“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг демократлашув жараёни



Download 1,72 Mb.
bet69/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

2. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг демократлашув жараёни
Агар фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасига мурожаат қилсак, қуйидаги манзара ҳосил бўлади: АҚШда 1 млн.дан кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритади. Бу мамлакат умумий аҳолисининг ҳар 300 тасига биттадан ННТ тўғри келади. Уларда Америка аҳолисининг 7,8 фоизи хизмат қилади. Ривожланган 22 та мамлакатда иш билан банд аҳолининг 4,9 фоизи бевосита нодавлат соҳада меҳнат қилади. Бу кўрсаткич Нидерландияда 12,4, Ирландияда 11,5, Белгияда 10,5, Исроилда 9,2, Австралияда 7,2 ва Буюк Британияда 6,2 фоизга тенгдир. Россияда ҳозирда 600 мингдан зиёд ННТлар фаолият кўрсатаётган бўлиб (ҳозирда Россия аҳолиси 142 млн.га яқин), ҳар 236 кишига биттадан ННТ тўғри келади. Россия Федерациясининг биргина Ярослави вилоятида 4000 га яқин ННТ расман рўйхатга олинган. Аммо ҳозирда уларнинг 30 фоизигина фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда эса жами 7 мингга яқин фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, аҳолининг ҳар4300 кишига биттадан нодавлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари тўғри келади. Уларнинг салмоғи йилдан йил ортиб бормоқда.
«Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» — деган ижтимоий-сиёсий тамойилнинг моҳияти фуқароларнинг ўз ҳаёти ва жамиятнинг муҳим соҳаларини ташкил этишда ва бошқаришда кенг иштирок этиши учун имконият яратиб беришни тақозо этади. Бу борада жамоат бирлашмаси сифатида фаолият кўрсатаётган Касаба уюшмаларининг роли беқиёс даражада каттадир. Касаба уюшмаси фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири, меҳнаткашлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлиб, бу тамойил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлим IX бобида, «Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида белгилаб қўйилган. Унда кўрсатиладики: «Касаба уюшмаларининг фаолияти меҳнат шароити ва меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш ҳавфсизлигини таъминлашга, меҳнаткашларнинг уй-жой шароитига, уларнинг ижтимоий суғуртага, соғлиқни сақлаш ва маданиятига тааллуқли манфаатларини ҳимоя қилиш, пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари билан тартибга солинади».
Мазкур жамоат бирлашмаси фаолияти «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун билан мувофиқлаштирилади. Республика ахолисининг қарийб олти млн.ини ўзида бирлаштирган ушбу жамоат ташкилотининг асосий вазифаси, унга аъзо бўлган турли касб-кор эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Касаба уюшмалари фуқаролик жамияти институти сифатида, меҳнаткашларнинг фаровон турмушини яратиш, айниқса хотин-қизлар ва ёш мутахассислар меҳнати ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди.
Жамият ҳаётида, хусусан, мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг шаклланиб ва ривожланиб боришида хотин-қизларнинг роли беқиёс даражада каттадир. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, жамият ҳаётида эгаллаб турган мавқейи, давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг иштироки, фаоллиги ўз навбатида, фуқаролик жамияти тамойилларининг қай даражада амал қилаётганлигининг муҳим кўрсаткичи сифатида белгиланади. Шу нуқтайи назардан қараганда, жамиятимиз ҳаётида «Хотин-қизлар қўмитаси»нинг фаолияти муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004-йил 25-майдаги ПФ 3434-сонли «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Хотин-қизлар жамоат ташкилотларининг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.
2004-йил 29-июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004-йил 25-майдаги «Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 299-сонли қарорининг қабул қилиниши, хотин-қизлар фаоллигини ошириб бориш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини билдиради.
Ҳозирда Республикамизда энг йирик жамоат ташкилотларидан бўлган « Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси», «Тадбиркор аёл» ассотсиацияси, «Олима аёллар» ассотсиацияси каби хотин-қизлар ижтимоий манфаатларини ўзида мужассамлаштирган жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг салмоғи ва таркиби йилдан йилга ортиб бораётганлиги қувонарлидир.
Ҳозирда, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган яна бир умуммиллий аҳамиятга эга бўлган жамоат ташкилотларидан бири «Нуроний» жамғармаси бўлиб, мазкур бирлашма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996-йил 4-декабр ПҚ-1655 Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 31-декабрдаги «Ўзбекистон ветеранларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармойиши асосида ташкил этуган.
Ушбу жамғарманинг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган давлат сиёсатида ветеранларни ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат мустақиллигини янада мустаҳкамлаб боришда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг иштирокини янада кўпроқ таъминлаб бориш кабилардан иборатдир. Ҳозирда Ўзбекистонда 3 миллиондан зиёд нафақадорлар бўлиб, уларнинг кўплари жамиятимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон ёшлари иттифоқининг асосий мақсади — мамлакатимиз ёшларини озод ва обод Ватан барпо этишдек улуғ мақсад йўлида бирлаштиради. Мазкур ташкилот фарзандларимизни баркамол авлод қилиб вояга етказиш, уларни ўз Ватанига фидоий шахс қилиб тарбиялаш, мустақил фикрлай оладиган, ҳозирги замон илғор фан ва технологияларини чуқур эгаллаган билимли, жамият ҳаётида ўз ўрнига эга болган, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган баркамол шахс бўлиб етишишларига кўмак берувчи фуқаролик институти сифатида фаолият юритмоқда.


Фуқаролик институти сифатида фаолият юритаётган мазкур ташкилот, ҳозирда «Атроф-муҳит озодалиги — саломатлик гарови» шиори остида мамлакатимиз аҳолисининг турли қатламларини ўзида бирлаштирган.
Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади. Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.
Экоҳаракатнинг асосий эътибори атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг умумий вазифаси бўлиб қолишига йўналтирилади.
Ушбу мақсадларда экоҳаракат ўз саъй-ҳаракатларини:

  • ўз иштирокчилари ва ташкилотларида, ҳамкорларида минтақавий, миллий ва маҳаллий экологик ҳамда аҳоли саломатлиги муҳофазаси яхлит дастурларини ишлаб чиқиш ва бажаришдаги амалий иштирокларини фаоллаштиришга қаратииган саъй-ҳаракатларни шакллантириш;

  • Экоҳаракат иштирокчилари ва ҳамкорларининг давлат органлари ва жамоат тузилмалари томонидан мавжуд экологик муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси борасидаги масъулиятини кучайтиришга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян экологик муаммоларни ҳал этишдаги ҳамкорликлари самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришга йўналтиради. Хусусан экоҳаракат:

  • фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқини ҳимоялашга ҳамда табиатдан фойдаланиш соҳасида иқтисодий механизмларни жорий этишга қаратилган экологик хавфсизликни комплекс тарзда таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишга;

  • мамлакатда экологик ҳуқуқбузарликлар ва табиатга бошқача тарзда зарар етказганлик учун корхона ва ташкилотларнинг, мансабдор шахслар ва алоҳида фуқароларнинг жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга;

  • екологик ҳуқуқбузарликлар ва табиатга зарарли бўлган бошқа таъсирлар оқибатларини бартараф этиш, шу жумладан трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган ҳолатларда ҳам, улар томонидан атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига етказилган зарарни қоплашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга интилади.

Экоҳаракатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 15 депутатдан иборат фракцияси фаолият юритади. 2009-йил декабрда экоҳаракат республика қурултойида сайланган мазкур депутатлар гуруҳи атроф-муҳит муҳофазасига оид кўплаб қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни қабул қилишда фаол иштирок этиб келмоқда.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институти сифатида фаолият кўрсатаётган миллий-маданий марказларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки, улар мамлакатда истиқомат қилаётган 130дан зиёд турли миллат ва элат вакилларининг мақсад ҳамда манфаатларини таъминлашга, миллий қадриятлари, удумларини сақлашга кўмак бериб келмоқда.
Республикада ҳозирги пайтда 27 миллат вакиллари томонидан тузилган 150 га яқин миллий-маданий марказ (МММ) фаолият олиб бормоқда. Улардан 14 таси Республика мақомига эга. МММларнинг 31 таси корейслар, 23 таси руслар, 10 таси тожиклар, 9 таси қозоқлар, 9 таси татарлар томонидан (3 таси татар-бошқирд МММ) тузилган. Шунингдек, 8 та озарбайжонлар, 7 та туркманлар, 6 та украинлар ва қирғизлар, 5 та турклар ва Европа яҳудийлари миллий-маданий марказлари фаолият юритмоқда. Немислар, поляклар ва арманлар томонидан 4 тадан, уйғурлар ва Бухоро яҳудийлари томонидан 3 та, белоруслар ва қрим татарлари томонидан 2 та, араблар, болгарлар, бошқирдлар, греклар, грузинлар, литваликлар, қорақалпоқлар, хитойлар ва дунганлар томонидан эса 1 тадан МММ ташкил этилган.
Мамлакатдаги телевидения ва радиода 10 тилда (ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, татар, уйғур, озарбайжон) кўрсатув ва эшиттиришлар олиб борилади. Газеталар 10 тилда (ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, корейс, тожик, туркман, украин, инглиз), журналлар эса 8 тилда (ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) босилади. ўрта ва олий таълим7 тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида амалга оширилади.
Миллий маданий марказлар фаолияти мамлакатимизда турли миллат вакилларининг эмин-эркин умргузаронлик қилаётганлигини, уларнинг Ўзбекистон фуқароси сифатида Конституциявий ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланганлигини билдиради. Миллатлараро тотувлик эса фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим белгиларидан биридир. Бу тамойил Ўзбекистонда тўла амал қиляпти, десак хато қилмаган бўламиз.
Маълумки, фуқаролик жамияти институтлари жамият ҳаётининг барча соҳаларини ўзига қамраб олган. Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, таълим, маданий соҳаларини ривожлантириш фуқаролик жамияти институтлари фаолиятисиз амалга ошмайди. Бу эса кенг аҳоли оммасининг ижтимоий фаоллиги орқали кечади. Шунинг учун аҳоли ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида давлатимиз томонидан илгари сурилаётган ижтимоий-иқтисодий мазмундаги турли дастурларни ҳаётга татбиқ қилиб боришда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва унинг вилоятларда фаолият кўрсатаётган ҳудудий бўлимлари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки вилоятларда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, турли соҳалар бўйича фаолият юритаётган марказлар ва жамғармалар фаолиятини ўрганиб бориш, уларнинг ўзаро алоқасини, ижтимоий шериклик асосида фаолият олиб боришини таъминлаш каби муҳим вазифаларни ҳозирда ана шу минтақавий ахборот-таҳлил марказлари бажармоқда. Ушбу институтнинг асосий мақсади — фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнларини тизимли мониторинг қилиш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда, фуқароларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик институтларининг ролини кучайтиришдан иборат.
Ҳозирги даврга келиб мазкур нодавлат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлимларида фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини тизимли тадқиқ қилиш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамиятни бошқаришдаги ролини кучайтиришга йўналтирилган тадбирларни амалга оширишга жиддий эътибор берилмоқда. Бу соҳада Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиацияси фаоллик кўрсатмоқда. Ассотсиация ҳозирги даврда қуйидаги 5та йўналишда фаолият олиб боради: Аёллар ва ёшлар йўналиши; Ҳуқуқий йўналиш; экология, иқтисод ва таълим йўналиши; ОИВ/ОИТС масалалари бўйича йўналиш; Ижтимоий-гуманитар йўналиш.
Баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари фаолияти алоҳида аҳамият касб этмоқда. Уларнинг фаолияти туфайли аҳоли турли қатлам ва гуруҳларининг ижтимоий-сиёсий манфаатлари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини қондириб борилмоқда. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий-молиявий шарт-шароитлар яратилган. Уларнинг сони ва фаолият кўлами тобора янада ортиб ва кенгайиб бормоқда. Масалан, 2010-йилда уларнинг умумий сони 5100 та бўлган бўлса, ҳозирга келиб 7 мингга яқинлашди.
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, жамият ҳаётининг турли соҳа ва йўналишларида фаолият кўрсатаётган фуқаролик жамияти институтлари ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим шарти сифатида намоён бўлмоқда. Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади эркин бозор муносабатларига асосланган очиқ, ҳуқуқий демократик давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, одамлар турмушини тараққий этган давлатлар даражасига кўтариш, мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашидан иборатдир. Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари жаҳоннинг ривожланган давлатлари ва фуқаролик жамиятининг умумеътироф этилган тамойиллари ҳамда миилий ўзига хос жиҳатлар асосида фаолият юритмоқда.
3.Фуқаролик жамияти институтлари ташкилий-ҳуқуқий асосларининг ривожланиши ва истиқболлари
Ҳозирги даврда Ўзбекистонда, жамият ҳаётини демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти, уларнинг ижтимоий муносабатлардаги иштироки, роли ва аҳамияти тоборо ортиб бормоқда. «Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, сотциал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг муҳим омилига айланмоқда.
Ҳозирги даврга келиб давлат бошқарувининг айримфункциялари босқчма босқич равишда ННТ ва ўзини ўзи бошқариш органлари ўтказиб борилмоқда. Аҳолининг турли қатламлари нодавлат ва жамоат ташкилоти орқали жамият бошқарувида фаол қатнашиш имкониятларига эга бўлди.
Мустақилликнинг сўнгги йилларида «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, "Ҳомийлик тўғрисида»ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Улар фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асослари сифатида фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
2008-йил 3-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди. Унда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароликжамиятининг бошқа институтларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, унинг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясини ташкил қилиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Қўшма қарор жамоат фондлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига молиявий кўмак бериш орқали уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш ва шу орқали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қобилиятини амалда кучайтиришни назарда тутади. Ушбу Фонд ва Парламент комиссияси «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунларга мувофиқ, ННТ ва фуқароликжамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратилган маблағлартақсимланишини ташкил этиш, ННТларни моддий, молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини шакллантириш ҳамда амалга ошириш мақсадида тузилди.
Ҳозирда «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қўшма қарорга биноан, ННТлар фаолиятини молиялаштириш манбаларини шакллантиришнинг демократик тамойилларга асосланган тизими яратилди. Бугунги кунгача ушбу фонд томонидан республикада нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Ҳар қандай ННТ ва жамоат бирлашмасининг жамият ижтимоий ҳаётида самарали фаолият кўрсатишини асосий ва муҳим шарти — уларнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан таъминланганлиги ҳисобланади. Зеро, моддий-молиявий жиҳатдан бақувват бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти аҳоли турли қатламлари, ижтимоий гуруҳларининг турли мақсад-манфаатлари, эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш имкониятига эга бўлади. ННТ маблағларининг салмоқли қисмини аҳоли ўртасида маънавий-мафкуравий ишларни амалга оширишга сарфланмоғи лозим. Чунки аҳолини юксак маънавиятга, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятга эришуви орқалигина ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асослари барпо қилинади. Бу борада ҳам мамлакатимизда муҳим ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Концепцияда ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан
жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида» Қонун қабул
қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклиф илгари сурилди. Ушбу қонунни
қабул қилишдан асосий мақсад, давлат ҳокимияти ва бошқарув
органлари фаолияти устидан фуқаролик жамияти институтларининг
назоратини амалга оширишдан иборатдир. Мазкур қонуннинг қабул
қилиниши ва амал қилиши ўз навбатида, жамиятимиз ҳаётида
фуқаролик жамияти тамойилларининг амал қилишини таъминлайди.
Концепцияда илгари сурилган яна бир муҳим қонунчилик таклифларидан бири - фуқаролик жамияти институтларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши тўғрисидадир. Кенг аҳоли оммасининг турли нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ижтимоий фаолияти, фаоллиги жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши керак. Шундагина мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг тамойиллари амал қилиб боради.
Мазкур қонун, фуқароларнинг атроф-муҳит тозалигига эътибори, яшаб турган ҳудудидаги экологик муҳитнинг қай аҳволда эканлигига бефарқ эмаслиги, экологик қонунчилик нормалари ва талаблари ижросини назорат қилиб бориш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган ёки амалга оширилиши мумкин бўлган экоиогик зарарли фаолиятларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш, бундай фаолият аниқланганда уларга нисбатан мамурий-ҳуқуқий жавобгарлик чораларини қўллаш каби муҳим тамойилларни ўз ичига олган ижтимоий-ҳуқуқий механизмни яратишни ва уни жамият ҳаётида амалга оширишни кўзда тутади.
Бир сўз билан айтганда, Концепцияда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида илгари сурилган қонунчилик таклифлари муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.

.
Ўзбекистон Республикасида ҳокимият ўз моҳиятига кўра ягонадир. Чунки, Конституциянинг 7-моддасига биноан, ҳокимиятнинг ягона манбаи халқдир. Алоҳида олинган бошқа бирор ҳокимият органи бутун давлат ҳокимиятини амалга оширишга даъвогарлик қилиши мумкин эмас. Давлат ҳокимиятининг давлат органлари ўртасида бўлинишини давлат ҳокимиятининг амалга ошириш ваколатларини қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ўртасида бўлиниши, деб тушуниш керак. Зеро, улар Конституцияда белгилаб берилган ўз ваколатларини амалга оширишда бир-бирларидан мустақилдирлар.


Ҳокимиятни учга бўлиниш қоидаси кейинчалик «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ги конституциявий қонунларда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги каби бошқа қонунларда янада ривожлантирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизими фақатгина ҳокимиятнинг учта тармоғи ўртасида эмас, балки ҳокимиятнинг тармоқлари билан давлат бошлиғи — Президент ўртасида ҳам амал қилади. Масалан, парламент томонидан қабул қилинган қонунлар Президент томонидан имзолангандан кейингина кучга киради, Президент вето ҳуқуқига эга, яъни у қабул қилинган қонунларни имзоламасдан қайта ишлаш учун парламентга қайтариши мумкин, Консти- туцияда назарда тутилган ҳолларда парламентни тарқатиб юбориши мумкин, ижро этувчи ҳокимият раҳбари — Бош вазирнинг номзодини тасдиқлаш учун, шунингдек, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик суди судьяларининг номзодларини сайлаш учун парламентга тақдим этади, қонун чиқарувчи орган бўлган Олий Мажлис эса Бош вазирни лавозимга тасдиқлайди, парламент юқори палатаси кўрсатилган судлар судьяларини сайлайди, парламент Конституцияда назарда тутилган ҳолларда Президент фармонларини тасдиқлайди.
Конституция, конституциявий қонунлар ва қонунларнинг таҳлили бугунги кунда мамлакатимизда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини таъминлашнинг самарали механизми яратилганлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, бу тизимни келажакда янада ривожлантирилишини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. 2005-йилда мамлакатимиз парламенти палаталарининг қўшма мажлисида юртбошимиз «Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифа бу қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб вабарқарор мувозанатга эришишдан иборат», деб кўрсатиб берган эдилар.
Кўриниб турибдики, мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга хос бўлган ҳокимиятнинг учга бўлиниши принципини ҳаётга қўллаш, унга амал қилиш жараёнининг ривожланиши янги босқичга кирди. Бу принципни жамиятнинг яшаш қоидасига айлантириш қонун устуворлиги принципини ҳаётда намоён бўлишининг асосий қирраларидан биридир.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish