12-мавзу: МУСТАҚИЛЛИК ВА ДЕМОКРАТИК ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ , РИВОЖЛАНТИРИШ. (2 соат)
Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси ҳамда унинг маъно ва мазмуни.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг демократлашув жараёнига таъсири.
Фуқаролик жамияти институтлари ташкилий-ҳуқуқий асосларининг ривожланиши ва истиқболлари.
Фуқаролик жамиятининг умумий белгилари ва таснифи.
Ҳозирги даврда кўпчилик сиёсатшунос ва сотсиологлар «фуқаролик жамияти» деганда, давлат ва иқтисоддан фарқ қиладиган ва қуйидаги ўзини ўзи ташкил этувчилардан таркиб топган сотсиетал соҳанинг меъёрий моделини тушунадилар: (1) плурализм: оила, норасмий гуруҳлар ва ихтиёрий уюшмалар, ҳаёт шаклларининг турли-туманлигини таъминлаб турувчи институтларнинг плурализмга берилганлиги ва автономлиги; (2) ижтимоий ҳаёт эркинлиги: маданият ва коммуникациялар институтлари; (3) шахсий ҳаёт дахлсизлигиъ- индивидуал ўзини ўзи ривожлантириш ва ахлоқий танлаш соҳалари; (4) қонунийлик: плурализмни чегаралаб олиш учун умумий қонун чиқаришга, шахсий ҳаёт ва ижтимоий соҳаларида иложи борича давлатга, ҳаётий интилишларда эса иқтисодга нисбатан дахлсизлик. Ана шу тизилмаларнинг барчаси биргаликда замонавий фуқаролик жамиятининг институционал мавжудлигини таъминлайди.
Машҳур сиёсатшунос олим Флипп Шмиттернинг фикрича, «фуқаролик жамияти» қуйидаги «ўзини ўзи ташкиллаштирувчи медиатор (воситачилик қилувчи) гуруҳлар»дан иборатдир:
давлат ҳокимияти органларига нисбатан, шунингдек, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш нодавлат бирликлари, яъни, фирма, оила кабилардан мустақил;
ўз манфаатлари ва интилишларини ҳимоялаш (уларга эришиш мақсадларида жамоавий аксияларни режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятига эга бўлган);
давлат тузилмалари, хусусий ишлаб чиқариш соҳаси ўрнини босмайдиган, ўзига умуман сиёсатни бошқариш функциясини олмаган;
лекин, шаклланиб бўлган «фуқаролик» ёки ҳуқуқий меъёрлар доирасида фаолият юритишга рози бўлган.
Шу билан бирга, Ф.Шмиттер фуқаролик жамиятини алоҳида олинган шахс билан боғлайди ва фуқаролик институтларини шахс манфаатлари ифодачиси ва ҳимоячиси эканлигини таъкидлайди. Бинобарин, у замонавий фуқаролик жамиятининг Ғарб тажрибаси асосида шаклланган қуйидаги муҳим сифатларини алоҳида ажратиб кўрсатган эди:
шахс, унинг аҳолининг алоҳида гуруҳлари ва давлатдан мустақиилиги;
ташкилий яхлитлик, бир бутунлик;
давлат томонидан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқларга асосланган «корпоративлик»;
либераллашиш билан боғлиқ жараён ёки ҳодиса;
автократиянинг деспотик куч сифатида (демократик натижалар асосида) заифлашуви.
Юқоридаги таҳлиллардан хулоса чиқарилса, фуқаролик жамияти энг олий инсоний бирлик шакли ҳисобланиб, у ўз ичига турли «уюшмалар»нинг таркибий қисмларини (оила, корпорация кабиларни) қамраб олади. Улар ўз моҳиятига кўра жамиятдаги адолатлилик тамойилига асосланган ҳамжамият бўлишини ифода этади. Бу жамиятда ҳар бир киши ўзи учун олий фаровонлик топиши мумкин.
Умуман, ҳозирги замон ривожланган мамлакатлар сиёсатшунос олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти бу:
биринчидан, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида ихтиёрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат тлзимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир;
иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, маънавий, ахлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатлар мажмуасидир;
учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқароламинг турли органлартазйиқлари, аралашишлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамияти бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар.
Шу билан бир қаторда, ривожланган мамлакатларнинг ХХ аср иккинчи ярмидаги тажрибалари умумлаштирилганида, ҳозирги замонавий фуқаролик жамиятининг асосий белгиларига доир тасаwур намоён бўлади. Уларасосан қуйидагилардан иборатдир.
Иқтисодий соҳада: нодавлат ташкилотлар; кооператив-ширкатлар; ижара жамоалари; аксиядорлик жамиятлари; уюшмалар; корпорацияларнинг мавжудлиги.
Ижтимоий соҳада: оила; партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар; иш ва яшаш жойларидаги ўз-ўзини бошқариш органлари; нодавлат оммавий ахборот воситалари; жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиботлари; ижтимоий ихтилофларни куч ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш амалиётининг мавжудлигидир.
Маънавий соҳада: сўз, виждон ва фикрлар эркинлиги; ўз фикрини очиқ билдира олишнинг реал имкониятлари; ижодий, илмий ва бошқа уюшмалар мустақиллигининг ҳам қонуний, ҳам амалий жиҳатлардан таъминланганлиги.
Шунингдек, фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таъминловчи шарт-шароитлар ҳам борки, уларсиз жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий тузилмаларнинг мавжуд бўлиши зарурлиги киради. Қолаверса, жамият аъзоларининг тўла мустақиллик билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадаги ижтимоий, интеллектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилинади.
Сўнгги шарт-шароит эса ҳар бир фуқаронинг ўз шахсий мулкига эга бўлиши, бу мулкни ўзи истаган тарзда тасарруф қила олиши учун унинг бу мулкка нисбатан шахсий ёки жамоавий ҳуқуқининг таъминланган бўлишидир.
Фуқаролик жамиятининг белгилари, мезонлари ва институтларини тасаввур қила олган ҳар бир кишига кўриниб турибдики, бундай жамиятнинг асосини фуқаролик жамиятининг институтлари — сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари мажмуаси ташкил этади.
Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз функцсиялари, фуқаролик жамияти институтларининг эса алоҳида ўз функциялари бўладики, улар бир-бирларини тўлдириб, юксак ривожланган жамиятнинг яшовчанлигини таъминлайди. Давлатнинг ҳам, нодавлат ташкилотларнинг ҳам ўз ҳаракат доираси, ёхуд белгиланган фаолиятилари у ёки бу томонга озгина ўзгариши натижасида ижтимоий-сиёсий мувозанатлар бузилиб, демократик меъёрдан чекиниши, четга чиқиб кетиш ҳоллари рўй бериши мумкинлигини асримизнинг сўнгги даврдаги тараққиёт амалиёти кўрсатиб берди.
Фуқаролик жамиятига доир назарий қарашлар умумлаштирилганида фуқаролик жамиятининг қуйидаги белгилари намоён бўлади:
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини нисбатан тўлиқроқ таъминловчи инсоний бирлик;
ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланганлиги;
уни ташкил этган тузилмалар ва турли ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги рақобатдошлик;
эркин равишда шаклланадиган жамоатчилик фикрини мавжудлиги ва плурализм;
ялпи ахборотлашганлик, инсонларни ахборот олишга доир ҳуқуқининг амалда намоён бўлиши;
жамият ҳаётини мувофиқлаштириш асосида кечиши;
иқтисодиётнинг кўп укладли бўлиши;
ҳокимиятнинг легитим ва демократик тарзда амалга оширилиши;
ҳуқуқий давлатнинг мавжуд бўлиши;
давлатнинг кучли ижтимоий сиёсат олиб бориши.
Фуқаролик жамиятида «фуқаро» тушунчаси энг муҳимаҳамият касб этиши билан ажралиб туради. Фуқаро жамият ҳаётининг субектига айланиб, ундаги ўзаришларга кучли таъсир қила олиш даражасига кўтарилади. «Фуқаро» тушунчаси «иштирок этиш» воситасида ўзини намоён этади, бу иштирок турли нодавлат ва жамоат ташкилотларида кечади.
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи ўрта мулкдорлар синфи ҳисобланади. Шахс эркинлиги асоси эса хусусий мулкдир. Хусусий мулк кўплаб иқтисодий ҳокимият марказларини бўлишини тақозо этганлиги учун ҳам ҳокимиятни бир шахс, гуруҳ ёки партия қоида тўпланишига имкон бермайди, давлат ҳокимиятини босиқ бўлишига замин яратади.
Яшаш воситаларининг муқобил манбаларини мавжудлиги ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида танлаш эркинлигини мавжуд бўлишига имкон яратади. Шунинг учун мулк, ҳокимият, иқтисодий ва сиёсий эркинлик чегараларини белгилаб қўйиш фуқаролик жамиятини яшаш мезони ҳисобланади. Шу билан бирга, шахсий эркинлик ва хусусий мулкка эга бўлиш демократиянинг бўлишини ва ривожланишини рағбатлантиради.
Фуқаролик жамияти инсонлардаги ўзини ўзи англаш, уларнинг обектив равишда масъуллик ҳиссини сезиш қобилиятининг юксалишига ҳамоҳанг равишда шаклланиб боради. Бу каби жамиятда шаклланган фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятлари даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради.
Фуқаролик жамияти шаклланган мамлакатларда нафақат инсон эркинлиги, давлатнинг жамият учун хизмат қилиш масъулиятининг юксаклиги, ўзини ўзи бошқаришнинг авж олиши каби қадриятларга амал қилинади, балки бу жамиятларда инсон фаровонлигини ҳар томонлама таъминлаш соҳасида ҳам мислсиз натижаларга эришилади. Жаҳондаги мамлакатлар ўртасида ялпи миллий маҳсулотнинг ўртача киши бошига тақсимланишида ҳам фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатлар пешқадамлик қилмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, инсон сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинликлар бағридагина ўзининг яратувчанлик қобилиятини тўлиқ намоён қила олади.
Фуқаролик жамияти инсоннинг ўзини ўзи ҳаётда намоён қила олиши учун нисбатан кенг шарт-шароитлар яратиб бериши билан алоҳида ажралиб туриши ўз исботини топди. Шу боис ҳам жаҳондаги барча халқлар ва давлатларнинг фуқаролик жамиятини қўришга булган қизиқишлари тобора кучайиб бормоқда.
Ўзбекистон мамлакатида ҳам фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари нафақат чуқурлашиб бормоқда, балки ижтимоий-сиёсий ҳаётда ҳам ўзини намоён этмоқда. Демак мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли қатламлари манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши учун қулай шароит яратганлигини кўрсатиб берди.
1. Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси
Ривожланган Европадаги, Шимолий Америкадаги, Япония, Жанубий Корея каби давлатларда минглаб фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатади. Улар жамият ҳаётининг аниқ бир муаммоси билан шуғулланиши билан бир-бирларидан фарқ қилади. Аксарият нодавлат нотижорат ташкилотлари инсонпарварлик мақсадларида тузилади ва фаолият кўрсатади. Ҳаттоки, уларнинг баъзилари умуммиллий, мамлакат, халқаро миқёсда фаолият кўрсатиш даражасига ҳам эришган.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) функциялари турли-тумандир. Лекин, уларнинг асосий функцияларидан бири турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини ҳимоя қилишдир. Манфаатлар гуруҳлари индивидлардаги турли йўналишдаги қарашлар ва фикрларни бир тизимга келтиради, бирон-бир ташкилотнинг бир қолипга солинган манфаатлар тизими асосида ташкилотнинг ҳаракат дастурини шаклланишига ёрдам беради. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўплаб айрим манфаатларни агрегация қилиш (мунозаралар ва муҳокамалар ёрдамида турли манфаатларни уйғунлаштириш ва улар ўртасида маълум бир муносабатлар тизимини ўрнатиш) фаолиятини ҳам олиб боради. Бу жараёнда энг асосий ва муҳим аҳамият касб этадиган, гуруҳ аъзоларининг кенг қатламлари қарашларини ифода эта оладиган манфаатлар танлаб олинади ва уларни амалда бажариш учун зарурий чора-тадбирлар кўрилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маълум бир ижтимоий гуруҳнинг турли манфаатларини бир тизимга солиниши, уларни кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси сифатида давлат ва ҳукумат органларига етказилиши — сиёсий қарорлар қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Қолаверса, бунда кўплаб манфаатлар гуруҳлари ва ижтимоий қатламлар ўртасида ўзаро келишув ва мувофиқлашув ҳолатлари юзага келади.
Манфаатлар гуруҳларининг яна бир функцияси — интеграция қилишдир (бир бутунликка бирлаштиришдир). Буайрим ижтимоий гуруҳлар ташқарисида ўз аъзолари манфаатлари асосида фаолият кўрсатаётган турли ижтимоий гуруҳлар билан бошқа бир гуруҳ манфаатларини яқинлаштириш демакдир. Ана шу жараёнда турли гуруҳлар ўртасида битимлар тузилиб, ижтимоий келишувлар ва муросасозликлар мустаҳкамланиб боради.
Ривожланган мамлакатларда манфаатлар гуруҳлари жамиятнинг асосий қисмини ташкил этади. АҚШда 1 миллиондан кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда Америка аҳолисининг 7,8 фоизи хизмат қилади. АҚШда айнан жамоат ташкилотлари соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, санъат ва фуқароларни ижтимоий таъминлаш, уларни муҳофазалаш соҳаларда давлатнинг асосий ҳамкори ҳисобланади. Дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатлари ҳукуматлари ҳам муҳим иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа муаммоларни ҳал этишда жамоат тузилмаларига, биринчи навбатда нодавлат нотижорат ташкилотларга таянадилар.
Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб ривожланган мамлакатлар ва миллий анъаналар уйғунлиги асосида фуқаролик жамиятининг институтлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади — эркин бозор муносабатларига асосланган очиқ, ҳуқуқий демократик давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, одамлар турмуш даражасини тараққий этган давлатлар даражасига кўтариш, мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига эришишдан иборатдир.
Ўзбекистонда жамият ҳаётини демократлаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли беқиёсдир. Бу институтлар — ихтиёрий равишда тузилган, жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган нодавлат тузилмалар (бирлашмалар, ташкилотлар, ассотсиациялар, уюшмалар, марказлар, клублар, жамғармалар ва бошқ.) фаолиятини ўзида ифода этади. Улар фаолиятининг ривожланишига мутаносиб равишда фуқаролик жамиятига хос белгилар шаклланиб боради.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари сифатида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, турли ижтимоий қатлам ва гуруҳлар манфаатларини ўзида ифодалаган марказлар, жамғармалар, ассотсиациялар, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, диний ташкилотлар фаолият юритади. Улар мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг муҳим шартидир. Бу институтлар фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиб бориш жараёнида, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий манфаатларини, қизиқишларини қондириб боришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари давлат ташкилотлари билан фуқаролар ўртасида гўёки востачилик ролини ўйнайди.
Фуқаролик жамиятини қуриш тугалланиб боргани сайин давлат бошқарувининг кўплаб функциялари фуқаролик жамияти институтларига ўтиб боради. Аҳолининг турли ижтимоий қатламлари, айрим олинган шахс муайян нодавлат ва жамоат ташкилоти орқали ўз манфаатларига эришади, шунингдек жамият бошқарувида фаол қатнашишга имкон топади. Шу аснода жамият ўзини ўзи бошқариш асосида яшайди ва ривожланиб боради. Бу жараёнда қандайдир шахс ёки мансабдор хоҳиш-иродаси билан эмас, балки демократияга асосланган, фуқароларнинг юксак ҳуқуқий маданияти, дунёқараши устувор бўлган ижтимоий муҳит ўз қонуниятлари асосида жамиятни ташкил этади ва халқ фаровонлигини таъминлайди.
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг асл моҳияти шундаки, уларнинг аъзолари бўлган кишилар, шахс, ижтимоий гуруҳлар, касб-кор эгаларининг туб манфаатлари, ҳаётий эҳтиёжлари бу институтлар фаолияти натижаси ўлароқ қондириб борилади. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) кўп қиррали фаолиятлари асосан инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга шарт-шароитлар яратишдир.
Фақат мустақиллик даврига келиб Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий-молиявий шарт-шароитлар яратилди.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришдан асосий мақсад жамият аъзолариҳинг манфаатлари ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлаш ва бу жараёнда адолатни ўрнатишдан иборатдир. Фуқаролик жамияти институтлари ўз моҳиятига кўра фуқароларнинг ўзлигини англашга, ижтимоий муносабатларда ўзини ўзи бошқаришга қаратилган, ихтиёрий тарзда бирлашган, муайян бир мақсадга эришишни назарда тутган нодавлат ташкилотларидир.
Фуқаролик жамияти институтлари сифатида фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ўз моҳиятига кўра давлат муассасаларидан тубдан фарқ қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкииотлари тўғрисида»ги Қонунида «нодавлат нотижорат ташкилоти» тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Нодавлат нотижорат ташкилоти —жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир».
«Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади».
Мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари сифатида фаолият кўрсатаётган ННТ 3-сектор деб ҳам юритилади. 1-сектор давлатга қарашли бўлган муассасалар (давлат мулклари ва унга қарашли корхоналар, муассасалар). 2-сектор шахс ва уларнинг мулкларини ташкил этади. Нодавлат ва жамоат бирлашмалари мустақил ўзини бошқариш органлари сифатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилади. Кишилар ўз қизиқиш ва манфаатларини индивидуал ҳолда қондиришлари қийин кечади. Шунинг учун улар ўз манфаатлари ва қизиқишларини фуқаролик институтлари орқали амалга оширишга интилади. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларининг ҳаётимизнинг барча соҳаларида тўлиқ амал қилиб боришида нодавлат ва жамоат бирлашмаларининг рўли беқиёсдир. Айнан мана шу нодавлат ва жамият ташкилотлари фуқаролик жамияти шаклланишининг асоси бўлиб хизмат қилади. Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти жамиятда қанчалик сермазмун ва фаол даражада бўлса, фуқароларнинг ижтимоий жараёнлардаги иштироки қанчалик фаоллашса, шунга мувофиқ равишда ижтимоий адолат тамойиллари жамият ҳаёти ва бошқарувининг асосий мезонига айланиб боради.
Фуқаролик жамияти институтлари давлатга қарашли бўлмаган, аммо қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатадиган тузилмалар — нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, жамоат фондлари кабилардан иборатдир. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
аҳолининг айрим ёки муайян йирик ижтимоий тоифаларининг ижтимоий манфаатларини кўзлаб ишлашга ихтисослашган, ҳукуматга қарашли бўлмаган умуммиллий ташкилотлар. Улар жумласига «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, касаба уюшмалари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Ногиронлар» уюшмаси, «Ўзбекистон экологик ҳаракати», «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати каби қатор ташкилотлар киради;
ихтисослашган миллий ва халқаро жамғармалар: «Экосан», «Соғълом авлод учун», «Амур Темур», «Матбуотни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш», «Оролни қутқариш» жамғармалари, «Марказий Осиё мамлакатлари маданият ва фан арбоблари ассамблеяси» каби ташкилотлар киради;
ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар: Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази, Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жамияти ва бошқалар киради;
зиёлиларнинг миллий ижодийжамоат ташкилотлари: ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, архитекторлар, кинематографлар, шунингдек, судялар ва адвокатларнинг жамоат уюшмалари;
миллий маданият марказлари. Улар Ўзбекистонда яшовчи миллий (озчиликни ташкил этувчи) жамоалар вакилларининг маданияти, маънавияти, урф-одатларини сақлаб қолиш ва авлоддан-авлодга етказиб бериш мақсадида тузилган ташкилотлар саналади. Ҳозирги даврда Республикамизда 27 миллат вакиллари томонидан тузилган 150 га яқин миллий-маданий марказ (МММ)лар фаолият олиб бормоқда;
6) умуммиллий жамиятлар ва жамғармалар: Болалар
жамғармалари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий
ҳимоя қилиш ташкилотлари, Талабалар жамғармалари, «Меҳр нури»
жамғармаси кабжлар;
ижтимоий аҳамият ва ижодий қизиқишлар билан боғлиқ бўлган, асосан, экология масалалари бўйича миллий ва маҳаллий бирлашмалар: сайёҳлик ва бадиий ҳаваскорлик клублари, ногирон болалар ота-оналарининг бирлашмалари;
жамоатчилик муассасалари: «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази, Журналистларни тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази сингари ҳукуматга қарашли бўлмаган ижтимоий муассасалар шулар жумласига киради.
Фуқаролик жамиятининг асосий тамойиллари нодавлат ва жамоат ташкилотлари воситасида шаклланади. Бу ташкилотларнинг фаоллашуви жамият ҳаётида авторитар ва тоталитар бошқарувга хос хусусиятларни устувор бўлишига йўл қўймайди. Шу ўринда фуқаролик жамияти институтларининг давлат муассасаларидан фарқланувчи жиҳатларига эътибор қаратишга эҳтиёж сезилади.
Давлат муассасаларида ходимлар муайян тартиб-қоидаларга бўйсунган ҳолда, қатъий маъмурий йўриқномалар, буйруқ ва талаблар асосида фаолият юритади. Ҳар бир мансабдор ўзи учун белгиланган функсионал вазифалар доирасида фаолият юритади. Чунки, давлат ташкилотлари мамлакактнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, бошқа давлатлар билан ташқи сиёсат олиб бориш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, давлат ҳарбий ва иқтисодий қудратини ошириш вазифаларидан келиб чиқиб бошқарувнинг иерархик муносабатларига асосланади.
Фуқаролик жамияти институтлари эса ўзларининг моҳиятига кўра, давлат ташкилотларидан фарқ қилади ва уларга ижтимоий конструктивлик, яъни жамият олдида турган вазифаларни ҳал этишга йўналганлик, фуқароларнинг ҳаётий манфаатлари ва эҳтиёжларини ҳимоя қилиш хосдир. Бундай ННТ маълум бир ижтимоий макон — жамиятда ташкил топади. Бу эса уларнинг ушбу ҳудуднинг таркибий қисми, институти эканлигини англатади. Модомики, жамият туб ўзгаришларга юз тутган экан, фуқаролик жамияти институтлари ушбу жараёнлардан чеккада тура олмайди. Шу маънода, улар жамият муаммоларини бартараф этиш учун фаолият юритади.
Уларнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
- миллий қадриятларимизни дунё ҳамжамиятига тарғиб қилиш;
- юртимизга қарши қаратилган, жамиятимиз ҳаётига таҳдид солувчи бузғунчи, ёт ғоялар, ғоявий ва ахборот хуружлари, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, диний экстремизмга қарши курашиш юзасидан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларда давлат органлари билан мустаҳкам ҳамкорлик қилади;
янгидан юзага келиши мумкин бўлган, четдан ғаразли мақсадлар билан ҳаётимизга суқилиб киришга йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши аҳолининг турли қатламлари ўртасида тарбиявий ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
ёшлар ижодини рағбатлантиришга, ривожлантиришга қаратилган фаолият кўрсатади;
кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўзда тутилган асосий мақсадлар,ёшлар орасида комил ахлоқ, ўзаро инсоний муносабатлар, меҳр-мурувват, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенгликни кенг тарғиб этиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларини олиб боришда фаол иштирок этади;
аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соглом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жисмонан бақувват авлодни тарбиялашга йўналтирилган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти маълумотларига биноан ҳозирги даврда Ўзбекистонда ўз йўналиши бўйича фаолият кўрсатаётган ННТларнинг 40 фоизи — ижтимоий-иқтисодий қонунларни ҳимоя қилишга, 14,2 фоизи — аёллар ва ёшлар муаммоларини ҳал этишга, 13,6 фоизи — соғлиқни сақлаш, таълим, экология соҳасига, 12 фоизи эса бошқа ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни бажариш билан боғлиқ соҳаларда фаолият юритмоқда.
Мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида 2005-йилнинг май ойида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 150 га яқин ННТ вакиллари ташаббуси билан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассотсиацияси ташкил этилди. Ҳозирги даврда бу ташкилот 450 дан ортиқ ННТларни ўзида бирлаштириб турибди.
Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий муносабатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, диний, таълим-тарбия ва турмуш тарзи каби соҳаларида фаолият кўрсатади. Мазкур институтларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар давлат томонидан эмас, балки фуқароларнинг ўзлари томонидан ташкил қилинади ва мавжуд қонунлар доирасида давлат ташкилотларидан мустақил равишда фаолият юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |