“ пул ва банклар


-расм. Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблардаги



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

4.4.5-расм. Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблардаги 
ҳужжатлар айланиши
50
 
1. Мақсулот жўнатувчи корхона билан мақсулот олувчи корхона 
ўртасида хўжалик шартномаси тузилади. 
50
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида тузилди.
Hisob kitob 
markazi (9) 
To’lovchi (mol 
oluvchi) 

To’lovchining 
banki (7) 
Pul oluvchining 
banki (10) 
Pul oluvchi (mol 
sotuvchi) 


 



 


 
1



2. Мақсулот жўнатувчи корхона мақсулот олувчи корхонага товар 
жўнатади. 
3. Мақсулот жўнатувчи корхона ўзига хизмат кўрсатувчи банк бўлимига 
тўлов талабномаси ва товар-транспорт ҳужжатларини тақдим қилади. 
4. Мақсулот жўнатувчи корхона банки мақсулот олувчи корхона банкига 
почта ёки курерлар орқали ҳужжатларни жўнатади. 
5. Мақсулот олувчи корхона банки келиб тушган тўлов талабномасини 
аксептлаш учун мақсулот олувчи корхонага беради.
6. Корхона ўз банкига аксептланган талабномани тақдим этади. 
7. Мақсулот олувчи корхона банки талабномада кўрсатилган суммани 
тўловчи корхона ҳисоб варағидан чегириб, талабнома бўйича тўловни амалга 
оширади. 
8. Мақсулот олувчи корхона банки ҳисоб Марказига тўланган электрон 
тўлов талабномасини модем орқали жўнатади. 
9. Ҳисоб Маркази электрон тўлов тизими орқали тўланган талабномани 
мақсулот сотувчи корхона банкига ўтказади. 
10. Мақсулот сотувчи корхона банки талабнома суммасини мақсулот 
сотувчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказади. 
11. Тўловнинг келиб тушганлигини ҳабар қилиш учун компьютерда 
чиқарилган электрон тўлов талабномасининг иккинчи нусхасини 
ҳисобварақдан кўчирма билан биргаликда мақсулот сотувчи корхонага 
топширади. 
Нақд пульсиз ҳисоб-китобларнинг бошқа шакллари каби тўлов 
талабномаси бўйича ҳисоб-китоблар хам маълум бир афзаллик ва 
камчиликларга эга. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китобларниг 
афзалликлари қуйидагилардан иборат: 
1) Мақсулот сотувчи билан мақсулот олувчи томонлар бир-бирини ўзаро 
назорат қилишга кулай.
2) Мақсулот олувчига товарни жўнатиш кечиктирилмайди. 
3) Мол жўнатувчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун мақсулот олувчининг 
маблағини алохида ҳисобварақда депонент қилиб кўйиш талаб этилмайди, 
яъни тўловчининг маблағлари бирор муддатга оборотдан ташқарига чиқиб 
кетмайди. 
4) Тўловчига тақдим этилган ҳужжатлар асосида мол этказиб 
берувчининг шартнома шартлари .ай даражада бажарилишини текшириш 
ҳуқуқи берилади, шу билан бирга шартнома шартларидан бири бузилган 
ҳолда тўлов тўлашдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади. 
5) Мол олувчи ҳисоб варағидан аксептсиз талабномалар бўйича 
маблағларнинг мажбурий олиниши мақсулот этказиб берувчи ёки хизмат 
кўрсатган томон манфаатларига мос келади. 
Тўлов 
талабномаси 
бўйича 
ҳисоб-китобларнинг 
камчиликлари 
қуйидагилар: 
1. Мақсулот сотувчи корхонага тўловнинг ўз вақтида ўтказилиши 
кафолатланмайди. 
2. Тўлов ўтказилиши билан товар жўнатилиши вақтининг бир-бирига 
мос келмаслиги. 
3. Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китобларда ҳужжатлар айланиши 
тўлов топшириқига нисбатан узо.роқ давом этади. 


Умуман, тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китобларнинг ишлатилиши 
кўп 
ҳолларда 

2-картотекадан 
ўз 
вақтида 
тўланмаган 
тўлов 
талабномаларнинг кўпайишига шароит яратади, чунки талабнома банкка 
тўлов учун келиб тушган вақтда тўловчининг ҳисобварағидан қар доим ҳам 
тўловни амалга ошириш учун этарли пул маблағлари бўлмайди. Картотекага 
қўйилган қар бир тўлов талабномаси республика қал. хўжалиги дебеторлик 
ва кредиторлик қарзларининг ошганлигидан далолат беради. Шу сабабли, 
республика банклари ўз мижозларининг картотекадаги ҳужжатлари ва 
уларни тўлаш бўйича қандай ишлар олиб борилаётганини назорат қилиб 
турадилар. 
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шакли
тўлов оборотида жуда кам 
улушни ташкил этади. Ҳисоб – китобларнинг аккредитив шаклида 
мижознинг (тўловчининг) топшириғига кўра маблағларни олувчи фойдасига 
тўловни амалга ошириш учун маблағ маълум муддатга депонентланади.
Аккредитив-мижознинг топшириқига кўра шартнома бўйича унинг 
контрогенти фойдасига берилаётган банкининг шартли пул мажбуриятидир. 
Унга кўра аккредитив очган банк мақсулот этказиб берувчига тўловни 
бажариши ёки бошқа банклар томонидан аккредитивда кўзда тутилган 
ҳужжатлар тақдим қилинганда ва аккредитивнинг бошқа шартлари 
бажарилганда уларга бу тўловларни бажариш учун ваколат бериши мумкин.
Аккредитив билан ҳисоб – китобларнинг ижобий жиҳати шундаки, 
корхона жўнатган товар ва кўрсатган хизматлари учун тўлов кафолатланади. 
Шу билан бирга айтиш лозимки, аккредитив билан ҳисоб – китобларда мол 
сотиб олувчи корхонанинг маблағлари маълум муддатга ўз ихтиёридан чиқиб 
кетади.
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб операцияларни қуйидаги чизма орқали 
ифодалаш мумкин. 
(8) 
(11) 
(3) 
(6) 
(4) 
(2) (10) 
(13) 
(5) 
(1) 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish