“ лойиҳаларни молиялаштириш”



Download 242,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana21.02.2022
Hajmi242,02 Kb.
#79527
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
investitsiya lojihalari samaradorligini diskontlash usullari asosida baholash

{ EMBED Equation.3 }{ EMBED Equation.3 }, ( 7 ) 
бу ерда, I
0
– бошланғич инвестициялар; ACI(t) – t даврдаги пул 
тушумлари. 
Энди инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддатини 
(DPP) ҳисоблаймиз. У қуйидаги формула орқали аниқланади: 
{ EMBED Equation.3 }, ( 8 ) 
бу ерда, I
0
– бошланғич инвестициялар; DCF
(∑)
– дисконтлаштирилган 
йиллик пул тушумлари. 
Инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддати уларнинг 
дисконтлаштирилмаган қоплаш муддатига қараганда бироз узоқ вақтни, 
ташкил этди. Бу эса инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш 
муддатининг келгуси пул тушумлари ва инвестицияларнинг жорий 
қийматини ҳисобга олиши билан изоҳланади. Демак, инвестицияларнинг 
қоплаш муддати бўйича ҳисоблаш усули қилинган инвестицияларнинг 
жорий (реал) қиймати бўйича тўлиқ қопланиш муддатини тавсифлаб 
беради ва шу жиҳатдан у инвестицияларнинг қоплаш муддати усулидан 
фарқли равишда афзалроқ ҳисобланади. 
Шуни қайд этиш жоизки, инвестицияларни дисконтлаштирилган 
қоплаш муддати кўрсаткичи уларнинг соф жорий қийматда тўлиқ 
қопланишининг аниқ даврини тавсифлаб беради. Камчилиги эса, қилинган 
инвестиция қоплангандан сўнг, унинг самарадорлигини кўрсатиб бера 
олмайди ва уни лойиҳанинг фойдалилигини аниқлашда қўллаб бўлмайди. 
 


Хулоса ва таклифлар 
“Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлаш усуллари 
асосида баҳолаш” мавзусида курс ишини ёзиш орқали қуйидаги 
хулосаларга келинди: 
1.
Жаҳон 
тажрибаси 
шуни 
кўрсатадики, 
инвестиция 
жараёнларини ривожлантириш учун қулай инвестиция муҳитини 


шакллантирмасдан ва ҳорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга 
фаол жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар 
жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди. 
Шунинг учун республика ҳукумати томонидан миллий иқтисодиётда 
инвестиция жараёнларининг жадал фаоллаштирилиб борилишига, 
хорижий инвестицияларни жалб этилишига катта эътибор бериб 
келинмоқда. 
2.
Инвестиция 
лойиҳаларининг 
молиявий-иқтисодий 
самарадорлигини 
баҳолашнинг 
хориж 
тажрибаларини 
ўрганиш, 
шунингдек, амалиётга кенг тадбиқ этиш ва борада дуч келинадиган 
муаммоларни ҳал этиш ҳозирги долзарб вазифалардан биридир. 
3.
Инвестиция 
лойиҳалари 
самарадорлигини 
баҳолашнинг 
зарурати ва аҳамияти шундан иборатки, лойиҳаларнинг самарадорлигини 
баҳолаш орқали маблағларни самарали жойлаштириш йўлларининг энг 
оптималини танлаш мумкин, турли объектларга узоқ муддатга капитал 
маблағларни қўйишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаб, бунда 
қўйилган маблағлар келажакда фойда келтириши ва ўзини тўлиқ 
қоплашини ҳисоб-китоб қилиш мумкин. 
4.
Инвестиция 
лойиҳаларининг 
молиявий-иқтисодий 
самарадорлигини баҳолашда чет эл мамлакатларининг тажрибаси, шу 
билан бирга ЮНИДО
6
томонидан ишлаб чиқилган услубиёт асосида 
шакллантирилган замонавий баҳолаш усулларидан фойдаланилади ва бу 
усулларни шартли равишда икки гурухга бўлиш мумкин: оддий 
(анъанавий) усуллар ва дисконтлашга асосланган усуллар.
5.
Дисконтлашга асосланган усуллар қуйидагилар ҳисобланади: 
-Соф жорий қийматни аниқлаш усули (NPV); 
-Фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (IRR); 
-Инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (PI); 
6
UNIDO (United Nations Industrial Development Organization) – БМТнинг Саноатни Ривожлантириш 
бўйича Ташкилоти 


-Дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (DPP) бўлиб, 
бу усулларнинг барчасида инвестиция лойиҳаларининг муайян 
даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг ўртасидаги фарқ – соф пул оқими 
аниқланиб, дискотлаштириш йўли билан ҳисобланади. 
6.
Соф жорий қиймат муайян вақт оралиғи бўйича инвестиция 
лойиҳалари харажатлари ва лойиҳадан келадиган даромадларнинг 
фарқланиши билан изоҳланади. Соф жорий қийматни ҳисоблаш 
фирманинг инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнининг асоси 
ҳисобланади. 
7.
Фойданинг ички меъёри усули соф жорий қиймат усули каби 
пул маблағларини дисконтлаш тамойилидан фойдаланишга асосланган. У 
лойиҳадан кутиладиган даромадларнинг соф жорий қиймати уни амалга 
ошириш учун зарур бўлган инвестицияларнинг жорий қийматига тенг 
бўлгандаги дисконтлаш ставкаси тўғрисида маълумот беради ва айнан 
мана шу қийматдаги дисконт ставкаси инвестициялардан кутилаётган 
фойданинг ички меъёрини англатади.
8.
Инвестиция рентабеллиги кўрсаткичи фирма (ёки инвестор) 
маблағлари (бойлиги) сарфланган 1 сўм инвестиция харажатлари ҳисобига 
қанча инвестицион даромадлар тўғри келишини аниқлашга имкон беради. 
9.
Инвестицияларни дисконтлаштирилган қоплаш муддати 
кўрсаткичи уларнинг соф жорий қийматда тўлиқ қопланишининг аниқ 
даврини тавсифлаб беради. Камчилиги эса, қилинган инвестиция 
қоплангандан сўнг, унинг самарадорлигини кўрсатиб бера олмайди ва уни 
лойиҳанинг фойдалилигини аниқлашда қўллаб бўлмайди. 
Курс ишини ёзишда қуйидаги таклифларни бериш мумкин: 
1.
Инвестиция 
лойиҳаларининг 
молиявий-иқтисодий 
самарадорлигини баҳолаш усуллари умуман олганда лойиҳанинг мутлоқ 
самарали эканлигини изоҳлаб бермайди, чунки бу усуллар ёрдамида 
фақатгина лойиҳанинг фойда келтириш ёки келтирмаслигини аниқлаш 
мумкин. Шунинг учун лойиҳанинг самарадорлигини баҳолашда 


инвестицион рискларни ҳамда инфляцияни ҳисобга олиш тавсия этилади. 
2.
Инвестиция 
лойиҳаларининг 
молиявий-иқтисодий 
самарадорлигини баҳолаш усулларини қўллашда амалиётда кўпинча, 
дисконт ставкани тахминан қайта молиялаштириш ставкаси билан 
тенглаштириб ҳисоблайдилар, бу эса дисконт ставканинг мазмунан 
нотўғри бўлишига ва натижада, дисконтлаш усулларининг нотўғри талқин 
қилинишига олиб келади. Шунинг учун дисконтлаштириш усулларидан 
фойдаланишда капиталнинг ўртача тортилган қиймати (WACC) дан 
фойдаланиш зарур, деб ўйлаймиз. 
3.
Инвестиция 
лойиҳаларининг 
молиявий-иқтисодий 
самарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усулларини 
қўллашда пул оқимларини тўғри ҳисоб-китоб қилинишига катта эътибор 
бериш лозим, чунки амалиётда кўпинча NPV ни ҳисоблашда соф пул 
оқимининг ўрнига, кумулятив пул оқимларидан фойдаланилади ёки соф 
пул оқимларини ҳисоблашда кредит учун фоиз ставкаларини айириш 
ўрнига тўланадиган фоизларни ҳам, кредит суммасини ҳам айириш орқали 
топилади, бу эса, инвестиция харажатларининг икки марта айирилиб, икки 
марта дисконтлашга олиб келади. Натижада нотўғри хулосаларга олиб 
келади. 
Юқорида 
келтирилган 
хулоса 
ва 
таклифлардан 
амалиётда 
фойдаланилса, 
бизнингча, 
инвестиция 
лойиҳаларини 
ҳақиқий 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Download 242,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish