Ў збе к и с то н рес п у бл и к аси олий ва ўрта м ахсус та ъ ли м вазирлиги



Download 16,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/105
Sana24.02.2022
Hajmi16,26 Mb.
#221521
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105
Bog'liq
Eng yangi tarix (1945-2010 yillar) Kichkilov H.

О ккупация даври
Урушдаги қақшатқич маглубият Германияни иқтисодий ва 
иж тимоий-руҳий жихатдан халокат ёқасига олиб келди. Урушда Гер­
маниянинг талофати 13.5 миллион кишини таш кил этди. Уруш Гер­
манияни ахолисининг ўндан бир кисмидан махрум килди. Кўпгина 
шахарлар. айниқса, шаркий худудлар бутунлай вайрон килинди. 
С аноат корхоналарининг асосий кисми бомбардимонлар туфайли 
вайронага айланди. 1946 йилда саноат ишлаб чикариш и урушдан 
олдинги даврга нисбатан уч баравар кискарди, киш лок хўжалиги 
ўттиз йил оркага кетди. И қтисодиётга ишчи куч етиш мас эди. Транс­
порт тузилмаси ва энергия тизими бутунлай иш дан чиккан эди. 
минтакалараро савдо алокалар узилди. Ёппасига олиб-сотарлик. 
“ қора бозор" ва дўконларнинг бўм-бўш расталари одатий холга ай­
ланди. Урушдаги вайроналар ва ахоли кўчиши туфайли уй-жой ма­
саласи огирлаш ди. 1945 йилда ахолининг энг зарур нарсалар билан 
таъминланиш дараж аси ахоли жон бош ига ҳисоблаганда куйидагича 
эди: бир жуфт оёк кий им 12 йил га, костюм 50 йил га, тарелка 5 йил га 
берилди. Олмон халқи очликка гирифтор бўлди. М оддий талофат- 
га молиявий тизим нинг бутунлай ишдан чикканлиги кўш имча эди. 
М уомалада бўлгап пул микдори мавжуд бўлгаи маҳсулотга нцебатан 
бир неча марта кўп эди, давлат карзлари 1938 йил охиридаги 27,2 
млрд маркадан 1945 йил майига келиб 377.3 млрд маркага етди. Ин­
фляция урушдан олдинги даврга нисбатан 600% ни таш кил этди. 
Иш купи 16 соат ва ундан кўп давом этарди, аммо ойлик маош 1940 
йил дараж асида сакланиб колган эди. Олмон жамиятини камраб
189


олган психологик эсанкираш ҳам ўз таъсирини кўрсатди. О дамлар 
кайфиятини, асосан, ички туш кунлик ва умидсизлик кайфияти, на- 
фрат ҳам да келажакка иш ончеизлик чулгаб олгаиди. Ф укаролик 
бош қарув органларини ш акллантириш ниҳоятда мураккаблаш ган 
эди. Аҳоли катта қисмининг сиёсий фаоллиги жуда паст эди. Илга- 
риги амалдорлар ва сиёсатчиларнинг катта қисми нацистлар билан 
алоқада бўлганликда айбланиб, лавозимларидан четлаш тирилди. 
Ф ранция ва И талиядаги каби янги бош қарув органларини тузиш ма­
саласида келиш мовчиликлар мавжуд эди. 1945 йилнинг октябридаёқ 
АҚШ маъмурияти Потсдам конференцияси қарорлари асосида ол­
мон М арказий бош қарувларини яратиш масаласиии қўйди. Аммо 
бу таклифга Германияни бутунлай бўлиб таш лаш тарафдори булган 
Ф ранция карши турди. Ф ранция ветосига карш илик кўрсата ол- 
маган АҚШ 1945 йил ноябрида И ттифоқчилар Назорат Кенгаши- 
га икки ёки уч минтақа (зона) учун марказий бош кармалар тузиш
тўгрисидаги таклифни киритди. Ф ранция билан дўстона муноса­
батларни сақлаб колишга интилаётган ва АҚШ таклиф ига шубҳа 
билан караган СССР АҚШ таклифини Германиянинг тўрт томонла­
ма бош қарилиш й там ойилииинг бузилиш и ва унга барҳам беришга 
каратилган қадам деб бахолади. Тикланиш жараёнини бошкариш 
тўли қ оккупацион хукуматлар ихтиёрида қолди.
Германиядаги Совет Ҳарбий М аъмуриятининг (ГС Ҳ М ) ф аолия­
ти ахолининг моддий таъминотига салбий таъсир кўрсатди. Хусу­
сан. саноат ускуналари, истеъмол моллари, транспорт ва хомаш ёни 
товон ҳисобига олиш ички ахволни мураккаблаш тирди. Германия 
худудидан 22 минг вагон хўжалик моллари, 73 минг вагон уй-жой 
қурилиш моллари, 154 вагон матолар. мўйналар ва ҳаттоки 24 ва­
гон мусика асбоблари олиб чиқиб кетилди. С СС Рга 2 миллион бош 
корамол олиб кетилди. 3474 та саноат ва хўжалик корхоналари ас- 
боб-ускуналари (демонтаж) қисмларга ажратилди. Ф ақатгина 1947 
йил январидан бош лаб демонтаж ни тўхтатиш ва йирик корхона- 
ларда совет хиссадорлик жамиятларини яратиш ва уларда ишлаб 
чиқарилган махсулотларни репарация (товон) хисобига ундириш га 
карор килинди.
ГСҲМ зобитлари етарли таж рибага эга бўлмаганлиги сабабли 
қаттиқ бошкарув усулини ва харбийлаш ган тартибдаги хўж алик ти- 
зимини жорий қилди. Германия совет харбий маъмурияти фаолия- 
тида Хавфсизлик хизматининг. шунингдек, Таш виқот ва цензура 
бош қармасининг ўрни катта бўлди. Ш аркий Германияда Ички иш-
190


лар чал к комиссариати (НКВД) ҳам фаоллик кўрсатди. Ғ арбий ок- 
купацион мимтакалардан фаркли ўлароқ, Ш аркий Германияда тезда 
олмон бош карув органлари таш кил килинди. Аммо уларнинг фаолия­
ти гула Совет маъмурияти томонидан назорат килинарди.
1945 йил охиридан бош лаб совет зонасида иктисодий ислохот 
ўтказиш бўйича фаол кадамлар таш ланди. Ҳарбий ёки нацист жи- 
ноятчи деб тан олинган шахсларга тегиш ли саноат корхоналарини 
мусодара килиш иши тезлаш тирилди. Германиядаги Совет харбий 
маъмурияти мусодара килинган корхоналар такдирини белгилаш 
максадида референдум ўтказди, натижада бу корхоналар халк мулки 
деб эълон килинди. Ш ундай қилиб, Ш аркий Германия саноатининг 
60% и давлат сектори ихтиёрига ўтди. Бу сектор фаолия ти режалаш- 
тириш там ойиллари асосида ва заводлардаги кенгаш лар ва касаба 
ую ш маларига ўз-ўзини бош кариш бўйича кенг хукуклар бериш би­
лан амалга ош ириларди.
1945-1946 йилларда аграр ислохот хам ўтказилди. Юнкерлар 
ва черковдан мусодара қилиб олинган 3,3 млн гектар ер. улардаги 
хўж алик иншоотлари, чорва ва 6 мингта тракторлар билан бирга­
ликда 560 м инг нафар ерсиз ва кам ерли де.хконларга бўлиб берилди. 
Бу шаркий зонадаги киш лок хўжалиги ерларининг 33% ини ташкил 
этарди. Уларда деҳқонларнинг ўзаро ёрдам ж амоа бирлаш малари 
тузила бош ланди, 1949 йилда эса ислохот давомида де.хконларга бе- 
рилган ҳамма ерлар “халк мулки” деб эълон килинди ва бу ж амоа 
хўж аликлари тузиш учун асос булди.
Гарбий миитақалардаги иктисодий ўзгариш лар бошидан бошкача 
туе олди. В айроналарнинг ш аркий худудларга нисбатан камлигига 
карамасдан, аҳоли аҳволи бу ерда ём онрок эди. Урушнинг охирги 
ойлариданок Германия жанубига кочоклар тўплана бошлаган эди. 
С овет зонасидан, шунингдек, Чехословакия, Венгрия ва Польша- 
дан келган кочоклар хам шу ерга тўпланаётган эди. Агар 1945 йил­
да Ш аркий Германияда ахоли 17 млн дан иборат бўлган бўлса. улар 
гарбий ерларда 44 млн ни таш кил этарди. Кейинчалик бу фарк янада 
катта лаш ди.
О лмон ахол и си н и н г оги р ахволи А Қ Ш , А нглия ва Ф ранция 
д авлатлари ни гарбий зон алард ан махсулотлар ва саноат асбоб- 
ускун алари н и товон хи соб и га ун ди ри ш д ан воз кечиш га хам да 
олмон иш чилари га ойлик маош и тўлан и ш и н и йўлга қўйиш га 
маж бур этди. Г арбий зон ал ард ан ф акат илм ий л аб оратори ялар 
ва техн и ка м арказлари даги махсус кури лм алар олиб кетиладиган
191


бўлди. Умуман, уруш оқи б ати да Ғарбий Г ерм аниянинг иқтисодий 
сало қ и я ти н и н г қисқариш и уруш дан олдинги д ав р н и н г 20% ини, 
сан оат корхоналарини қи см ларга аж ратиш (д ем он таж ) оқи бати да 
эса 12% ини (Ш аркий Германияда бу кўрсатки ч 45 ва 25% ) т а ш ­
кил этди.
Гарбий минтакалардаги оккупацион хукуматлар дастлаб ам ал­
га ош ириладиган иктисодий тадбирларнинг аник реж аси га эга 
эмас эдилар. Ш унинг учун улар ишни учала минтакада фаш ист 
харбийлари ва нацист-жиноятчиларнинг мулкларини мусодара 
килиш дан бош лади. Аммо у ёки бу минтақа дои рас и да бирор-бир 
марказлаш ган бош карув тузилмаларини ш акллантириш ва миллий- 
лаш тириш бўйича тайёрланган лойихалар йўқ эди. Бундан таш кари, 
энг яхши таъминланган А Қ Ш нинг солдат ва офицерлари учун “кора 
б озор’'нинг сакланиб қолиши хам фойдали эди.
Оккупацион хукуматларнинг барқарорликни ш акллантириш
бўйича турлича қараш ларга эга эканликлари 1946 йил майида Ташки 
ишлар вазирлари Кенгаши (ТИ В К )нинг Парижда бўлиб ўтган сесси- 
ясида маълум булди. Унда на Германия билан тузиладиган С улхШ ар- 
тномасинииг умумий там ойиллари ва на иқтисодий ўзгариш ларнинг 
ягона режа л ар и ишлаб ч и килди. Мамлакатни бўлиб ю бориш аломат- 
лари кўрина бошлади. Бунгазон алараро олиб-сотарлик авж олганли- 
ги хам бахона булди. Д оимий ойлик маош олиб иш лайдиган гарбий 
зоналар совет зонасидан арзонрок махсулотларни ва озиқ-овқатни 
олиб кетиш га уринарди. Натиж ада турттала томон маъмурияти ро- 
зилиги билан 1946 йил 30 ию нида совет ва гарбий зоналар (худуд) 
ўртасидаги чегарада одамлар ва махсулотлар оқими устидан ка п ик 
назорат урнатилди.
1946 йил ёзидан бошлаб Германиядаги ахвол кескинлаш а бош ­
лади. И юл ойида АҚШ давлат департам енти маъмурий бош карув 
самарадорлигини ош ириш максадида АҚШ ва Буюк Британия ок­
купацион зоналарини бирлаш тириш тугрисидаги истагини бил- 
дирди. “ Иктисодий бирлаш ган худуд (Бизония) тузиш тугрисида” 
1946 йил декабрида Битим имзоланди. Бирлашган оккупацион 
м интакалар доирасида иктисодий инфратузилмани, истеъмолчи 
бозорини, барқарорлаш ган меҳнат бозорини тиклаш га ва тартибга 
солишга каратилган сиёсат амалга ош ирила бош ланди. Бу ж ара­
ён да аллакачон олмон бош карув органлари. жумладан, Л. Эрхард 
рахбарлик қилаётган Иктисодий Кенгаш мухим роль ўйнади. Бу чо- 
раларнинг хам мае и совет давлатининг розилигисиз амалга оширилди.
192


Германиянинг Ш аркий ва Гарбий ерларидаги сиёсий ўзгариш лар 
ж араён и хам бир-биридан кескин ф арклана бош лади. А ввалига бу 
ж араён Потсдам келиш увлари доирасида рўй бериб, нацистлар пар- 
гияси, Германия Қуролли Кучлари, офицерлар корпуси, ярим ҳарбий 
таш килотлар таркатиб юборилди. Сиёсий фаолиятга аралаш иш ва 
фукаролик лавозим ларига эгалик килиш хукуки факат сиёсий ва 
маънавий сифатларига кура Германияда демократияни ривожлан- 
тириш га ёрдам бера олувчи ш ахсларга берилди. Ф укаролик, ирқий, 
миллий тенглик там ойиллари асосида суд тизими кайта ташкил 
килинди. 1945 йил ноябри-1946 йил октябрида Нюрнбергца Халкаро 
трибунал суди фаолият кўрсатди. Унинг давомида нацист ва харбий 
ж иноятчилар ж авобгарликка тортилди. Д енацификация (фаш изм- 
ни йўқ қилиш ) бўйича махаллий олмон комиссиялари (ш прухкем- 
мер) таш кил килинди. Улар иттиф окчиларнинг трибуналлари билан 
хамкорликда айбланувчиларнинг айбдорлик дараж асини аниқларди. 
Ш унга биноан жиноий ишлар беш та тои ф ага бўлинди: (“асосий 
ж иноятчилар", “жазо ю кланганлар ’, “ж азо билан камроқ юклан- 
ганлар”, “ҳам товоклар" ва “тегинм аганлар”). Ж иноий жавобгарлик 
факат бириичи тоифа учун белгиланди, ш унинг учун айбланувчи­
ларнинг 95% и оқланди ва қисман ҳ)'қуқлардан махрум килинди.
Д енацификация ва демократлаш тириш ж араёни янгиланган ол­
мон сиёсий элитасининг шаклланиш и билан биргаликда рўй берди. 
Гарбий ва шаркий минтақаларда партия курилиш и узига хос хусу- 
сиятларга эга булди. С овет маъмурияти 1945 йилда 4 та партияга 
Ш аркий Германия ерларида фаолият кўрсатиш га рухсат берди: Гер­
мания К оммунистик партияси (ГКП ), Германия С оциал-демокра- 
тик партияси (ГСДП), Христиан демократик сою з (Х Д С), Германия 
Л иберал-демократик партияси (ГЛДП). 1948 йилда Германияда С о­
вет харбий маъмурияти ёрдами билан М иллий-демократик партия 
(М Д П ) ва Д емократик дехконлар партияси (Д Д П ) тузилди. Бу пар­
тиялар сўл блокнинг иж тимоий-сиёсий базасини /улдириш лари ке­
рак эди. Германия С овет харбий маъмурияти ёрдам и билан комму- 
нистлар янги полиция, суд ва прократура органлари тузиш учун янги 
кадрлар танлаш имтиёзига эга булди. Коммунистлар таълим тизи- 
мини тубдан ислох килиш. ижодкор зиёлилар фаолиятини назорат 
қилиш да хал қилувчи роль ўйнади ва аграр ислохотлар угказиш та- 
шаббуси билан чикди. Компартия раҳбариятида Германияда социа­
лизм қуриш ни ёкловчи Вальтер Ульбрихт рахбарлигидаги кучли сўл 
радикал ка нот мавжуд эди. Компартия рахбари Вильгельм Пик пози-
193


цияси ю мш окрок бўлиб, 1945-1946 йилларда у партия фаолиятини 
умумолмон давлати доирасида П арламеитар-демократик республи­
ка яратиш га йўналтириш ни ёқлади.
Германия С оциал-демократик партиясидаги сўл радикал ва 
мўътадил оқимлар ўртасидаги кураш янада кескинрок эди. Упардан 
бири О. Гротеваль раҳбарлик килаётган Берлин М арказий Қўмитаси 
бўлса, иккинчиси Буюк Британия зонаси мададига суянувчи К. Ш у­
махер бош лик Гоннавер бю роси эди. Германия Социал-демократик 
партияси раҳбарияти коммунистлар билан кўш илиш ва ягона Герма­
ния сўл партиясини тузиш тарафдори эди. Шу сабаб 1946 йил апре- 
лида иккала партиянинг бирлаш тирувчи съезди бўлди. Янги партия 
‘Терм ания Бирлашган социалистик партияси" (ГБС П ) деб номлан- 
ди. Унинг дастурида долзарб иктисодий муаммоларни хал килиш: 
“эксплуатация ва зулмга, каш ш оклик ва иш еизликка бархам бериш 
хамда империализм тахдидидан холос бўлган социализм куриш ўз 
ифодасини топган эди. ГБС П нинг тенг хукукли рахбарЛари В. Пик 
ва О. Гротевальлар бўлдилар. Ягона бирлаш ган партиянинг дастх ри- 
ни кўллаб-кувватламаган аъзолари янги партия саф идан четлаш ти­
рилди.
К. Ш умахер гурухи бирлаш тирувчи съезд натижалариии тан ол­
мади. Ўнг социал-демократлар 1946 йил майида Гониавердаги съезд- 
да Германия С оциал-демократик партиясини кайта тиклади. Ш ума­
хер коммунистлар ва уларга қўш илган социал-демократларга нисба­
тан қаттиқ позицияни эгаллади ва улардан бирини “совет партияси", 
иккинчисини “олмон миллий манфаатлари соткинлари" деб атади. 
Ш аркий ерларда фаолият кўрсатиш дан воз кечган ГСДП Одер-Ней- 
се дарёлари бўйлаб ўтган чегарани кайта кўриб чикиш ни ва хамма 
босиб олинган зоналарда товон тўловларини бас килиш пи талаб 
килди. Ш умахер айирмачиликнинг аш аддий душ м ани эди ва ягона, 
мустакил олмон давлати тарафдори эди. Шу билан бирга, урушдан 
кейинги ш ароитда совет харбий-сиёсий таъсиридаи кутулиш учун 
хаттоки мамлакатнинг парчаланиш ига хам тай ёр эди. Ш умахер на­
цистлар лагерида 10 йилни ўтказган муросасиз антиф аш ист сифати­
да жуда маш хур эди.
ГБСП нинг тузилиши ва бир вақтнинг ўзида Германияда С оци­
ал-демократик партиянинг парчаланиш и Германиянинг гарбига хам 
таъсир килмай қолмади. Гарбдаги оккупацион хукуматлар ГБСП 
байрш и остида ягона ком мунистик ва социал-демократик таш килот­
лар тузиш ни таъкиклаб кўйди. Натиж ада 1948 йил апрелида Гарбий
194


Германия Коммунистик таш килотлари конференцияси Макс Рейман 
бош чилигида ўз раҳбариятини сайлади ва ГК П нинг ГБСПдан аж ра­
либ чиқиш и 1949 йилнинг 3 январида юз берди.
Германиянинг уруш дан кейинги сиёсий хаётида христиан дем ок­
ратлар хам мухим ўринга эга булди. Германия кўп аерлик христиан 
сиёсий харакати анъаналарига эга эди. Иккинчи жахон уруш и ту- 
гагандан сўнг нафақат Германия, балки Италия, Австрия, Франция, 
Голландия._Г>ельгияда хам христиан демократик ҳаракатнинг бирла- 
шуви рўй берди. Христиан демократияси мафкуравий синтез асо­
сида ривожланди: давлат курилиш и тугрисидаги либерал-дем окра­
тик қараш лар ижтимоий католицизм, “тараққиётнинг учинчи йўли" 
мафкураси билан қориш иб кетган эди. Ижтимоий католицизм ни нг 
корпоратив гояларидан воз кечган христиан демократияси жамиятга 
ягона ўзаро богланган организм деб караш, инсонни Худо томони­
дан яратилганлигини тан олиш, инсоннинг уз виждони ва Худо ол­
дида жавобгарлиги гояларига асосланар эди. Германия учун христи­
ан демократиянинг уйгониш и нихоятда мухим эди. Христиан дем ок­
ратияси вайронага айланган. ўз ўтмиш идан хафсаласи пир булган 
ва келажакка умидсизлик билан қараётган мамлакатда юзага келган 
маънавий бўш лиқни тўлдира олди. миллий гоя хаққонийлигини 
саклаб қолди. Христиан демократларнинг умумгерман таш килоти 
(Х Д С ) 1945 йил ию нида Берлинда тузилди. Унинг рахбари Андрос 
Гермес тезда совет маъумрияти тазйики остида уз лавозимини тарк 
этиш га мажбур бўлди. Унинг ўрнини касаба ую ш малари рахбари 
Яков Кайзер эгаллади. ХДС совет зонасида иктисодий ислохотларни 
амалга ош ириш м асалаларида сўл нартияларнинг фаол рақибига ай­
ланди. ГБСП таш кил топгандан сўнг, христиан демократлар янада 
радикал позицияни эгаллаш ди. 1947 йил октябрида Берлинда бўлиб 
ўтган Х Д С нинг 2- съездида Яков Кайзер партияни догматик марксча 
ва унинг тоталитар (м устабид) сиёсатига қарш и курашга чақирди. 
Кайзер ж осусликда айбланди. Таъқиблар остида Кайзер ва унинг 
бир қатор ҳамкасблари Гарбий Германияга кетиш га мажбур бўлди. 
Ш ундан кейин Ш аркий Германия Христиан демократик сою зига 
О. Пушке бош чилик килди.
Гарбий Германия Х ристиан демократияси рахбари 1933 йил­
да нацистлар томонидан ўз вазифасидан озод этилган ва урушдан 
кейин сайланган соби к Кельн шаҳри мэри Конрад Аденауэр бўлди. 
Аденауэр 1945 йил 2 сентябрида К ельндаги съездда таш кил этил­
ган гарбий зоналар Х Д Сига раҳбарликка сайланди. АҚШ Хукумати
195


ёрдами билан у обрўли ж ам оат арбоблари ва Лирик сиёсий гурух 
вакилларидан уз партияси ядросини ш акллантира бош лади. У пар­
тия қурилиш инииг “фаол л ар” моделидан воз кечди. ХДС дастурида 
сайловчиларнинг кенг катлами кўллаб-кувватлаш ига эриш иш ва шу 
асосда янги демократик давлатчиликнинг ижтимоий асосини ш акл­
лантириш илгари сурилган эди. ХДС “барча христианлар” ва “бар­
ча катламлар” бирлаш маси, яъни барча ижтимоий гурухлар хамда 
иккала христиан конфессиясининг манфаатларини химоя килувчи 
партия деб қараларди. Ш у билан бирга. Аденауэр Х Д С нинг анти- 
коммунистик йуналиш ини таъкидлаб, хам нацистик, хам марксис- 
ти к мафкуравий экстремизмни қаттик қоралади.
Ғарбий зоналардаги оккупацион хукуматлар томонидан Х Д С нинг 
қўллаб-қувватланиш и иттиф окчилар ўзаро муносабатларида 1946 
йил охиридан бош лаб узоқлаш иш пайдо бўлганлигини кўрсатарди. 
Германия парчаланиш и тобора яккол намоён бўла борди. Аденау­
эр Гарбий Германия давлатини тузиш ғоясини очиқчасига кўллаб- 
кувватловчи олмон сиёсатчиларидан бири эди. Аденауэр пруссча 
аиъаиаларни кўрарга кўзи йўқ эди. Гарб цивилизацияси доирасида 
Германия бую клигини тиклаш ни орзу киларди. Бундай сиёсатни 
амалга ош ириш да 1946 йилда католик христиан партия (кейинчалик 
конфессиялараро) сифатида Баварияда таш кил топган Х ристиан со­
циал сою з (ХСС) Х Д С нинг ишончли иттиф оқчисига айланди. ХСС 
рахбари Ф ранц-Й озеф Ш траус Х Д С нинг умумий там ойилларини 
ва А денауэрнинг сиёсий дастурини ёклаган холда уз фаолиятида 
мустакилликни саклаб колиш га интилар эди. Гарбий Германиянинг 
колган ерларида христиан демократик харакатнинг бирлаш иш и 1947 
йилда рўй берди.
Либерал Йўналишдаги сиёсий партиялар уруш дан кейинги давр- 
да Германияда сўллар ва христиан демократлар каби мустахкам пар­
тияга айлана олмади. Л иберал-демократик партия шаркий зонада 
1945 йилдаёк таш кил килинган бўлса-да, аммо совет маъмурияти­
нинг қаттик тазйики остида бутуи Германияга ўз таъсирини кўрсата 
олмади. Бунинг акси ўларок, 1946 йилнинг бош идан Гарбий зона­
ларда либералларнинг мустакил сиёсий харакати шаклланди ва 1948 
йилнинг декабрида Эркин демократик партия (ЭДП) таш кил топди. 
Унинг рахбари Теодор Хейс эди.
1946 йилда бўлиб ўтган земел хукуматлари (ландтаглар)га 
бўлган сайловлар Германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг ахволи 
тан г эканлигини намойиш этди. Ҳаттоки совет зонасида хам сай-
196


ловлар демократик муҳитда ўтказилди. Натижада ГБСП ландтаглар 
ва земел л ар бош қару вида (ГЛДП) ва ХДСлар биргаликда эгаллаган 
маидатлар со ни га тенг мандатга эга булди. Гарбий зоналарда хрис­
тиан демократлар 6 та, социал-демократлар 5 та зем ел бош кару в и га 
эга булиш ди. Аммо тез о рада Ш аркий ва Г арбий Германия сиёсий 
бош қарувида ўзига хослик намоён бўла бош лади. Бунга оккупацион 
хукуматларнинг тўгридан-тўгри аралаш увидан таш кари, олмон жа- 
м иятииинг ўзига хос минтакавий хусусиятлари хам таъсир кўрсатди.
Ш имолий ва Ш аркий Германия бир неча ўн йиллар давомида 
иш чилар харакатининг марказига айланганлиги ва коммунистлар- 
нинг таъсири энг кучли худуд бўлганлиги билан аж ралиб турарди. 
Айнан шу ми ига ка олмон тунрогида социалистик тузумнинг карор 
топиш и учуй мухим таяич булди. Гарбий ва Ж анубий Германия та- 
рихан айирмачилик харакатлари ва католицизм хукмронлик кил га и 
минтака эди. Рейн ва Бавария олмонлари узига хос этнопсихологик 
хусусиятларга эга эдики, бу хусусиятлар уларни олмон миллати- 
нинг этник асосидан аж ратиб турарди. Ш унингдек, мухожирлар ва 
қочоқларнинг оммавий оқими хам олмон жами яти ва сиёсий тар- 
кибинииг қутбланиш ига таъсир курсатди. К оммунистик тахдидга 
кун и киш ни хохламайдиган кўпгина олмонлар Гарбий ерларга қочиб 
кстишди. Концлагерлар ва мухож ирликдан кайтгап коммунистлар ва 
сўл социалистлар. албатта, мамлакат шаркида тунлаиган эди.

Download 16,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish