўлиқ фойдаланмасликка сабаб бўлади ва оқибатда 
двигател қуввати ва тежамкорлиги пасаяди. 
ЦС катталашиши ёнилғи нархини қимматлаштиради. 
Саноат ишлаб чиқараётган дизел ёнилғиларининг цетан сонлари 
қуйидагилар билан тавсифланади: 
Маркаси 
Л 
З (-35 
0
С) 
З (-45 
0
С) 
А 
Цетан сони 
47-51 
45-49 
40-42 
38-40 
Дизел ёнилғисига Европа стандарти ўрнатган қуйи чегара – 48 
бирликдир. 
Ёнилғининг ЦС ёнилғи фракцион таркиби ва унинг тузилишига боғлиқ. 
Ароматик углеводородларнинг ЦС энг кичик, шунинг учун уларнинг дизел 
ёнилғиси таркибида бўлмагани маъқул. Сўнгра ЦС ортиши таркиби бўйича 
изоалканлар, нафтенлар ва тўйинмаган углеводородлар жойлашади. Нормал 
тузилмали алканларнинг ЦС энг катта (100 дан юқори бўлиши мумкин). 
Ёнилғи гуруҳий таркибини ўзгартириб унинг ЦС ни ўзгартириш 
(созлаш) мумкин.


39 
Дизел ёнилғисининг цетан сонини унга махсус присадкалар (нитратлар 
ва турли пероксидлар) қўшиш ҳисобига ошириш мумкин. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish