Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet150/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

13-боб. Агрометеорологик объектларда кузатишлар, улардан ҚишлоҚ хЎжалиги ишлаб чиҚаришида ва илмий-тадҚиҚот ишларида фойдаланиш


Агрометеорологик кузатишлар деб ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиш фазалари ва ҳосилининг шаклланишини об-ҳавонинг ҳолатига, метеорологик катталиклар (ҳаво ҳарорати, намлиги, атмосфера ёғинлари ва бошқаларнинг) ўзгаришига ҳамда тупроқ намлигига боғлаган ҳолда олиб бориладиган кузатишлар мажмуига айтилади.
Агрометеорологик кузатишларнинг асосий тамойили-мувозий-лиги (паралеллиги) бўлиб, унда агрометеорологик омилларнинг ўзга-риши ва ҳолатини кузатиш билан баробар қишлоқ хўжалик объектларининг (ўсимлик, ҳайвонлар ва бошқалар) ҳолатини ҳамда унумдорлик элементларининг шаклланишидан тортиб то сўнгги маҳсулот-ҳосилни йиғиштириб олишга қадар кузатиш олиб борилиши шартдир.
Бундай параллел кузатишлар натижасида об-ҳаво шароитларининг экинларнинг ўсиши ва ривожланишига, зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалишига, шунингдек қишлоқ хўжалик ишларини ўтказиш ва бошқалар таъсирини миқдорий жиҳатдан илмий баҳолаш мумкин. Натижалари агрометеорологик хизмат кўрсатишда фойдаланилади.
Агрометеорологик кузатишни ўтказишнинг стандарт шакли фақат ягона «Рахнамо» бўйича баён этилган услубга, муддатга ва тартибга қаътиятлик билан риоя қилинади. Шунинг учун «Рахнамо» билан танишиб чиқамиз
13.1. Агрометеорологик кузатишларни ўтказишга жалб қилинган агро ва гидрометеорологик станция ҳамда постларнинг асосий вазифалари.
Энг аввал агрометеорологик кузатишлар, агрометеорологик станция ва пост деганда нима тушунилади, шу ҳақида қисқача маълумот билан танишиб чиқамиз.
Агрометеорологик кузатишларни янада соддароқ тушунтирсак, бунда бир томондан маълум жойда ва вақтда метеорологик катталиклар миқдорлари (ҳаво ва тупроқ ҳарорати, атмосфера ёғинлари ва бошқалар)ни кузатиш олиб борилса, айни шу вақтда ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилининг шаклланишини ҳам кузатиш олиб бориш ва барча белгилаб қўйилган қоида асосида махсус китобчага ёзиш каби ишлар мажмуи тушунилади.
Агрометеорологик станция - бу регионда, минтақада, муайян ҳудудда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларининг агрометеорологик шароитларини ўрганувчи, доимий (стандарт) метеорологик ва агрометеорологик кузатув ва ўлчашларни амалга оширувчи ихтисослаштирилган станция. Тўпланган кузатув материаллари асосида ихтисослаштирилган махсус хос рақамлар (код) тузиб Гидрометеорология хизмати марказига телеграммалар асосида маълумотлар юборади, Ўзгидрометнинг ёки Гидрометеорология илмий-текшириш институтининг махсус дастури бўйича тадқиқий ишларни бажаради, тезкор муҳим агрометеорологик ахборотномалар билан зарурий маълумот тайёрлаш хизматини таъминлайди.
Демак, агрометеорологик станция бу мажмуий муассаса ҳисоб-ланиб, унинг таркибида метеорологик станция ва ўзининг махсус хў-жаликларда агрометеорологик кузатиш олиб борувчи участкалари мавжуд.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, мустақил метеорологик станцияларга бириктирилган хўжаликларда ҳам кузатишлар ўтказилади.
Метеорологик станция. Бу маълум талабларга жавоб берадиган майдончада жойлашган, кузатишлар олиб борадиган муассаса. Метеорологик станция маълумотлари об-ҳаво ҳолатини билишда ва яқин кунлар учун об-ҳаво башоратини тузишда асос бўлиб хизмат қилади. Метеорологик станция уч тоифага бўлинади. I тоифали метеорологик станция вазифаларига кузатишларни ўтказиш ва ишлаб чиқишдан ташқари, унга бириктирилган II ва III тоифали метеорологик станция ва постлар ишига техник раҳбарлик қилиш ва манфаатдор ташкилотлар, корхоналар, муассасаларга метеорологик шароитлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек иқлим материаллари билан хизмат кўрсатиш киради. Шунинг учун метеорологик станция ва уни тасаввур этиш учун қуйидаги фотолавҳани келтирамиз (13.1-расм).
А




Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish