Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Электр кимёвий занглаш. Агар қандайдир тузли эритмада (элек- 
тролитда) ҳар хил жинсли темирлар ўзаро уланса, улар орасида 
гальваник ток воситасида электр кимёвий жараён пайдо бўлади. 
Макрозанглаш натижасида кичик электр токига эга бўлган темир 
ионлари эритмага ўтади. Бундай электр кимёвий занглашнинг ол- 
дини олиш мақсадида тузли эритмаларда ўзаро ёндош ҳолатда бир 
жинсли темирларни ишлатиш керак бўлади. Акс ҳолда \ар хил те­
мирлар орасида ҳосил бўладиган кичик адашган электр ионлари 
темир қисм ва буюмларни емиради. Бунинг учун ўзаро туташ те­
мирлар электр токини ўтказмайдиган ҳар хил органик ва анорга­
ник моддалар билан қопланиши керак. Зарарли муҳитнинг қандай 
ҳолатда бўлишлигига қараб электр кимёвий занглаш очиқ муҳит, 
сув ости, ер остида ҳам рўй беради.
Барча темирларнинг зарарли муҳитда емирилишига бўлган бар- 
дошлилиги бўйича уларни қуйидагича тартиблаш мумкин: алю­
мин, марганец, рух, хром, пўлат, кобальт, никель, қалай, қўрғо- 
шин, мис, кумуш, симоб, платина, оқ олтин, олтин. Ушбу тар- 
тибга кўра, тузли эритмада рух билан пўлатни бирга ишлатилса, 
рух эритмага ўтади ва унинг ионлари пўлат сиртини қоплаб унда 
электр кимёвий занглаш бошланади.
Кристалитлараро занглаш. Барча темирларда занглаш бошлан- 
ганда аввало уларнинг юзасида занг доғлари ҳосил бўлади. Темир- 
даги кристаллар орасида занглаш бошланади, доналараро боғлов- 
чи ўз кучини йўқотади. Натижада, темирнинг мўртлиги ортади.
Темирни занглашдан сақлаш учун аввало муҳитга мос, занг­
лашга чидамли қоришмаларни танлаш зарур. Бунинг имкони бўлма-
366


са, ҳар хил қоплама ашёларни қўллаш керак. Аксарият, зангла- 
майдиган темир таркибида легирловчи элементлар углеродли бўли- 
ши лозим. Зарарли муҳитга чидамли темир ионлари билан қоплан- 
ган қатлам темир буюмларнинг бардошлигини оширади. Агар те­
мир буюмлар юзасини анодлаш ва қоралаш усуллари билан кучли 
эритмада оксидланса унинг занглашга чидамлилиги ортади.
Занглашдан сакуювчи ашёнинг юқори ҳароратдаги эритмасига 
темир буюм чўктирилади ва унинг юзасида иссиқ эритма (оқарти- 
риш, қўрғошин ва рух) қатлами ҳосил бўлади. Темир буюмларни 
занглашдан сак^ашнинг курилишда кенг тарқалган усулларидан 
бири — темир юзага босим остида эриган рангли темирни пуркаб 
(темирлаш), унинг юзасида чидамли қатлам ҳосил қилишдир. Те­
мир юзасига туйилган дала шпати, кварц, тупроқ, буралардан таш­
кил топган аралашмани эритиб босим остида пуркалади. Натижа­
да, темирни занглашдан сак^айдиган эмал бўёқ қатлами ҳосил 
бўлади. Бу усул билан ванна, раковина ва шу сингари сантехника 
буюмлари қопланади. Темир ҳарорати 750—800°С га тенг бўлган 
махсус ўчоқларда эмал билан қопланади. Худди шу усул билан те­
мир юзасига юпқа ойнани эритиб ёпиштириш мумкин. Жуда за­
рарли суюқлнклар учун темир қувурларнинг ички ва ташқи юзала- 
рини шиша билан қоплаб занглашга чидамлилиги оширилади.
Темир буюмларни парда ҳосил қилувчи лок-бўёқ ашёлар би­
лан занглашдан сакугаш усули қурилишда кўп ишлатилади. Бундай 
ашёларга синтетик локлар (П ВХ), эпоксид смоласи, нитроэмал, 
хлоркаучук эмали, нефт ва тошкўмир локи, ўсимлик мойидан тай­
ёрланган бўёк^арни киритиш мумкин. Бўёқ пардасининг чидамли­
лигини ва мустаҳкамлигини оширишда, пигмент моддалар, алю­
мин кукуни, қўрғошин сурики ва бошқалар ишлатилади. Пўлат 
буюм ёки конструкцияга таъсир этувчи муҳитни нейтрал ҳолатга 
келтиришда оҳак, ишқор, фосфат, коллоид сульфат сингари мод­
далар ишлатилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish