1-расм. Пул аггрегатларини ўлчаш
М2 пул аггрегати М1 аггрегатини ҳамда М1 аггрегати таркибига
кириши учун этарли даражада ликвидли бўлмаган бошқа активларни ўз
ичига олади: чек ёзиб бериш хусусиятидаги активлар (пул бозори депозит
ҳисобрақамлари ва пул бозори инвестицион фондларидаги улушлар) ва жуда
кам харажат ҳисобига нақд пулга айланадиган бошқа активлар (жамғарма
депозитлар ва кичик деноминацияли муддатли депозитлар). Кичик
деноминацияли муддатли депозитлар деноминацияси 100000$ дан кам бўлган
депозит сертификати ҳисобланиб, штрафларсиз фақатгина фиксирланган
қоплаш муддатида сўндирилади. Жамғарма депозитлар нотранзакцион
депозитлар ҳисобланиб, исталган вақтда қўшимча маблағлар киритилиши
ёки олиниши мумкин. Пул бозори депозит ҳисобрақамлари пул бозори
инвестицион фондларига ўхшаш бўлиб, тижорат банклари томонидан
муомалага чиқарилади. Инвестицион фондлари улуши чакана хисобварақлар
ҳисобланиб, уй хўжаликлари чеклар ёзиши мумкин.
Барча АҚШ доллари қаэрда?
АҚШда ҳар бир одам учун 3000$ дан ортиқ нақд пулларни тўғри келиши
этарли даражада катта ҳисобланади. АҚШ доллари банкнотаси йирик
габаритли бўлиб, осонлик билан ўғирланиши мумкин. Бундан ташқари АҚШ
долларига фоиз тўланмаганлиги боис катта миқдорда АҚШ долларининг
кўпчилигимизда сақланиши ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ўзининг
чўнтагида 3000$ олиб юрган бирор кишини биласизми? Бизда ҳақли равишда
савол туғилади: барча АҚШ доллари қаэрда ва уни кимлар ушлаб турибди?
Катта миқдорда АҚШ долларини ўзларида сақловчи гуруҳ жиноятчилар
ҳисобланади. Агарда жиноий фаолиятга аралашиб қолган бўлсангиз, сиз ўз
транзакцияларингизни чеклар орқали ўтказмайсиз. Чунки чеклар орқали
транзакцияларни ўтказилиши барчага маълум бўлади ва сизга қарши кучли
далил бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳолат нима учун Тони Сопранонинг орқа
деворида катта миқдорда нақд пуллар борлигини тушунтириб беради. Нақд
пулда
тижорий
операцияларни
амалга
оширилиши
натижасида
операцияларнинг кўзга ташланмаслик хусусияти, баъзи тижорат турларини
катта миқдорда нақд пулни сақлаб туришни талаб қилади. Натижада ушбу
тижоратчилар солиқ тўлашлари керак бўлган даромадини яшириш
имкониятига эга бўлишади. Чет элликлар кейинги гуруҳ ҳисобланиб, доимий
равишда АҚШ долларини ўзларида ушлаб туришади. Кўплаб мамлакатларда
аҳоли ўзининг миллий валютасига ишонмайди. Бунинг сабаби ушбу билан
изоҳланадики, чет элликларнинг миллий валютасида фойдаланишганда
юқори инфлясия сурати учун харажат қилиши натижасида миллий
валютанинг қадри эмирилади. Ушбу гуруҳдаги одамлар АҚШ долларини
ушлаб туришдан мақсади инфлясион рискни суғурталаш ҳисобланади.
Рублга бўлган ишончни этишмаслиги боис русларнинг катта миқдорда АҚШ
долларини жамғаришларига олиб келмоқда. Муомалага чиқарилган АҚШ
долларининг ярмидан кўпи хорижий давлатларда сақланмоқда.
Иқтисодчилар ва сиёсатчилар пул аггрегатларидан қайси бири пулларни
ўлчашда самарали эканлиги борасида аниқ бир тўхтамга келишмаган бўлиб,
мантиқий жиҳатдан олиб қаралганда ҳам пул аггрегатлари ҳаракати ўзаро
яқин ва параллел ҳисобланади. Агарда пул аггрегатларини бир хил деб
баҳолайдиган бўлсак, битта пул аггрегатидан фойдаланган ҳолда
келажакдаги иқтисодий фаолиятни башоратлаш ва сиёсатни амалга
ошириш бошқа пул аггрегатидан фойдаланиш билан бир ҳил бўлиши
оқибатида пулнинг тегишли моҳияти белгиланган иқтисодий қарорга мос
тушиш ёки тушмаслик аҳамиятини йўқотар эди. Аммо, агар пул
аггрегатлари биргаликда харакатланмаса, бир пул аггрегати томонидан пул
таклифида содир бўлаётган ўзгаришлар изоҳи бошқа пул аггрегати
томонидан ўзгача тавсифланиши мумкин. Қарама-қарши изоҳлар ва
тавсифлар мавжуд вазиятни чигаллаштирилиши оқибатида иқтисодий
қарорлар қабул қилиш жараёнини янада мураккаблаштиради.
2-расм 1960-2011 йилларда М1 ва М2 нинг ўсиш суратларини
тасвирлайди. Иккита пул аггрегатининг ўсиш сурати биргаликда харакат
қилиш хусусиятини намоён қилиб, ўсиш ва тушиш вақти 1990 йилларгача бир
хил кўринишга эга ҳисобланади. Ўртача 1970 йилларга нисбатан 1960
йилларда М1 ва М2 пул аггрегатлари ўсиш сурати юқори даражада
эканлигини кўришимиз мумкин.
Бундан ташқари, бу аггрегатларнинг ҳаракатида сезиларли фарқлар
кўзга ташланади. 1992 йилдан 1994 йилгача М1 нинг юқори даражада ўсиш
суратига қарама-қарши равишда М2 анча пастроқ ўсиш суратига эга
бўлганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, 2004 йилдан 2007 йилгача
сезишимиз мумкинки, М2нинг ўсиш сурати бироз кўтарилган бўлсада, М1
кескин суратда пасайган ва салбий кўринишга эга бўлган. 2009 йилда М1
деярли 0%дан 15%гача юқори ўсиш суратига эга бўлган бўлса, М2 бироз
ўсиш суратини намоён қилди. Бундан кўришимиз мумкинки, пулнинг турли
ўлчов инструментлари монетар сиёсатнинг сўнгги йиллардаги ҳолати
тўғрисида хар хил хулосаларни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |