“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Процессинг маркази
– “УЗCАРД” БТТ да процессор вазифасини 
бажарувчи ва банклар учун хизматлар мажмуасини, жумладан “УЗCАРД 
ЭМВ” дастурий-аппарат мажмуаси асосида банк карталари эмиссияси ва 
эквайринги ҳамда тўловлар провайдери функциясини таъминловчи таркибий 
бўлинма. 
 
Мижозлар истаган банкнинг пластик картасидан фойдаланиш ҳуқуқига 
эгадирлар. Банк карточкасига эга бўлиш учун аввал мижоз ва банк ўртасида 
“Пластик карточкалар бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси” тузилади.
Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома 
қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 
а) томонларнинг номи; 
б) шартнома предмети; 
в) томонларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари; 
г) томонларнинг жавобгарлиги; 
д) ҳисоб-китобларни ўтказиш шартлари; 
э) шартномани амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари; 
ж) низоларни эчиш тартиби; 
з) томонларнинг юридик манзили. 
Персонализация қилинганда пластик карточкага қуйидаги реквизитлар 
ёзилиши керак: 
а) идентификацияловчи маълумотлар (карточканинг тартиб рақами, 
серияси ва бошқалар); 


б) банк-эмитентнинг (пластик карточкаларии муомалага чиқарувчи 
банкнинг) хос рақами; 
в) счётнинг тартиб рақами ва карточка ушловчининг фамилияси, исми, 
шарифи (ташкилотнинг номи); 
г) карточканинг амал қилиш муддати. 
Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган 
ҳисоб-китоблар қоғозда (слип, электрон терминал квитанцияси) ёки электрон 
шаклда (банкомат ёки терминалнинг электрон ҳужжати) ёки бошқа 
маълумотномалар билан тасдиқланади. Бунда мазкур маълумотномалар 
ҳисоб-китобларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларга этарли 
нусхаларда шакллантирилади. Маълумотномалар банк пластик карточкалари 
орқали амалга оширилган операциялар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз 
ичига олиши керак. 
Маълумотномаларда банк пластик карточкалари ва банк пластик 
карточкалари сақловчиларнинг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари, 
шунингдек ташкилотлар, нақд пул бериш пунктлари ва банкоматларнинг 
ҳисобварақлари реквизитлари бўлиши шарт. 
Электрон маълумотномалар банк-экваерга, банк-эмитентга ёки 
шартномада назарда тутилган процессинг марказига юборилади. 
Банк пластик карточкалари бўйича банклар ўртасидаги ҳисоб-китоблар: 
-
электрон тўловлар тизими орқали умумий асосда амалга оширилади; 
-
амалиёт куни давомида ўзаро мажбуриятларни якуний ҳисоб-китоби ва 
якуний ҳисоб-китоблар суммасини банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари 
орқали ҳисобга ўтказиш асосида ҳисоб-китоб иштирокчилари томонидан 
ташкил қилинган процессинг маркази орқали ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш. 
Амалга оширилган операциялар бўйича умумий ҳисоб-китоблар 
электрон тўловлар тизими орқали қуйидагича амалга оширилади: 
а) банк-эмитент томонидан авторизация қилинмаган ҳолда амалга 
оширилган ҳисоб-китобларда:
банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотдан олинган электрон 
ҳужжатлар асосида банк-экваер унинг ҳисобварағига тегишли маблағларни 
ўтказади, бунда автоматик равишда дебет электрон мемориал ордер 
шаклланади ва электрон тўловлар тизими орқали банк-эмитентга юборилади; 
мижознинг банк пластик карточкаси ҳисобварағидаги маблағлар банк-
эмитент томонидан дебет электрон мемориал ордер асосида дастурий 
равишда ҳисобдан чиқарилади. Дебет электрон мемориал ордер рўйхат 
кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб 
қўйилади; 
б) банк-эмитент томонидан авторизация қилинган ҳолда амалга 
оширилган ҳисоб-китобларда:
банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотдан олинган электрон 
ҳужжатлар асосида банк-экваерда автоматик равишда электрон хабарнома 
шаклланади ҳамда ўтказмаларни авторизация қилиш ва амалга ошириш учун 
электрон тўловлар тизими орқали банк-эмитентга юборилади;
банк-эмитент электрон хабарнома асосида транзакцияни авторизация 
қилиб, маблағларни электрон тўловлар тизими орқали тегишли ташкилотлар 
ҳисобварағига ўтказиш учун банк-экваерга юборади ҳамда маблағларни банк 


пластик карточкалари ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш учун электрон 
мемориал ордерни дастурий равишда шакллантиради; 
маблағлар банк-экваер томонидан банк-эмитентдан олинган электрон 
мемориал ордер асосида тегишли ташкилотларнинг ҳисобварағига 
ўтказилади ва мемориал ордер рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг 
кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади. 
Процессинг маркази орқали ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга 
оширилади: 
-
амалиёт куни давомида банк пластик карточкалари бўйича процессинг 
маркази орқали амалга оширилган барча операциялар ҳисоб-китоб 
иштирокчилари учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади; 
-
якуний суммалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳисоб-
китоб марказида очилган банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали 
шартномада назарда тутилган муддатда ўтказилади; 
-
банклар томонидан процессинг марказидан олинган маълумотлар 
асосида мижознинг БПК ҳисобварағига маблағлар ўтказилади ёки ҳисобдан 
чиқарилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ва тижорат банклари 
томонидан савдо, хизмат кўрсатиш ва нақд пул муомаласи билан фаолият 
кўрсатадиган мижозларни ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар ва 
пластик карточкалар билан таъминлаш, уларни юқори даражада ҳимоя 
қилиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш, 
пластик карточкалардан фойдаланиш орқали нақд пульсиз тўловларни амалга 
оширишда сохталаштириш ёки бошқа қонунбузилишларга йўл қўймаслик 
масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish