1.
Инвестиция
лойиҳалари
самарадорлигини
баҳолашнинг
зарурияти ва аҳамияти
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш жуда муҳим
жараён ҳисобланиб, у ўз ичига техник-иқтисодий ва молиявий
кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва баҳолашни қамраб олади. Инвестиция
лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш орқали маблағларни самарали
жойлаштириш йўлларининг энг оптималини танлаш мумкин.
Ҳар қандай инвестиция лойиҳасини баҳолашнинг мазмуни бугунги
харажатларни лойиҳадан олинадиган даромадлар оқлайдими? деган
саволга жавоб топишдан иборатдир. Бироқ, бу савол шунчалик оддий
бўлишига қарамасдан, агар диққат билан кўриб чиқилса, унинг кўплаб
қирралари очиладики, баъзан унга бир хил маънодаги жавобни топиш
жуда мушкул.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усули – бу турли
объектларга узоқ муддатга капитал маблағларни қўйишнинг мақсадга
мувофиқлигини аниқлаш усули бўлиб, бунда қўйилган маблағлар
келажакда фойда келтириши ва ўзини тўлиқ қоплаши кўзда тутилади.
Ҳар қандай инвестиция лойиҳаси, гарчи у кўпгина ижобий
тавсифларга эга бўлсада, унга қўйилган маблағлар, яъни қилинган
инвестиция харажатлари лойиҳа маҳсулоти (иш, хизмат) сотишдан келган
даромадлар билан қопланмаса, кўрилган фойда даражаси кўзда тутилган
даражада бўлмаса, у амалга оширилмай қолади.
Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолашдан асосий
мақсад, айнан кўзда тутилган натижаларга эришишни реаллигини
баҳолашдир.
Иқтисодиёти ривожланган малакатларда турли лойиҳаларга қўйилган
маблағларнинг фойдалилигини (самарадорлигини) таққослашга асосланган
баҳолаш усулларидан кенг фойдаланадилар. Бунда инвестиция
лойиҳаларидан кўриладиган самара маблағларни банкка фоиз ҳисобида
қўйишдан ёки қимматбахо қоғозлар сотиб олишдан келадиган даромад
(фойда) билан таққосланади.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда лойиҳадан
кўриладиган даромаднинг кўплигига, меҳнат ресурсларининг кам
сарфланишига, лойиҳанинг амалга ошириш муддатининг қисқалигига,
лойиҳа бўйича ишлаб чиқариладиган махсулотнинг сифатига, бозорда
тутган ўрнига, шунингдек, харажатларнинг тўғри олиб борилишига кўпроқ
эътибор берилади. Шу билан бирга, баҳолашда пул оқимини тўғри
ишлатилиши ва назорат қилиниши ҳам катта аҳамиятга эга. Бунда капитал
харажатларни ерни ижарага олиш, у ерда бино ва иншоотлар қуриш,
машина ва жихозлар яратиш ёки сотиб олиш, мутахассислар тайёрлаш
каби ишларга сарфланиши, жорий харажатлар эса, хом ашё ва материаллар
сотиб олиш, сув, энергия, меҳнат ва бошқа ресурсларга сарфланиши
эътиборга олинади ҳамда даромадлар асосий фаолиятдан келадиган
даромадлар, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, роялти,
давлатнинг облигациялари орқали келадиган даромадларга эътибор
қаратилади. Инвестиция лойиҳаларини турли усуллар билан баҳолаш
мумкин, лекин барча усулларда энг асосий эътибор лойиҳаларнинг
даромадлилик даражаси хамда кўриладиган фойданинг хажмини
аниқлашга қаратилади.
Инвестиция
лойиҳалари
самарадорлигини
баҳолашда
аниқ
натижаларга эришиш, яъни лойиҳалаштиришни якунлаш, бозорга чиқиш
ва ундаўз ўрнини мустахкамлаш, белгиланган фойдага эришиш, қилинган
инвестиция харажатларини қоплаш каби натижаларга эришиш учун
белгиланган муддат ҳам айникса муҳимдир. Шунингдек, баҳолашда
илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларининг самарадорлиги ҳам
ҳисобга олинади. Бунинг муҳимлиги шундан иборатки, тадқиқот ва илмий
изланиш ишларининг қисқа бўлиши бир томондан маблағларнинг кам
сарфланишига олиб келса, иккинчи томондан нисбатан кам муддатда
лойиҳа амалга оширилиб, бозорга эртароқ янги маҳсулот олиб чиқилади ва
ҳеч бўлмаганда, қисқа муддат ичида корхона ушбу маҳсулоти билан
бозорда монопол мавқега эга бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир лойиҳа мамлакатда мавжуд
бўлган сиёсий ва ижтимоий шароитларни ва уларнинг ўзгаришини ҳисобга
олган ҳолда баҳоланиши лозим.
Ҳозирги пайтда инвестиция лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш
узлуксиз жараён бўлганлиги сабабли уни тасвирлашда компьютер
техникасидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда лойиҳанинг техник-иқтисодий
ва молиявий кўрсаткичлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитни белгиловчи
омиллар ҳисобга олиниб, лойиҳанинг математик модели тузилади ва шу
модель асосида лойиҳанинг харажатлар ва даромадлар оқими аниқланади,
самарадорлик
кўрсаткичлари
ҳисобланади,
ишлаб
чиқариш
натижаларининг йиллик баланси тузилади ҳамда ташқи ва ички омиллар
таъсири таҳлил қилинади.
Саноати ривожланган мамлакатларда йирик ишлаб чиқариш ва молия
корпорациялари ана шундай моделлардан фойдаланадилар. Шунингдек,
бундай
моделлардан
инвестиция
лойиҳаларини
ўрганувчи
ва
самарадорлигини
аниқловчи
турли
маслаҳатчи
фирмалар
ҳам
фойдаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |