Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ҳаво таркибидаги асосий газларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги аҳамияти



Download 10,78 Mb.
bet19/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

2.3. Ҳаво таркибидаги асосий газларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги аҳамияти.
Атмосфера ҳавоси таркибига кирувчи барча газлардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун азот, кислород, карбонат ангидрид гази ва сув буғи энг катта аҳамиятга эга. Шунинг учун уларнинг ҳар бирига тўхталамиз.
Азот. Маълумки, ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун ёруғлик, иссиқлик, сув ва ҳаво қанчалик зарур бўлса, озиқ моддалар ҳам ўшанча зарурдир. Ўсимликларнинг озиқ моддаларнинг ҳар бирига талаби қондирилса ва бошқа ҳаёт омиллари ҳам етарли бўлса, яхши ўсади ва ривожланади. Азот ўсимликларнинг тупроқдан ўзлаштирадиган энг асосий элементларидан бири. Ўсимликлар ва ҳайвонлар оқсили таркибида азот бор. Ўсимликлар ривожланишнинг дастлабки фазаларида азотга жуда талабчан бўлади. Агар азот етишмаса ўсимлик секин ўсади, барглари оч яшил, баъзан сариқ рангда бўлиб қолади. Агар ерларга азотни меъёридан кўп солиб ўсимликка ошиқча азот берилса, ўсимлик ғовлаб кетади, пировардида ҳосили камаяди.
Маълумки, атмосфера ҳавоси таркибида азот миқдори кўп бўлсада юксак ўсимликлар уни атмосферадан бевосита ўзлаштиришга мослашган эмас. Бироқ, атмосфера азотини баъзи турдаги ўсимликлар, ўзларининг илдизида ва илдиз ризосферасида эркин ёки боғлиқ ҳолатда яшайдиган бактериялар ёрдамида тўплай оладилар. Масалан, дуккакли ўсимликлар илдизида, илдиз ризосферасида симбиотик усулда озиқланиб, эркин яшайдиган азотобактер ва клостридиум бактериялар ёрдамида атмосфера молекуляр азотини яхши тўплайди. Бундан ташқари дуккакли ўсимликларнинг илдизида яшайдиган тугунак бактериялар ҳам атмосфера азотини яхши ўзлаштиради.
Атмосфера азоти ҳам ўсимлик баргига СО2 гази билан аралашиб диффузияланади. Аммо бу азотни ўсимликнинг ўзи ўзлаштирмайди, балки юқорида кўрсатганимиздек илдиздаги турли бактериялар ўзлаштиради ва улар азотни ўсимлик ўзлаштираоладиган ҳолатга ўтказиб тўплайди.
Маълумотларга қараганда, дуккакли ўсимликлардан бири бўлган уч йиллик беданинг ҳар гектар майдони тупроқда бир йилда 300-400 кг гача азот тўплайди. Бу азот миқдори бедадан бўшаган ерга экилган экинларни бир неча йил давомида юқори ҳосил олиш учун етарли бўлади.
Азот тупроққа ёғинлар билан оз бўлсада тушади. Азот ҳар гектар ерга ёғин билан бир йилда 3-4 кг нитрат ва аммиак кўринишида тушади.
Шундай қилиб, азот тупроқ унумдорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.
Кислород. Ўсимлик ҳаётидаги энг муҳим жараёнлардан бири-фотосинтез жараёнидир.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish