Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Тупроқ ҳавосининг таркиби



Download 10,78 Mb.
bet18/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

2.2. Тупроқ ҳавосининг таркиби.
Барча тупроқларда оз ёки кўп ҳаво бор. Тупроқнинг нам бўлмаган ғовакликлари ва бўшликларини тўлдириб турадиган турлича газлар аралашмасига тупроқ ҳавоси деб юритилади. Тупроқ ҳавосидаги асосий газлар бўлиб кис-лород ва карбонат ангидрид гази ҳисобланади.
Тупроқдаги ҳаво ўсимлик ҳаёти учун зарур омиллардан бири бўлиб, ўсимлик илдизларининг нафас олишини ва тупроқдаги ҳар хил микроорганизмлар ҳамда жониворларни кислород билан таъминлайди, тупроқда ҳаво етарли бўлгандагина ўсимликлар яхши ўсади ва ривожланади. Тупроқ ҳавосининг таркибидаги кислород ва карбонат ангидрид газининг миқдори, уларнинг атмосфера таркибидаги миқдоридан фарқ қилади.
Тупроқ ҳавосидаги СО2 миқдори, атмосфера ҳавосидаги миқдори (0,033%) дан ўнлаб, ҳаттоки юзлаб марта ҳам ортиқ бўлиши, кислород миқдори эса атмосферадаги миқдори (20,946%) дан камайиб 15-10% ларгача тушиб қолиши мумкин. Тупроқ ҳавосида О2 ва СО2 лардан ташқари оз миқдорда аммиак, водород, водород сульфид, метан, аргон, гелий ва бошқа газлар учрайди.
Маълумотларга қараганда физик хоссалари қулай бўлган ва ҳаво яхши кириб турадиган шароитда тупроқ ҳавосидаги СО2 миқдори ўсимликларнинг вегетацияси даврида 1-2% дан ошмайди, О2 нинг миқдори эса 18% дан кам бўлмайди. Тупроқ ҳавосидаги О2 нинг миқдори 20% га яқин бўлганида ўсимлик учун энг қулай шароит яратилади.
Агар тупроқ таркибидаги карбонат ангидрид гази кўпайиб кетса, кислородни сиқиб чиқариб илдизнинг нафас олишини қийинлаштиради.
Атмосфера билан тупроқнинг газ алмашиниш ҳодисасига аэрация дейилади.
Тупроқда СО2 нинг ошишига йўл қўймаслик ва тупроқ аэрациясини яхшилаш учун экинларда қатор ораларини ўз вақтида ишлаш керак.
Газ алмашиниш омилларига: диффузия, ёғинлар ёки суғориш ҳисобига намнинг тупроққа кириши, атмосфера босими ва тупроқ ҳароратининг ўзгариши, шамолнинг таъсири ва сизот сувларнинг кўтарилишлари киради.
Диффузия ҳодисаси газ ҳажмининг бир қисми зичлиги катта, иккинчи қисми зичлиги кам бўлганда рўй беради. Бунда зичлиги катта томондан, кам томонга маълум миқдордаги газ массаси кўчади ва бу жараён ёпиқ идишдаги газ зичлиги бир хил бўлгунча давом этади.
Атмосфера ҳавосидагига нисбатан тупроқ ҳавосида кислород кам бўлгани учун О2 диффузияланиб тупроққа узлуксиз кириб туради, СО2 эса атмосферада кам бўлганидан узлуксиз равишда тупроқдан атмосферага чиқади.
Қўлланилган агротехник тадбирларга боғлиқ равишда атмосфера билан тупроқ ҳавосининг алмашиниш тезлиги ҳар хил бўлади. Ерларни ўз вақтида ҳайдаш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш ҳаво алмашишни тезлаштиради.
Ҳайдалган ва қатор оралари ишланадиган экинзорларда, ҳайдалмаган ва қатор оралари ишланмайдиган экинзорларга нисбатан тупроқ ҳавоси кўп бўлади.
Маълумотларга қараганда ўсимлик тупроқнинг умумий ғоваклигининг 25-40%ини ҳаво, 75-60%ини сув эгал-лаганда яхши ўсади. Структурали тупроқларда ҳаво режими энг қулай бўлади ва ғовакликларда ҳаво билан сувнинг ўзарор қулай нисбати узоқ вақт давом этади.
Тупроқнинг ҳаво режимини яхшилаш учун ишлаб чиқариш шароитида ерни чуқур ва сифатли шудгорлаш, бороналаш, культивациялаш ва бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида қўллаш керак. Экинларнинг ўсиши даврида эса тупроқнинг ҳаво режимини яхшилаш учун ҳосил бўлган қатқалоқни юмшатиш, экин экилган эгатларнинг эса қатор ораларига вақти–вақти билан керакли муддатларда ишлов бериб туриш керак.
Экинларни суғоргандан кейин ҳайдалма қатламнинг зичлашиб, аэрацияси ёмонлашишидан қутилиш учун культивация ўтказиб туриш лозим.
Шундай қилиб, тупроқ ҳавоси ҳам экинлардан мўл-кўл ҳосил олишда аҳамиятга эга.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish