ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“
ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ”
ФАКУЛЬТЕТИ
“
ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ”
КАФЕДРАСИ
“
Инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини
баҳолаш” фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу: “Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини
дисконтлаш усуллари асосида баҳолаш”
Бажарди: Иномжонова М.
ИЛИМ-84 гурух талабаси
Текширди: Шоисломова Н.
Тошкент - 2013 й.
Мавзу: “Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини
дисконтлаш усуллари асосида баҳолаш”
РЕЖА:
Кириш
1.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг
зарурияти ва аҳамияти
2.
Инвестиция
лойиҳалари
молиявий-иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳияти
3.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга
асосланган усуллар асосида баҳолашнинг мазмуни ва ҳисоблаш
тартиби
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
Кириш
Бозор
иқтисодиётини
ривожлантириш,
иқтисодиётни
модернизациялаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати инвестиция жараёнини
такомиллаштиришга
доимий
эътибор
бериб
келмоқда.
Чунки
инвестициялар
иқтисодиётнинг
ўсишини,
ишлаб
чиқаришнинг
ривожланишини таъминловчи муҳим омилдир. Жаҳон тажрибаси шуни
кўрсатадики, инвестиция жараёнларини ривожлантириш учун қулай
инвестиция муҳитини шакллантирмасдан ва ҳорижий инвестицияларни
миллий иқтисодиётга фаол жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига
ўтаётган мамлакатлар жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли
интеграциялаша олмайди. Бу борада Президент И.Каримов шундай
таъкидлайди: «2011 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари
ҳисобидан қиймати 10 миллиард 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ
капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан
11,2 фоиз кўп демакдир. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция
жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради»
1
.
Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий самарадорлигини
объектив баҳолаш, баҳолашнинг жаҳонда кенг тарқалган усулларидан
амалиётда фойдаланишни таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларининг
молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини ва комплекс
экспертиза қилишни такомиллаштириш ҳозирги инвестиция жараёнларини
янада ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Инвестиция жараёнларини ривожлантириш, уларни молиявий
таъминлашда банкларнинг ўрни ва ролини кучайтириш ҳамда инвестиция
лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг
хориж тажрибаларини ўрганиш, шунингдек, амалиётга кенг тадбиқ этиш
1
И.А.Каримов “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил
бўлади”Т.:“Ўзбекистон”, 11-б.
ва борада дуч келинадиган муаммоларни ҳал этиш мазкур курс ишининг
долзарблигини очиб беради.
Курс ишининг мақсади – иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг
дисконтлашга асосланган усулларини чуқур ўрганиш, бу усуллар асосида
инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолашга оид билим ва
малакаларни оширишдан иборат. Курс ишининг мақсадидан келиб чиқиб,
қуйидаги вазифалар қўйилган:
• Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг зарурияти ва
аҳамиятини ёритиб бериш;
• Инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигини
баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳиятини кенг тушунтириб бериш;
• Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланган
усуллар асосида баҳолашнинг мазмуни ва ҳисоблаш тартибини баён этиш;
• Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланган
усулларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш.
Курс ишининг назарий ва амалий аҳамияти шундан иборатки,
тадқиқот натижасида тавсия этилган хулоса ва таклифлар миллий
иқтисодиётда
инвестиция
лойиҳаларининг
молиявий-иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш усулларини ҳамда лойиҳаларни таҳлил қилиш
ва баҳолашни такомиллаштиришни таъминлашда фойдаланилиши мумкин.
Курс иши таркибан кириш, учта асосий савол, хулоса ва таклифлар
ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат, ??? бетдан
иборатдир. Ишнинг таркиби унинг мақсади, вазифалари ва йўналишларини
ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |