Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Аэрозоллар. Атмосфера ифлосланиши



Download 10,78 Mb.
bet21/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

2.4. Аэрозоллар. Атмосфера ифлосланиши
ва унга қарши кураш чоралари.
Реал шароитларда атмосфера таркибида асосий ва жуда оз миқдордаги бошқа асосий бўлмаган газлар, сув буғи, турли хил қаттиқ ва суюқ зарралар бор.
Атмосферада муаллақ ҳолатда мавжуд бўлган қаттиқ ва суюқ зарраларга аэрозоллар деб юритилишини аввал таъкидлаганмиз. Атмосфера, аэрозолларнинг борлиги сабабли доимо оз ёки кўп даражада ифлосланган бўлади.
Келиб чиқишига қараб аэрозоллар қуйидаги турларда учрайди:
Табиий аэрозоллар. Уларга:
а) сув буғининг атмосферада конденсацияси ва сублимацияси натижасида ҳосил бўлган сув томчилари ва муз кристаллчалари;
б) ўрмонларнинг ёнишидан атмосферага кўтарилган тутун, қурум ва кул зарралари;
в) чўллар ва тупроқлардан атмосферага кўтарилган қум ва чанг зарралари;
г) космик фазодан келган ва вулқонларнинг портлашидан ҳосил бўлган қум ва чанг зарралари;
д) океан ва денгиз сувлари тўлқинланганда юқорига сачраган сув томчиларининг буғланишидан кейин қолган туз зарралари;
ж) атмосферадаги турли–туман бактериялар, ўсимлик-лар гули чанглари, споралар ва бошқалар киради.
Инсонларнинг хўжалик фаолияти натижасида (антропоген) ҳосил бўлган аэрозолларга:
а) кўмир билан ишлайдиган электр станциялар, кўмир, металлургия, кимё саноати корхоналари, цемент, оҳак, нефтни қайта ишлаш ва бошқа заводлар, иситиш тизимлари қозонларидан атмосферага кўплаб миқдорда турли хилдаги аэрозоллар кўтарилади. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни кўрсатсак бўлади: азот оксидлари, аммиак, углерод оксиди, фтор, фторидлар, олтингугурт диоксиди, олтингугурт углероди, олтингугурт водороди, сульфат кислотаси, водород фториди (фреон), олтингугурт оксиди, рух, мис, хлор, хром, кадмий, қўрғошин, симоб, кремний ва бошқалар;
б) автотранспорт воситаларидан чиқадиган ис гази, азот оксиди, сульфат ангидрид ва қўрғошин зарралари киради.
Атмосферанинг ифлосланиши одамларнинг соғлигига, экинларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Табиий йўсинда вужудга келган аэрозолларнинг зарарли таъсирини тушуниш учун қуйидаги мисолларни келтирамиз.
Ҳозирги вақтда Орол денгизининг сатҳи 17 м дан кўпроқ пасайган, унинг соҳиллари 60-80 км га чекинган.
Орол денгизининг қуриб қолган тубидан ҳар йили атмосферага 70 млн тоннага қадар туз чанги кўтарилмоқда. Бу туз–тўзонлар шамол билан катта масофаларга тарқалади. Улар Бухоро, Қашқадарё вилоятларидаги экин майдонларига ҳам тушиб ерларни шўрлантирмоқда, натижада ўсимликлар илдиз тизимининг ривожланишини сусайтирмоқда.
Сурхондарё вилоятининг Термиз, Ангор, Жарқўрғон ва Музрабод туманларида деярли ҳар ойда такрорланиб турадиган чанг бўронлари қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар етказмоқда. Қум ва чанг бўронлари ўсимликларга салбий таъсир қилиб, фотосинтез ва нафас олиш жараёнларининг бузилишига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирги вақтда атмосферани ифлослантиришда асосий ўринни саноат корхоналаридан атмосферага чиқарилади-ган аэрозоллар ташкил қилади.
Инсонларнинг саноат ва транспорт соҳасидаги фаолияти натижасида атмосферада аэрозол зарралари миқдори кўпайишини қуйидаги мисолларда кўрсатамиз.
1000 т пўлат эритишда ҳавога 40 т чанг, 30 т олтингугурт (IV) оксид ва 50 т углерод оксиди чиқарилади, ёки АҚШ да бир йилда саноат корхоналари томонидан атмосферага 142,2 млн.т углерод оксиди, 33,9 млн.т олтингугурт оксиди, 22,7 млн.т азот оксиди ва 25,4 млн.т чанг зарралари чиқариб ташланган.
Агар бутун дунё мамлакатларининг саноатдаги фаолиятини эътиборга олсак, атмосферага ҳар йили жуда кўп миллион тонналаб турли моддалар чиқарилишини тасаввур қилаоламиз. Уларнинг кўпчилиги заҳарли бўлиб одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларга зарарли таъсир кўрсатади. Масалан, Тожикистон алюминий заводидан атмосферага чиқадиган заҳарли чиқиндилар таъсиридан Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманларида яшовчи одамлар орасида ҳавонинг ифлосланишидан касалланганлар бор, ҳайвонлардан ҳам касалланганлари учрайди. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларига алюминий заводидан чиқиб ҳавода тарқаладиган фторли бирикмалар юқоридаги туманлар айрим хўжаликларининг экинзорларига зарар келтирмоқда.
Атмосферани радиоактив моддалар ҳам ифлослантиради. Атмосферага ядро ва термоядро портлашлардан, шунингдек уран конларидан кўплаб миқдорда радиоактив зарралар кўтарилади ва шамол таъсирида катта ҳудудларга тарқалади ва узоқ вақт сақланади.
Ҳозирги кунда республикамизга атмосферанинг радиоактив ифлосланиш хавфини таҳдид солаётган манбалардан бири Қирғизистон Республикасидаги «Мойлисув» радиоактив моддалар қолдиқлари қабристонидир.
Умуман олганда ер юзасидаги ҳар бир 1 см2 юзага тўғри келган атмосфера устунида 108-109 дона аэрозол зарралар бор. Атмосферадаги аэрозол зарраларнинг умумий массаси 1011 кг га яқин бўлсада, бироқ атмосферанинг умумий массасидан жуда ҳам кичик.
Аэрозоллардан кўпчилик турларининг ҳаводаги концентрацияси маълум қийматидан ошиб кетса инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларга зарарли таъсир кўрсатади.
Ўсимликлар учун ҳавони ифлослантирувчи олтингугурт, фтор бирикмалари, углерод оксиди, хлор, углеводород ва бошқалар энг кўп зарар етказади. Улар фотосинтез жараёнининг нормал ўтишини бузиб, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнини секинлаштиради.
Текширишлар сабзавот экинларидан - шпинат, карам, салат, редисларнинг олтингугурт углеродга жуда ҳам сезгирлигини кўрсатади.
Атмосфера бу газ билан ифлосланганда картошка, қанд лавлаги, помидор, ток ва бедаларнинг ҳосилдорлигининг камайишини кўрсатади.
Азот оксидининг ҳаводаги концентрацияси 0,08 мг/м3 ва ундан ошиқ бўлса, сабзавот экинларининг ўсиши ва ривожланиши секинлашади ва ҳосилдорлиги пасаяди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Умумлаштириб айтганда, ҳавони ифлослантирувчи аэрозолларнинг ўсимликка зарарли таъсир этмаслиги учун унинг қиймати рухсат этилган миқдори (РЭМ) дан ошиқ бўлмаслиги керак. Одамлар билан ўсимликлар учун РЭМ миқдори ўзаро бир хил эмас.
Ҳар бир саноат корхонаси, ҳар бир автомобил ишлаётганда атмосферага чиқадиган заҳарли газларни камайтириш ҳозирги даврнинг энг асосий талабидир.
Атмосфера ҳавосини табиий йўл билан тозалашда ўсимликларнинг хизмати жуда катта. Чунки ўсимликлар-нинг кўпчилиги атмосфера газларини, шу жумладан заҳарли газларни ютиб уларнинг ҳаводаги миқдорини камайтиради. Яшил ўсимликлар атмосфера ҳавосидаги чанг миқдорини 2-3 марта камайтиради.
Атмосфера ҳавосининг тозаланишида ёғинлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Қор ва ёмғир атмосферадаги заҳарли моддаларнинг маълум қисмини ер юзига олиб тушади.
Ёғингарчилик қанча кўп бўлса, ҳаво таркиби шунча тозаланади. Аммо атмосферанинг табиий йўл билан тозаланиши секинлик билан ўтади. Шунинг учун инсонлар табиий тозаланиш билан чекланмасдан, атмосферани заҳарли аэрозоллардан тозалаш йўлларини ишлаб чиқиши керак.
Ҳозирги вақтда барча давлатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам атмосферага чиқарила-диган зарарли аэрозолларнинг миқдорини камайтириш ёки бутунлай йўқотиш чоралари амалга оширилмоқда. Бунинг учун саноат корхоналаридаги технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳисобига кам чиқиндили ёки чиқиндисиз корхоналар қурилмоқда.
Чиқиндили заводларда махсус мосламалар ишлатилиб, ажралиб чиқаётган газлар, шунингдек ярим маҳсулотлар зарарли моддалардан тозаланиб, ушлаб қолинмоқда ва маҳсулот ишлаб чиқаришга қайтадан ишлатилмоқда.
Атмосферани тозалашда аҳамиятга эга бўлган технологик жараёнлардан яна бирига ишлаб чиқаришда заҳарли моддаларни заҳари кам моддалар билан алмаштиришни кўрсатиш мумкин. Масалан, саноат корхоналаридаги қозонларни кўмир ёки мазут ёқиб эмас, балки газ ёқиб ишлатилса, атмосферага чиқариб ташланадиган зарарли моддалар 70-90% га камаяди.
Автомобилларга бензин ўрнига сиқилган газ ишлатилса, атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндилар камайиб, атроф муҳит анча кам ифлосланади, ёки карбюраторли двигателлар ўрнига инжекторли двигателлар ишлатилса, атмосферанинг ифлосланиши камаяди.
Шундай қилиб, атмосферани ифлослантирувчи заҳарли аэрозоллардан бутунлай тозалаш (ёки кескин камайтириш) давлат аҳамиятига эга бўлган ишдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги ҳамда 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари республикамизда атмосфера ҳавосини ифлослантиришга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Ҳозирги вақтда республикамизда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида барча тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish