“ пул ва банклар


Омонатлар хавфсизлигинининг давлат тизими



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Омонатлар хавфсизлигинининг давлат тизими.
www.нв.фрб.орг/пиоҳоме/регс.ҳтмл
 
Банклар фаолиятини тартибга солиш ҳақида ахборот.
8-бобдан биламизки, банклар нотўғри танлаш ва маънавий риск 
муаммосини муваффақиятли ҳал этиш мумкин, чунки улар хусусий ссудалар 
берадилар, бу эса “чиптасизлик” муаммосини четлаб ўтишга имкон беради. 
Бу бошқа муаммоларни келтириб чиқаради,-яъни ахборотнинг тарқоқлилиги, 
чунки бунда омонатчилар бундай хусусий ссудалар сифати ҳақида этарли 
даражада хабардор бўлмаганлар. Бункдан нима учун банк тизими тўлиқ 
равишда яхши фаолият юрита олмаяпти, деган иккита сабаб келиб чиқади
135

Биринчидан, 1934 йилга қадар Омонатларни суғурта қилиш Федерал 
корпорацияси (ОСҚФК) ўз фаолиятини бошлаганида банкларнинг 
банкротлилиги (банкларнинг монатчилар ва кредиторлар олдидаги 
мажбуриятлари жавоб бераолмай қолиши ва ўз фаолиятини тўхтатиш ҳолати) 
шундай вазиятларга олиб келган эдики, омонатчилар ўз депозитларини 
банклар ликвидация бўлганига қадар кутишга мажбур эдилар (яъни, 
133
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 260. 
134
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 260. 
135
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 260. 


активлари нақд пул маблағларига айлангунга қадар кутар эдилар).Ўша 
пайтларда омонатчиларга маблағларнинг фақат бир қисмини қайтарар 
эдилар. Банк менеджерлари кимлар эканлиги ҳақида этарли тасаввурга эга 
бўлмасдан ва улар катта миқдордаги рискларни қабул қиладими, ёъқми, 
омонатчилар эса банкларга ўз жамғармаларини хохламасдан олиб борар 
эдилар. Банклар эса, ўз навбатида, этарли даражада фаолият юритишга қодир 
эмас эдилар
136

Иккинчидан, омонатчиларнинг банк активлари сифати ҳақида этарлича 
хабардор эмаслиги, банк шов-шувларига олиб келиши мумкин эди, буни биз 
8 бобдан яхши биламиз, бу иқтисодиётни издан чиқариши мумкин. Буни 
тушуниш учун қуйидаги ҳолатни тасаввур қиламиз. Депозитлар суғурта 
қилинмаган ва иқтисодиёт тепки остида қолмоқда. Натижада банкларнинг 5 
фоизи ссудалар бўйича жуда катта ёъқотишларни бошидан кечиради, тўловга 
қобил бўлмай қолади (банкларнинг соф қиймати салбий кўрсаткичга 
айланади ва улар банкрот бўлади). Ахборотларнинг тарқоқлилиги 
натижасида омонатчилар ўзларининг маблағлари барқарор фаолият 
кўрсатаётган банкдами? ёки юқорида қайд этилган 5 фоиз ёмон ҳолатга 
тушиб қолган банклардами?, деган саволга жавоб ололмайдилар. 
Омонатчилар яхши банклардан ҳам ёмон банклардан ҳам ўз депозитларининг 
ҳар бир долларидан 100 центни хохласалар ҳам қайтариб ололмайдилар
137

Банклар мижозларнинг талабларини навбати билан қондирар экан, 
омонатчилар биринчи бўлиб банкка келишлари ва ўз пулларини қайтариб 
олишларидан жуда миннатдорлар, чунки, омонатчилар банкка келишни 
чўзиб юборсалар банкларнинг ресурслари вақт ўтиши билан тугаши ва 
омонатчилар ҳеч вақосиз қолишлари мумкин. Банк тизимининг умумий 
ҳолатидаги ноаниқликлар шундай вазиятга олиб келиши мумкинки, 
омонатчилар ишончсиз ва ишончли банклардан ҳам ўз пулларини олиб кета 
бошлайдилар ва битта банкнинг банкротлилиги бошқа банкларнинг 
банкротлилигига олиб келиши мумкин (бундай ҳолатни юқумлилик таъсири, 
деб аташади). Агар банкларга бўлган ижтимоий ишончни тиклаш бўйича ҳеч 
нима қилмасдан қўл қовуштириб ўтирса, ушбу ҳолат банк шов-шувларига 
ҳам олиб келиши мумкин
138
.
Реал ҳолатда банк шов-шувлари ХИХ асрнинг охиридан ХХ асрнинг 
бошига қадар АҚШ тарихининг бир қисмига айланди. Ушбу шов-
шувларнинг энг йириклари ҳар 20 йилда содир бўла бошлади. Хусусан, 1819 
йилда, 1837, 1873, 1893, 1930-1933 йилларда. Банкларнинг банкротга учраш 
ҳолатлари ҳатто иқтисодий ўсиш даврида ҳам жиддий муаммога айланди. 
1920 йилларда банкларнинг банкротликка учраш ҳолатлари сони ўртача 600 
тага этди
139

Омонатларнинг 
хавфсизлигини 
таъминлашнинг давлат 
тизими 
омонатчиларнинг банкларга бўлган эътирозларини бартараф этиш ва банк 
шов-шувлари пайдо бўлишининг олдини олиши мумкин ҳамда 
омонатчиларнинг банкларга омонатларини жойлаштирмаслик хохишларини 
бартараф этиши мумкин. Омонатлар хавфсизлигини таъминлашнинг 
136
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261. 
137
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261. 
138
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261. 
139
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261. 


шаклларидан бири бу депозитларни суғурта қилиш, кафолат юзага чиқди.
Бу эса, АҚШда ОСҚФК таъминланди. Бунда омонатларнинг банк 
депозитларига қўйилган дастлабки 100 минг доллари банкка нима 
бўлишидан қатъий назар, омонатчиларга тўлиқ равишда тўлаб берилади
140

Агар депозитлар бўйича тўлиқ қоплаш назарда тутилган бўлса, омонатчилар 
ўз пулларини қайтариб олишлари учун банкларга югуриб боришлари шарт 
эмас, ҳатто улар банк муассасининг молиявий соғломлиги бўйича ваҳимага 
тушган бўлсада. Чунки, уларнинг омонатларининг ҳар бир доллари учун 100 
цент ҳисобида банкка нима бўлишидан қатъий назар, тўлиқ қайтариб 
берилади. 1930 йилдан 1933 йилга қадар, яъни бевосита ОСҚКФ пайдо 
бўлганига қадар банкларнинг ўртача йиллик банкрот бўлиш ҳолати йилига 
2000 тагача этди. 1934 йилда ОСҚКФ ташкил этилганидан кейин 
банкларнинг банкрот бўлиш ҳолати камайди ва 1981 йилга келиб 
банкларнинг банкрот бўлиш ҳолтлари сони йилига 15 тадан ҳам камайиб 
кетди141.
ОСҚКФ банкрот бўлган банклар билан ишлашда иккита асосий усулдан 
фойдаланади. 
Тўлаш 
усули 
деб 
номланган 
биринчи 
усулдан 
фойдаланилганда банкларнинг банкрот бўлишига ёъл қўйилади ва 
омонатчиларга белгиланган 100 минг долларлик лимит тўлаб берилади 
ОСҚКФ суғуртасига эга бўлган банклар томонидан тўланадиган маблағлар 
ҳисобидан суғурта тўловлари сифатида тушган пул маблағлари ҳисобидан 
тўлаб берилади. Банк ликвидация қилинганидан кейин ОСҚКФ бошқа 
кредиторлар билан активларни сотишдан тушган маблағлар билан ҳисоб-
китоб қилади. Одатда тўлаб бериш усули қўлланилганида омонатчиларнинг 
100 минг доллардан ортган омонатларининг 90 фоизи компенсация қилинади 
ва у бир неча йилларга чўзилиши мумкин142.
Халқаро банк амалиётида банкларнинг депозит бўлмаган ресурслари 
таркибида асосий йирик манбалардан бири қимматли қоғозлар ҳисобланади. 
Банклар молиявий ресурсларни шакллантириш мақсадида акция, облигация, 
депозит ва жамғарма сертификатларни муомалага чиқаради. Шунингдек, 
тижорат банклари узоқ муддатли ресурсларини шакллантиришда ипотека ва 
субординар қимматли қоғозлари муҳим ўрин тутади. Банкларнинг қимматли 
қоғозларни муомалага чиқариш орқали ресурсларни шакллантириш билан 
боғлиқ операцияларини иккита гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ.
Биринчи гуруҳга, тижорат банклари устав ва қўшимча капиталини 
шакллантириш мақсадида акция ва субординар қимматли қоғозларни 
муомалага чиқариш бўйича операциялари, иккинчи гуруҳга эса қисқа ва узоқ 
муддатли ресурсларга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун облигация ва ипотека 
қимматли қоғозлари, депозит ва жамғарма сертификатлари билан боғлиқ 
операциялари киради.
Акция ва сертификатларнинг бозор баҳоси банкларнинг ушбу бозордаги 
фаолиятини баҳоловчи иқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. Тижорат банклари 
акциялари ва сертификатларнинг бозор баҳоси ортиб бориши уларнинг олди–
сотдисига ижобий таъсир кўрсатади. Кўпчилик ҳолларда тижорат банклари 
140
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261. 
141
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261. 
142
Mishkin, Frederic S. The ecocnomics of money, banking, and financial markets. Seventh edition. 
Columbia University - 2004. Page 261.


ўз акциялари ва сертификатларининг иккиламчи қимматли қоғозлар 
бозоридаги баҳосини ошириш мақсадида инвестицион компаниялар орқали 
инвестор сифатида ҳам майдонга чиқиши мумкин.
Тижорат банклари акциялари ва сертификатларнинг бозор баҳоси молия 
бозоридаги мавжуд талаб ва таклиф асосида ўрнатилади. Акция ва
сертификатларнинг номинал ва бозор баҳоси ўртасидаги фарқ ижобий ёки 
салбий бўлиши мумкин. Агар ушбу фарқ ижобий бўлса, тижорат банклари 
молиявий жиҳатдан барқарор ва рақобатбардош эканлигидан далолат беради. 
Мазкур ҳолат банкларнинг қимматли қоғозлар орқали ресурсларини 
оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
Тижорат банклари акция ва сертификатларининг
 
баҳосига таъсир 
қиладиган асосий омиллардан бири уларга тўланадиган дивиденд ва фоиз 
тўловлари ҳисобланади. Акция ва сертификатларга тўланадиган тўловлар 
миқдорининг юқорилиги ва барқарорлиги банкларнинг қимматли қоғозлар 
бозоридаги эмитент нуфузини оширишга бевосита таъсир қилади. Чунки 
бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай фаолиятнинг асосида иқтисодий
фойда олиш ётади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тижорат банклари қимматли 
қоғозлар бозоридаги эмитент, инвестор ёки воситачи сифатидаги иштирокига 
иқтисодиётдаги инфлясия даражаси бевосита таъсир қилади. Шу боис, 
банклар қимматли қоғозлар бозорида, айниқса эмитент сифатида 
қатнашганида инфлясия даражасини инобатга олиши лозим.
Тижорат банклари маблағлари иккинчи йирик манбасини уларнинг 
капитали ташкил этади. Банк капитали таркибида устав капиталининг 
ташкил топиши ва барқарорлиги жиҳатидан муҳим молиявий манба бўлиб 
ҳисобланади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish