Қуёш гардишидан бевосита Ерга тушадиган радиацияни тўғри радиация деб аталади. Ер билан Қуёш орасидаги масофа жуда катта бўлганлигидан тўғри қуёш радиациясини параллел нурлар оқими деб қараш мумкин.
Қуёш радиациясининг атмосферада ҳаво молекулалари, булут ҳамда бошқа турлича заррачаларда сочилгандан кейин ерга тушадиган қисмини сочилган радиация дейилади.
Сочилган радиация ер юзидаги буюмларга Қуёшдан тўғри тушмай, балки осмон гумбазининг исталган нуқтасидан тушади.
Горизонтал юзага айни бар вақтда тушадиган тўғри ва сочилган радиациялар йиғинди (ялпи) радиация деб юритилади.
Қуёш радиациясининг ер юзи қайтарган қисмини қисқа тўлқин узунликли қайтган радиация дейилади. Биз юқорида атмосфера ўзига тушадиган қуёш радиациясининг маълум қисмини ва Ернинг нурланишини ютиб бир оз исийди деб айтганмиз. Исиган атмосфера ўз навбатида олам фазога ва Ерга томон нурланади.
Атмосферанинг Ерга томон йўналган нурланишини учрашувчи (қарама-қарши) нурланиш деб айтилади.
Биз физика фанидан ҳарорати мутлақ (абсолют) нол (-273С) дан юқори бўлган ҳар қандай жисм нур чиқаришини биламиз. Бундан ташқари ҳарорати юқори бўлган жисмлар қисқа тўлқин узун-ликли нурланиш чиқариши, ҳарорати паст жисмлар эса катта тўл-қин узунликли нурланиш чиқариши ҳам маълум. Нурланаётган жисмнинг ҳарорати қанчалик юқори бўлса, унинг чиқарган нурланиши шунчалик қисқа тўлқин узунликли бўлади. Ер юзининг ҳарорати ўртача 15С атрофида бўлганидан Ер узун тўлқин узунликли нурланиш чиқаради.
Ернинг нурланишини одатда Ернинг иссиқлик нурланиши ёки узун тўлқинли нурланиши деб юритилади. Шундай қилиб, атмосферадаги нурланиш оқимларининг бир қисми (тўғри, сочилган ва атмосферанинг учрашувчи нурланиши) Ерга томон йўналган бўлса, қолган қисми (қайтган радиация ва Ернинг узун тўлқинли нурланиши) эса Ердан атмосферага ва космик фазога томон йўналган бўлади.
Қуёш нурларига тик қўйилган бирлик юзага вақт бирлигида тушадиган тўғри қуёш радиацияси миқдорини тўғри радиациянинг тик юзадаги энергетик ёритилганлиги деб аталади ва S ҳарфи билан белгиланади, у ҳолда горизонтал юзадаги тўғри радиация энергетик ёритилганлигини S1 билан белгилаймиз. Шунга ўхшаш сочилган радиация энергетик ёритилганлигини D, қисқа тўлқинли қайтган радиация энергетик ёритилганлигини Rқ, атмосферанинг учрашувчи нурланиши энергетик ёритилганлигини Еа, Ернинг узун тўлқинли нурланиши энергетик ёритилганлигини Еер деб белгилайлик, ёки қисқача тик юзадаги тўғри радиацияни S, горизонтал юзадаги тўғри радиацияни S1, сочилган радиацияни D, қайтган радиацияни Rқ, атмосферанинг учрашувчи нурланишини Еа, Ернинг узун тўлқинли нурланишини Еер деб ҳам белгилашимиз мумкин. У ҳолда атмосферадаги нурланиш оқимлари йўналишларини схематик равишда қуйидагича кўрсата оламиз (3.1-расм).
Н
Do'stlaringiz bilan baham: |