“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


-мавзу: ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. (2 соат)



Download 1,72 Mb.
bet67/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

11-мавзу: ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. (2 соат)
РЕЖА:

  1. Фаннинг предмети ва объекти.

  2. Фаннинг асосий тушунчалари ва унинг ўзига хослиги.

3.Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг муҳим
шартлари.
4.Фаннинг вазифалари ва уни ўрганишнинг аҳамияти.

1. Фаннинг предмети ва объекти


Инсоният томонидан яратилган ҳар бир фаннинг ўз предмети, мақсад ва вазифалари мавжуддир. Чунки, ҳар бир фан табиат, жамият, шунингдек, ер куррасидаги маълум бир соҳа ёки йўналишларни инсон идроки салоҳияти даражасида тадқиқ этади, олинган натижаларни жамият ривожи ва барқарорлигини таъминлаш учун тақдим этади. Шунинг учун ҳам ҳарбир фан ўзига хос бўлган хусусиятларга эгадир. Жумладан, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани ҳам ўзига хос бўлган предмет, мақсад ва вазифаларга эгадир.
Мазкур курснинг предмети Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларининг бошланганлиги ва уларни тобора чуқурлашиб бораётганлиги билан узвий равишда боғлиқдир. Мамлакатда янги демократик миллий давлатни барпо этишга монанд равишда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга доир ислоҳотларни босқичма-босқич равишда амалга ошиши натижасида бутунлай янги сиёсий тизим шаклланди, демократик характер касб этадиган сиёсий институтлар ривожланиб бормоқда, фуқаролик жамияти институтлари — ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг миқдори ошиб бормоқда. Қолаверса, ислоҳотларнинг чуқурлашиб бориши натижасида ривожланишнинг янги «ўзбек модели» шаклланиб, уни жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти олдинги иттифоқ даврида мутлақо учрамаган бозор иқтисодиёти муносабатлари асосида ривожланиб бормоқда. Бу ҳолат жамиятнинг барча институтларига, фуқароларнинг дунёқарашига кучли таъсир кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда демократик принциплар асосида ривожланиб бораётган фуқаролик жамиятининг «ўзбек модели»га хос жиҳатлари ҳам шаклландики, улар ўзининг миллий шакллари билан ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида шаклланган жамиятлардан фарқланадиган жиҳатларини ҳам намоён этмоқда. Бошқача айтганда, Ўзбекистонда ривожланаётган фуқаролик жамияти институтлари ҳам миллий тажриба, ҳам ривожланган мамлакатлар тажрибаси уйғунлиги асосида шаклланиб бормоқда. Албатта, юқорида кўрсатилган жараёнларни ўрганиш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, ёш авлодни демократик қадриятлар асосида шакллантириш, фуқароларни, хусусан ёшларни қуришга доир ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга оид янгидан янги муаммолар ва вазифаларнинг пайдо бўлиши олий таълим тизимининг бакалавр босқичида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўқитиш заруратини ҳаёт кун тартибига қўйди.
Умуман олганда, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини олий таълим тизимининг бакалавр босқичида ўқитилиш зарурати қуйидаги омилларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир:
1. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўринни эгаллаши. Илгари майда давлатларга бўлиниб яшаган, деярли 126 йил ўз бошидан мустамлакачилик зулмини кечирган Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида жаҳон харитасида пайдо бўлиши оламшумул тарихий аҳамият касб этадиган воқелик эди.
Албатта, давлат мустақиллиги учун кураш силлиқ кечгани ёки ўз-ўзидан рўй бергани йўқ. ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида И.А.Каримовнинг давлат раҳбари бўлиб келиши, унинг бошчилигида марказ билан давомли курашлар натижаси ўлароқ, республикада рўй берган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқирозларнинг олдини олиш учун фидойиларча машаққатли меҳнатлар эвазига, шунингдек халқимизнинг хоҳиш-иродаси асосида қўлга киритилган мустақиллик Ўзбекистон Республикасининг суверен давлат сифатида қад кўтаришини таъминлади.
Ўзбекистон халқининг кўп йиллик орзуси — давлат мустақиллигини қўлга киритиш, унинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ривожланиш салоҳиятини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш жараёнига И.А.Каримов бошчилик қилди. Айниқса, унинг мустақиллик арафасидаги инқирозли ҳолатларни бартараф этиш, халқни ўзаро низолар ва урушлардан асраш, янги миллий давлат ва демократик жамият асосларини яратиш соҳасидаги хизматлари беқиёсдир. Ана шу давр — Ўзбекистоннинг мустақиликка эришиши, И.А.Каримов томонидан янги жамият ва давлатни шакллантириш концепциясини амалга ошириш жараёнини ёш авлодга ўқитиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предметини ташкил этади.
2. Ўзбекистон Республикаси И.А.Каримовтомонидан
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти асосида фуқаролик жамияти ва
ҳуқуқий давлат қуришни асосий стратегик пировард мақсад сифатида
эълон қилиниши, унга доир улуғвор концепцияларни амалга оширилиши
натижасида мамлакат қиёфасининг тубдан ўзгариши, ривожланган
мамлакатларга хос бўлган ривожланиш одимларининг рўй бериши,
фуқаролар дунёқарашида демократик қадриятларнинг жой ола
бошлаши, янгидан янги фуқаролик жамияти институтларининг
шаклланиши, миллий парламент ва ижроия ҳокимиятининг демок-
ратик принциплар асосида фаолият юрита бошлаши Ўзбекистонда
янги ижтимоий-сиёсий тузум қарор топганлигини ифодалай бошлади.
Давлатимиз Президентлик Республикасига айланди.
«Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида «ўзбек модели»га мувофиқ рўй берган бу ўзгаришларнинг назарий ва амалий жиҳатлари ҳақида билимлар бериш, биз қураётган фуқаролик жамиятининг назарий жиҳатларини ёшларга етказиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг яна бир предметини ташкил этади.
3. Мамлакат иқтисодиётида ҳам туб ўзгаришлар амалга
оширилди. Кўп укладли иқтисодиётга ўтилди. Тарихда биринчи марта
хусусий мулкчилик қонунлаштирилди. Жамиятнинг иқтисодий асоси
бўлган — кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Ўрта мулкдорлар ижтимоий қатламининг
шаклланиши учун барча ҳуқуқий ва ижтимоий асослар яратилди.
Мамлакатда тезлик билан бозор иқтисодиёти муносабатлари, унинг
замонавий инфратузилмаси шакллана бошлади. Ўтиш даври
қийинчиликларини бартараф этиш мақсадида давлатнинг кучли ижтимоий
сиёсат олиб бориши белгиланди. Қисқа давр ичида фуқаролик
жамиятининг иқтисодий асоси — фермерлар ва тадбиркорлар синфи шаклланиб, улар мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг деярли учдан икки қисмини ишлаб чиқара бошлади.
Мамлакат иқтисодиётининг ривожланган мамлакатларга хос равишда тараққий эта бошлаши, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози шароитида ҳам ялпи ички маҳсулотнинг йилига ўртача 8 — 8,3 фоиздан ўсиб бораётганлиги ривожланаётган фуқаролик жамиятининг мустаҳкамланишига ҳам кучли таъсир кўрсатди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг иқтисодий ва яшаш салоҳияти ўса бошлади. Юртимизда замонавий ободончилик авж олди. Замонавий саноат ишлаб чиқаришнинг янги соҳалари яратилди. Озод ва обод Ватан қуришга доир ислоҳотлар тобора чуқурлаша бошлади. Қишлоқнинг ижтимоий қиёфаси бутунлай ўзгарди. Фуқаролар янги жамиятга хос бўлган ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни ўзлаштира бошлади. Ана шу рўй берган ўзгаришлар ва унинг истиқболларига доир назарий жиҳатларни ўқитиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предметларидан бирини ташкил этади.
4. Халқимизнинг миллий, маданий-маънавий тикланиши, миллатимизнинг ривожланиши билан боғлиқ жиҳатлар ҳам мислсиз даражада ривожланди. Ватанимиз ҳудудида яшаб ўтган барча алломаларнинг номлари тикланди, улар қолдирган илмий ва маданий мерос қайтадан нашр этилди, жамиятимиз нафақат замонавий модернизациялаш тажрибалари асосида, балки буюк мутафаккирларимиз қолдирган миллий меросдан унумли фойдаланган ҳолда ривожлана бошлади. Миллий маънавий меросни тиклаш, жамият маънавий ҳаётини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида намоён бўлди. Халқимиз ўз тақдирини ўзи белгилай оладиган салоҳиятга эришди. Миллий қадриятларимизнинг тикланиши жамиятга сермазмун ва мафтункор жиҳатлар бағишлади. Бу соҳада қабул қилинган дастурларни амалга ошириш жамиятимизнинг яратувчанлик ва ижодкорлик жиҳатларини шакллантирди. И.А.Каримовнинг таъкидлашича, «ушбу дастурлар, биринчи навбатда, қайта тикланаётган меросга фарқлаб ёндашишга, энг муҳими, умуминсоний қадриятларимизни бойитадиган ҳамда жамиятимизни демократиялаш ва янгилаш талабларига жавоб берадиган, ахлоқ жиҳатдан аҳамиятли анъаналарни, урф-одатларини танлаб олиш заруриятига асосланган эди».
Жамиятимизнинг маънавий ҳаётидаги туб сифат ўзгаришларни синчиклаб англаб олиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш жараёнини илмий асослаб беришда катта аҳамият касб этади. Албатта, жамиятимизда рўй бераётган маданий, маънавий ва бошқа миллий тикланишга доир соҳаларнинг ривожланиб боришини назарий жиҳатлардан таҳлил этиш ва уларни ёшлар дунёқарашига сингдириш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани предметларидан биридир.
5. Ўзбекистоннинг жаҳон интеграциясига кириб бориши, давлатимизнинг миллий манфаатларга ва тенг ҳуқуқли муносабатларга асосланган ташқи сиёсати демократик тамойиллар асосида шаклланди ва ривожланиб бормоқда. И.А.Каримов айтиб ўтганидек, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш — давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситаларидан биридир. Шунинг учун ҳам давлатимиз ўзининг ташқи сиёсатида жаҳон ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин олишга, жаҳон интеграциясининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишга интилмоқда ва бу йўлда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда сиёсат олиб бормоқда.
Мамлакатимизнинг ташқи сиёсатини назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш, унинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрнига доир билимлар бериш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани предметларидан биридир.
Мазкур фаннинг объекти эса мустақиллик даврида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида давлатнинг бош ислоҳотчи сифатидаги фаолияти ва фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиш ҳамда ривожланиш босқичларидан иборатдир.
Фан амал қиладиган қонуниятлар: Бошқа барча фанлар каби Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг ҳам ўзига хос қонуниятлари мавжуддир. Маълумки, қонуниятлар — бу маълум ҳодисаларнинг моҳиятини ифодаловчи барқарор алоқаларга амал қилиш, демакдир. Инсонлар ривожланишга доиртурли қонуниятлар ўрнатиб, улар асосида ўзаро муносабатларни амалга оширади. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг қонуниятлари асосан демократик тузум ва фуқаролик жамияти қуриш принциплари ҳамда унга доир назарий ишланмалар, И.А.Каримовнинг мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг беш тамойилидан иборатдир. Шунингдек, ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда синовлардан ўтган фуқаролик жамияти қуриш тажрибаси натижасида шаклланган жамиятни демократлаштириш қоидалари ҳам қонуниятлар сифатида эътироф этилади. Умуман олганда, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани қонуниятлари сифатида фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг замонавий назарияси ва принциплари, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг «ўзбек модели» ва унинг тамойилларидан бири — «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойиллари эътироф этилади.
Умуман, Ўзбекистонда "Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти" фани амал қиладиган ижтимоий-сиёсий ривожланиш қонуниятлари И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларида мужассамлашган: «Бутун давлат ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигини сақлаб қолган ҳолда ҳокимият ваколатларини марказ ихтиёридан соқит қилиш, бу ваколатларнинг бир қисмини марказдан минтақаларга, маҳаллий ҳокимият органларига олиб бериш йўлларини излаб топиш заруратга айланиб бормоқда.
Ўз навбатида, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари янги шароитларда ўз ҳокимият ваколатлари ҳамда вазифаларининг бир қисмини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларига топшириш йўли билан уларнинг ролини кучайтириш ва обрў-эътиборини мустаҳкамлаш имкониятларини белгилаб олишлари лозим.
Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида давлатнинг фаол роли асосий ваколатлар давлатнинг ва энг аввало, ижро этувчи ҳокимиятнинг ихтиёрида бўлишини тақозо этади. Демократик ўзгаришларнинг ҳозирги босқичи сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг узоқ вақтга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Бунда давлатнинг роли демократик тараққиётимизнинг пировард мақсади — фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадига асосланган ҳолда тубдан ўзгариши даркор. Биз бунда кучли марказий давлат ҳокимияти ўзининг куч-ғайратларини асосий, умуммиллий вазифаларга, чунончи, мудофаа, давлат хавфсизлиги ва фуқаролар хавфсизлиги, ташқи сиёсат, валюта-молия ҳамда солиқ тизимларини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш ва тараққиётнинг бошқа стратегик вазифаларига қаратадиган давлат ижтимоий қурилиш тизимини барпо этишимиз лозим. Бошқа масалаларни ҳал қилиш эса аста-секин марказдан жойларга, давлат ҳокимияти органларидан жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топширилмоғи керак.
Бу давлатчиликни шакллантириш ва ривожлантириш соҳасидаги стратегик вазифамиздир. У биз танлаб олган жамиятнинг демократик ривожлантириш йўлига асосланади»2.
2. Фаннинг асосий тушунчалари ва унинг ўзига хослиги
Демократик қонуниятларни чуқур англаш учун «демократия» тушунчасини билишга зарурат туғилади. Ўз даврида Аристотель демократияни қуйидагича таърифлаган эди: «Демократиянинг биринчи кўринишининг характерли белгиси бўлиб тенглик хизмат қилади. Бу демократиянинг асосий қонунига мувофиқ тенглик шундан иборатки, мулксизлар ҳам, мулкдорлар ҳам ҳеч нарсада бирон-бир имтиёзларга эга эмаслар; олий ҳокимият униси ёки бунисининг қўлида тўпланмаган. Шу билан бирга, ҳар иккаласи — улар ҳам ва бошқалари ҳам ўзаро тенгдирлар. Агар баъзилар эркинлик ва тенглик демократиянинг муҳим белгилари, деб билсалар, бу ҳолат албатта ўз амалиётини асосан ҳамманинг давлат бошқарувида иштирок этишида ифодалайди. Халқ демократияда кўпчиликни ташкил этиши сабабли, кўпчиликнинг қарори ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу каби давлат тузилиши демократия деб аталади».
Маълумки, демократия том маънодаги мафкура эмас, балки маълум сиёсий тизимни тасвирлаб берувчи ҳодиса ҳисобланади. Демократия турли мафкуралар томонидан ҳам қабул қилинади. «Демократия», яъни «халқ ҳокимияти» атамаси муҳим масалаларни ечишда барча аҳолининг бевосита овоз бериши билан ҳал қилинган қадимги Афинанинг ўзини ўзи бошқарув тизими номидан келиб чиқди. Ҳозирги даврда либерализм, консерватизм, социализм, миллатчилик, фашизм, анархизм каби ҳарбир мафкуравий оқимларўз демократик концепцияларини «ҳақиқий» демократизм деб эълон қилмоқдалар. Демократия мақсад сифатида индивид мустақиллиги ва унинг умумий манфаатлари устунлигини таъминлайди. У восита сифатида эса низоларни бартараф этиш, зўравонликка чек қўйиш, турли ижтимоий гуруҳларга сиёсий таъсир қилиш йўли билан уларнинг муросага келишини, консенсусини таъминлайди.
Албатта, қадимги антик даврдан бошлаб мутафаккирлар ўзлари яшаган ижтимоий-сиёсий муҳит ва даврдан келиб чиқиб унга турлича таърифлар берган. Уларнинг илмий меросига асосланган ҳолда бу тушунча янада мукаммаллашиб ва самарадорлашиб борди. Ҳозирги даврга келиб аксарият жамиятшунос олимлар ҳокимият функциялари ва мақсадлари ёки уни амал қилиш натижаларига муҳим аҳамият берган ҳолда функционал ёндашувларни кўпроқ эътироф этмоқда. Бундай ёндашувга мувофиқ демократия «кўпчиликнинг иродасини озчилик ҳуқуқларини сақлаган ҳолда бажариш», деб талқин этилмоқда. Шу асосда демократик жамият амал қилиши зарурбўлган қонуниятлар сифатида демократиянинг қатор устунлари қабул қилинди. Улар қуйидагилардан иборатдир: Халқ ҳокимияти;
Фуқаролар розилигига таянувчи ҳукумат;
Кўпчиликнинг овози қоидаси;
Озчилик ҳуқуқларини ҳимоя этиш;
Асосий инсон ҳуқуқлари кафолати;
Эркин ва адолатли сайловлар;
Қонун олдида барчанинг тенглиги;
Одил суд юритиш;
Ҳукумат фаолиятининг конституциявий чекланганлиги;
Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий плюрализм;
Толерантлик, омилкорлик, ҳамкорлик, ўзаро келишув. Шунингдек, фақат Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани билан боғлиқ тушунчалар ҳам мавжуддир. Бу тушунчалар асосан мамлакатда мустақиллик даврида фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари натижасида пайдо бўлди ва шаклланди. Улар асосий йўналишлар бўйича қуйидагилардан иборатдир:

  1. Нафақат мазкур фанга, балки барча ижтимоий гуманитар фанларга тегишли бўлган умумий тушунчалар. Масалан: фуқаролик жамияти, демократия, жамият, цивилизация, эркинлик, ҳуқуқ, қонун, маданият, тараққиёт, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ўзини ўзи бошқариш органлари.

  2. Мазкур фан қаторида барча ижтимоий-сиёсий фанлар билан боғлиқ тушунчалар: ҳуқуқий давлат, хусусий мулк, фуқаролик жамияти, сиёсат, сиёсий ҳокимият, сиёсий ташкилотлар, сиёсий партиялар, сайловлар, сиёсий тизим, сиёсий режим, сиёсий плюрализм, сиёсий онг, сиёсий маданият.

  3. Асосан Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани билан боглиқ бўлган тушунчалар: «Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли», «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари», «ўзбек модели», эркинлик, мустақиллик, демократия, қонун устуворлиги, демократик давлатчилик, демократик жамият, демократик жамият тўғрисидаги қарашлар, демократик жамиятнинг миллий-маънавий негизлари, миллий-маънавий қадриятлар. Ўзбекистон иқтисодий ҳаётининг эркин демократиялашуви, ижтимоий ҳаёт ва демократия, сиёсий ҳаётнинг демократик тамойиллари, демократик қадриятлар, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши, Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт, Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти, Миллий давлатчилик ва демократия, кучли ижтимоий сиёсат, маҳалла, миллий ўзликни англаш, жамият барқарорлиги, халқаро ҳамжамият, жамият хавфсизлиги.

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўқитиш жараёнида яна «вакиллик демократияси», «тўғридан тўғри демократия», «либерал демократия», «демократия ва бозор иқтисодиёти», «демократия шароитида инсон эркинлиги ва, ҳуқуқлари», «бошқарувни номарказлаштириш», «демократия ва миллатлараро муносабатлар», «сайловлар», «электорат», «давлатни демократик бошқариш», «демократиянинг асосий унсурлари» каби тушунчаларнинг ишлатилиши табиий бир ҳолдир. Чунки, бу каби тушунчалар мазкур фанни жаҳонда фуқаролик жамияти шароитида яшаётган ёки бу каби жамият қуриш ислоҳотларини олиб бораётган мамлакатлар билан умумийлик характери касб этишини таъминлайди, қиёсий таҳлиллар учун қулайликлар яратади.
3. Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг муҳим шартлари
Ўзбекистонда демократик фуқаролик жамияти қуришда икки муҳим тарихий тажриба дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Улар қуйидагилардан иборат:
Биринчиси, ривожланган мамлакатларда тарихий синовлардан ўтган фуқаролик жамияти қуриш тажрибаси ва жаҳонда эътироф этилган демократик тамойиллар;
Иккинчиси, миллий тарихимизда шаклланган, миллий-маданий меросимизга мансуб бўлган, ўзида миллий хусусиятларни ифодалаган демократик қадриятлар.
Бу ҳар иккала тажриба бир-бири билан ўзаро уйғунлашишга мойил бўлиб, мамлакатда демократик жамият қуришда мазкур ҳар иккала тажрибага амал қилинади. Мазкур тажрибаларни эътироф этмаслик бир томондан, ислоҳотларни умуминсоний қадриятларга, иккинчи томондан, миллий қадриятларга зид келишига олиб келиши табиий бир ҳолдир. Шунингдек, бу каби ҳолат нодемократик режимларнинг кириб келишига, ёки миллий манфаатларга ёт бўлган тузумнинг яна бош кўтаришига сабаб бўлиши, мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш стратегиясига зид келиши мумкин.
Мустақиллик даврида мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга хос бўлган янги демократик институтлар шаклланди. Ҳозирги даврда улар янада демократлашиш ва такомиллашиш жараёнини ўз бошидан кечирмоқда. Хусусан, мустақиллик даврида қуйидаги сиёсий ва ижтимоий институтлар шаклланди:
кўппартиявийлик асосида шаклланадиган икки палатали парламент;

  • халқ иродаси ва парламентдаги кўпчилик иродаси асосида шаклланадиган ҳамда фаолият юритадиган ижроия ҳокимият;

  • жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар манфаатлари асосида фаолият юритишга қодирбўлган кўппартиявийлик тизими;

  • қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларини демократик принципларасосида учга бўлиниши ва уларнинг бир-бирларидан ўзаро масъулият асосида фаолият юритиш тажрибаси;

- жамият институти сифатида нодавлат нотижорат ташкилотлар;

  • демократик принциплар асосида фаолият юритадиган ўзини ўзи бошқариш органлари;

  • ўзида плюралистик қарашларни ифодаловчи мустақил оммавий ахборот воситалари тизими;

  • ҳокимият органлари устидан жамоатчилик назорати олиб боришнинг ҳуқуқий асослари ва бу соҳадаги дастлабки тажрибалар;

  • янги фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари — хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик корхоналари, фермерлик хўжаликлари.

Ҳозирги даврга келиб мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожланган мамлакатлар даражасида тараққий эттириш учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилди. Мамлакатда 5300 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар, 4 та сиёсий партия, ўн мингга яқин ўзини ўзи бошқариш органлари (улардан 8200 га яқини маҳаллалар) фаолият юритаётганлиги фикримизнинг тасдиғидир.
Жамият сиёсий ҳаёти соҳасини демократлаштириш борасида давлатимиз томонидан қуйидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор бериш белгиланган:
Биринчидан, мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш. Бу жараёнда, аввало, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш ва инсоннинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариши учун тегишли шарт-шароит яратиш лозимлиги.
Иккинчидан, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ҳақиқий маънодаги кўппартиявийлик муҳитининг қарор топиши зарурлиги, ҳар бир партия муайян ижтимоий қатламга таянган ҳолда, ана шу тоифа манфаатларининг ҳимоячиси сифатида ўзининг аниқ ва равшан ҳаракат дастурига эга бўлиши кераклиги. Унда ҳар қайси партиянинг мақсад ва вазифалари, жамият тараққиёти борасидаги муқобил таклифлари ўз ифодасини топиши лозимлиги.
Учинчидан, нодавлат тузилмалар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ва жамоат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.
Тўртинчидан, жамиятда фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглиги, уларни эркин ифода этиш шароитини таъминлаш.
Бешинчидан, инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари, одамларимиз онгида демократик қадриятларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин шахсни шакллантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш даркор.
Ҳозирги даврга келиб И.А.Каримов томонидан илгари сурилган «мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик вазифалари кўрсатиб берилди. Концепция ўз моҳият эътиборига кўра, узоқ муддатга мўлжалланган Дастур бўлиб, у бугунги глобаллашув замонида, дунё шиддат билан ўзгариб бораётган бир шароитда ўзаро узвий боглиқбўлган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини, сўз ва ахборот эркинлигини, сайлов эркинлигини таъминлаш, сайлов тизимини такомиллаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
5. Фаннинг вазифалари ва уни ўрганишнинг аҳамияти
Фанни ўқитишдан асосий мақсад — талаба ёшлар дунёқарашига Ўзбекистонда барпо этилаётган фуқаролик жамиятининг назарий асосларини ва демократик қадриятларни сингдириш, демократик жамият шароитида ёшларда жамият ҳаёти ва давлат бошқарувида иштирок этиш кўникмаларини шаклланишига кўмаклашишдан иборат.
Фан таълим жараёнида қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифаларини тушунтириш;

  • талабаларга фуқаролик жамияти ва демократияга доир асосий тушунчалар ва қонуниятларни ўргатиш, улар онгига мамлакатда демократик жамият қуриш ислоҳотларига оид назарияларни, «Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли», «ўтиш даври», «демократия», “фуқаролик жамияти”, «ҳуқуқий давлат», «демократик жамият», «демократик онг», «нодавлат нотижорат ташкилотлар», «ўзини ўзи бошқариш органлар” «жамият институтлари», «вакиллик демократияси», «халқ иродаси», «сиёсий маданият» каби тушунчалар мазмун-моҳиятини сингдириш;

  • демократикжамиятга хос бўлган қадриятлар ва тамойилларни очиб бериш;

  • Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини талабаларга тушунтириш;

  • демократия ва фуқаролик жамиятига доир қарашларни ва уларнинг ривожланиш босқичларини таҳлил этиш;

  • Ўзбекистоннинг "ўтиш даври" ислоҳотларига доир билимлар бериш, мамлакатнинг истиқболларига оид билимлар бериш;

  • қонун устуворлигининг фуқаролик жамияти қуришдаги аҳамиятини таҳлил этиш;

  • фуқаро эркинлиги ва фаоллигини таъминлашнинг янги демократик жамият қуришдаги ролини очиб бериш;

  • жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш ва демократлаштиришнинг ўзаро алоқадорлигига доир билимларбериш;

  • фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини очиб бериш;

  • фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг ўрни ва аҳамиятига доир билимлар бериш;

  • демократик жамият қуришда кучли ижтимоий ҳимоя тизимининг зарурлигини илмий ва амалий жиҳатлардан асослаш;

  • Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлиги ва. унинг демократик тамойилларга асосланишини, халқаро интеграцияга бирлашиш жараёнини очиб бериш;

  • талабаларнинг мустақил фикрлашларини юксалишига ва ўз нутқ маданиятини оширишига кўмаклашиш.

«Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. Мазкур фан талабаларга мамлакатимизда давлат мустақиллигини эълон қилишдан бошлаб ҳозирги давргача амалга оширилган ислоҳотлар жараёнлари, уларнинг натижалари — фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат институтларини шакллантириш ва ривожлантириш даври тўғрисида билимлар беради.
Албатта, ҳозирги даврдаги ёш авлоднинг биз қурмоқчи бўлган жамият тўғрисида маълум билимлар ва тасаввурларга эга бўлиши ислоҳотларни янада чуқурлаштириш кафолатларидан биридир. Зеро, И.А.Каримов мамлакатда тобора чуқурлашиб бораётган ислоҳотлар мақсад ва мазмунини англаш бу жараённи қўллаб-қувватлаш билан уйғунлиги тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирган эди: «...тобора чуқурлашиб бораётган ислоҳотлар натижасида эришиладиган ўта муҳим ўзгаришлар ҳеч қачон бир кунда, кимнингдир буйруғи ёки хоҳиши ҳисобидан бўлмайди. Бунинг учун албатта вақт керак, энг асосийси — бу ислоҳотларнинг мазмуни ва мақсадларини жамиятимиз, халқимиз чуқур англаб етиши ва қўллаб-қувватлаши ҳал қилувчи аҳамиятга эга». Кўриниб турибдики, ёшларимизнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардагииштироки, фаоллиги, ҳозирги авлод ишларини келажакда давом эттиришга интилишларининг шаклланиши — уларнинг мазкур жараённи қанчалик чуқур англаб етишига боғлиқдир. «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани ана шу жараён, унинг назарий жиҳатлари тўғрисида билимлар беради.
Шу билан бирга, олий таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар онгига миллий ғояни сингдириш ва уларнинг Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтиришда ҳам мазкур фаннинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, мазкур фанда Ватанимизда амалга оширилаётган фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари, унга доир назариялар, И.А.Каримовнинг Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришга доир концептуал назарий қарашлари, унинг ислоҳотлар жараёнидаги ташаббуслари ва фаолияти ўрганилади. Талабаларда биз қураётган фуқаролик жамиятига доир қарашлар шаклланади.
Талабаларга мазкур фанни ўқитиш маълум даражада уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга таъсир этади. Чунки, ҳозирги ахборотлар уруши, мафкуралар тўқнашуви, глобаллашув таъсири жараёнида талабаларнинг ўз ватанлари тўғрисида қанчалик маълумотга эга бўлиши, шунчалик даражада миллий қадриятларга садоқатли бўлишига замин яратади. Қолаверса, бўлажак мутахассис олий даргоҳдан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда эркин ва фаол иштирок эта оладиган даражадаги интеллектуал салоҳият билан чиқиб кетиши даркор.
Фанда асосан ривожланишнинг «ўзбек модели»га хос бўлган назарий қарашлар ва амалий фаолиятга эътибор берилади. Фанни ўрганиш асносида талабалартасаввурида мустақиллик арафаси ва унинг илк давридаги машаққатлар, қийинчиликлар, пайдо бўлган муаммолар шаклланади, давлатимиз ва халқимизнинг мустақиллик даврида барча тўсиқларни енгиб ўтиши, босқичма-босқич муаммоларни бартараф этиш, мамлакатни худди кул ичидан отилиб чиққан Ҳумо қуши каби ривожланган мамлакатлар қаторидан ўзига муносиб ўрин олиш манзаралари жой олади. Талабаларда бу улкан жараёнларга тегишли бўлиш туйғулари уйғонади, бу жараёнлар уларни оҳанграбодек ўзига жалб эта бошлайди.
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида талабаларга давлатимизни бош ислоҳотчи сифатида фуқаролик жамияти қуришга доир фаолияти тўғрисида билимлар берилади. Талабаларга мустақиллик даврида жамиятдаги ва мамлакат иқтисодиёти соҳасидаги улкан ўзгаришларга доир билимлар корхона, фермерлик хўжалиги, маҳалла, таълим масканларидаги тараққиёт билан уйғун равишда маъруза, амалий машғулот, мустақил таълим, тақдимот (презентация) каби ўқув шакллари воситасида етказилиши натижасида улардаги фуқаролик ҳуқуқлари, бурчлари ва фуқаролик масъулиятлари шаклланиб боради. Шунингдек, Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва воқеликларнинг ривожланган мамлакатлар билан қиёсий таққослаш асносида уларда ватанпарварлик туйғулари ҳам юксалиб боришига эътибор берилади.
Хуллас, мазкур фанни ўқитиш мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш учун интилишлар жараёнини талабалар чин қалбдан ҳис этишига, уларнинг ислоҳотларни фаол иштирокчилари сифатида фаолият юритишларига ёрдам беради.
Такрорлаш учун саволлар:

  1. «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанининг предмети ва объекти нималардан жборат?

  2. Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг асосий тушунчалари, унинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  3. Демократиянинг қандай принциплари мавжуд ва унинг унсурлари нималардан иборат?

  4. Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг асосий шартлари, деганда нимани тушунасиз?

  5. «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанини ўрганишнинг аҳамияти нимада?




Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish