“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
4.
 
ЛОЗАННА МАКТАБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Леон Вальрас
(1834-1910) маржинализмнинг 
Лозанна 
(Швейцария) деб аталувчи 
мактаби асосчиси ҳисобланади. Унга кейинчалик 
Парето
, Италиядан 
Бороне
, швециялик 
Кассель
, америкалик 
Леонтьев
ва бошқалар қўшилди. Л.Вальраснинг «
Соф иқтисодий 
фан элементлари
» (1874) асари иқтисодиѐт билимлари оламида математиканинг шахдам 
қадамларига асос солди. Шу сабабли у математик мактабнинг давомчиси ҳамдир. Ҳар 
қандай иқтисодий таҳлилни математик изоҳлашга интилиш бу мактаб ва унинг 
издошларининг ҳарактерли хусусияти ҳисобланади. Вальраснинг фикрича, ҳар қандай 
иқтисодий назарияни фақат математика асосида қисқа, аниқ ва очиқ исботлаш мумкин. 
Унинг ўзи математикани яхши билган ва Курнони ўзининг устози деб ҳисоблаган ҳолда 
ундан илҳомланган. 
Кейинчалик «
энг юқори фойдалилик
» (наф) деб аталган тушунчани Л.Вальрас 
«
ноѐблик
» (
rarete
) деб изоҳлайди. Буни у миқдор истеъмолнинг камаювчи функциясидир 
деб ифодалайди (яъни бирор ноз-неъматнинг истеъмол сони ошиши билан унинг ноѐблик 
миқдорининг кўрсаткичи тобора пасаяди). Л.Вальрас шуни аниқладики, энг юқори 
фойдалилик - бу истеъмолчи томонидан (мазкур даромад доирасида) сарфланаѐтган 
маблағларнинг сўнгги порциялари (улуши) унинг учун истеъмол қилинаѐтган барча ноз-
неъматлардан бир хил қониқиш ҳосил қилишидир. Шу билан бирга истеъмолчи 
А
неъмат 
Б
неъматдан қимматлироқ эканлигини ўзи белгилайди. Масалан, унга пайпоқ галстукдан, 
гўшт пайпоқдан қимматлироқдир ва ҳоказо. Бошқача қилиб айтганда, истеъмолчи 
ўзининг белгиланган даромадини галстукка нисбатан пайпоққа тезроқ, пайпоққа нисбатан 
гўштга тезроқ сарфлайди. Мана шундай турли-туман эҳтиѐж бўлганлиги туфайли, 
истеъмолчи ҳар бир неъматдан шундай миқдорда ҳарид қиладики, сўнгги жуфт пайпоқ, 
охирги галстўқва сўнгги нимта гўштдан бир хил қониқиш ҳосил бўлади. Фақат 


107 
шундагина барча сотиб олинган нарсалар унга максимал умумий қониқишни пайдо 
қилади. Л.Вальрас ҳамма истеъмолчилар ўз эҳтиѐжларини кониқтиришда максимумга эга 
бўлсалар (юқорида айтилганларнинг ҳаммасини, шунингдек ҳар бирининг чекланган 
даромадини ҳисобга олган ҳолда) иқтисодий мувозанат юзага келади. деб ҳисоблайди. У 
бундан умумий бозор мувозанати нима эканлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишга муҳим 
қадам қўяди. Гап шундаки, ҳар бир истеъмолчи ва ҳар бир ишлаб чиқарувчи (ҳар бир 
ҳаридор ва сотувчи) ўз шерикларидан ва иқтисодиѐтда рўй бераѐтган барча жараѐнлардан 
тўла ажралган ҳолда ҳаракат қила олмайди. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодиѐтда ҳамма 
нарсалар, барча жараѐнлар ўзаро боғлиқ. Ҳар бир баҳолаш бошқа баҳоларга боғлиқ, аммо 
у ҳам бошқаларга таъсир этади. Бунга ҳаѐтда мисоллар бисѐр. Масалан, мамлакатнинг 
бирор ҳудудида қишлоқ хўжалигининг ортда қолиши шу мамлакат пайтахтида заргарлик 
буюмларига талабнинг ошувига олиб келиши мумкин. 
Иқтисодчилар икки хил ўзаро боғлиқликни ажратадилар: ўзаро алмашинув ва 
ўзаро тўлдириш. Уларнинг ҳар бири талаб соҳасида ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида қайд 
этилиши мумкин. Ўзаро алмашинувга оид мисоллар истеъмол товарларида кўп учрайди: 
плашч ва зонт, пиво ва кока-кола, қўй гўшти ва товуқ гўшти, қанд ва шакар... Ишлаб 
чиқариш соҳасида: ғишт ва бетон, пахта толаси ва синтетик тола, кўмир ва газ... Ўзаро 
алмашинув ҳар доим ҳам тўла-тўкис бўлавермайди, шунинг учун одатда товарларнинг 
бири иккинчисига нисбатан афзалроқ бўлади (ҳаммаси ҳаридорнинг берадиган баҳосига 
боғлиқ). Бир-бирини ўзаро тўлдирувчи ноз-неъматларни одатда одамлар биргаликда 
истеъмол этишни истайдилар ѐки шунга мажбур бўладилар. Масалан, кўйлак ва галстук, 
видеомагнитофон ва видеокассеталар, нина ва ип, автомобиль ва бензин ва шу кабилар. 
Ишлаб чиқариш соҳасида ҳам бундай мисоллар кўп: станок ва электрэнергия, исталган 
материаллар ва унга керакли асбоб-ускуналар ва ҳоказолар. 
Меҳнат ва машиналар айрим ҳолатда ўзаро алмашинувчи ресурслар сифатида, 
бошқа ҳолатларда ўзаро тўлдирувчи бўлиб келиши мумкин. Худди шу фикрни меҳнат, 
капитал ва ерга қўллаш мумкин. Классик мактаб вакиллари уч ресурс, яъни меҳнат, ер ва 
капитални фақат ўзаро тўлдирувчилар деб ҳисоблашган. Неоклассиклар (Тюнендан 
бошлаб) эса уларни маълум даражада ўзаро алмашувчи деб қарай бошлашган. 
Иқтисодчилар ана шу икки типдаги боғлиқликни аниқлашнинг аниқ йўлларини ишлаб 
чиқдилар. Истеъмолчининг даромади ўзгармас деб ҳисобланганда товарларга у ѐки бу 
типдаги боғлиқлик бошқа товарнинг нархи ўзгарганда бу товарга бўлган талабнинг 
ўзгаришига мослиги билан аниқланади. Агар бир товарнинг нархи пасайса ва иккинчи 
товарга талаб камайса, демак уларнинг иккаласи ўзаро алмашинувга қодир ҳисобланади. 
Масалан, гўштга нарх пасайса, макаронга талаб камаяди. Агар бир товарга бўлган нарх 
пасайиши иккинчи товарга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлса, демак бу товарлар 
ўзаро бир-бирини тўлдирувчилар ҳисобланади. Масалан, электрэнергияга бўлган 
тарифнинг камайиши электрочангсўрғичларга бўлган талабни ошириши мумкин ва 
ҳоказо. 
Амалда товарларнинг ўзаро алмашиниши юқорида келтирилган мисоллардагидан 
анча кенгдир. Бу ҳар доим истеъмолчи сотиб олиш фондини унинг даромади 
чекланганлигидан келиб чиқади. Истеъмолчи ҳар доим танлашга муҳтож, чунки у ўз 
даромадини имкони борича максимал умумий фойдалиликка эга бўлиш учун сарфлаши 
керак. Инфляция шароитида аҳолининг даромади қадрсизланиб боради. Бу шароитда 
шуни кўзатиш мумкинки, бир товар истеъмоли бошқа товар истеъмоли билан 
алмаштирилади. Бунда кейинги товарнинг сифати пастроқ ва аммо ҳар ҳолда талабни 
кониқтиради. 
Шулардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар 
Х
товар учун талаб (ѐки 
таклиф)нинг ҳақиқий ишончли функциясини олишни истасак, бу функцияга фақат шу 
товарнинг баҳосинигина эмас, балки ҳамма товарларнинг баҳосини киритишимиз зарур. 
чунки биз 
Х
товарнинг бошқа исталган товар билан ўзаро боғланишининг қайси типда 
эканлигини олдиндан билмаймиз. Шу асосда Вальраснинг умумий бозор мувозанати 


108 
назарияси вужудга келган. Шу асосда пайдо бўлган Вальрас тенгламаси бутун мамлакат 
ва унинг бутун бозорини қамраб олган. Масалани соддалаштириш мақсадида экспорт ва 
импорт йўқ деб фараз қилинади. Бу хаѐлий (Робинзон каби) оролда бир эмас, иккита 
ѐввойи одам мавжуд. Уларнинг бирида маис (маккажўхори), иккинчисида ўтин бор. 
Лекин ҳар бирига ҳам у, ҳам бу керак. Улар беихтиѐр бир-бири билан савдолашишга 
муҳтож бўлади. Ҳар бири камроқ бериб, кўпроқ олишга интилади. Бир томон маълум 
миқдордаги маис учун максимум ўтин олишга, иккинчи томон ҳам ўз навбатида маълум 
миқдордаги ўтин учун максимум маис олишга интилади. Аммо биринчи томонга беш боғ 
ўтин олиш тўрт миқдор маис беришдан муҳимроқдир (чунки унда маис бор, лекин ўтин 
йўқ) ва аксинча. Оқибатда бу алмашинув иккала томон учун ҳам фойдалидир. Чунки 
уларнинг ҳар бири кўпроқ оляпман деб ҳисоблайди. 
Вақт ўтиши билан оролда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Робинзонлар 
заҳираларнинг яқин орада тугашини тушуниб етдилар. Энди улар ишлаб чиқаришни 
бошлаши керак, деган қарорга келадилар. Эски, фалокатга учраган кемадан белкурак ва 
болтага ўхшаш асбоблар топилади. Улар ишга солинади. Меҳнат тақсимоти туфайли 
уларнинг бири маис етиштиради, иккинчиси эса ўтин еришга тушади. Бартер савдо давом 
этаверади. Кунлардан бир кун оролда учинчи киши пайдо бўлади. У маълум вақт меҳмон 
сифатида яшайди, аммо текин кун кўриш мумкин эмас, бозор қонунлари жиддий. Нима 
қилмоқ керак? Учинчи киши биринчидан озроқ маис ва иккинчисидан озроқ ўтинни 
қарзга олади ва виски ишлаб чиқаришни бошлаб юборади (қанақа аппаратдан олиши 
тижорат сири). Шундай қилиб, учинчи шахсда ўз қарзларидан қутулиш имконияти, яъни 
дон ва ўтин учун тўлов имкони пайдо бўлди. Хўш бу ҳолатда баҳолар қандай 
шаклланади? Бу кўринишда уч хил товар ва икки хил ишлаб чиқариш омили ер ва меҳнат 
бўлган иқтисодиѐтга эга бўлдик (оролдагилар қўлида ишлаб чиқариш инвентари капитал 
категориясига киради). Аммо унинг баҳоси пастлиги сабабли эътиборга олинмади). 
Робинзонлар иккита бўлганда баҳолар мувозанати биринчи ва иккинчи товарнинг 
чекланган фойдалилиги даражасида бўлган. Энди шароит ўзгарди. Биринчидан, уларнинг 
сони ортди. Ўтин тайѐрловчининг талаби доннинг чегараланган эҳтиѐжидан ташқари 
унинг вискига бўлган талабига боғлиқ. У ўз маҳсулотининг бир қисмини қувонч 
бағишловчи ичимликка алмашув туфайли маис олишга камроқ ўтин билан қолади. Бунда 
ҳар бир боғ ўтиннинг фойдалилик даражаси пасаяди. Худди шу фикрни бошқа 
Робинзонларга ҳам қўллаш мумкин. Алмашувнинг уч кўриниши мавжуд бўлади: 1. Маис 
ўтинга; 2. Маис вискига. 3. Ўтин вискига. Ҳар бир иштирокчиларнинг товари талаб 
функцияси ва ўз товарининг таклиф функцияси бор. Шундай қилиб, биз олтита талаб 
функцияси ва учта таклиф функциясига эга бўламиз, уларнинг ҳар бири бошқаларнинг 
ҳаммасига боғлиқ. 
Иккинчидан: энди ишлаб чиқариш ресурслари (меҳнат ва ер ҳисобга олинади. Бу 
ерда шундай фикр юритиш мумкинки, маис эгаси 20 ўлчов донга бир кружка виска олади, 
дейлик. У маисни қанча кўп етиштирса, шунча кўп виски олади. Бунинг учун у экин 
майдонини кенгайтиради ва кўп ҳосил олади, аммо унинг маҳсулотининг баҳоси камайиб 
кетади ва бир кружка виски учун 25 ўлчов дон бериши керак бўлади. Худди шундай 
ҳолат бошқаларда ҳам рўй бериши мумкин, аммо улардаги бу ҳолат меҳнат сарфи 
ҳисобига рўй беради. Нима қилмоқ керак? Бунда маҳсулотнинг шундай мувозанат 
миқдорини топиш керакки, унда ресурсларнинг чегараланган сарфи маҳсулотни 
сотишдан олинадиган чегараланган даромадга тенг бўлиши даркор. Бунда яна бир ҳолат 
қайд этилиши мумкин. Янги Робинзон маккорлик билан кўпроқ маис олиб, заҳираси 
ҳисобига ўтин олиш комбинациясини ўйлаши ҳам мумкин (маис эгасидан вақтинча ҳеч 
нарса олмайди). Бунда рақобат пайдо бўлади. Ўтин эгаси маисни кимдан олишни 
(алмашувни) ўйлаб кўради. Албатта, бунинг учун виски эгаси аввалроқ кўпроқ меҳнат 
сарфлаши керак бўлади. Аммо деҳқон виски эгасининг фаолиятини тўғри баҳолаб, 
доннинг бир қисмини заҳирага қўя бошлайди. Вискининг баҳоси пасаяди ва меҳнат 
кўпроқ сарфланган бўлади. 


109 
Албатта, бу мисолда ресурслар баҳоси ҳисобга олинмаган. Ҳақиқий иқтисодиѐт 
ҳақида гап борганда ер баҳоси рента меҳнат баҳоси иш ҳақи билан ифодаланади. Охир-
оқибатда Вальрас қонуни юзага келади, унингча бозор мувозанати шароитида умумий 
талаб умумий таклифга тенгдир; бошқача айтганда умумий даромадлар умумий 
ҳаражатларга тенгдир. Бу юқорироқда айтиб ўтилган Сэй (бозорлар) қонунини эслатади. 
Фарқ шундан иборатки, Сэй бўйича маҳсулотлар маҳсулотларга алмашади, деб айтилган 
бўлса, Вальрас товарлар рўйхатига истеъмол неъматлари ва ишлаб чиқариш 
омилларинигина эмас, балки пулларни ҳам киритди. 
Пареттонинг оптимум тўғрисидаги назарияси 
 
Вильфредо Парето (1848-1923) иқтисодий таълимотнинг неоклассик 
йўналишини давом эттирган йирик итальян вакили ҳисобланади, у маржинализмнинг 
«Лозанна мактаби» анаъналарига содиқ эди. Бу олимни иқтисодиѐт билан бирга сиѐсат ва 
социология соҳалари ҳам қизиқтирган, бу унинг ѐзган асарларидан маълум. Паретонинг 
асосий асарлари: икки жилдли «Сиѐсий иқтисод курси» (1898), «Сиѐсий иқтисод 
таълимоти» (1906) ва «Умумий социология бўйича рисола» (1916).
Паретонинг иқтисодий тадқиқотларида Л.Вальрас, О.Курно, Ф.Эдтуорт ва бошқа 
олимларнинг ғоялари таъсири катта бўлган. 1892 йил Л.Вальрас Лозанна 
университетидаги кафедра мудирлигини В.Паретога топширади ва шу даргоҳда юқорида 
кўрсатилган асарлар яратилди. В.Парето В.Вальрас каби умумий иқтисодий мувозанат 
муаммолари тадқиқотига катта аҳамият берди, бунда маржинализмнинг иқтисодий 
таҳлил ғочларига амал қилинади. Шу билан бирга Парето иқтисодиѐтда мувозанатнинг 
шарт-шароитлари ва омилларини ўрганишда сифат жиҳатидан янги принципларни илгари 
суриб, неоклассик иқтисодий ғояларни янги «иккинчи тўлқини»ни бошлаб берди. Булар 
қуйидагиларда намоѐн бўлади. 
В.Парето функционал ѐндашув асосида алмашувнинг бирдан бир сабаби нафлик 
(эҳтиѐж) деган қоидадан воз кечиб, иқтисодий тизимни бутунлигича изоҳлашга ўтди, 
бунда талаб (истеъмол) ва таклиф иқтисодиѐтда мувозанат элементлари сифатида 
қаралади. Шу билан бирга, «соф» иқтисодий назарияга асосланиб, даромадлар 
тенгсизлиги уларни синфлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқлигини инкор этади. 
Л.Вальраснинг умумий иқтисодий мувозанат моделида шу мувозанатга 
эришувнинг мезони нафликнинг максимуми (уни ҳисоблаш мумкин эмас) деб 
ҳисобланган бўлса, Паретода бу мезон бошқасига, яъни конкрет индивиднинг афзал 
кўриш нисбати ўлчови баҳосига алмаштирилади.
Деярли қирқ йилдан сўнг (1959) В.В.Леонтьев бу муаммони долзарблиги 
пасаймаѐтганлиги туфайли, бу соҳада учта позиция 1954 й. эълон қилинган бўлиб, унда 
истеъмолчиларнинг товарларни танлашда ўзини қандай тутишини кузатиш орқали 
объектив информация манбаи нафлик функцияси шаклида бўлади, уларнинг кўп сонли 
турли даражаларини солиштириш реал процедура (иш тартиби) дир. 
М.Блауг фикрича, агар нафликни миқдорий ўлчаш имкони бўлмаса, эски энг 
юқори нафлик назариясидан воз кечиш заруратини сезилади ва аниқланган афзаллик 
методига тўла ўтиш керак. 
Парето тадқиқот мақсадида «бефарқлик эгри чизиқлари»дан фойдаланиб маълум 
неъмат, миқдори, худди шунингдек бошқа барча ресусрлар миқдорига боғлиқ равишда 
истеъмолчининг қайси неъматини танлаш масаласини кўриб чиқади. Товарлар нафлиги 
суммаси турли комбинацияларда бўлади ва бир комбинациянинг бошқасидан 
устунлигини белгилаш керак. Натижада олимнинг уч ўлчовли диаграммалари пайдо 
бўлди, бу диаграмма асос (ўн) ларида истеъмолчи қўлида бу ѐки бошқа неъматларнинг 
турлича миқдори кўрсатилади. 
Парето нафликнинг анъанавий миқдорий ўлчашг усулларидан воз кечиб, 
«ижтимоий максимал нафлик» тушунчасини изоҳлаб беради, бу тушунча ҳозирги даврда 
«Парето оптимуми» деб номланади. Бу тушунча шундай ўзгаришларга баҳо бериш учун 


110 
фойдаланиладики, унда барчанинг фаровонлиги ѐ яхшиланади, ѐки бозорнинг бирор одам 
ўз аҳволини бошқа одамнинг аҳволини ѐмонлаштирмасдан яхшилай олмайди. 
Бу товар ва ресурсларининг энг яхши тақсимотини хакартерлайди. Кейинчалик 
умумий бозор мувозанати бозорнинг Парето оптимал ҳолати эканлиги исботлаб берилди. 
Хўш, бу нима дегани? Бу бозор иштирокчиларининг ҳаммаси ўз фойдаси учун интилиб, 
ўзаро манфаат ва фойдалар мувозанатига эришишидир. Бунда сумлар қониқиш (умумий 
фойдалилик) функцияси ўз максимумига етади. Бошқача қилиб айтганда, А.Смит 
томонидан илгари сурилган машҳур «кўринмас қўл» тўғрисидаги ғоялар амалиѐт 
исботлаб берилган.
XIX аср охири - XX аср бошларида Лозанна университети профессори Л.Вальрас 
капиталистик иқтисодиѐтнинг «умумий иқтисодий мувозанати» моделини қурди. Бу 
йўналиш Вальрас ишининг давомчиси, итальян олими 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish