Биз нақд пульсиз жамиятга ўтмоқдамизми? Сўнгги ўн йилликда доимий равишда нақд пулларсиз жамиятга ўтиш масаласи муҳокам этиб келинмоқда. Аммо тарихий ривожланишнинг ушбу босқичи хали хам амалга ошгани йўқ. Мисол учун, 1975 йилда Бусинесс Wэек электрон тўловларнинг татбиқ этилиши “тез суратларда айнан пул концепциясини ўзгариши” га олиб келишини башорат қилган эди. Аммо бир неча йиллар ўтгандан сўнг нашр ўзининг хулосаларини рад қилди. Сўнгги йилларда истъемолчиларнинг электрон пуллардан фойдаланишга ўргатиш мақсадида смарт карталарни татбиқ этиш билан боғлиқ билан бир нечта тажрибавий лоийҳаларни амалга оширилиши муваффақиятсиз якунланди. 1995 йилда Буюк Британияда муомалага чиқарилган энг биринчи реклама
қилинган хотирали карточкалардан бири Мондех фақатгина мамлакатнинг бир нечта университет шахарчаларида фойдаланилди. Германия ва Бельгияда миллионлаб одамлар микропроцессор ўрнатилган карточкаларга эга бўлиб, айнан ушбу карточкаларни электрон пуллар сифатида фойдаланиш мумкин. Лекин бундай турдаги карточкалардан фойдаланувчилар жуда камчиликни ташкил қилади. Нима сабабдан биз қоғоз пулларсиз жамиятга жуда секинлик билан ўтмоқдамиз? Гарчанд электрон пуллар қоғоз пуллар тўлов тизимига нисбатан анча қулай ва самарали бўлсада, бир қатор камчиликларга эга ҳисобланади. Биринчидан, компьютер, кард редир ва телекоммуникациялар тармоғини ўрнатиш жуда катта маблағ талаб этганлиги боис электрон пуллар асосий тўлов шакли сифатида ўрин эгаллаши қийин кечмоқда. Иккинчидан, электрон пулларга ўтиш ишончлилик ва хавфсизлик масаласида бир қатор саволларни ўртага ташлайди. Биз тез-тез қандайдир хакер маълумотлар базасини очганлиги ва мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритганлиги тўғрисида эшитиб қоламиз. Кўп учраб турадиган холатларидан бири жиноятчилар электрон тўлов тизимидаги банк хисобрақамларини очишиб, бировнинг хисобварағидаги пулларни ўғирлаш орқали ўзининг хисобрақамига ўтказиб юборади. Бундай турдаги фирибгарликларни олдини олиш мақсадида қилинган харакатлар информацион технологиялар хавфсизлиги соҳасида янги тадқиқотларни ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Бу масалада хавотирнинг кучайишига яна бир сабаб шу билан изоҳланадики, электрон маблағлардан тўлов сифатида фойдаланиш сотиб олувчиларнинг эҳтиёжларини тўғрисида “электрон из” ларни қолдирилишига сабаб бўлади. Хукумат, иш берувчилар ва савдогарлар ушбу маълумотлардан фойдаланиши орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига дахл қилишлари мумкин бўлади. Юқорида қилинган мухокамалардан хулоса қилишимиз мумкинки, келажакда электрон пуллардан фойдаланиш кенг кўламда амалга оширилишига қарамасдан, Марк Твиннинг “нақд пуллардан фойдаланишнинг тўхташи тўғрисидаги миш-мишлар анча ошириб юборилгандир”. Электрон пулларнинг учинчи шакли электрон нақд пуллар ҳисобланиб, Интернет орқали товар ва хизматлар сотиб олишни кўзда тутади. Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган сотиб олувчи банкда ўз хисобварағини юритади ва ўзининг шахсий компьютеридан электрон нақд пулларни олади. Тўловни амалга оширишни тугатиш учун электрон магазинга мурожаат қилади ва танланган товар билан бир қаторда “сотиб олмоқ” тугмасини босади. Натижада электрон нақд пуллар автоматик равишда унинг компьютеридан сотувчининг компьютерига ўтади. Товарлар юклангунгача сотувчи сотиб олувчининг ҳисобрақамидан пулларни олиши мумкин. Электрон пулларнинг қулайлигини ҳисобга олиб, уйламизки, биз тезлик билан барча тўловлар электрон кўринишда амалга ошириладиган қоғоз пулларсиз жамиятга ўтишимиз зарурдир. Афсуски, хозирги давргача бу тизимга ўтиш амалга ошмади. (юқорида келтирилган “Биз нақд пульсиз жамиятга ўтмоқдамизми?” парчасига қаранг. )