“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Savdo maishiy 
xizmat tashkiloti 
Hunarmand
dehqon 
Aholi 
Korxona tashkilot 
Bank 


қайтарилиши, кредит учун фоизларнинг тўланиши, суғурта компаниялари 
билан ҳисоб-китоблар киради.
Нақдсиз пул айланмаси қуйидаги принциплар асосида ташкил этилади:
1.
Нақдсиз пул айланмасининг меъёрий ҳуқуқий асосларининг 
мавжудлиги. Ўзбекистонда нақдсиз пул айланмасининг қонунчилик асослари 
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 
-Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонуни
-Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги 
қонуни
2. Нақд пульсиз ҳисоб китобларни асосан банкларда очилган ҳисоб 
рақамлар орқали ўтказилиши. 
Мижозлар ҳисоб рақам очишда банкларни эркин танлаш ҳуқуқига 
эга. Барча нақдсиз тўловлар тўловчининг жорий ҳисоб рақамидаги пул 
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Амалиётда бир тижорат банкининг мижози иккинчи бир тижорат 
банкининг мижози фойдасига нақд пульсиз тўловни амалга оширади. Бир 
банкдан 2-банкка ўтаётган тўловлар банкларнинг Ностро вакиллик 
рақамлари орқали ўтади. Банкларнинг 2 турдаги ностро вакиллик ҳисоб 
рақамлари мавжуд:
1.
Вертикал вакиллик ҳисоб рақами 
2.
Горизонтал вакиллик ҳисоб рақами 
Одатда ҳар бир тижорат банки миллий валютада битта вертикал битта 
горизонтал вакиллик ҳисоб рақамига эга бўлади.
Вертикал вакиллик ҳисоб рақами Марказий банкнинг балансида 
очилади. 
Горизонтал вакиллик ҳисоб рақами мамлакатнинг бошқа тижорат 
банкида очилади.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари миллий валютада фақат 
битта ностро вакиллик ҳисоб рақамга эга. Бу ҳисо рақам Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг балансида очилган. Аниқроғи Марказий 
банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасидаочилган.
3. 
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши. 
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши деганда уларни ўз 
мажбуриятларини пул маблағлари билан ўз вақтида ва тўлиқ тўлай олиш 
қобилиятига айтилади. Халқаро таъмирлаш ва тараққиёт банки экспертлари 
корхоналарнинг ликвидлигини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни 
таклиф қилишган: 
Жорий ликвидлик коэффитсиэнти – (Жлк) 
ЖА-жорий активлар
ЖП-жорий пассивлар 
Жлк=ЖА/ЖП 
Жаҳон банки экспертлари томонидан бу коэффитсиэнтининг энг паст 
норматив даражасини 1.25 қилиб белгиланган.
4. Мижозлар ҳисоб рақам очишда банкларни эркин танлаш ҳуқуқига эга. 
Барча нақдсиз тўловлар тўловчининг жорий ҳисоб рақамидаги пул 
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
5. Тўловни амалга ошириш учун тўловчининг розилиги бўлиши керак. 
Аммо қонунчиликда айрим ҳолларда тўловчидан сўрамай унинг пулидан 


олиб қўйишга рухсат этилган. Мисол учун солиқ инспекцияси томонидан 
қўйилган Инкассо топшириқномалар, судларнинг қарори билан қўйилган 
ижро варақалари тўловни тўловчининг розилигисиз амалга оширилади. 
6. Тўловларнинг муддатлилиги. 
7. Нақдсиз ҳисоб китобларни тўғри амалга оширилганлиги устидан 
ўтказиладиган назоратнинг мавжудлиги.
8. Нақд пульсиз ҳисоб китобларда иштирок этувчи томонларнинг 
мулкий жавобгарлигининг мавжудлиги. 
9. Тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасидаги нақд пульсиз ҳисоб-
китоблар ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг аниқ шакли мустақил равишда 
шартнома (битим)га мувофиқ белгиланади. 
Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган 
бўлмаса, банк пул маблағларини, тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб 
тушган кунда, агар у банкнинг операция куни мобайнида тушган бўлса, 
мижознинг ҳисобварағига киритиб қўйиши ёки унинг ҳисобварағидан 
ўтказиб бериши шарт. 
Тўлов ҳужжати операция куни тугаганидан кейин тушган тақдирда, банк 
тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт. 
Ҳисоб-китоблар бўйича тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасидаги 
ўзаро даъволар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклараро ҳисоб-китоблар тижорат 
банкларининг Марказий банк Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик 
ҳисобварақлари орқали электрон тўловлар тизими бўйича миллий валютада 
амалга оширилади. Банкларда ҳисоб-китоблар бўйича электрон ҳужжат 
айланмаси “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон 
тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом га мувофиқ, ташкил 
қилинади.
Нақд пульсиз ҳисоб-китоблар банкдаги ҳисоб рақамлар орқали банк 
ичида, бош банкда очилган филиалларнинг транзит ҳисоб-рақамлари ҳамда 
банклараро ўрнатилган вакиллик муносабатлари асосида амал қилади.
Банклараро тўлов тизими орқали нақд пульсиз ҳисоб-китобларни амалга 
оширишда қуйидаги талабларга риоя этилади: 
а) Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида нақд пульсиз ҳисоб-
китоблар бўйича маблағларни тезкорлик билан ўтказишни таъминлаш; 
б) узатилаётган электрон тўлов ҳужжатларини рухсатсиз киришдан 
ҳимоя қилиш; 
в) электрон тўловларни тартибга солувчи қонунлар ва қоидаларга риоя 
қилиш. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пульсиз ҳисоб-
китоблар «Ўзбекистон Республикасида нақд пульсиз ҳисоб-китобларни 
амалга ошириш тўғрисида» 2002 йил 12 январь Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки томонидан тасдиқланган Низом асосида олиб борилади. 
Ушбу Низом “Фуқаролик кодекси”, «Марказий банк тўғрисида»ги, «Банклар 
ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси корхоналари 
тўғрисида»ги Қонунлари ва Марказий банкнинг Ўзбекистон ҳудудида нақд 
пульсиз ҳисоб-китобларни тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларга 
мувофиқ ишлаб чиқилган. 


“Ўзбекистон 
Республикасида 
нақд 
пульсиз 
ҳисоб-китоблар 
тўғрисида»ги низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, 
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва 
банк фаолияти тўғрисида”ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги, "Суд ҳужжатлари ва бошқа 
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунларига, Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа қонунчилик хужжатларига мувофиқ ишлаб 
чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пульсиз ҳисоб-
китобларни ўтказиш тартибини белгилайди. Ушбу тартиб нақд пульсиз 
ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга - 
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига тадбиқ 
қилинади. 
Пул айланмаси таркибида нақд пульсиз ҳисоб – китоблар ҳажмини 
оширишга қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан: 
1.Юридик ва жисмоний шахсларнинг банкларга бўлган ишончининг 
юқорилиги. Агар юридик ва жисмоний шахслар банкларга нисбатан ишончи 
юқори даражада бўлмаса, банкларга нақд пулларни топширишга бўлган 
мойиллиги пасаяди, ҳисоб – китобларни нақд пулларда амалга оширишга 
интилади. 
2.Иқтисодиётда монетизация коэффитсиэнти даражасининг тегишли 
меъёри таъминланган бўлиши лозим. Иқтисодиётнинг этарли даражада пул 
билан таъминланганлик даражаси монетизация коэффитсиэнти асосида 
аниқланади. Монетизация коэффитсиэнти мамлакат ялпи ички маҳсулотига 
нисбатан аниқланиб, халқаро молиявий ташкилотлар ва экспертларнинг 
фикрларига кўра унинг миқдори, ўтиш иқтисодиёти шароитидаги 
мамлакатларда 45-60 фоиздан иборат бўлиши лозим. Агар мамлакатда 
монетизация коэффитсиэнти ушбу миқдордан паст бўлса иқтисодиётда пул 
тақчиллиги, тижорат банкларида ликвид маблағлар ва ресурсларнинг 
этишмаслиги, кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг 
юқорилиги кузатилади. Буларнинг барчаси нақд пульсиз ҳисоб – китоблар 
ҳажмига салбий таъсир кўрсатади; 
3.Тижорат банкларининг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг этарли 
равишда қондирилмаслиги. Маълумки, тижорат банклари томонидан 
муомалага чиқарилган пуллар ўзининг бошланғич нуқтасига қайтиб
келмаслиги банкларнинг ресурс базасига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг 
оқибатида тижорат банкларининг реал секторни кредитлаш учун 
йўналтираётган ресурсларнинг тақчиллиги, омонатларга тўланадиган 
тўловлар миқдорининг ошиб кетиши, бу эса ўз навбатида нақд пульсиз ҳисоб 
– китоблар ҳажмини пасайишига олиб келади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish