иқтисодий адабиёт
мавжуд эмаски, агар пул ёки у билан боғлиқ
муносабатларни ўзида акс эттирмаган бўлса.
Пулнинг назарий табиати бир нечта бўлиб, қатор концепцияларда унинг
мавжудлигини табиий асослари ва амал қилишининг сабаблари келтирилади.
Шартли равишда буни “товарли” ва “товарсиз” концепцияларга ажратиш
мумкин
35
.
Товарли концепцияда пулнинг қимматлилигини аниқлашда асосий
эътибор реал фойдали ҳисобланган ички қийматига қаратилади. Бу
борада
жуда кенг тарқалган пулнинг металлилик назарияси эътиборга олинади.
Пулнинг товарсиз концепциясида унинг товарни сотиб олиш ҳуқуқини
берувчи қиймати, символи, иэроглифи, умумий кўриниши каби белгиларига
эътибор қаратилади.
Албатта, пул назариясининг кўп қирралилиги ва унинг иқтисодий
категория сифатида амал қилиши жуда кўп иқтисодчи олимлар,
мутахассислар, экспертлар томонидан эътироф этилган. ЭЪтиборли жиҳати
шундаки, иқтисодчи олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг пул
назарияси ва унинг иқтисодий категория сифатида амал қилиши ҳақидаги
қарашлари, таълимотлари ва ғоялари жуда кўп ҳолларда бир – биридан фарқ
қилади. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнинг назаримизда, иқтисодий
назариячи олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг пул назарияси
ҳақидаги асарларининг турли вақтда, турлича ишлаб чиқариш шароитида ва
турли ҳудудларда яратилганлигидир.
Жамиятда меҳнат тақсимотининг мавжудлиги, кишиларни бир – бирига
боғлаб
турадилар, улар ўртасида маҳсулотлар ва ресурслар алмашувини
таъминлайдиган механизмни амал қилишини талаб этади. Ушбу механизм
бозор бўлиб, бозор кишилар фаолиятини
тартибга солади ва уларнинг
манфаатларини бир – бирига мос келишини таъминлайди. Кишилар
фаолиятини ҳаракатга келтирувчи, улар ўртасидаги
айирбошлашни
таъминловчи ва уларнинг манфаатларини тартибга солувчи восита сифатида
пул майдонга чиқади.
Маълумки, жамиятда айирбошлаш муносабатларининг дастлабки
даврларида кишилар бартердан жуда кенг равишда фойдаланган, кейинчалик
улар бартер, яъни товарни – товарга алмаштириш жараёни маълум
қийинчилик ва қўшимча вақтни
талаб этиши натижасида, бозор
иштирокчилари пулни кашф этдилар.
Пул – барча товарларнинг умумий эквиваленти сифатида майдонга
чиқадиган “махсус товар” бўлиб, унинг ёрдамида барча товарлар қиймати
ўлчанади. Пулнинг жамиятда амал қилиши ва
унинг эволюсияси билан
боғлиқ масалалар иқтисодий адабиётларда пул назарияси сифатида талқин
этилади. Ушбу иқтисодий адабиётларда пул назариясининг иқтисодий
категория сифатида амал қилиши қуйидаги учта гуруҳга ажратиб
ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: