“ пул ва банклар


Талаб қилиб олингунча қадар депозитлар –



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Талаб қилиб олингунча қадар депозитлар – 
бу банкни олдиндан 
огоҳлантирмай мижоз томонидан хоҳлаган вақтда талаб қилиб олинадиган 
маблағлардир. 
Уларга жорий, ҳисоб-китоб, бюджет ва ҳисоб – китобларни амалга 
ошириши ёки маблағлардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ ҳисоб-
варақалардаги маблағларни, бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги 
қолдиқларни киритиш мумкин. Талаб қилингунча депозитлар жорий ҳисоб 
китоблар учун мўжалланган. Бу ҳисобварақдаги маблағлар ҳаракати нақд 
пул, 
пул 
ўтказиш, 
бошқа 
ҳисоб-китоб 
ҳужжатлари 
билан 
расмийлаштирилиши мумкин. Банк ликвидлигини бошқариш нуқтаи 
назаридан қараганда жорий ва бюджет ҳисобварақлари, капитал 
қўйилмаларни молиялаштириш бўйича ҳисобварақлар, махсус ҳисобварақлар 
банклар учун фойдалироқ ҳисобланади. Чунки бу маблағлар юқори 
ликвидлиликка эга. Бу депозит турининг асосий камчилиги – улар бўйича 
жуда кам миқдорда фоизларнинг тўланиши ёки умуман тўланмаслигидир. 
Бундан ташқари жорий ва бюджет ҳисобварақа эгалари ўзларининг 
статусларидан келиб чиқиб кредит олмайдилар, бу эса банкларга 
маблағларни ўз режалари асосида ишлатишга имкон беради. 
Талаб қилиб олгунча бўлган депозитларга банкларнинг корреспондент 
банкларда очилган вакиллик ҳисобварақаларидаги маблағларини ҳам 
киритиш мумкин. Бу ҳисобварақалар улар ҳисоб китобларни ва тўловларни 
бир томонлама тартибда ёки бир бирларининг топшириқлари бўйича амалга 
ошириш мақсадида очилган. Мазкур банкнинг бошқа банкда очилган 
вакиллик ҳисобварағи «Ностро» счети, мазкур банк бошқа банк учун очган 
вакиллик ҳисобварағи «Лоро» счети деб юритилади ва бундай 
ҳисобварақаларини очиш банклараро имзоланган шартномага мувофиқ 
амалга оширилади. Бу ҳисобварақалардан тўловлар, қоидага кўра, улардаги 
маблағлар ҳажми чегарасида амалга оширилиши керак. Улар бўйича мавжуд 
маблағлардан кўпроқ операциялар ўтказиш зарурияти туғилганда, вакилга 
алоҳида баланс ҳисобварағидан овердрафт кредити берилиши мумкин. 


Талаб қилиб олингунча бўлган депозитларга контокоррент ҳисобварағи 
маблағларини ҳам киритиш мумкин мумкин. 
Халқаро банк амалиётида талаб қилиб олингунча юқоридаги 
депозитлардан ташқари нау-ҳисобварақалар (учинчи шахс фойдасига ҳисоб 
ҳужжатларини ёзиб бериш), банк томонидан белгиланадиган ҳисоб чеклари 
ҳам киритилади. 
Талаб қилиб олингунгача бўлган депозитлар қуйидаги хусусиятларга 
эга: 
11.
депозитнинг бу турида хоҳлаган вақтда, хоҳлаган суммада маблағни 
қўйиш ёки олиши мумкин; 
12.
депозит муддати чегараланмаган; 
13.
кам миқдорда фоиз тўланади; 
14.
бу турдаги депозитлар бўйича Марказий банкга ўтказиладиган 
мажбурий резервлар салмоғи юқори ва ҳ.к. 
Тижорат банкларида жалб қилинган маблағлар таркибида талаб қилиб 
олингунча депозитлар турлича ҳажмга эга. Бу одатда, банк ресурсларини 
шакллантиришнинг 
энг 
арзон 
манбаидир. 
Маблағларнинг 
юқори 
ҳаракатчанлиги туфайли талаб қилувчи ҳисобварақалардаги қолдиқ доимий 
эмас, баъзида жуда ўзгарувчан. Ҳисобварағи эгаси истаган пайтда 
маблағларни олиш эҳтимоли банк оборотида юқори ликвид активларнинг 
ҳиссаси кўпроқ бўлишини талаб қилади. Бу эса камроқ ликвидлика эга 
бўлган, бироқ юқори даромад келтирувчи активларнинг ҳиссасининг 
қисқариши эвазига юз беради. Шу сабабли банклар талаб қилгунгача 
ҳисобварағи эгаларига паст фоиз тўлайдилар ёки умуман тўламайдилар. 
Бироқ, талаб қилгунча ҳисобварақалардаги маблағларнинг юқори даражадаги 
ҳаракатчанлигига қарамасдан, уларнинг минимал, доимий қолдиғини 
аниқлаш ва улардан барқарор кредит ресурси сифатида фойдаланиш 
имкониятига банклар эга бўлмоғи лозим. 
Муддатли депозитлар – бу банклар томонидан маълум муддатга жалб 
қилинадиган депозитлардир. Бу турдаги депозитлар қўйилган муддатда 
ўзгармас бўлиши лозим ва улар жорий тўловлар учун ишлатилмайди. 
Муддатли қўйилмалар маблағларни шартнома бўйича муддат ва 
шартларда тўлиқ банк ихтиёрига беришни англатади, бу муддат тугаши 
билан муддатли қўйилма хоҳлаган пайтда эгаси томонидан қайтариб 
олиниши мумкин. Муддатли қўйилма бўйича тўланадиган фоиз ҳажми 
депозит муддати, суммаси ва шартномани пул қўювчи томонидан 
бажарилишига боғлиқдир. Ўўйилманинг муддати ва суммаси қанчалик катта 
бўлса, фоизи ҳам шунчалик юқори бўлади. Юқорида таъкидлаганимиздек 
амалиётда асосан 1, 3, 6, 9, 12 ой ёки янада узоқроқ муддатга қўйилмалар 
расмийлаштирилади. Бундай аниқ чегаралар пул қўювчиларни ўзларининг 
маблағларини рационал ташкил қилиш ва қўйилмалар қўйишга 
рағбатлантиради, шунингдек банкларга ўзларининг ликвидликларини 
бошқариш учун шароит яратади. Пул қўювчи томонидан қўйилма бўйича 
маблағларни муддатидан олдин олинганда у шартномада кўрсатилган 
фоизлардан тўлиқ ёки қисман маҳрум бўлиши мумкин. Одатда бундай 
ҳолларда фоизлар талаб қилгунгача қўйилмаларга тўланадиган фоизлар 
ҳажмигача пасайтирилади. 
Муддатли депозитлар депозитларнинг бошқа турларига нисбатан банкка 
барқарор ресурс базасини таъминлайди. Шу боис тижорат банклари 
муддатли депозитлар салмоғини кўпайтиришга ҳаракат қилишлари лозим. 
Муддатли депозитлар қуйидаги хусусиятларга эга: 


15.
аниқ муддатга эга ва улар бўйича ўзгармас (депозит сиёсатида 
кўрсатилган) фоиз тўланади; 
16.
жорий ҳисоб-китоблар учун фойдаланилмайди; 
17.
мижоз томонидан муддатидан олдин олинмаслиги лозим акс 
ҳолда фоиз тўлаш бўйича шартнома шартлари бекор қилинади ва талаб 
қилиб олингунча депозит миқдорида фоиз тўланиши мумкин; 
18.
маблағлар секин айланади, узоқ муддатли ссудаларга 
йўналтирилади; 
19.
мажбурий резерв нормаси нисбатан паст бўлиши мумкин ва ҳ.к. 
Жамғарма депозитлари аҳоли пул жамғармаларининг тўпланиши учун 
хизмат қилади. Жамғарма депозитларга пул маблағларини жамғариш ёки 
сақлаш мақсадида шакллантирилган қўйилмалар киради. Уларнинг махсус 
хусусиятли томонлари – сақлашнинг рағбатлантирилиши ва юқори 
даромадлилик даражаси, маълум давр ичида жамғарила бориши кабилар 
ҳисобланади. 
Ресурслар ёрдамида банкларнинг ташкилий фаолияти амалга 
оширилади, кредитлар бериш салоҳияти тўловлар амалга оширилади, 
банкларнинг даромадлари вужудга келтирилади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish