ГФ Р К. А денауэрнинг К анцлерлиги даврида
ГФРда конституциявий тузумнинг самарали ю тукларга эриш и-
шида мамлакатдаги сиёсий баркарорлик ёрдам берди. 1949 йил
нинг 14 августида Бундестагда бўлиб ўтган биринчи сайловлар
куйидаги сиёсий кучларнинг устунлигини кўрсатди. Христиан де
мократик сою з (Х Д С) 25,2% овоз билан 115 мандатга эга бўлиб.
Христиан социал сою з (ХСС) билан бирга 5,8% овоз билан 24
мандатга эга бўлиб, П арламентда купчиликни таш кил этди. Му-
холифатдаги Германия Социал-демократик партия сини сайлов-
чиларнинг 29.2% и (131 мандат) кўллаб-кувватлаш ди. Эркин де
м ократик партия (ЭДП) 11,2% овоз билан 52 мандатга эга бўлиб,
коалиция хукумат таркибига кирди ва “учинчи куч’т а айланди.
12 сентябрда мамлакат П резидентлигига Озод демократик партия
(ОДП) раҳбари Т. Хейс сайланди, 15 сентябрда эса К. Аденауэр фе
дерал Канцлер лавозимини эгаллади.
203
Христиан демократларнинг мафкуравий концепцияси ГФ Рнинг
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривож ланиш ининг асосий йўна-
лиш лариии белгилади. 1953 йил П арламент сайловлари арафаси-
да қабул қилинган Х Д С нинг Гамбург дастурида Гарбий Германия
давлатида конститхциявий-ҳуқуқий тл-зумиинг ва социал бозор
хўж алигининг асосий тамойиллари олмон халки моддий ва маъ-
навий тикланиш ига йўналтирилганлиги белгилаб қўйилди. ХДС
раҳбарияти қатъий равиш да антикоммунистик кайфиятда бўлиб.
Ш аркий Германия давлатини тан олмаслик. Ш имолий Атлантика
Иттифоқи ва Европадаги интеграцион ж араёнлар билан яқиндан
ҳамкорлик килиш йўлини танлади. К. Аденауэр рахбарлигида ХДС
1953, 1957, 1961 йиллардаги П арламент сайловларида голиб чикди
ва хакли равиш да (36% овоз ва 191 мандат. 39,7% овоз ва 217 мандат,
35,8% овоз ва 192 мандат)га эга бўлди. ХДС/ХСС блоки П арламент
да ягона фракцияни таш кил этиб, бирлаш ган сиёсат олиб борди.
М уросасиз К. Ш умахер раҳбарлик қилган Германия С оциал-
демократик партияси (ГСДП) “принципиал м ухоли ф ат’га айлан
ди. Социал-демократлар бозор муносабатларига карши чиқиб,
иқтисодиётда иж тимоий таш аббусни кучайтириш га даъват этарди.
Таш қи сиёсатда эса ГСДП Аденауэр хукуматининг антикомм унис
тик йўлини қўллаб-қувватлар, аммо ягона Германияни барпо этиш ни
кечиктирувчи хар бир қадамии қоралар эди. К. Ш умахер Аденауэр
хукуматининг Гарбий Германиянинг тўла суверенитети тикланмас-
дан туриб, уни кайта куроллантириш , Ш имолий Атлантика блоки-
нинг харбий-сиёсий тузилмаларига киритиш, Гарбий Европадаги
интеграция ж араёнларига ж алб этиш га бўлган уриниш ларига шубха
билан карар эди. Германия С оциал-демократик партияси (ГСДП)
1953 йилги Парламентга бўлган сайловларда 28,8% овоз билан 169
мандатга, 1961 йилда 36,2% овоз олиб, 190 мандатга эга бўлди.
I960 йили партия раҳбарлигига Гарбий Берлин бургомистри Вилли
Брандт сайланди. Гарбий Германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг
ўзаро бирлаш иш и сиёсий радикализм, энг аввало, сўл радикализга
қарши кураш билан бирга давом этди. Германия Коммунистик пар-
тиясига (ГКП) Ш аркий Германия тузу ми ва совет махсус хизматлари
билан чамбарчас боглиқ бўлган экстремистик партия деб каралди.
1951 йилда давлатга карши сиёсий харакатлар учун ж азо қўллаш
қонуни кабул килинди. Бир йилдан сўнг Конституцион суд неона-
цистик социалистик партияни таъкиклади. Коммунистик таш килот-
лар, С овет-Германия дўстлик жамиятлари фаолияти каттик назорат
204
ости га олинди. 1956 йилда ГКП К онституцияга зид таш кил от сифа
тида бутунлай таъкиклаиди.
А денауэрнинг сиёсий вазиятии бар ка рорл а шти р и ш. Гарбий
Германияда ижтимоий тараккиётнинг муста.хкам худуд и й асосини
яратиш га булган уриниш лари муваффакиятли булди. Тажрибали
хукукш унос ва администратор, қатъий ва талабчан сиёсатчи булган
Аденауэр Бонн хукумати фаолиятига нихоятда иш чан ва тартибли
кўриниш бера олди. Баркарорлик ва мўътадилликка интилиш Аде
науэр сиёсий услубининг узига хос хусусиятига айланди. Макбул.
нихоятда самарали иктисодий ислоҳотлар ўтказиш хам мухим
ахамиятга эга булди. Аденауэр сиёсатининг идеологи Иктисодиёт
вазири Л ю двиг Эрхард эди. Аденауэр хукумати мамлакатда амал-
га ош ирилаётган иктисодий ислохотиипг энг мураккаб даври
да (1949-1950 йилларда) катъийлик кўрсатди. Пул микдорининг
кискартирилиш и ва нархларнинг либераллаш тирилиш и ахоли даро-
мадлари паст булган бир пайтда нархларнинг ош иш ига олиб келди.
Иш лаб чиқариш нинг кайта қурилиш и эса иш сизликнинг ўсиш и би-
лан бирга рўй берди. Аммо 1951 йилдаёк яхш и томоига ўзгариш се-
зила бош лади. 1952 йилда эса нархлар ўсиш и тўхтади, иш сизлик ка-
мая бош лади. Кейинги йилларда кескин иктисодий ўсиш рўй берди.
Й илига 9 -10% , 1953-1956 йилларда эса йилига 10-15% гача ўсишга
эриш илди. Г Ф Р Гарб мамлакатлари орасида саноат ишлаб чикариши
бўйича иккинчи ўринга чикиб олди (факатгина 1967 йилда Япо
ния ГФРни учинчи ўринга ту ш ириб қўйди). Кагга экспорт ту'фай-
ли Англия. Ф ранция ва Ш веция давлатларини кўшиб хисоблаганда.
улариинг умумий захирасига тенг олтин захира яратилди. Германия
маркаси Европада энг кучли пулга айланди. 50- йилларнинг охири-
да иш сизлик ам алда йўколди. ахолининг реал даромадлари 3 баро
бар ош ди. “О лмон иктисодий мўъж изаси”нинг бир катор омиллари
мавжуд эди. Эрхард танлаган иктисодий тизим (унда либерал бо
зор механизми давлатнииг максадли солик ва кредит сиёсати би
лан бирга амал киларди) ўзииинг самарали эканлигини исботлади.
Саноатдаги лобби (ўз нархларини химоя килиш ) билан кўп йиллик
бахс-мунозарадан сўнг, Эрхард монополияга карши конун кабул
килиниш ига эриш ди. ракобатни чекловчи хар кандай ш артномалар
бекор килинди. Сармоя киритиш дастурларини амалга ош ириш учун
“ М арш алл реж аси” асосида тузилган йирик молиявий фонд яратил
ди. ГФ Рнинг 1955 йилда НАТОга аъзо бўлиш ига қадар харбий ха-
раж атларнинг йўклиги хамда хорижий сармоялар (3.5 млрд доллар)
205
оқнми ҳам катта роль ўйнади. Уруш йилларида вайрон қилинган са-
ноатни тиклаш га хамоханг равишда энг янги технологияларнинг жо-
рий этилиш и ва олмон халқининг анъанавий бўлган юқори ишлаш
қобилияти ҳам мсҳнат самарадорлигининг тез ўсиш ига олиб кслди.
Ғарбий Германияда қиш лоқ хўж алигининг муваффақиятли ривож
ланиши 1941-1949 йилларда оккупацион ҳукуматлар ёрдам и билан
амалга ош ирилган аграр ислохот натижаси эди. Ер-мулклари қайта
тақсимланди, ер фондининг катта қисми йирик ср эгаларидан оли-
ниб, ўрта ва кичик ер эгаларига берилди. Д еҳқонлар мехнатининг
механизациялаш тирилиш и ва электрлаш тирилиш и бу секторда иш
лаб чиқариш нииг ўсиш ини таъминлади, қиш лоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши тузилмаси хам ўзгарлти. Энг нуфузли соха чорвачилик
бўлиб, бутун қиш лоқ хўжалик маҳсулотларининг 70% ини бера бош
лади.
Нафақа фонди, уй-жой қурилиш и, бепул ва и м ти ёзли таъли м олиш
ҳам да касбий тайёргарлик тизимини кенгайтириш бўйича қўйилгаи
фаол қадамлар билан биргаликда, ишбилармонлар ва ишчилар
ўртасидаги тўғридан-тўғри муносабатларни рағбатлантириш га кагта
эътибор берилди. Хукумат “Капитал меҳнатсиз, мехнат эса капитал-
сиз мавжуд бўла олмайди” деган шиорни ўртага таш лади. 1952 йил
даги “Корхоналарда иш чилар ахволи тў гр и си д а'ти Қонунга ўра, иш
ҳафтаси 52 дан 46 соатга туш ирилди, ойлик маош эса уруш дан ол-
дингига нисбатан ошди. М схиатга хақ тўлаш тизими алоҳида корхо-
надаги меҳнат стаж ига мос равиш да турлича белгиланган эди. I960
йилда “Иш лаётган ёш лар хукукларини химоя қилиш тўгрисида'"
Қонун кабул килинди. 1963 йилда барча меҳнаткаш лар учун мехнат
таътили белгиланди. Хукумат томонидан иш билармонларга, ишчи-
ходимларга қўш имча тўловларни рагбатлантириш га қаратилган ва
оилавий даромад хамда болалар соиини ҳисобга олувчи солиқ им-
тиёзлари тизими ишлаб чиқилди. Хукуматнинг мазкур тадбир-чора-
лари иктисодий ўсиш даврида унга мос равиш да ахоли сотиб олиш
қобилиятининг ўсиш иии таъминлади. Иктисодий сиёсат таш аббу-
сини Эрхард қўлига берган Аденауэр ГФ Рнинг халқаро мавқеини
мустаҳкамлаш учун харакат қилди. Таш ки сиёсатдаги илк қадам
ГФРнинг Ш имолий Атлантика блоки НАТОга қўш илиш и бўлди.
“Совук уруш '- шарофати туфайли Г арбий Германия киска вактда-
босиб олинган, суверенитети чекльнган мамлакатдан яқиндаги
голибларнинг фаол шеригига айланди. 1949 йилнинг ноябридаёк
АҚШ , Буюк Британия, Ф ранция ва I ФР П етерсберг Ш артномаси-
206
ни имзолаш ди. Бу ҳужж ат ГФ Рга мустакил равишда таш ки алоқалар
ўриатиш , жумладаи, халкаро таш килотларга аъзо бўлиш борасида
музокаралар олиб бориш га имкои берди. 1950 йилда ГФР Европа
Кенгаши аъзосига айланди ва Европа иитсграцияси лойиҳаларига
багиш ланган музокараларда фаол катиаша бошлади. Аденауэр Ва
ш ингтон билан ўрнатилган алокалардаи Ф ранциянинг тарихий
рақибига нисбатан ш убхаланиш ини бартараф этиш да усталик билан
фойдаланди. У Гарбий Европа мамлакатларининг харбий-сиёсий
бирлаш иш тояларини кувватлар ва бу гояларнинг амалга ошири-
лиш ини Германия суверенитетининг тикланиш ига богларди. Бу
борада энг мухим эриш иш , “Плевен режаси'й а кура, “Европа мудо-
фаа ж ам ияти”ии тузиш хакидаги музокаралар булди. Бу лойихада
ГФ Рнинг катнаш иш ига 1952 йилда А ҚШ , Англия, Франция ва ГФР
давлатлари ўртасида Боинда имзоланган ва оккупацион статутнинг
ўрнини босган ш артноманинг имзоланиш идан кейин йўл очилди.
Унда оккупацион реж им нинг бекор қилиниш и, ГФРга ички ва ташки
иш ларда мустакиллик бериш эътироф килинганди. Бирок АКДГ А н
глия ва Ф ранция Гарбий Германия худудида ўз кўш инларини саклаб
туриш хам да Гарбий Берлинни назорат килиш хукукларини саклаб
колган эди.
1955 йилда ГФР Ҳукумати СССР билан муносабатларни нормал-
лаш тириш га харакат килди. И ккала мамлакат ўртасида дипломагик
муносабатлар урнатилди, Аденауэр эса 1955 йилнинг сентябр ойи-
да М осквага расмий таш риф билан борди. Гарбий Германиянинг
бу диллом атик харакати халкаро микссда Германия муаммосини
хал килиш да таш аббусни кўлдан бой бермасликка харакат килиш
билан изохдаиар эди. 1955 йили Ж еневада уруш дан кейинги давр-
да илк бор АҚШ , Бую к Британия, Франция ва С ССРиинг хукумат
бош ликлари учраш уви бўлиб утди ва унда Германиянинг бирлаш иш
истикболлари мухокама килинди. М ухокамалар боши берк кўчага
кириб колганлиги сабабли, Германия муаммосини “олмон халқининг
миллий манфаатлари ва Европа хавфеизлигига мос равишда хал
этиш зарурлиги тугрисида” Баёнот берилди. А денауэрнинг Москва-
даги музокаралари хам хеч кандай ижобий натижа бермади. Тез ора-
да ГФ Р Ш аркий Германияга зид булган энг катъий чоралардан би-
рини амалга ош ирди. 1955 йилнинг декабр ойида “Хольш тейн (ГФР
Таш ки ишлар вазирининг котиби) Д октринаси” кабул килинди. Унга
кура, ГФ Р узи билан алока урнатган давлатларни ГДРни тан олиш-
даи воз кечишга чакирди. Окибатда ГФР 1957 йилда Ю гославия
207
билан, 1963 йилда Куба билан алоқаларни узд и. 1961 йилдаги Бер
лин инки роз и ГФ Рнинг СССР билан м уносабатларининг ниҳоятда
совуқлаш иш ига олиб келди.
1955-1957 йилларда Саар муаммосининг макбул ечими, яъни
унинг ГФ Рга кайтарилиш и Ф ранция билан яқинлаш иш га зам ин тай-
ёрлади. Бу мамлакатлар 1957 йилдаги Европа Ҳ амж амиятини яра
тиш тугрисидаги Рим Ш артномаларинииг тайёрланиш и ва имзола-
ниш ида кагга роль ўйнади. Аденауэр Ф ранция П резиденти Ш арль дс
Гол л билан я кин шахсий муносабатлар ўрнатиш га муваффак булди.
Иккала раҳбарнинг I960 йилда Рамбуйе, 1962 йил июли да Парижда
учраш увлари хамда 1962 йил сентябридаги Ш . де Голлнинг ГФРга
тантанали таш рифи иккала мамлакатнинг стратеги к иттифоқини
расмийлаш тириш имконини берди. 1963 йил январ ойида Ф ранция
ва ГФ Рнинг Гурли сохаларда хамкорлик қилиш и, таш қи сиёсатни
тартибга солиш , мамлакат раҳбарлари (ка ми да бир йилда 2 марта) ва
таш қи ишлар хам да М удофаа вазирлари (уч ой да бир марта) ишти-
рокида мунтазам маслахатлар олиб бориш тугрисида 1 Парткома им-
золанди. Аденауэр Ф ранция билан ҳамкорликда ГФ Рнинг халкаро
мавқеи тикланиш ини кўрарди ва у “Европанинг хеч кандай си ёса
ти Ф ранция иш тирокисиз ёки Ф ранцияга карши булмагани каби,
Германиясиз ёки Германияга карши хам хеч кандай Европа сиёсати
бўлиши мумкин эм ас”, - дер эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |