Ў збе к и с то н рес п у бл и к аси олий ва ўрта м ахсус та ъ ли м вазирлиги


 -  §. Ж ахон сиёсатида  М а р к а з г а



Download 16,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/105
Sana24.02.2022
Hajmi16,26 Mb.
#221521
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105
Bog'liq
Eng yangi tarix (1945-2010 yillar) Kichkilov H.

2 - 
§. Ж ахон сиёсатида 
М а р к а з г а
и н т и л и ш
т е н д е н ц и и л ар и н и н г к у ч а й и ш и
И н тегр ац и он ж ар аён лар
XX асрнинг иккинчи ярми иктисодий ва сиёсий тенденциянинг 
ўсиши билан характерланади. Бу хол, биринчи галда, бир кагор 
ҳукуматлараро ва ноҳукуматлараро халқаро таш килотларнинг тузили- 
ши билан ифодаланади. Агар Иккинчи жахон урушига кадар бундай 
таш килотлар сони бир неча ўнтани таш кил этган бўлса. хозирги давр­
да биринчи турдаги таш килотларнинг сони бир неча юзтани, иккинчи 
турдаги ташкилотлар эса деярли 2500 тани таш кил этади. Иккинчи 
жаҳон уруши тутагандан суш; бироз вакт ўтар-ўтмас БМТ, НАТО, 
ГАТТ, ХВФ. Жаҳон баиклари таш кил топган бўлса, Европа Иттифоки, 
Икгисодий Ҳамкорлик ва Тараккиёт Ташкилоти (ОЭСР) ва ҳозирги 
даврда фаолиятлари тўхтатилган ЎИЁК ва Варшава Ш артномасига 
пойдевор кўйилган эди.
Ҳозирги замонавий дунёда давлатлар гуруҳлари, халкаро ва 
минтакавий таш килотлар, Европа Иттифоки. А мерика Д авлатла­
ри Таш килоти, Нефтни экспорт қиладиган давлатлар таш килоти 
(ОПЕК). Африка Бирлиги Таш килоти, Ислом Конференцияси Таш- 
килотлари мухим роль ўйнамокда. АКШ , К анада ва М ексика дав­
латлари аъзо бўлиб кирган Ш имолий А мерика минтакасидаги эркин 
савдо зонаси (ИЛФТА)ни таш кил этиш ниҳоясига етди. 1989 йилда 
Осиё-Тинч океани Иктисодий Кенгаши (А П ЕК) таш кил топди. Осиё 
Тараккиёт банки, Жану би-Ш арки й Осиё давлатлари Ассоциацияси 
(АСЕАН) ва бош ка иттифоклар хамда бирлаш малар муваффақиятли 
фаолият олиб бормокда.
Бундай таш килотларнинг сони доим о ортиб бормокда, фаоли­
ят ю ргизаётган таш килотларнинг функциялари эса кенгаймокда. 
Турли давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасидаги транснационал 
хамкорликлари кенг кўламда фаолият ю ргизмокда. Гоявий нуктаи 
назарлари бир-бирига мос келадиган партияларнинг рахбарлари 
партияларга халкаро туе бериш га, уларни халкаро майдонда ж ипс- 
лаш тириш ва координация килиш га харакат килпш мокда. Бунга шу 
холат гувохдик берадики, 1961 йилда таркибига турли давлатлар- 
даги центристик партияларни уз ичига олган Бутунжахон христиан
456


Д емократик Иттифоки таш кил топган эди. 1983 йилда Ғ арбий Евро­
па давлатларидаги Консерватив партияларни, А Қ Ш нинг Республи­
кам ил ар партиясини, Я пониянинг Л и бе рал - дем о к рати к партияси ва 
Австралия консерваторларини бирлаш тирган Халкаро Демократик 
И ттифок хам таш кил топган эди.
Ҳозирги давр жахон сиёсатидаги асосий омиллардан бири сифа­
тида хар йили ўтказиб туриладиган “Катта саккизлик" йигинларини 
таъкидлаб ўти ш и м и змумкин. “ К аттас ак к и зл и к 'ка А ҚШ , ГФР, Ф ран­
ция, Буюк Британия, Япония, Италия, К анада ва Россия каби индус­
триал жиҳатдан тараккий этган давлатлар кириб, бу давлатларнинг 
бошликлари хар йили иқтисодиёт ва таш ки сиёсатнинг мухим маса­
лалари ю засидан фикрлаш иб, муаммоларни бартараф килиш учун 
тупланади. С аккизликнинг бу йигинларида асосий диккат-эътибор 
иктисодий усиш ни таъминлаш , таш ки иктисодий алокалардаги из­
дан чиккан мувозанатни тиклаш , инфляция, иш еизлик ва бош ка му- 
аммоларга эътибор берилади. Ҳарбий-стратегик, таш ки сиёсий ва 
бош ка масалалар хам мухим урин тутади.
Европадаги интеграцион ж араёнлар бошка худудлардагига нис­
батан муваффакиятли кечди. 1948 йилга келибок Ф ранция, Бельгия, 
Н идерландия ва Лю ксембург уртасида “Брю ссел ПакттГ (“Ғарбий 
И ттиф ок") деб ном олган хужж ат имзоланган бўлиб, бу Ш артнома 
харбий, иктисодий, сиёсий ва маданийсохаларда хамкорлик килишни 
кўзда тутган эди. Ўша йилнинг май ойида Европани бирлаш тйриш
гоясини илгари сурган Гаага Конгресси бўлиб ўтди. 1949 йилда Ев­
ропа Кенгаши таш кил топди. Европа Кенгаши инсон хукуклариии 
химоя килиш. Европа китъасида конун устуворлиги ва Парламен- 
тар-демократияни таъминлаш , Европа давлатлари ўртасидаги шар- 
тномавий муносабатларни ривожлантириш ва “умумевропавий 
онг”ии ш акллантириш каби масалаларга уз диккат-эътиборини 
каратди. Натиж ада Буюк Британия Европадаги интеграцион жараён- 
лардан маълум бир муддатга узоклаш ган бўлса. ГФР эса ж араённинг 
фаол иштирокчисига айланди. Ғарбий Европа интеграциясидаги си­
ёсий йўналиш ўрнига, иктисодий йўналиш га асосий диккат-эътибор 
каратилди. 1951 йилга келиб Ф ранция Ташки ишлар вазири Ш уман 
таш аббуси билан Европанинг Кумир ва Пўлат Бирлашмаси (ЕКПБ) 
таш кил топди. Бу таш килотга Ф ранция. ГФР, Италия ва Бенилюкс 
давлатлари аъзо бўлиб кирди. ЕКПБ бу стратегик соханинг хомашё- 
си ва махсулотинииг умумий бозорини вужудга келтирди. Шу таш -
457


килот до и рас идя миллатлар устидан бош қарувнинг механизмлари 
муваффақиятли синовдан ўтди. 1957 йилда “олтилик” ЕКПБ база- 
сида Европа Иктисодий Ҳ амжамиятини тузиш тўғрисида Рим Кели- 
шувларини имзолади. Бу таш килот аъзо давлатларнинг иктисодий 
тизимини интеграция килиш ж араёнларига эътибор каратди. ЕИҲ 
доирасида бир кагор Халкаро институтлар - Кенгаш (м инистрлар 
дараж асида аъзо давлатнинг вето бериш ҳуқуқини координация 
қиладиган олий орган), Комиссия (асосий ижро этувчи орган). Ас­
самблея (консультатив орган, кейинчалик Европарламент деб атал- 
ган) ва Суд (Олий арбитраж суд) таш кил этилди.
Дастлаб ЕИҲга аъзо булган давлатларнинг сиёсий сувереиитети 
тўла сақланиб қолгани ҳолда, интеграциянинг асосий йўналишлари 
сифатида божхона божларидан аста-секинлик билан воз кечиш, мо- 
лиявий қонунчиликни бир хиллаш тириш ва ягона аграр сиёсатни 
олиб бориш кабилар белгилаб олинди. Бу вазифалар деярли 1968 
йилга келганда бажариб бўлинган эди. 60- йилларнинг охирларига ке­
либ Ғарбий Европа интеграцияси ж араёнларииинг иккинчи боскичи 
бошланган эди. 1969 йилда “олтилик” давлат раҳбарларининг Гаага- 
даги йигилиш ида Ф ранция Президенти Ж. П омпиду “Интеграциями 
ниҳоясига етказиш , чукурлаш тириш ва кенгайтириш ” Дастурини 
илгари сурди. Шу Д астур доирасида 1972 йилда ЕИҲни кенгайти­
риш амалга ош ирилди. Ҳ амж ам ият таркибига Буюк Британия, Ир­
ландия ва Дания кирди. Бу жараён тўхтаб колмади ва кейинчалик 
яна Испания, П ортугалия ва Греция. 1995 йилнинг I январидан эса 
Австрия, Ш веция ва Ф инляндия ҳам қўш илди. 2007 йил январига 
келиб Европа Итгифоки аъзоларининг сони 27 тага етди. 2010 йилга 
келиб эса ЕИҲ давлатлари сони 28 тага етди. 70- йилларнинг бош- 
ларидан Валюта Иттифоқини таш кил этиш ва ЕИ Ҳ давлатларининг 
сиёсий интеграциясини мустахкамлаш ю засидан хам Д астурлар иш- 
лаб чиқилган эди. 2002 йилдан ЕИҲ давлатлари ягона пул б и р л и ­
ги - еврога ўтдилар.
1974 йилда рўй берган иқтисодий инқироз ва ш ундаи сўнг Гарб 
давлатларининг бутуи иктисодий ва технологик механизмларида рўй 
берган чукур трансф орм ациялар туфайли интеграция ж араёнларида 
сусайиш аломатлари сезилди. Ш ундай булса-да, 70- йиллар мобай­
нида ЕИҲнииг киш лоқ хўж алигидаги сиёсатини (“Яшил Европа” 
Д астури) янада мустахкамлаш га, Европада ягона хисоб-китоб бир­
лиги (ЭКЮ )ни жорий этиш га ва миллий валю талар курсларининг
458


ўзгариш ини координация килиш амалиётини татбиқ этиш каби ма- 
салаларнинг асоеларини мустахкамлаш га эриш илди. 7 0 -80- йил­
л ар мобайнида ЕИҲга аъзо давлатларнинг технология сохасидаги 
ҳам корлиги кўзга кўринарли дараж ада тараққий этди. ФЛСТ (тех­
нологик тараккиётни прогнозлаш тириш сохасида), ЭСПРИТ (ах- 
боротлаш тириш тизими сохасида) ва “Эврика" (иқтисодиётнинг 
асосий сохаларида технологик ривож лантириш нинг комплекс ин­
теграцияси) Дастурларини ам алда татбик этиш Ғарбий Европанинг 
ж ахоннинг илгор марказларидан бирига айланиш ига имконият ярат­
ди.
70- йилларнинг охирларига келиб сиёсий интеграция сохасида 
хам кўзга кўринган ўзгариш лар юз берди. ЕИҲ К енгаш ининг нуфу­
зи анча ортди. Кенгаш ишида, асосан, Ҳамжамиятга аъзо давлатлар­
нинг хукум ат ва давлат рахбарлари иш тирок эта бош лаган эди. 1978 
йилдан бош лаб Европарламентга тўгридан-тўгри сайловларнинг 
утказила бош лаш и унинг халкаро таш килот сифатидаги статусини 
янада ош ириб юборди. Ю корида утказилган тадбирлар 80- йиллар­
нинг биринчи ярмига келиб принципиал жихатдан интеграциянинг 
янги б о сқ и ч и -Е в р о п а Иттифокини шакллантириш га пойдевор ярат­
ди. Ҳ амжамиятни структуравий жихатдан янги боскичга кутариш 
учун бир катор тадбирларни амалга ош ириш ж араёнлари нихоятда 
огир кечди. 1992 йилда М аастрихтда имзоланган Ш артномагина Ев­
ропа И ггиф окининг ш аклланиш ида мухим қадам бўлди. М аастрихт 
Ш артномасипинг асосий мақсади иктисодий, ижтимоий, ҳуқукий, 
ахборот ва маданий сохаларни бирлаш тирган ягона маконни таш кил 
этиш дан иборат эди.
1993 йилнинг 1 январидан бош лаб ЕИ худудларида яшаётган 350 
млн дан ортик европаликларга ЕИга аъзо давлатлар худудларида эр­
кин харакатланиш хукуки берилди. Хизмат кўрсатиш, махсулот ва . 
сармоянинг ягона бозори ш аклланди. Х^куматлар конунчиликни 
боскичма-боскич ягоналаш тириш ни бош лаб юборди. Якин келажак- 
да валюта тизимларини батамом бирлаш тириш , ЕИ фукароларининг 
ягона институтини таш кил этиш , Европа давлатларининг харбий- 
сиёсий жихатдан яқинлаш уви ва хавфсизлик тизимини янада 
мустахкамлаш бўйича бир катор тадбирларни ўтказиш реж алаш ти- . 
риб кўйилган эди. М аастрихт Ш артномаси ЕИ нинг кейинги йиллар­
д а ривож ланиш ииинг асосий йуиалиш ларини белгилаб берган эди.
459


Б М Т иинг фаолинти
Иккинчи жахон уруш идан кейинги даврда жаҳон ҳамжамиятиии 
шакллантириш , халкаро хамкорликии ривож лантириш ва кенгайти- 
риш да БМ Т мухим ахамият касб этди. Иккинчи жахон уруш и давом 
этаётган даврдаёк М иллатлар Лигасидан фаркли ўларок ж ахонда 
халкаро хавфсизлик ва тинчликни таъминлаб туриш га кодир булган 
халкаро таш килотми тузишг а харакат бош ланган эди. Бу саволга Яку­
нин ж авоб 1945 йилнинг апрелида бўлиб утган С ан-Ф ранцискодаги 
халкаро конференцияда Бирлаш гаи М иллатлар Таш килоти (БМ Т)ни 
тузиш ва унинг Низомини ишлаб чикиш га Қарор кабул қилинди.
Иккинчи жахон уруш идан кейинги даврда халкаро хаётнинг тур­
ли ж абхаларида фаол катнашган бир катор янги ихтисослаш тирил- 
ган халкаро таш килотлар тузилди. 1948 йилда БМ Тиинг М аданият 
ва фанни ю ксалтириш муаммолари билан ш угулланувчи ихтисос- 
лаш ган таш килоти - Ю НЕСКО таш кил этилди.
Энергетика ва хомашёга оид муаммоларни хал этиш да халкаро 
таш килотлар мухим ахам ият касб этади. Булар орасида ядро- 
вий куролларинииг таркалиш ини олдини олиш ва атом энергия- 
сидан тинч м аксадларда ф ойдаланиш ии назорат килиш билан 
ш угулланувчи Б М Т иинг Атом энерги яси бўйича Х алкаро А гентли- 
ги - МАГАТЭ мухим урин эгаллайди.
Б М Тиинг съай-харакати билан инсон хукуклариии химоя килиш 
масаласи хозирги даврда халкаро сиёсатнинг асосий масалаларидан 
бирига айланди. Тўгри, Инсон хукуклариии химоя килиш Концеп- 
цияси жахон сиёсати учуй янгилик эмас эди. XX аср м обайнида бу 
К онцепцияни амалга ош ириш учун жуда кўплаб ижтимоий ва сиёсий 
партиялар хамда таш килотлар у ёки бу ш аклда уриниб кўриш гаи. Бу 
кураш лар 1948 йилда БМ Т Бош Ассамблеясида “ Инсон хукуклари 
бутун Умумжахон Д еклараци яси'тш н г кабул килиниш и билан 
ўзининг мантикий якунига етди. Аммо, шундай булса-да, инсон 
хукуклари муаммоси XX асрнинг сўнгги ўн йилликларида нихоятда 
куп мухокама килинди.
БМ Т ривож лаиаётган давлатларнинг иктисодий муаммоларини 
бартараф килиш га катта эътибор билан карамокда. БМ Т Бош А ссам- 
блеяси 1974 йилда янги халкаро иктисодий тартибни жорий этиш га 
дойр Д екларацияси ва Д астурни кабул килди.
БМ Тиинг давлатлар ўртасидаги низолар ва уларни бартараф этиш
460


бўйича ўтказгаи тадбирлари нихоятда катгадир. 19 4 8 -1 9 9 1 ииллар 
давомида тинчликни қўллаб-қувватлаш учун БМ Т 23 та операция­
ми амалга оширди. БМ Т Бош котибининг қўл остида таиклар, юк 
таш увчи техника, сунъий йўлдош ли алоқа воситалари ва бош қалар 
мавжуд бўлиб, кўпгина давлатлар хам бундай имкониятларга эга 
эмас. Ҳозирги даврда БМ Т хизмати Ер ш арининг хохлаган иуқтасида 
50 минг чодир тика олади ёки 1 млн қочоқни озиқ-овқат билан таъ­
минлаш имкониятига эгадир. БМ Тнииг О зиқ-овкат Д астури хаггоки 
бутун бир давлат аҳолисининг ҳаётини саклаб колишга кодир. Бирок 
БМ Тиинг озиқ-овқат бўйича кўмаги қаш ш оқ давлатлардаги муам- 
моларни тўла бартараф этиш имкониятиии бермайди. БМ Тнинг бу 
сохадаги фаолиятини чеклаб турувчи сабаблардан бири бу молиявий 
ки й и нч ил и клар ҳисобл ан ади .
90- й и лл ард а Б М Т н ин г ти н ч л и к н и ўрн ати ш га қарати лган ф а­
о ли яти н и Н ам иби я ва Ф орс к ў р ф ази д аги н и зол арн и бартараф
эти ш д аги саъ й -х ар акатл ар и д а кўриш м ум кин . 1990 йилда БМ Т 
Қ увай тга хуж ум килган И рокка карш и кўп м и ллатли харб и й куч­
л ар д ан ф о й д ал ан и ш га сан к ц и я б ерд и. Намибия можароси барча 
қарама-қарш и томоиларни музокаралар ж араёнига тортиш оркали 
кон тўкилмасдан ижобий бартараф этилди. БМ Т ўз олдига қўйган 
мажбуриятларни муваф(|)акиятли адо этиб, ўтиш даврида мамлакат­
ни бош қариш , Намибия ҳудудида тинчликни саклаб туриш , эркин 
сайловларнинг ўтиш ини ва Ангола хамда Н амибиядаи чет эл харбий 
кучларининг чиқарилиш ини назорат килиш каби тадбирларда бош- 
қош бўлди.
А ммо. шу билан бирга, БМ Т Либерия, Сомали, Руанда ва бошка 
низоли зоналарда ўзининг заифлигиии намоён этди. 2011 йил март 
ойида БМ Т Х авфсизлик Кенгаш и Л ивияда М. Каддафи режимига 
карши санкция қўллаб, унда Л ивия Ҳ аво кучлари ҳаракатини чеклаб 
қўювчи карор кабул қилди. Бирок у санкция чегарасидан чиқиб, 
НАТО блоки давлатлари томонидан Л ивиянинг хаводаи бомбарди- 
мон қилиниш ига айланиб кетди. БМ Т қачонки буюк давлатлар бош ­
чилигида низоларни бартараф этиш операцияларини ўтказган бўлса, 
бу тадбирлар ижобий хал этилди. Агар бую к давлатлар ўртасида 
келишувчилик Йўқ экан, хар қандай тадбир муваффақиятсиз якуи- 
ланган. Баъзи ҳолларда БМТ томонидан санкциялаштирилган катта 
ҳарбий операциялар АҚШ қўмондонлиги остида амалга оширилган. 
Жумладан, Кореяда 1950-1953 йилларда, Ирокда 1990-1991,2003 йил-
461


ларда, Сомалида 1992-1993 йилларда ва 1999 йилда Ю гославиядаги 
ҳарбий ҳаракатлар хамда 2001 йилдаги А ф го н и сто и да “Тол и б о ы л а р ’ ’ 
ҳукуматига карш и харакатлар АҚШ бош чилигида утказилган.

Download 16,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish