“ пул ва банклар


Пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

4.6. Пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-
китоблар
Мамлакатимизда бозор муносабатларининг таборо такомиллашиб 
бориши тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматларининг 
турларини кўпайтирмоқда. Худди шундай банк хизматларидан бири бу 
пластик карточкалар билан амалга ошириладиган ҳисоб – китоблар 
ҳисобланади. Банк пластик карточкалар ҳозирги кунда жаҳоннинг 
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида кенг қўлланилиб, 
аҳолининг ишончига сазовор бўлган қулай, самарали ва ишончли тўлов 
воситаси ҳисобланади.
Пластик карталар асосида ҳисоб-китоблар тизимининг ривожланиши 
нафақат аҳоли, балки бутун бир мамлакатнинг миллий ифтихори бўлган 
миллий валютанинг қадрсизланишининг олдини олади, мамлакат пул-кредит 
тизими бир текисда ривож топишининг ишончли воситаси бўлиб хизмат 
қилади. Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги барча тижорат банкларининг 
пластик карточкалари бўлиб, улар орқали нақд пулларни банкоматлардан 
олиш ва савдо шахобчаларида фойдаланиш мумкин. Пластик карточкалар 
асосан аҳоли ўртасида қўлланилиб, нақд пулга бўлган талабни камайтириш, 
олиб юришдаги қулайлиги, вақтинча фойдаланмасдан турган маблағларни 
даромад келтириш каби ижобий жиҳатлари мавжуд.
Пластик карточка - ҳарид қилинган товар ва кўрсатилган хизматлар учун 
нақд пульсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий, ишончли ва қулай тўлов 
воситасидир. Пластик карточкаларнинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, 
улар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда маълум ахборотлар тўпламини 
ўзида сақлаши мумкин. Пластик карточкалардан фойдаланганда, карточка 
эгасининг хотирасида банк ҳисобварағнинг жорий ҳолати, барча қилинган 
ҳаридлар ва кўрсатилган хизматлар амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги 
кўпгина маълумотларни ушлаб туриш зарурати бўлмайди. Пластик карточкага 
эга бўлган ҳолда, махсус ускуна ёрдамида пул маблағларининг ҳолати ва уларни 
ҳаракатланиши тўғрисидаги барча маълумотларга бир неча сония ичида эга 
бўлиш мумкин.

Пластик карточкаларга “Ўзбекистон Республикасида нақд 


пульсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида” 2465 сонли Низомда пластик 
карточкаларга қуйидагича изох берилган: “Банк пластик карточкалари — банк 
томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида 
ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида 
операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пульсиз ҳисоб-китобларни 
(тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини 
олиш имконини берувчи банк пластик картаси. Банк пластик карточкаларидан 


жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пульсиз 
ҳисоб-китобларда, шунингдек нақд пул берадиган шохобчалар ва 
банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда фойдаланилади.”
52
Ҳақиқатда 
пластик карточка ҳарид қилинган товар ва кўрсатилган хизматлар учун нақд 
пульсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий, ишончли ва қулай тўлов воситасидир. 
Карточкалар унга маълумот ёзиш, яъни киритиш усулларига кўра 
эмбоссирланган (маълумотлар кучли босим билан ёзилади), графикли ёзиш, 
штрих код билан ифодалаш, магнит лентага ёзиш ва чипли турларга бўлиш 
мумкин.
Карточкаларнинг ўзи қандай мақсадга фойдаланишга кўра бир неча 
турга бўлинади: 
-
Идентификация 
карталари. 
Улар 
карточка 
эгаларини 
идентифткациялаш, яъни бирор бинога киришга ёки бирор ускунада 
белгиланган операцияларни амалга оширишга рухсат беради. 
-
Клуб ёки дисконт карталари. Ушбу карочкага эга бўлган шахслар унинг 
эмитентлари бўлган клуб ёки савдо тармоғининг хизматидан фойдаланишда, 
товарларни харид қилишда маълум имтиёзларга эга бўладилар.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish