105
номи «иқтисодиѐт» бўлиб, иқтисод ѐки максимизацияни билдиради. Унда ишлаб чиқариш
ҳажмлари оптимал бўлганда, соф фойда максумумга эришувига катта эътибор
қаратилган.
Тадқиқот методида классик
мактаб ғояларига ворислик мавжуд бўлиб, улар янада
ривожлантирилади. А.Маршалл инсонларнинг иқтисодий фаолиятини «соф» иқтисодий
назария позициясида туриб, хўжаликнинг идеал (беназир) моделини, «мукаммал рақобат»
туфайли бўлиши мумкин бўлган тадқиқ этди. Аммо бирқанча иқтисодиѐтнинг
мўтадиллиги (мувозанати) билан боғлиқ маржинал ғоялар орқали у бу фанни «хусусий»
ҳол, яъни фирма, соҳа (микроэкономика) даражасида қарайди. Бундай ѐндошув олим
яратган «Кембриж мактаби» ва Х1Х аср охири - ХХ аср бошидаги кўпчилик
неоклассиклар учун хосдир. Аммо шуни алоХида таъкидлаш керакки А. Маршалл ўзидан
олдин ўтган ортодоксал классиклардан фарқли равишда, иқтисодий категорияларни
«Исбот» талаб этувчи у ѐки бу асосий чегараланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Олим тадиқотларида бозорда эркин
баҳо шаклланиш
муаммоси асосий ўринни
эгаллайди. Бунда бозор мувозанати ягона организм сифатида, хўжалик юритувчи
субъектлар чаққан ва бир-бири тўғсида яхши маълумотга эга деб қаралади.
Бозор баҳоси энг юқори наф асосида аниқланадиган талаб баҳоси ва энг юқори
ҳаражатлар билан топиладиган таклиф баҳосининг кесишиш натижаси деб қаралади. Бу
«Маршалл хочи» деб юритилади, талаб ва таклифи чизиқларининг кесишганлигининг
график (чизма) шаклидир. чизиқлар кесишган жойда улар орасидаги мувозанат, яъни
мувозанатли, мўтаъдил баҳо ўрнатилади.
Шу ерда олимнинг товар қимматининг моҳияти тўғрисидаги ғояси ҳарактерлидир.
Унинг фикрича, қимматни яратишда нафлик ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари (қайчининг
икки тиғи) бирдек фаолдир. У қайчини
мисол сифатида келтириб, қайчининг қоғоз
қирқанда қайси (устки ѐки пасти) тиғи (лезвияси) асосий ролни ўйнайди, деб савол
беради.
Маршалл томонидан «истеъмол ортиқчалиги» тушунчасини киритади, бу ҳаридор
олиши зарур бўлган иложсиз нарса учун тўланган ва амалда тўлаѐтган баҳолар
ўртасидаги фарқдир, яъни ҳаридорнинг қўшимча талабини қондиришнинг иқтисодий
ўлчовидир.
Илк мажиналистларнинг баҳо, талаб ва таклиф каби омилларнинг функционал
боғланиш умумлаштирилади. У хусусан, баҳо пасайиши билан талаб ортиши (баҳо
ортиши билан талаб пасайиши), баҳо пасайиши билан таклиф пасайиши (баҳо ортиши
билан таклиф ортиши)ни кўрсатиб берди.
Мўътадил (мувозанат) баҳо
талаб ва
таклиф
нуқталари кесишган ерда ўрнатилади (юқори айтилди). Шуларга мос равишда бозорда
баҳоларнинг ўзгариши рўй беради.
Даромадлар назариясида
капиталга фоиз, иш ҳақи маржиналистик ҳал этилади.
Аввалги классикларнинг товар қиймати сарфланган меҳнат билан ўлчаниши қатъиян рад
этилади.
Фоиз ставкаси даражаси
тўғрисида фикр юритилиб, фоиз камайиши билан
инсонлар кам жамғарадилар (ва аксинча) деган хулоса чиқарилади. Бу қоида кейинчалик
унинг шогирди Ж.М.Кейнс томонидан кенг фойдаланилди (юқорида берилган).
«Талаб баҳоси» ривожлантирилиб «талабнинг эластиклиги (қайишқоқлиги)»
концепцияси
илгари сурилади, бу талаб ҳажмининг баҳо (нарх) ўзгаришига боғлиқлиги
кўрсаткичидир. Эластикликнинг турли омилларга қанчалик боғлиқлиги таҳлил этилади
(истеъмол таркиби, даромад даражаси ва б. ). Энг кам эластиклик кенг истеъмол
молларига тегишли (аммо худди шу ҳолатни зеби-зийнат молларига нисбатан кўриб
чиқмаган). Бу боғланиш вақт давомида ўзгариб туриши айтилади.
Ўрганилаѐтган давр қанчалик кичик бўлса, талабнинг баҳога таъсири шунчалик
каттадир, давр қанчалик катта бўлса, ишлаб чиқариш ҳаражатлари (таклиф) нинг таъсири
асосийдир.
106
Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўстириш давомида солиштирма ишлаб
чиқариш ҳаражатлари ўзгариши қонуниятлари аниқланди. Корхона ишлаб чиқариш
масштабини оширганда ундан келадиган нафнинг миқдори муаммоси қараб чиқилади.
Маршалл хусусан шуни қайд қиладики, одатда рақобатли иқтисодиѐтда йирик корхона
(фирма) ўз товар маҳсулотига баҳони
пасайтиришни таъминлайди, бу эса рақобатчилар
олдида устунликка олиб келади (малака ошуви, махсус машина ва асбоб-ускуналарни
қўллай олиш туфайли). Энг муҳими бундай иқтисоддан бутун жамият манфаат кўради.
«Репрезтатив фирма» (ўртача фирманинг тури) тушунчаси киритилади. Унинг
ҳажми маълум товарни ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан ортади, бу эса ҳам ички ҳам
ташқи фойда келтиради, чунки меҳнат сарфлари ва бошқа ишлаб чиқариш ҳаражатлари
пасаяди.
Бундан олим иккита иқтисодий қонун борлиги тўғрисида хулоса чиқаради: 1) ўсиб
борувчи фойда ва 2) доимий фойда. Биринчисига кўра, меҳнат ва капитал сарфлари
ҳажми ортиши билан одатда ишлаб чиқаришни ташкил этишни мукаммаллаштиришга
олиб келади, меҳнат ва капиталдан фойдаланиш
самародорлигини оширади,
пропорционал (мутаносиб) равишда юқорироқ фойда келтирилади. Иккинчисига кўра,
меҳнат ва бошқа ҳаражатлар маҳсулот ҳажмини пропорционал ўсишига олиб келади.
Олим фикрича, реал ҳаѐтда бу икки тенденция доимо бир-бирига қарама-қарши туради.
Рақобат шароитида ишлаб чиқариш йириклашуви билан нисбий ҳаражатлар ѐ
пасайиб боради, ѐки паралел ўсади, аммо маҳсулот ҳажми ўсиш суръатларидан илгарилаб
кетмайди. Кейинчалик мана шу фикрлар асосида микроиқтисодий назария ишлаб
чиқариш ва корхона ўлчамлари (катта-кичиклиги)ни оптималлаштириш муаммосини
ечиш бўйича анча аниқ услубий ечимларни илгари сурди. Ишлаб чиқариш ҳаражатларини
доимий ва ўзгарувчи деб қараб, узоқ муддат давомида доимий ҳаражатлар ўзгарувчан
бўлиб қолади. Фирма бозорни тарк этишининг асосий сабаби - ҳаражатларнинг бозор
баҳоси даражасидан юқорилаб кетишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: