Қоғоз пуллар. Тўлов тизими ривожланишининг кейинги босқичи қоғоз пуллар ҳисобланади. (айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланиладиган қоғоз варақлари). Дастлаб қоғоз пулларни тангаларга ёки маълум бир миқдордаги қимматбаҳо металларга айирбошлашни кафолатлаш тизими мавжуд эди. Аммо кўплаб мамлакатларда бу қоғоз пуллар қонуний равишда қарзларни тўлаш билан боғлиқ айирбошлаш операцияларида фойдаланиладиган, аммо тангаларга ёки қимматбаҳо металларга айирбошланмайдиган фидутсиар қоғоз пулларга айланди. Қоғоз пулларнинг энг катта устунлиги шундан иборатки, улар тангалар ёки қимматбаҳо металларга нисбатан энгилроқ эди. Аммо айирбошлаш воситаси сифатида улар фақатгина қоғоз пулларни муомалага чиқарувчи ҳокимиятга фақатгина маълум бир ишонч бўлган ҳолатдагина айирбошлаш воситаси сифатида қабул қилинган. Қоғоз
пулларнинг босма ҳолати сифати этарли равишда юқори даражада бўлиши ҳамда қалбакилаштиришнинг имкони мавжуд бўлмаслиги лозим. Қанчалик даражада қоғоз пуллар келишув шакли бўлса, мамлакатлар янги пулларни муомалага чиқаришлари ёки ўз хоҳишига кўра эски пулларга ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Дарҳақиқат, 2002 йилда кўплаб Эвропа мамлакатлари ўзларининг миллий валюталарини бекор қилиб, эврога ўтишлари яққол мисол бўлади. Қоғоз пуллар ва тангаларнинг энг катта камчилиги уларнинг осонлик билан ўғирланиши ва ҳажмининг йириклиги ҳисобига катта миқдорда ташиш жуда катта харажатларни талаб қилиши ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида тўлов тизими ривожланишида навбатдаги қадам ташланди. Банк ишининг замонавий даражаси чекларни кенг татбиқ этилишини кўзда тутади. Чеклар. Чек –бир ҳисобрақамдан бошқасига пулни ўтказиш бўйича банкга топшириқдир. Чеклар катта миқдордаги нақд пуллардан фойдаланмасдан айирбошлаш операцияларини амалга ошириш имконини беради. Чекларнинг татбиқ этилиши тўлов тизимининг самарадорлигини сезиларли даражада оширди. Кўпгина тўловлар қарама-қарши йўналишларда амалга оширила туриб, бир-бирини ўзаро сўндиради. Чеклар ёрдамида тўловларнинг ўзаро сўндирилиши нақд пулларсиз содир бўлади. Ўз навбатида, чеклардан фойдаланиш тўлов тизими билан боғлиқ транспорт харажатлари қисқартиради ва иқтисодий самарадорликни оширади. Чекларнинг бошқа устунлиги шундан иборатки, уларга ҳисобракамдаги қолдиқдан ошиб кетмайдиган суммада ҳар қандай суммани ёзиш мумкин. Бу йирик операцияларни амалга оширишни энгиллаштиради. Чеклар харид учун ҳисоб- китоб қилишда қулайлиги боис ўғирлатиш имконини бермайди. Аммо чекларга асосланган тўлов тизимида иккита камчилик мавжуд. Биринчидан, чекни бир жойдан иккинчи жойга этказиб бериш вақт талаб қилади. Бу ҳолат жуда ҳам пулга эҳтиёжи бор тўловни олувчи бошқа шаҳарда жойлашганда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари сиз чекни эгаси сифатида биласизки, чекда ёзилган суммани депозитга кирим қилганингиздан сўнг банк бир неча кундан сўнг сизга депозитдан фойдаланишга рухсат беради. Агар сизга зудлик билан нақд пул зарур бўладиган бўлса, чеклар билан тўловни амалга ошириш хафсалани пир қилади. Иккинчидан, чекларни чоп этадиган қоғоз қимматга тушади; баҳолашларича АҚШда чекларга ишлов бериш хар йили 10 млрд. АҚШ доллари сарфланади.