26
номидан айтилган ўзига хос васият, панд-насиҳат, турли соҳалардаги, шу жумладан
ижтимоий-иқтисодиѐтга оид фикр-мулоҳазалар келтирилган.
А.Темур мамлакатда гадойлар бўлмаслиги керак, деган қатъий қоидага амал
қилган ва унинг йўлини ҳам белгилаб берган. Гадойларнинг барчаси тўпланган ва уларга
бир йиллик керакли емиш, кийим-кечак берилган, уларни бирор фойдали иш билан
шуғулланишга жалб этилган. Одатда, кўпчилик гадойликни тарк этиб, бирор фаолият
билан кун кўрган. Гадойликни тарк этмаганлар қул қилиб сотилган ѐки мамлакатдан
чиқариб юборилган.
А.Темур вафотидан кейин
Шохрух ва Улугбек
(1394-1449) подшолиги (1409-
1449) даврида иқтисодиѐт яхши ривожланди. Айниқса қўшни мамлакатлар билан савдо-
сотиқ муносабатлари ўсди. Бу Мовароуннаҳрда (арабча «дарѐ ортидаги» (мамлакат)
дегани) 1428 йилда Улуғбек томонидан ўтказилган пул ислоҳоти билан боғлиқдир.
Жамиятда пулнинг аҳамиятини яхши тушунган ҳолда унинг қадр-қимматини ошириш
учун ҳаракат қилинган. Ўша даврда муомаладаги фулусий чақа пуллар енгил вазнда
бўлиб, савдо ривожига тўсиқлик қилган. Улуғбек енгил вазнда зарб этилган ва муомалада
юрган барча олтин ва кумуш чақа пулларни ман этди. Эски чақаларни янгисига
алмаштириб, ички савдонинг майда мис пулларга бўлган талабини қондириш учун у бир
вақтнинг ўзида Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Тошкент, Шохрухия ва Андижон
шаҳарларида зарбхоналар ташкил этиб, бир хил вазндаги салмоқли мис фулусларни зарб
эттириб, муомалага киритди. Эски чақалар қисқа вақт давомида янги пулларга
алмаштирилиб олингач, мис пуллар зарбини марказлаштириш мақсадида бошқа
шаҳарлардаги зарбхоналарга барҳам берилди. Фақат Бухоро зарбхонаси (пойтахт
Самарқандда эмас) сақлаб қолинди. Халқ орасида «фулуси адлия», яъни адолатли чақа
номи билан шуҳрат қозонган бу янги мис фулуслар мамлакатнинг барча шаҳар в а
қишлоқларида кенг муомалага кириб, давлатнинг ички савдосини накдина билан тўла
таъминлай бошлади. Ички чакана савдо-пул муносабатларидаги танқисликни фулуснинг
вазни ва қийматини ошириш билан ҳал этилиши ўрта асрлар шароитида нодир ва
фавқулодда воқеа бўлса-да, ҳар ҳолда Улуғбекнинг бундай ислоҳоти мамлакатда
ҳунармандчилик буюмларининг ички чакана савдоси учун кенг йўл очиб берди. Айни
вақтда ташқи савдодан келадиган даромадни ошириш мақсадида «тамға» божи ҳам
бирмунча оширилди, яъни ҳозирги тил билан айтилганда протекционизм сиѐсатидан
фойдаланилди.
Буюк мутафаккир
Алишер Навоий
(1441-1501) ижодида ҳам иқтисодий ғоялар
муҳим ўринни эгаллайди. Унинг асарларида ва фаолиятида айниқса тижорат, савдо
масалалари анча мукаммал ѐритилган. А.Навоий асарларида савдогарлик иши
маъқулланади, лекин товламачи ва чайқовчи фаолияти қаттиқ танқид қилинади.
А.Навоий давлат арбоби сифатида мамлакатни тинч сақлаш, ободонлаштириш ишига
катта ҳисса қўшди. У тириклигида мингта иншоот қуришга ваъда берган ва ваъдасининг
устидан чиққан, кўпгина мадраса, шифохона, ҳаммом, кўприк, работ ва бошқаларни ўз
ҳисобидан қурдирган. Меҳнатнинг инсон ва жамиятдаги ўрнига, дўстликка юксак баҳо
берган.
Давлат арбоби ва қомусий олим
Do'stlaringiz bilan baham: