Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Бирор юзага вақт бирлигида тушувчи нурий энергия миқдорига



Download 10,78 Mb.
bet31/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

Бирор юзага вақт бирлигида тушувчи нурий энергия миқдорига радиация оқими деб юритилади. Актинометрик кузатишларда одатда нурий энергия оқими зичлигини ўлчанади.
Бирлик юзага вақт бирлигида тушадиган радиация оқими миқдорига радиация оқимининг зичлиги деб айтилади. Аввалги йилларда нашр қилинган метеорологик адабиётларда радиация оқими зичлиги тушунчаси ўрнига кўпинча радиация оқими жадаллиги тушунчаси қулланилган.
Ҳозирги кунда бу тушунча ўрнига эса радиация оқими энергетик ёритилганлиги тушунчаси қўлланилади.
Радиация оқимининг энергетик ёритилганлиги СИ тизимида Вт/м2 бирликда ўлчанади. Радиация оқими энергетик ёритилганлигининг аввалги йилларда қўлланиб келинган 1 кал/(см2.мин) бирлиги билан Вт/м2 орасида қуйидагича муносабат мавжуд:
1 кал / (см2 мин) = 698 Вт/м2.
Атмосферанинг юқори чегарасида қуёш нурларига тик қўйилган юзага тушадиган радиацияни миқдор жиҳатидан қарайлик.
Ер билан Қуёш орасидаги масофа ўртача бўлганда атмосферанинг юқори чегарасида қуёш нурларига тик жойлаштирилган бирлик юзада вақт бирлигида қуёш нурланишининг вужудга келтирган энергетик ёритилганлигини дейилади ва уни Sо ҳарфи билан белгиланади. Энг кейинги маълумотларга биноан қуёш доимийсининг қиймати Sо = 1377 Вт/м2 га тенг. Демак, қуёш доимийси бу қуёш радиациясига ҳали атмосферанинг таъсири бўлмагандаги вужудга келган энергетик ёритилганлигидир ва у фақат Қуёшнинг нур чиқариш қобилиятига боғлиқ.
Қуёш радиацияси атмосферадан ўтишда мураккаб ўзгаришларга учрайди. Атмосфера қатламининг юқори чегарасидан Ергача бўлган масофада қуёш радиациясининг маълум қисми атмосфера газлари ва аралашмалар томонидан ютилади ва иссиқликка айланади. Қуёш радиациясининг яна бир қисми атмосфера газлари, қаттиқ ва суюқ аралашмалар томонидан сочилади. Қуёш радиациясининг ютилишдан, сочилишдан қолган қисми эса ер юзигача етиб келади. Ер юзига етиб келган қуёш радиацияси қисман ундан қайтади ва қолган қисми ер юзида ютилиб, уни иситади. Атмосферада сочилган радиациянинг маълум қисми яна Ерга тушади. Натижада, қуёш радиацияси атмосферадан ўтишида ютилиши сабабли миқдор жиҳатдан бироз кучсизланади ва сочилишидан спектрал таркиби ўзгаради.
Демак, Ерга тушадиган қуёш радиацияси тўғри ва сочилган турларда бўлади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish