“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Жамғариш воситаси
Пул шунингдек жамғариш воситаси сифатида хизмат қилади; даромад 
олинган вақтдан бошлаб харажат қилингунгача бўлган даврда харид 
қобилиятини сақлаб туриш воситаси хисобланади. Пулнинг ушбу функцияси 
фойдали ҳисобланиб, кўпчилигимиз сақлашни афзал кўриб, пулларни 
олишимиз билан дарҳол харажат қилишни ҳохламаймиз. Пул – ягона 
жамғариш воситаси эмас; ҳар қандай активлар – пуллар, акциялар, 
облигациялар, эр, уй, санъат асарлари ёки заргарлик моллари – жамғариш 
воситаси ҳисобланади. Ушбу активлардан кўпчилиги пулга нисбатан ўзининг 
эгаларига катта фойда (фоиз) келтириб, нархи кутарилади ва қулайликлар 
яратади (масалан, бошимиз устидаги том). Агарда ушбу активлар 
жамғариш воситаси сифатида пул билан таққослаганда анча фойдали 
бўлса, унда инсонлар нега пулларни жамғаришади? Ушбу саволга жавоб 
муҳим иқтисодий тушунча ҳисобланган ликвидлилик билан боғлиқ 
ҳисобланиб, актив осон ва тезкорлик билан айирбошлаш воситасига 
айланади. Ликвидлилик жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Пул айирбошлаш 
воситаси ҳисобланганлиги боис энг ликвидли актив ҳисобланади; бир нарса 
сотиб олиш учун пул бошқа нарсага айлантириш шарт эмас. Бошқа 
активлар пулга айлантирилганда транзакцион харажатларни талаб қилади. 
Масалан, сиз уйингизни сотсангиз, брокерлик комиссиясини тўлашингиз 
шарт (одатда сотиш нархининг 4-6% ини ташкил қилади). Агар сиз 
кечиктириб бўлмайдиган ҳисобрақамларни тезда тўлаш учун нақд пулларга 
муҳтож бўлсангиз, пулни тезда сотиш учун уйингизни анча паст нархда 
сотишингизга тўғри келади. Пул энг ликвидли актив бўлмасин ва юқори 
даражадаги жамғариш воситаси ҳисобланмасада одамлар бажонидил пулни 
сақлайди. Жамғариш воситаси сифатида пулнинг ишончлилиги нархлар 
даражасига боғлиқ ҳисобланади. Масалан, барча нархларнинг икки баробар 
ошиши, пулнинг қийматини икки баробарга камайганлигини англатади. 
Тескари ҳолатда нархларнинг икки баробарга камайиши пулнинг қийматини 
икки баробарга ошганлигини кўрсатади. Инфлясия шароитида нархлар 
даражасининг тезлик билан ўсиши кузатилса, пул тезда ўзининг қийматини 
йўқотади. Натижада одамлар истар-истамас ўзларининг бойликларини пул 
шаклида сақлашади. Бу ҳолат ойлик инфлясия сурати 50% дан ошиши 
натижасида юзага келадиган гиперинфлясияга ҳос бўлган бўлган юқори 
инфлясия шароитига кўпроқ мос тушади. Биринчи жаҳон урушидан сўнг 
Германияда худди шундай инфлясия содир бўлиб, инфлясия сурати баъзан 


ойига 1000% дан ошиб кетди. 1923 йилда гиперинфлясия тугагунгача 
нархлар даражаси икки йил олдингига нисбатан 30 миллиард маротаба 
ўсиши кузатилди. Айтишларича, гиперинфлясия тугаш даврида буханка нон 
сотиб олиш учун бир замбил нақд пул талаб қилинган экан. Пул ўзининг 
қийматини шунчалик даражада тез йўқотган эдики, иш куни давомида 
ишчиларга бир неча маротаба иш ҳақи тўланган ва пуллар ўзининг 
қийматини йўқотиб қўйишидан олдин эртароқ пулларни сарфлашлари 
мақсадида танаффуслар эълон қилинган. Ҳеч ким пулни жамғаришни 
хоҳламаган, чунки уларнинг алмашув воситаси сифатида ўрни йўқолган ва 
бартер тизими янада ривожланишига олиб келган. Операцион харажатлар 
юқори даражада ўсиб, кутганимиздек, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми кескин 
тушиб кетган.
19

Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор муносабатлари жорий этилган 
мамлакатлар иқтисодий адабиётларида, пул учта, яъни қиймат ўлчови, 
муомала воситаси ва жамғарма воситаси функцияларни бажариши баён 
этилади. 
П.Самуэлсон Аристотелнинг таълимотларига таянган ҳолда пул фақат 
иккита, яъни айирбошлаш воситаси, баҳо маштаби бирлиги ёки ўлчов ҳисоби 
функцияларини бажаришини таъкидлайди
20
.
Англия – америка иқтисодчи олимлари пулнинг учта функцияси 
(муомала воситаси, қиймат ўлчови ва жағарма воситаси) мавжудлигини 
эътироф этишади
21
. Жумладан, Эдвин Дж. Долан, Колин Д. Кемпбелл, 
Розмари Дж. Кемпбелллар пул муомала воситаси, қиймат ўлчови ва 
жамғарма воситаси функцияларини бажаришини таъкидлайди
22
.
Немис иқтисодчи олими К.Книс (1821 – 1898) пулнинг тўртта яъни, 
қиймат ўлчови, муомала воситаси, тўлов воситаси ва жамғарма воситаси 
функцияларини эътироф этади.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish