“ пул ва банклар


 Нақд пульсиз ҳисоб-китоб шакллари



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

4.4. Нақд пульсиз ҳисоб-китоб шакллари.
Иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 80-90 фоизини нақдсиз пул 
айланиши ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пульсиз ҳисоб-китоб 
шакллари асосида олиб борилади. Нақд пульсиз ҳисоб китобларнинг кенг 
ишлатилишига кўп тармоғли банк тизимининг ривожланиши, давлат 
томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш 
ну.таи-назаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши 
ва турли мулкчилик муносабатларининг кенгайиб бориши асос бўлади. 
Иқтисодиётда нақд пульсиз хисоб-китоблар маълум тизим асосида олиб 
борилади. Нақд пульсиз хисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларни 


ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пульсиз ҳисоб-
китобларни ташкил қилиш олдида қўйилган талабларни олади. 
Нақд пульсиз ҳисоб-китоблар бир неча шаклларда олиб борилади ва бу 
шакллар вақт ўтиши билан ўзгариб бориши мумкин. ҳозирги кунда 
республикада нақд пульсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки белгилаган ва ҳалқаро амалиётда қабул қилинган шаклларда 
ташкил этилади. Ҳисоб-китоб шакллари дейилганда ҳуқуқий меъёрларда 
кўзда тутилган, пул маблағларининг мақсулот этказиб берувчи ёки хизмат 
кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ҳисобварағига ёзиш усули, ҳисоб-
китоб ҳужжатининг тури ва ҳужжатлар айланиши тартиби билан фарқ 
қилувчи ҳисоб-китоб турлари тушунилади.
Халқаро банк амалиётида нақд пульсиз ҳисоб китобларнинг 4та 
шаклидан фойдаланади.

Тўлов топшириқномалари 

Чеклар 

Ҳужжатлаштирилган аккредитивлар 

Инкассо 
 
Иқтисодий контрагентлар ўртасидаги нақд пульсиз ҳисоб-китобларни 
амалга оширишнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат: 
1) инкассо операциялари воситасидаги ҳисоб-китоблар; 
2) аккредитивлар ёрдамидаги ҳисоб-китоблар; 
3) бўнак тўловлари шаклидаги ҳисоб-китоблар; 
4) очилган ҳисобварақ бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар; 
5) векселлар ва чеклар шаклида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар. 
Ўзбекистон Республикаси банклари нақд пульсиз ҳисоб-китобларни 
қуйидаги шаклларда ташкил этадилар ва амалга оширадилар: 
1)
тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар; 
2)
аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар; 
3)
инкассо бўйича ҳисоб-китоблар; 
4)
чеклар билан ҳисоб-китоблар. 
Кўрсатилган шакллар бўйича нақд пульсиз ҳисоб-китобларни амалга 
оширишда қуйидаги пул-ҳисоб-китоб хужжатларидан фойдаланилади: 
1)
мемориал ордер; 
2)
тўлов топшириқномаси; 
3)
тўлов талабномаси; 
4)
инкассо топшириқномаси; 
5)
аккредитивга ариза; 
6)
тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеки. 
Шунингдек, нақд пульсиз ҳисоб-китоблар пластик карточкалар 
фойдаланган ҳолда, амалга оширилиши мумкин. 
Банклар мемориал 
ордерлардан фуқароларнинг, 
олиб 
бораётган 
тадбиркорлик 
фаолияти 
билан 
боғлиқ 
бўлмаган 
ҳолда, 
ёзма 
топшириқномалари бўйича нақд пульсиз пул маблағларини ўтказишни 
амалга оширишда фойдаланишлари мумкин. Тижорат банклари ўз операцион 
харажатларини нақд пульсиз тартибда амалга ошираётганда мемориал ордер 
тузилади.
Банк иш куни якунланиб, баланс ҳисоботи тузилиб Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкига жўнатилганидан сўнг, хато ёзувлар 
аниқланган ҳолларда, ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга эртаси 


банк иш куни тескари бухгалтерия ёзувлари киритиш (сторно бериш) йўли 
билан, тузатиш мемориал ордерлари асосида тўғриланиши лозим. Бундай 
ҳолларда ҳисобварақлардан суммалар мижозларнинг розилигисиз ҳисобдан 
чиқарилади. Бу ҳақда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада 
кўрсатиб ўтилган бўлиши шарт.
Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз 
ҳисобварағидан олувчининг ҳисобварағига маълум бир суммани ўтказиш 
тўғрисидаги топшириғини англатади.
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳужжатлар 
айланишини қуйидаги расм орқали кўриш мумкин: 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish