16-мавзу: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРГА АСОСЛАНИШИ. (2 соат)
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг демократик тамойиллари.
Ўзбекистон — БМТ ўзаро муносабатларини ривожланиши.
Ўзбекистоннинг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлиги.
Ўзбекистон — Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамкорлиги.
Ўзбекистон ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги.
Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларга оид демократик принципларнинг шаклланиши.
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини яратилиши.
.
1. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг демократик тамойиллари
Ўзбекистон мустақиллик даврига келиб мустақил равишда ташқи сиёсат юритиш ҳуқуқига эга бўлди. Собиқ шўролар даврида Ўзбекистондаги ташқи ишлар вазирлиги фақат номигагина тузилган бўлиб, у ҳеч қандай ташқи сиёсат ва фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга эмас эди. Бу ҳақда И.А.Каримов қуйидаги фикрларни билдирган эди: «Ўзбекистон Республикаси учун мустақил ташқи сиёсат юритиш — давлат фаолиятининг янги ва амалда қўлланилмаган йўналишларидан биридир. Яккаҳокимлик тизими шароитида Ўзбекистон халқаро майдонга тўғридан тўғри ва очиқ чиқиш имкониятидан маҳрум этилган бўлиб, ўзининг ташқи сиёсий давлат идораларига, етарлича дипломатларига ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги мутахассисларига эга эмас эди».
Ўзбекистон Республикасининг мустақил ташқи сиёсий фаолиятининг ҳуқуқий асослари, принциплари, мазмуни, мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IV бобидаги 17-моддада ўз ифодасини топди. Бу моддага мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин». Шунингдек, Конституциянинг 93-моддасида мамлакат Президентининг ташқи сиёсат соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси И.А. Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асарларида мустақил ташқи сиёсат юритиш принципларини назарий ва амалий жиҳатлардан асослаб берди. Истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ташқи алоқалар муассасалари томонидан хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларнинг умум эътироф этилган қоида ва нормалари асосида республиканинг дипломатик фаолияти турли йўналишларда олиб борилди. Бу биринчидан, сиёсий муносабат ва иқтисодий алоқалар; иккинчидан, илмий-техникавий алоқалар; учинчидан, маданий алоқалар, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги халқаро алоқалардир. Республика ташқи сиёсатига тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик йўли асос қилиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз миллий ташқи сиёсатининг тамойиллари асосида амалга оширган фаолияти натижасида қисқа давр ичида деярли барча давлатлар Ўзбекистонни мустақил мамлакат сифатида тан олди, уларнинг кўпчилиги билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
И.А.Каримов томонидан мустақилликнинг дастлабки давридаёқ — 1992-йилда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг қуйидаги асосий принциплари ишлаб чиқилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |