15-мавзу. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ. Ҳаракатлар стратегияси даврида янги тамойиллар(2 соат)
РЕЖА:
Ўзбекистон Республикаси марказий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш жараёни.
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш ислоҳотларининг янада чуқурлашуви.
1. Маҳаллий давлат ҳокимиятининг шаклланиши ва ривожланиши
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш асосий стратегик пировард мақсад сифатида эълон қилиниши натижасида мамлакат ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришиарни амалга оширишга доир ислоҳотлар янада чуқурлашди. Айниқса, ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этган давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш жараёнларини амалга оширишга устувор йўналиш сифатида муҳим эътибор бера бошланди. Зеро, ривожланган мамлакатлар тажрибаси давлатни ўзини демократлаштирмасдан туриб фуқаролик жамияти қуришнинг асло мумкин эмаслигини исботлаб берди.
Мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришнинг янги босқичи И.А.Каримовтомонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» ғояларида мужассамлашгандир. И.А.Каримов мамлакатнинг ривожланиш истиқболини қуйидагича таърифлайди: «Фақатгина биз танлаган босқичма-босқич, тадрижий ривожланиш йўли халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришишга, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлариҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган, қонун устуворлигини таъминлайдиган жамият барпо этишга оииб келиши муқаррар».
Концепция ўз моҳият эътиборига кўра, узоқ муддатга мўлжалланган Дастур бўлиб, унда Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши учун ҳуқуқий асослар ва шарт-шароитлар яратишнинг, шу билан бирга, мамлакатда замонавий фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг консептуал стратегиясидир. Унда дастлаб, мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш истиқболлари белгилаб берилди.Ўзбекистон Республикаси марказий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
Ўзбекистонда давлат бошқарувининг шакли Президентлик Республикасидир. Ўзбекистон давлати тарихида Президентлик Республикаси шаклидаги давлат бошқаруви дастлаб 1990-йил 24-мартда таъсис этилди ва биринчи бўлиб И.А.Каримов Президент бўлиб сайланди. 1991-йил 18-ноябрда «Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мустақиллик даврида Президентлик институти тўла шаклланди. Ўзбекистон Конституцияси 19-бобининг 89-моддасига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди». Президентлик лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти қуйидаги ваколатларга эгадир:
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;
Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатиардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;
республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига
биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини
тасдиқлайди;
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси
раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик
бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
тасдиғига киритади;
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига
Конституциявий суд раиси ва судялари, Олий суд раиси ва судялари,
Олий хўжалик суди раиси ва судялари, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига
номзодларни тақдим этади;
вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;
Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш заруриъати туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарори уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади;
фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулотда ҳолат жорий етади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
Ўзбекистон Республика«Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади,олий ҳарбий унвонлар беради;
Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлсининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади. Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишига ҳақли эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94, 95 ва 97-моддаларига биноан қуйидаги ваколатларга эгадир:
94-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
95-модда. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилинган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати фавқулотда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.
97-модда. Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси (Парламент). Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати беш йил. Унга 25 ёшга етган Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эгадир.
И.А. Каримов томонидан икки палатали миллий парламентни ташкил қилиш ғояси 2000-йил 25-майда Олий Мажлиснинг 2-сессиясида илгари сурилди: «Шуни яхши англаб олишимиз зарурки, ҳаёт ўзгариши билан, одамларимизнинг аввалги сиёсий ва маънавий онги улғайиши билан, бизнинг парламентимизнинг ташкил этилишида ҳам, унинг фаолиятида ҳам тегишли ўзгаришлар бўлиши табиийдир. Шу ҳолатларни назарда тутиб,мен доимий асосда ишлайдиган икки палатали парламент тизимига ўтиш таклифимни киритмоқчиман, яни биз 2004-йилда бўладиган сайловларда парламентни икки палатали қилиб ташкил этишимиз лозим» .
2004-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат бўлиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қофақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдордаолти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг оброли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборатдир:
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ва бошқа қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингтақ
димига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул
қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;
9) Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
12)Давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқиаш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
Ҳалқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;
Ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мутлақ ваколатиари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79-, 80-моддаларида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси (ижро этувчи ҳокимият). Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари ва ҳуқуқий мақоми қуйидагилардан иборатдир:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
2. Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш жараёни
Баъзи олимлар фикрича, сиёсий раҳбарлик ижтимоий бошқарувнинг алоҳида намоён бўлишидир. Сиёсатни бошқарувдан, бошқарувни эса сиёсатдан ажратиб бўимайди. Шунингдек, бошқарув ташкилотнинг ёки жамиятнинг яхлитлиги ва барқарорлигига эришиш воситасидир. Шунингдек, ҳокимият ижтимоий бошқарувнинг зарурий шартидир. Бошқарув ўзини ўзи бошқарувдан фарқ қилиб, қонунлар, раҳбарлар, бойликлар кўринишидаги махсус ташкил этилган тартибга солувчи механизмлар ёрдамида инсонларга онгли равишдаги легитим таъсир сифатида пайдо бўлди. Кейинчалик бошқарувга инсонийлик, мақсадга мувофиқлик ва оқилона ғоялар таъсирида жамият мақсадларига эришиш воситаси сифатида қарала бошланди. Яна баъзи талқинларда эса бошқарув субектларва органлартомонидан одамларга нисбатан онгли мақсадга мувофиқ ҳолдаги таъсири ва иқтисодий субектларнинг эса улар хатти-ҳаракатини йўналтириш ва кутилган натижаларни олишга қаратилган мақсадлардаги таъсиридир.
Ўзбекистонда давлат бошқарувиижрочилик фаолияти юритиш хусусиятига эга бўлган давлат ҳокимияти фаолиятини амалга оширишнинг ягона кўринишидир. Бундай бошқарув биринчи галда, қонунлар, Президент фармонлари, қарор ва фармойишларини ҳаётга жорий этишга қаратилган. Давлат бошқаруви хўжалик, ижтимоий-маданий ва маъмурий-сиёсий соҳаларга раҳбарлик қилиш жараёнида амалга оширилади. Давлат бошқаруви маълум бир мақсад ва вазифаларга қаратилган бўлиб, бир қатор функцияларга таянади. Давлат бошқаруви органларининг ўзига хос функциялари қуйидагилар:
Истиқболни белгилаш функциялари илмий маълумотлар ва қўлга киритилган ютуқларга асосланган ҳолда, қандайдир ҳодиса ёки жараёнларнинг ривожланишидаги ўзгаришларни олдиндан кўра билиш.
Режалаштириш - у ёки бу фаолиятнинг йўналишлари, мақсад, вазифаси, режа ва кўрсаткичларини аниқлаш, у ёки бу жараёнларни (иқтисодий, маданий ва бошқ.) ривожлантириш.
Ташкил этиш - бошқарув ва бошқарилувчи тизимни ташкил этишни таъминлаш. Ташкил этиш функсияси бирортизим, унинг бўлаклари, жойлашуви, уларнинг ўзаро алоқаси ва ҳар бир бўлакнинг функцияси нимадан иборат эканлигини аниқлаб беради.
Тартибга солиш - қандайдир фаолият, у ёки бу ҳаракатларни амалга ошириш тартибини ўрнатиш.
Мувофиқлаштириш - маълум бир мақсадга эришиш учун турли органлар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ўз харакатларини ўзаро келишув асосида амалга оширишлари.
Назорат - давлат бошқарувининг назорат қилиш функцияси билан ҳисобга олиш функцияси бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Ҳисобга олиш орқали ресурслар сони, харажатлар, ҳужжатларнинг ҳаракати, қарорлар ижроси натижалари аниқланади.
Марказий давлат ва хўжалик бошқарув органларининг кўплаб ваколатлари ва функциялари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига узатилди. Улар, асосан назорат ва текширувни амалга ошириш, литцензия бериш, стандартлар белгилаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларнинг сифатини кузатиб бориш билан боғлиқ ваколатлардан иборат бўлди. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида олий ва ўрта махсус касб-ҳунартаълими соҳаси вазирлик ва вилоят ҳокимлиги бошқаруви даражасида белгиланиб, улардан молиялаштириш ва инсон ресурсларинижойлаштириш кабилар вилоят ҳокимликлари ваколати сифатида белгиланган эди. ўрта таълим тизимини бошқаришда туман ва шаҳар ҳокимликлари жорий бошқарув жараёнини мувофиқлаштириш, ресурсларни жойлаштириш, мониторинг олиб бориш каби ваколатларга эга эди. Шунингдек, марказий давлат органларининг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, автомобил ва йўловчи ташувчи транспортни тартибга солиш, аҳолига коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш (чунончи, кўп болали, кам таъминланган оилалар, ногиронларни қўллаб-қувватлаш) каби бошқарув ваколатлари ва функциялари маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига берилди. Буларнинг бари маҳаллий ўзига хосликларни янада тўлиқроқ ҳисобга олиш, функцияларни бажаришда оперативликни ошириш ва охир-оқибатда, маҳаллий аҳоли ҳаётини яхшилаш имконини беради.
Албатта, мамлакатда бошқарувваҳокимият органларини номарказлаштиришнинг самараси жамиятнинг барча соҳаларидасезилиши учун марказий ҳокимият органларини номарказлаштиришни, инсон тараққиёти параметрларини ўзгартиришни, бу соҳада қонунчиликни ривожлантириш, иқтисодий ва ташкилий йўналишлар бўйича шарт-шароитлар яратиб беришини тақазо этди. Шунинг учун ҳам бу даврда ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга доир қонунчилик асослари янада ривожлантирилди. Айниқса, ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият юритадиган ходимларсони кўпайтирилди. Маҳалла посбони, маънавий-маърифий ишлар олиб бориш билан шуғулланувчи оқсоқолнинг маслаҳатчиси каби ойлик маоши олиб ишлайдиган лавозимлар жорий этилди. Маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва котибининг ижтимоий аҳволини яхшилашга доир имтиёзлар берилди. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари идоралари ва маҳалла гузарлари қурилди, шу каби обектларга эга маҳаллалар гузарлари қайтадан замонавий талаблар асосида таъмирланди. Маҳалла гузарларида аҳолига дастлабки маиший хизмат кўрсатишга доир хизмат кўрсатиш мажмуалари шаклланди.
Давлат ҳокимияти органлари ва бошқарувини номарказлаштириш ислоҳотлари соҳасидаги туб ўзгаришлар 2004-йилдан бошланди. Бунда асосан «марказ — ҳудудлар», «давлат — хусусий тармоқ», «давлат фуқаролик жамияти» муносабатларида кўпроқ горизонтал ўзаро муносабатлар аҳамиятини ошириш, қуйи органларга нисбатан мустақиллик беришга доир ваколатлар берила бошланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда номарказлаштириш ислоҳотларини олиб боришда қуйидаги миллий анъаналар ва тажрибалар эътиборга олинди:
-индивидуализмдан жамоатчиликни устувор қўйган миллий қадриятлар ва анъаналар;
қадимдан шаклланган давлат органлари ва мансабдорларига ҳурмат билан қараш ва уларга ишонч билдириш;
давлат олиб бораётган ислоҳотлар натижаларини чуқур англаш, бужараёнга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш;
жамиятда кексалар ва аёлларга ҳурмат билан қараш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга нисбатан ғамхўрлик қилиш туйғуларининг мавжудлиги;
жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга нисбатан ўта хайрихоҳлик.
Мамлакатда давлат ҳокимияти органлари ва бошқарувини номарказлаштириш жараёнида бу соҳага мутасадди бўлган ҳукумат комиссиясига давлат бошқаруви органлари ваколатлариниқайтадан тақсимлаб чиқиш вазифаси топширилган эди. Бунда асосан ҳир хил ваколатларни бажараётган органларни аниқлаш, улар ваколатларини бир-биридан ажратиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашувини чеклаш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини қонунларда белгиланган доиралардан чиқмаслигини таъминлаш кабиларгажиддий эътибор қаратилди. Ислоҳотлар натижасида 2004-йилдан бошлаб бу соҳада қуйидагиларга эришилди:
давлат бошқаруви тизимида турли ваколатларни амалга ошириб келаётган 27 та давлат бошқарув органи ва хўжалик идоралари қисқартирилди;
хўжалик идораларининг давлат бошқарувига доир ваколатлари олиб ташланди;
давлат бошқарув девонларининг олий қатламига тегишли раҳбарият таркиби ҳам қисқартирилди (вазир мақомига тенг бўлган 20 та лавозим ва вазир ўринбосари мақомига тенг бўлган 80 та лавозим);
маъмурийбошқарув ваколатларини амалга ошираётган 40 минг нафарга яқин давлат хизматчиси қисқартирилди.
Ноёб ва бозори чаққон бўлган товарларнинг баъзиларини марказлашган ҳолда тақсимлашга барҳам бериш мақсадида уларнинг давлат томонидан тасдиқланадиган баланслари миқдори деярли икки баробар қисқартирилди. Натижада, бу ҳолат ресурсларнинг чекланган ҳолда тақсимланишини бартараф этишга шарт-шароитлар яратди. Эндиликда бу каби товарларни тарқатиш ва олди-сотди қилиш биржа ва ауксионлар воситасида харидорларга тўғридан тўғри шартномалар асосида сотила бошланди.
Мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш ислоҳотлари «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси асосида 2007-йил 11-апрелда қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун давлат бошқарувини мазмунан янгилаш, мавжуд демократик принципларни кенгроқ жорий этиш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтиришда ғоят муҳим аҳамият касб этди. Бу ислоҳотлар натижасида парламентнинг ўз ваколатларини самарали амалга ошириши, палаталар ўртасида халқ иродасига таянган ҳолда ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул қилиш учун зарурбўлган ўзаро мувозанат ва чекловлар тизими ҳамда механизмини вужудга келтириш, депутатларнинг демократик тартиб-тамойиллар ва сиёсий рақобат шароитида доимий асосда профессионал тарзда иш олиб боришлари, қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятида умумдавлатва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш, фуқароларнинг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштирокини янада кенгайтириш учун етарли шарт-шароитлар яратииди.
3. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш ислоҳотларининг янада чуқурлашуви
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришга доир амалга оширилган ислоҳотларнинг улкан натижалари И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010-йил 12-ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси» номли маърузасида чуқуртаҳлил этиб берилди.
2001-2010-йиллар ичида мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсад ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирлар кўришга қаратилди.
Бу даврда марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларнинг вазифаларини ўзгартиришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш борасидаги ваколатларини, хўжалик тузилмалари фаолиятига бевосита аралашувини кескин қисқартиришга катта эътибор берилди. Бошқача айтганда, уларнинг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиқлаштириш ва пировард натижада давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини жиддий камайтириш кўзда тутилди. Шунингдек, бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, Ўзбекистонда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб шаклибўлган маҳалла тизимини шакиллантириш масалаларига катта аҳамият қаратилди.
Илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимининг тугатилиши ҳам либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Қабул қилинган қонунларга мувофиқ эндиликда Бош вазир нафақат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади, балки унга раҳбарлик қилади ва унинг иши самарадорлиги учун шахсан жавоб беради, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига раислик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Концепсияда бу даврга келиб мамлакат аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтираётганлигидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинди:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолариБош вазир тақдимигабиноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
ЎзбекистонРеспубликаси Бош вазири ва Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимийттус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонинингкамида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси мухокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотумибилдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишлича ЎзбекистонРеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки кисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидансўнгЎзбекистонРеспубликаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф етилади. Олий Мажлистомонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажаручини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади>>
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига киритилаётган ушбу ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти шундан иборатбўлдики уларга кўра, Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни тасдиқлашнинг янада демократик принципларини ифодалайдиган янги тартиби ўрнатилиши кўзда тутилди. Шунингдек, Конститутсяга киритилаётган бу ўзгартишларга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш хуқуқини бериш, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари доирасидан чиқариш таклиф этилди.
Концепсияда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига зикр этилган тузатишларни киритиш таклиф этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78- ва 93-моддаларига ҳам тегишли ўзгартишлар киритиш зарурати туғилиши таъкидланиб, жумладан, Конституциянинг 78-моддаси 15-бандини «... шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш» деган сўзлар билан тўлдириш кераклиги таклиф этилди. Кейинчалик бу таклиф асосида ўзгартишлар киритилган бу банд Конституцияда қуйидагича ифодаланди: «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш».
93-модданинг 15-бандига «вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади» деган сўзларданолдин «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан ...» деган сўзларни киритиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди. Кейинчалик мазкур киритилган ўзгартиш Конституцияда қуйидагича ифодаланди: «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли».
Шунингдек, 93-модданинг 8-бандидан «ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади» деган сўзларни чиқариш, 93-модданинг 16-бандини «...Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли» деган сўзлар билан тўлдириш тавсия этилди. Кейинчалик мазкур киритилган ўзгартишлар асосида Конституциянинг 93-моддаси 8- ва 16-бандлари қуйидагича ифодаланди:
«8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
16)республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли».
Шунингдек, 93-модданинг 12-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Бош проқурори» деган сўзлардан кейин «унинг ўринбосарлари» деган сўзларни чиқариш ва уларнинг ўрнига Ҳисоб палатаси раисини деган сўзларни киритиш ва ундан сўнг матн бўйича «тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажиисининг Сенати тасдиғига киритади» деган тарзда баён этиш кераклиги таклиф этилди.
Кейинчалик мазкур киритилган ўзгартиш Конституцияда қуйидагича ифодаланди: «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади».
Шу билан бирга, И.А.Каримов Концепсияда «сайловларда ютиб чиққан сиёсий партия тақдим этган Бош вазир номзодининг Парламент томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳақидаги конституциявий тартибнинг белгиланиши, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми институтининг жорий этилиши ва сиёсий тизимни модернизация қилиш жараёнида амалга оширилиши лозим бўладиган бошқа қатор чора-тадбирлар ўз мазмун-моҳияти билан мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришнинг янги босқичини бошлаб беришини» алоҳида таъкидлаб кўрсатиш баробарида «мазкур ислоҳотларнинг муваффақияти, авваламбор, мамлакатимизни янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз суръатига, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксаклигига ва ўз-ўзидан аёнки, биринчи навбатда сиёсий партияларнинг етуклик даражасига, уларнинг Ўзбекистонимиз тақдири ва келажагига дахлдор бундай улкан масъулиятли ваколатларни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқ» эканлигига барчанинг диққат-еътиборини қаратди.
Мазкур қонун давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда амалга ошириб келинган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, унинг янги босқичини бошлаб берди ва давлат ҳокимиятининг учта субекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ушбу ҳужжат Бош вазирни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этишнинг, парламент ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги демократик тартибини белгилаши билан бирга, жамият ҳаётини демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларинингжадал ривожланишини таъминлашга ҳамда юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланишига ҳам кенг шароитлар яратади.
Мамлакатда мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш асосий стратегик пировард мақсад эканлиги эълон қилинди. Бу даврда бошланган демократик ислоҳотлар жараёнида миллий меросимиз ва миллий давлатчилик анъаналари билан демократик қадриятларни уйғунлаштириш йўлидан борилди. Давлат ва жамият қурилишида миллий характер касб этган, шу билан бирга,демократик қадриятларни ҳам ўзида намоён этган миллий давлат ҳокимияти органларини шакллантириш ислоҳотлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, маҳаллий ҳокимиятга доир қабул қилинган қонунларга биноан маҳаллий ижроия ҳокимият органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, маҳаллий бошқарув ва бошқа масалаларни аҳолининг манфаатларини эътиборга олган ҳолда қонунлар, шунингдек, тегишли моддий ва молиявий ресурслар асосида бевосита ёки вакиллик органлари воситасида ҳал қилиш мақсадлари ҳаётда ўз ифодасини топа бошлади.
«Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, ўзини ўзи бошқариш, инсон эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг зармонавий давлатга хос принципларини жорий этиш ғоятда мураккаб ўтиш даврини, бошқарув ва ўзини ўзи бошқарувнинг доимий ва муттасил равишда ишлаб турадиган механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этди. Албатта, бу механизмлар жамиятдаги турли ижтимоий табақалар манфаатлари ва эҳтиёжларини, ҳаётий интилишларини эътиборга олиб сиёсат юритилган тақдирдагина барқарор ишлаши мумкин.
Жамият сиёсий тизимини демократлаштириш тамойиллари ва ҳуқуқий асослари иккита тамойилнинг ўзаро ҳамжиҳатлигига боғлиқдир: бошқарувнинг барча даражаларида қонунларга амал қилишнинг самарасини ошириш; фуқароларнинг бошқарув жараёнларидаги иштирокини, шунингдек уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокининг фаоллигини ошириш. Биринчи тамойил бошқарив жараёнларининг илмий-амалий асосланганлигини, фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксалишига, бошқарув ходимлари ва хизматчилари иш фаолиятини такомиллаштириш, сиёсий институтлар ва жамият ҳаётининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга боғлиқ бўлса, иккинчи тамойил давлат ҳокимияти барча даражаларида уларнинг ваколатларини ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан кенгайтириш ва уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш, уларга нисбатан нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари назоратини йўлга қўйиш, ошкораликни, ўзаро танқидни кенгайтириш, жамоатчилик фикрини эътиборга олиш каби соҳаларининг такомиллаштирилишига боғлиқдир.
Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат, миллий давлатчилик анъаналари ва миллий манфаатлар талаблари асосидаги ҳақиқий маҳаллий давлат органлари мустақиллик даврига келиб шаклланди. И.А.Каримов томонидан дастлабки йиллардаёқ фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга ўтишнинг концептуал дастури ишлаб чиқилди.
Мустақилликнинг дастлабки даврида шакллантирилган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ўзига хос миллий жиҳатлари, демократик характери ва туб моҳияти тўғрисида И.А.Каримов қуйидаги фикрни билдирган эди: «Эски маъмурий-буйруқбозлик тизими ва унга мос бўлган ҳокимият ва бошқарув органлари барҳам топтирилди. Сиёсий ва иқтисодий бошқариш ҳамда тартибга солишнинг кўпгина тузилмалари ва органлари тугатилди. Улар маъмурий-буйруқбозлик тизимининг, марказлаштирилган режалаш-тақсимлаш иқтисодиётининг устунлари эди. Улар демократик қадриятлар ва тамойилларга йўналтирилган янги давлатчиликнинг қарор топиши ва эркин бозор иқтисодиётининг пойдеворларини яратишйўлидаги асосий тўсиқ бўлиб келди. Конституцияга мувофиқ, давлат ҳокимияти органларининг аввалги тоталитар тузумдан мутлақо фарқ қиладиган, ҳокимиятларнинг яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг бўлиниши принципига асосланган тизими яратилди. Уларнинг ҳар бири фаолиятида ҳуқуқий асосда авторитаризм ва тоталитаризмнинг хуружларини истисно этадиган чинакам демократик меъёрлар ва йўл-йўриқлар қарор топтирилди. Ташкил этилган ижро этувчи ҳокимият органлари тизими олдингиларидан тубдан фарқ қилади.Улар режалаш-тақсимлаш вазифаларидан холи бўлиб, иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ролини бажармоқда. Кўплаб вазирликлар ўрнига бозор шароитларига мос бўлган хўжалик бирлашмалари, уюшмалари, консернлар, корпорациялар, холдинг компаниялар ташкил этилди. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг янги тизими вужудга келтирилди. Унинг асосини ҳокимлар институти ташкил этади. Унда жойлардаги ижро этувчи ҳокимият билан вакиллик ҳокимияти раҳбарининг вазифалари бирлаштирилган».
Ҳокимларнинг ижро ҳокимияти органи сифатида вужудга келиши, вакиллик органи билан ижроқўм ўртасидаги муносабатлардан тубдан фарқ қилувчи муносабатларнинг пайдо бўлишида, вакиллик органлари (советлар) ҳамма масалаларни ҳал қилади, деган декларатив қоиданинг бекор қилинганлиги муҳим воқелик бўлди. Ҳар икки орган ваколатлари, вазифалари ва улар ихтиёридаги масалалар доираси аниқ белгиланиши вакиллик органлари билан ижроия ҳокимияти ўртасидаги муносабатлар хусусиятини ўзгартирди ва ижроия органларининг кундалик фаолиятига депутатлар, вакиллик органлари ортиқча аралашувларига чек қўйди. Депутатлар ва вакиллик органларининг ижро ҳокимияти фаолиятига бўлар-бўлмас аралашуви ижро ташаббускорлигини чегараларди. Янги муносабатлар эса ижро ҳокимияти ташаббускорлиги учун кенг имкониятлар очиб берди. Вазифа ва ваколатларнинг аниқ белгиланиши ижроқўмларсоветларга тааллуқли ҳамма масалаларни ҳал қила олади деган қоидани барҳам топишига олиб келди, натижада ижро ҳокимиятининг вакиллик органларидан устунлигини таъминловчни сабаб барҳам топди.
Вужудга келган янги муносабатлар вакиллик органларининг мутлақ ваколатлари доирасининг кенгайиши ва ижро ҳокимияти органларининг мустақил ваколатларининг кенгайганлигида ўз аксини топди. Яъни вакиллик органлари «ҳамма масалаларни ҳал қила олади» деган ҳуқуқни йўқотиши, уларнинг мутлақ ваколатларининг кўпайиши билан қопланди. Энди вакиллик органлари муҳим ташкилий масалалар билан бирга, маҳаллий ижро ҳокимияти таркибий бўлинмалари ва уларнинг раҳбарларини тайинлаш; маҳаллий мулк фондларинитасдиқлаш; маҳаллий мулкни хусусийлаштириш тартибини белгилаш; маҳаллий солиқ ва йиғимлар турини белгилаш ва ҳоказолар каби мутлақ ваколатларга, ўз навбатида ҳокимлар ҳам кўплабмулк, ер муносабатларида мустақил ваколатларга эга бўлди. Яъни вакиллик органлари билан ҳокимлар ўртасидаги муносабат бир томондан вакиллик органларининг мутлақ ваколатлари кўпайиши билан, иккинчи томондан ижро ҳокимияти органларининг мустақил ҳуқуқлари кўпайиши билан тавсифланади.
Ҳокимлар билан вакиллик органлари муносабати ҳокимиятнинг бўлиниш принципини ўзида акс эттира олди. Буни юқорида айтилганидек, вакиллик ва ижро ҳокимияти ваколатларининг аниқ ажратилганида кўриб чиқдик. Ижроқўмлар советларнинг ваколатини (қонунга асосан) амалга оширган бўлса, ҳокимнинг ваколати унинг шахсан ваколати сифатида мустаҳкамланган ва ўз навбатида шу ваколатни амалга оширишда, тегишли қарорлар қабул қилишда уларнинг жавобгарлиги ҳам белгиланган. Ҳозирги вакиллик органлари ҳоким ваколатига кирувши масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқини ўзига олмайди.
2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларининг демократлашуви
Ўзбекистондамаҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий асосларининг пойдевори Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Унда давлат ҳокимияти органларининг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат талаблари асосида фаолият юритишини таъминлай оладиган ҳуқуқий асослар мужассамлаштирилди. Конституциянинг ХХI бобида (Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари) маҳаллий давлат ҳокимиятининг фаолият юритиш принциплари ҳамда тегишли ҳудуднинг барча соҳаларини ривожлантиришда бу органларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрни аниқ белгилаб берилди. Бу бобда вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этишлари мустаҳкамлаб қўйилди.
Шунингдек, Конституциянинг 100-моддасига асосан маҳаллий ҳокимият органларига қуйидаги ваколатлар берилди:
- қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
- ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, ва маданий ривожлантириш;
- маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимиарни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
- норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Маҳаллий кенгашлар Конституция ва қонунларда ўзларига берилган ваколатларга асосан қуйидаги функцияларни бажарадилар: маҳаллий аҳамиятга молик барча масалаларни ўзлари мустақил ҳал этадилар; умумдавлат аҳамиятига молик масалаларни ҳал этишда иштирок қиладилар; ўз ваколатлари доирасидаги барча масалани ҳал этиш жараёнида миллий манфаатларни ўз ҳудудида яшаётган фуқароларнинг манфаатлари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қиладилар; ягона давлат ҳокимияти органларининг таркибий бўғини сифатида ўзларидан юқори турувчи давлат органлари қарорларининг амалга оширилишини таъминлайдилар ва қуйи босқич кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қиладилар.
Шунингдек, Конституцияда маҳаллий ҳокимият органлари тушунчасига таърифлар бериш ва унинг ҳуқуқий мақомларини яратиш ривожланган ва демократик давлатлар сиёсий тизимини чуқур ўрганиш, миллий мерос ва аньаналарни эътиборга олган ҳолда мамлакатимиз тарихий анъаналари асосида рўй берди. Агар Конституциянинг 101-моддаси чуқур талқин этилса, биз бу ҳолатни аниқ ва равшан англашимиз мумкин: «Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, халқ депутатлари қуйи Кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қиладилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар. Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорларни қуйи органлар ижро этиши мажбурийдир. Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатлари муддати - 5 йил».
Мустақилликнинг дастлабки даврида — 1992-йил 4-январда «Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идоралари қайта ташкил этиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Унга асосан мамлакатда маҳаллий ҳокимятнинг вакиллик ва ижро органлари тизими шаклланди, шунингдек яккабошчилик асосида фаолият олиб борувчи ҳоким лавозими жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганидан кейин маҳаллий давлат ҳокимиятига доир ҳуқуқий давлатга хос бўлган янги қонун қабул қилишга зарурат сезилди. 1993-йил 2-сентабрда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунга биноан жойларда маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмалари орасида бутунлай янги шарт-шароитлардаги ўзаро ҳамкорликка асосланган фаолият юритиш шакллари ўрнатилди, шунингдек унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари белгиланди. Унда маҳаллий давлат ҳокимиятининг иқтисодий ва молиявий манбалари аниқ кўрсатилди, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг фаолиятидаги қонунийликнинг кафолатларига доир нормалар аниқ ва равшан ифодаланди.
Мазкур қонунга биноан вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органлари, деб белгиланди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг энг қуйи бўлинишлари — қишлоқ, посёлка (шаҳарча) ларда вакиллик органлари ташкил этилмайдиган бўлди, уларнинг ўрнига фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган янги органлар — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкил этиш ҳуқуқий асослари шаклланди. Мамлакатда ҳуқуқий мақоми бўйича туманларнинг икки тури - вилоятлар таркибига кирувчи ва шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар, шаҳарларнинг эса уч тури — туманга бўйсунувчи, вилоятга бўйсунувчи ва республикага бўйсунувчи шаҳарлар бўлиши белгиланди.
Натижада маҳаллий вакиллик органларининг икки бўғинли тизими — қуйи бўғин сифатида — туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашлари, юқори бўғин сифатида — вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари шаклланди. Маҳаллий вакиллик органлари ўз фаолиятини жамоавий асосида олиб бориши, ижроия органлари яккабошчилик асосида фаолият юритиши белгиланди.
Мамлакатда маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг ўзаро муносабатлари амалга оширишлари Конституциянинг 11-моддасидаги ҳокимиятнинг бўлиниш принципига амал қилиши, уларнинг ўзаро бир-бирини «тийиб туриш», назорат қилиш, ҳокимиятни бирор орган қўлида тўпланиб қолишига тўсқинлик қилиш механизмлари асосига қурилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига биноан, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
Қонунчиликда халқ депутатлари кенгашлари таркибида доимий комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилган. Бу комиссиялар сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқади ва тайёрлайди, тегишли кенгаш қарорларини ва қонун ҳужжатларини рўёбга чиқаришга кўмаклашади, ўз ваколатлари доирасида назорат ўрнатади. Шунингдек, мазкур комиссиялар кенгашнинг ташкилий фаолияти шаклларидан бири ҳисобланади. Доимий комиссиялар депутатларни кенгаш ишига доимий равишда ва фаол жалб этиш воситаси бўлиб, унинг воситасида кенгаш ишининг фаолияти доимийиик характерини касб этади. Ҳар бир кенгаш ўз иш кўламидан келиб чиқиб қандай доимий комиссия фаолият юритишини белгилайди. Улар фаолиятида депутатларнинг аксарият қисми ўз фаолиятини олиб боради.
Маҳаллий давлат ҳокимиятининг органи бўлган халқ депутатлари кенгашлари вакиллик органи сифатида халқ (сайловчилар) томонидан умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Халқ депутатлари кенгашларининг сайлов орқали шаклланиши уларнинг вакиллик органи эканлигини англатади. Фуқаролар сайлов воситасида бу органларга ўзларининг вакилларини сайлайди. Халқ депутатлари сайловчилар берган ваколатлар ва улар номидан фаолият олиб боради. Бошқача қилиб айтганда, халқ депутатлари маьлум сайлов округидаги сайловчиларнинг давлат ҳокимияти органларидаги мухтор вакилидир.
Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунига асосан маҳаллий вакиллик органларининг барча даражалари сайлов воситасида шаклланади. Қонунга биноан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар демократик қадриятлар асосида амалга оширилади. Улар қуйидагилардан иборат:
сайловлар жамият ижтимоий қатламларини ўзида ифодалаган кўппартиявийлик асосида ўтказилади;
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига 21 ёшдан сайланиш мумкин;
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланадиган депутатлар сони республиканинг барча субектлари учун тенг бўлиши (вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига 60 тагача, туман ва шаҳар кенгашларига 30 тагача депутат сайланиши мумкин);
халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига фақат сиёсий партиялар, халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эса сиёсий партиялар билан бир қаторда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эга бўлиши.
Мустақиллик даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органлар фаолиятини мувофиқлаштиришга тааллуқли яна Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1995-1996 йй.), «Сиёсий партиялартўғрисида»ги (1996 й.) қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (1995 й.), «Туманга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув органларининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги (1996 й.) Фармонлари қабул қилинди.
Мамлакат 2001-йилдан бошлаб демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даврига кирди. Бу давр жамият сиёсий тизимини ва давлат бошқарувини демократлаштиришда муҳим аҳамият касб этди. Бу даврда ҳокимият органларини номарказлаштириш — давлат бошқаруви ваколатларини бир қисмини аста-секин марказдан қуйидаги бошқариш бўғинларига бериш, шу асосда уларнинг фаоллигини ошириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, аввало, маҳалла тузилмалари, шунингдек жамоат тузилмалари ваколатларини юқоридан қуйига босқичма-босқич ўтказиб бориш жараёни янада чуқурлашиб бормоқда.
Бу даврда ҳокимият бўлинишининг конституциявий принципига амал қилинишини таьминлаш, қонун чиқарувчи ҳокимият — Олий Мажлис ва жойлардаги вакиллик органлари — вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Конституция ҳамда қонунларда уларга берилган ваколат ва назорат вазифаларини қаьтий амалга оширилишига эришиш, ижроия ҳокимияти устидан жамоатчилик, аввало халқ депутатлари амалга оширадиган назоратни кучайтириш, бошқарувтизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, улар қабул қиладиган қарорларни қабул қилиш сифатини ошириш, улар ижроси устидан назоратнинг таъсирчан механизмини жорий этиш каби бир қатор вазифалар амалга оширила бошланди.
Халқ депутатлари тимсолида жамиятдаги турли ижтимоий табақалар ўз манфаатлари ва эҳтиёжларини ифода этади, уларнинг қондирилишини талаб қилади. Шу тариқа турли хил манфаатларни умумлаштириш, қондириш жараёнлари амалга ошади.
Халқ депутатлари кенгашлари воситасида аҳоли ўзининг манфаатларини ифода қилар экан, улар бу кенгашлар фаолиятида давлат манфаатлари билан мулоқотга киришади, ўзаро манфаатдорлик асосида давлат ва турли ижтимоий табақалар манфаатлари уйғунлашади. Маълумки, Ўзбекистонда ислоҳотларнинг боришида қонунларнинг устуворлик принципи амал қилади. Шунинг учун ҳам вакиллик органлари фақат қонунлар доирасида, берилган ваколатлар воситасидагина фаолият юритадилар. Шу боис ҳам халқ депутатлари кенгашларининг барча ваколатлари ва вазифалари Конституция ва қонунларда аниқ ва равшан белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, қонунийликни таъминлаш ва фуқаролар хавфсизлигини сақлаш соҳасидаги барча чора-тадбирлар ва мувофиқлаштириш ишларини маҳаллий ҳокимият бажаради. Бунинг асосий сабаби шундаки, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир томондан халқнинг сайлаши натижасида шаклланган бўлса, иккинчи томондан ижро ҳокимиятлар бошлиқларининг марказий давлат органлари ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тайинланиши, шунингдек, улар бир вақтнинг ўзида вакиллик органлари тасдиғидан ўтишлари натижасида легитимликка эга бўлади. Демократик мамлакатлар учун давлат ҳокимиятининг легитимлиги унинг ҳуқуқий давлатга алоқадорлигини билдиради.
Шу билан бирга маҳаллий ҳокимият органлари ўз ҳудудлари доирасидаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиш масалаларига ҳам масъулдирлар. Бозор иқтисодиётига асосланган демократик қадриятлардан келиб чиқиб маҳаллий ҳокимият органлари давлатга тегишли бўлмаган ташкилотлар, корхоналар ва жамоат ташкилотларининг ички ишларига аралашмаган ҳолда уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиб беради, вакиллик органларининг тасдиқлашлари воситасида ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг дастурларини, туман, шаҳарлар ривожланишининг режаларини тузади.
Маҳаллий ижро органларининг ваколатларидан яна бири — улар маҳаллий бюджетни шакллантириш ва унинг ижросини амалга ошириш, маҳаллий солиқлар, тўловлар ва йиғимларни белгилаш, бюджетгакирмайдиган жамғармаларни шакиллантириш каби ишларни бажаради ва ўз аҳолиси жойлашган ҳудудни барча жабҳалар бўйича ривожлантиришга ўзининг катта ҳиссасини қўшади. Лекин, ҳудудда ҳокимият органлари — вакилиик органлари ва ижро ҳокимиятларининг олиб борадиган ишлари ваколатлари бир-биридан алоҳида ажратилган. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунда вакиллик органлари билан ижро органларининг бу масаладаги ваколатлари аниқ ажратиб қўйилган: ҳокимлар ҳар йиллик бюджет лойиҳаларни тайёрлаш, уларни халқ депутатлари кенгашига тасдиқлаш учун таклиф киритиш, бюджет ижросини амалга ошириш каби ваколатларга эга бўлса, вакиллик органлари бюджетни тасдиқлаш, унинг ижроси бажарилишини назорати ҳақидаги ҳисоботларни эшитиш ва муҳокама қилиш каби ваколатлар киради.
Шу билан бирга баъзи ваколатлар ҳар иккала органга ҳам тегишли бўлиши мумкин: масалан, бунга бюджетнинг бажарилиши ижросини назорат қилиш фаолиятини кўрсатиш мумкин. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунда маҳаллий солиқлар, тўловлар, йиғимлар, бож миқдорини белгилаш, уларни тўлайдиганлар учун турли имтиёзлар бериш вакиллик органларининг ваколатига киритилиб, улар мазкур ваколатларнинг айримларини (солиқ ва йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилаш кабиларни) ҳокимлар ваколатига ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу каби ваколатларни Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги», «Ер тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар доирасида аниқлаштирилади.
Туман, шаҳар ва бошқа аҳоли яшайдиган бирликлардаги коммунал хизматни амалга ошириш, бу соҳага бошчилик қилиш ваколатлари ҳам маҳаллий ҳокимият органларига берилган. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга биноан ҳокимлар аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кўплаб ваколатларга эгадир.
Табиатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳам маҳаллий давлат ҳокимиятлари ваколатларига киради. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунда вакиллик органлари ва ҳокимларнинг атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилишдаги раҳбарлик ва мувофиқлаштириб турувчилик функциялари аниқ кўрсатилган. Бундай функцияларга ер (тупроқ), ер ости бойликлари, сув, ҳаво, ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини авайлаб-асраш, улардан унумли фойдаланиш кабилар киради. Шунингдек, бу соҳага доир ваколатлар «Ер тўғрисидаги», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда кўрсатилган.
Маҳаллий ҳокимият органлари ўз ҳудудлари доирасида фавқулодда фуқаролик ҳолати актларини қайд этади, уни амалга оширувчи идоралар фаолиятига раҳбарлик қилади. Маҳаллий ҳокимият органлари кичик шаҳарлар, овул, қишлоқ, посёлкаларда фуқаролик ҳолати актларини бевосита ўзлари амалга оширса, вилоятлар ва улар мақомига эга ҳудудий бирликларда бу функцияларни адлия органлари бажарадилар. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари қарор фармойиш ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқларига ҳам эгадир. Бундай ҳужжатлар вакиллик органлари томонидан жамоавий тарзда, ижро ҳокимияти — ҳокимликда эса яккабошчилик асосда қабул қилинади. Бу каби ҳужжатларни ҳудуддаги барча фуқаролар бажаришга мажбурдирлар.
Ҳозирги даврга келиб давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш ислоҳотлари мамлакатни модернизациялаш жараёнининг асосий йўналишларидан бири сифатида янада чуқурлашиб бормоқда. Бу соҳада маҳаллий ҳокимият органлар бошқарувини демократлаштиришга ҳам муҳим аҳамият берилмоқда. Айниқса, уларнинг назорат қилиш ваколатларини ошириш бу соҳадаги ислоҳотларнинг негизини ташкил этмоқда.
Бу соҳада истиқболдаги ривожланиш йўналиши сифатида И.А.Каримов қуйидаги вазифаларни илгари сурди: «Ривожланган демократияга эга бўлган давлатларнинг тажрибаси, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг сиёсий ва конституцион ривожланишининг мантиқий йўли халқимиз, жамоатчилигимизнинг намояндалари бўлмиш вакиллик, депутатлик органларининг жамиятимиз ҳаётидаги роли ва аҳамиятини янада оширишни, содда қилиб айтганда, бу йўлда бошлаган ишларимизни изчил давом эттиришни талаб этмоқда. Айни шу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси - Сенат ҳамда қуйи — Қонунчилик палатасининг ролини янада кенгайтириш, фақатгина қабул қилинган қонунларнинг ижросини текшириш билан чегараланмасдан, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш, ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда, энг муҳим стратегик масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда ҳуқуқ ва ваколатларини ошириш учун Конституциямизга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шулар қаторида Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги ижро ҳокимиятларининг масъулиятини ошириш, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларда уларнинг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиш ва тегишли хулосалар чиқаришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда».
Умуман, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ривожланган мамлакатлар, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат учун хос бўлган, ўзида миллий қадриятларни сақлаган маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари шакллантирилди. Ҳозирги даврда уларни номарказлаштириш принциплари асосида янада ривожлантиришга доир ислоҳотлар чуқурлашиб бормоқда.
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини демократиялаш истиқболлари
Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини шакллантиришда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий давлатчилик анъаналари уйғунлигига алоҳида етибор берилди. Шунингдек, давлат бошқарувини демократлаштиришда халқчиллик, адолат принциплари ва миллий манфаатлар асосида фаолият юритиш, масалаларни жамоачилик асосида ҳал этиш каби умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланилди. Маҳаллий давлат ҳокимиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳам «ўзбек модели»да белгиланган ўзига хослик тамойилига амал қилинди.
И.А.Каримов томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да қўйилган вазифалар ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамиятига хос бўлган назарий ва амалий тажрибалар сифатида аксарият ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатлар томонидан қизиқишлар билан кутиб олинмоқда. Шунингдек, бу соҳада катта миллий тажрибалар ҳам тўпланди. Жаҳон ҳамжамиятида ўзини оқлаган янги жамият қуриш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнлари миллий ўзлик ва анъаналар билан уйғунлашган ҳолда миллий манфаатларга мос бўлган янги сифат ўзгаришларига ўтиб бормоқда.
Шу билан бирга, давлат вакиллик органларини давлат ва маҳаллий ҳокимият сифатидаги мақоми ва нуфузини оширишда сиёсий партияларнинг давлат ҳокимиятини шакллантириш ва ҳокимият органларига нисбатан таъсирини ошириш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга фуқаролик жамияти қуриш кафолатларидан бири сифатида эътибор бермоқда.
Мамлакатни модернизация қилишга доир ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадларида узоқни кўзлайдиган «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили ўзгаришларнинг ҳозирги босқичида «авваламбор, ҳокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш»ни назарда тутмоқда.
Ҳозирги даврда давлат ҳокимияти бошқарувини демократлаштиришнинг асосий омили номарказлаштириш жараёнларининг кечишига эътибор берадиган бўлсак, мустақилликнинг дастлабки йилларида сиёсий тизимни ислоҳ қилишнинг кучли давлат органларини шакллантиришдек устувор йўналишлари бўйича вазифалар қўйилган эди. Бу вазифаларга доир ислоҳотлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз ифодасини топиб бормоқда. Шунингдек, давлат ва жамиятнинг барқарорлигини доимий таъминлаб турувчи мустаҳкам конституциявий замин яратилди, сиёсий тизимнинг ҳуқуқий асослари барпо этилди.
Ҳозирги даврга келиб давлат бошқарувини номарказлаштириш вазифаларидан келиб чиқиб марказий давлат ҳокимиятининг баъзи ваколатларини маҳаллий бошқарув органларига беришга доир ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бошқача айтганда, минтақавий ҳокимият органлари мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларини бошқаришда мустақил ва фаол субектлар бўлишига муҳим аҳамият берилмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллий бошқарув тизимида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (маҳалла, овул, қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинлари) ҳам номарказлаштириш тамойиллари асосида ҳокимликларнинг баъзи ваколатларини бериб боришга доир ҳуқуқий асосларни шакллантириш мўлжалланмоқда. Айниқса, тарихан миллий ўзини ўзи бошқариш шакли сифатида шаклланган маҳалла фуқаролар йиғинларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши учун ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитлар яратилмоқда.
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, мамлакатда давлат бошқарувини эркинлаштириш ва номарказиаштириш ислоҳотлари асосида ҳуқуқий давлатга хос бўлган жиҳатлар шаклланмоқда. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси»нинг асосий ғоялари давлат ҳокимиятини номарказлаштириш асосида фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилгандир. Давлат ҳокимияти, айниқса, ижроия ҳокимиятини номарказлаштириш натижасида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш имкониятлари пайдо бўлади. Албатта, фуқаролик жамиятини шаклланиши учун давлат ҳокимияти жамият институтларига нисбатан ўзаро мулоқотлар ва ҳамкорликларга мойил бўлиши талаб этилади. Фуқаролик жамияти фақат номарказлашган, яьни ҳуқуқий давлат ҳокимияти шароитидагина яшай олади .
Умуман, мамлакатда маҳаллий давлат ҳокимиятини шакллантириш ва уни такомиллаштириш ислоҳотлари янада чуқурлашиб бормоқда. Бу соҳадаги ўзгаришларда давлатнинг бош ислоҳотчилик тамойилига амал қилиниб, мустақилликнинг илк даврида жойларда кучли ижроия ҳокимиятини шакллантиришга устуворлик берилди. Муҳими, маҳаллий давлат ҳокимиятининг миллий жиҳатларига, миллий манфаатларни ўзида ифода этишига эътибор берилди. Мустақилликнинг қисқа даври ичида мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат талабларига жавоб бера оладиган маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари шаклланди.
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш:
давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш;
қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш;
сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш:
давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни тартибга солишда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш;
мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
«Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш.
Такрорлаш учун саволлар:
Ўзбекистон Республикасида марказий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, деганда нимани тушунасиз?
Давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви тушунчаларини таърифлаб беринг.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш қачон бошланди, бу соҳада нималарга эришилди?
«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси»да давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришга доир қандай стратегик вазифалар қўйилди?
Ўзбекистонда қандай жамият ва давлат қуриш асосий стратегик пировард мақсад сифатида эълон қилинган?
Мустақилликнинг дастлабки даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қандай принциплар ва қадрийятлар асосида ривожланди?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш ва фаолият юритишига доир қандай ҳуқуқий асослар ифодаланган?
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига доир қандай қонун ҳужжатлари қабул қилинган? Уларнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
Ҳокимнинг ижроия ҳокимият раҳбари ва маҳаллий халқ депутатлари кенгашларининг раиси сифатидаги фаолиятининг ўзаро боглиқлиги ва фарқи нималардан иборат?
Маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг истиқболлари тўғрисида нималар дейиш мумкин?
.
Do'stlaringiz bilan baham: |