Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet137/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

12-боб. ИҚлим ва унинг ҚишлоҚ хЎжалиги ишлаб
чиҚаришидаги аҲамияти


12.1. Иқлим ҳақида умумий маълумотлар.
Бирор ҳудуднинг иқлими ўша ҳудуддаги об-ҳаво билан узвий бо-ланганлигини кўпчилик билади. Шу сабабли, энг аввал об-ҳаво ва иқлим тушунчаларининг фарқини тушуниб олиш керак. Об-ҳаво деганда, бирор жой ёки ҳудуд атмосферасидаги метеорологик катталиклар узлуксиз ўзгаришларининг мажмуи тушунилади. Об-ҳаво йилдан-йилга маълум чегараларда ўзгариб туради.
Иқлим деганда Ер шаридаги ҳар бир жойнинг географик ҳолатига қараб аниқланадиган атмосфера режими (об-ҳаво шароитлари) нинг статистик тартиби (ўртача кўп йиллик маълумоти) тушунилади. Ёки бирор жойга хос бўлган кўп йиллик об-ҳаво режимига иқлим дейилади. Географик ҳолати деганда фақат жойнинг кенглиги, узунлиги ва денгиз сатҳидан баландлигинигина тушунилмай, Ер сиртининг хусусиятлари, орографияси, тупроқ қатлами кабилар ҳам тушунилади. Атмосфера тартиботи йил давомида, яъни қишдан баҳорга ва ёзга, ёздан куз ва қишга ўтиш вақтида мавсумий иқлим шароитида маълум даражада кескин ўзгаради. Иқлимнинг ўзгаришлари тебраниш хусусиятига эга бўлиб, у ёки бу томонга меъёрдан четлашиб туради.
Иқлимга оид атама, тушунча ва номлар ҳақидаги маълумотларни «Метеорологиядан изоҳли луғат» асосида танишиб чиқамиз.
Иқлимшунослик. Ер шарининг турли-туман минтақаларидаги иқлимни ўрганадиган фан соҳаси. Иқлимшунослик иқлимни ташкил қиладиган жараёнлар натижасида ва географик омиллар таъсирида иқлимлар генезисини аниқлаш, Ер шарининг турли вилоятлари иқлимини тавсифлаш, таснифлаш ва уларнинг тақсимланиши, ўтган тарихий ва геологик (палеоиқлимшунослик) даврлар иқлимини ўрганиш билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда иқлимнинг ўзгариши башоратини бериш масаласи ҳам иқлимшунослик фанининг вазифасига киради.
Иқлим элементлари. Иқлимни тавсифловчи ва иқлим кўрсаткич-ларига асос бўладиган метеорологик катталиклар.
Иқлимий омиллар деганда иқлимни ҳосил қилувчи шароитлар тушунилади. Иқлимни ҳосил қилувчи асосий омилларга қуёш радиацияси, атмосферанинг умумий циркуляцияси ва Ер сирти хусусиятлари киради.
Иқлим барқарорлиги. Маълум жой иқлимининг узоқ вақт сақ-ланиш хусусияти. Иқлим барқарорлиги қуёш радиациясининг келиши, Ер сиртининг тузилиши, маҳаллий географик шароитларнинг унча кўп ўзгармаслиги билан тушунтирилади. Иқлим барқарорлиги тушунчаси нисбий бўлиб, аслида иқлим ўн йиллар мобайнида тебраниш ва ғалаёнларга дуч келганидек, геологик даврларга тенг минг йиллар давомида ҳам прогрессив ўзгаришларга дуч келади.
Иқлим бонитети. Қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулдорлигини иқлим орқали баҳолаш.
Иқлим мелиорацияси. Иқлимни вужудга келтирувчи жараёнларга фаол аралашиш йули билан инсон томонидан иқлимнинг яхшиланиши. Иқлим мелиорациясининг асосий вазифаси қишлоқ хўжалик ўсимликларининг ривожланиш шароитларини яхшилаш ҳисобланади. Шу сабабли иқлим мелиорацияси ботқоқликларни қуритиш, экин майдонларини шамолдан тўсувчи дарахтзорларни кўпайтириш, тупроқ мелиорацияси ва сунъий суғориш, тоғ ва чўл минтақаларида сунъий йўл билан ёғин ёғдириш усуллари орқали амалга оширилади ва қишлоқ хўжалик мелиорациясининг таркибий қисмига киради.
Иқлим башорати. Кўп йиллик давр учун иқлим ўзгаришини олдиндан айтиш, ўта узоқ муддатли башорат. Бу ҳолни иқлим маълумотларига асосланган узоқ муддатли об-ҳаво башорати билан аралаштирмаслик лозим.
Иқлим харитаси. Бирор иқлим кўрсаткичи ёки кўрсаткичлари-нинг Ер юзасидаги тақсимоти харитаси. 1. Кўп йиллик маълумотлар асосида метеорологик катталикларнинг ўртача, устунлик қиладиган, четки ёки бу қийматларнинг такрорланиш, бошланиш ва тугалланиш муддатларининг тақсимланишини акс эттирадиган хариталар. 2. Кўп йиллик маълумотларга кўра бирор атмосфера ҳодисаси (момақалдироқ, туман) тақсимланишини кўрсатадиган харита.
Иқлим атласи. Иқлимий хариталар тўплами.
Иқлим яратувчи жараёнлар. Бутун Ер шари минтақаларида иқ-лимни белгилайдиган атмосфера жараёнлари: иссиқлик алмашинуви, намлик айланиши, атмосферанинг умумий ва маҳаллий циркуляцияси.
Иқлимий градиент. Ҳар 100 м баландликка кўтарилганда ҳаво ҳарорати ўзгаришларининг ўртача қиймати. Бу миқдор кузатиш маълумотларини иқлимий ишловда текислик станцияларидаги ҳаро-ратни денгиз сатҳидаги қийматига келтиришда қўлланилади. МДҲ га кирувчи мамлакатларда иқлимий градиентни 0,5С/100 м га тенг деб қабул қилинган.
Иқлимий зона. Географик кенгликлар бўйича анчагина чўзилган ва бир хил иқлимий кўрсаткичлари билан ажралиб турадиган иқлимий ҳудудлаштиришнинг энг йирик бўлаги.
Иқлимий курорт. Ўзининг иқлим шароитлари билан иқлимий даволаш учун қулай бўлган жой. Иқлимий курортнинг ҳар хил қишки, ёзги, тоғ, денгиз ва бошқа турлари мавжуд.
Иқлимга мослашиш. Тирик мавжудотларнинг янги ташқи муҳит шароитига кўникиши.
Иқлим терапияси. Маълум иқлим шароитларидан фойдаланиб ўпка, юрак ва бошқа хасталикларни даволаш.
Иқлимий меъёр. Кўп йиллик кузатишлардан олинган иқлимнинг асосий статистик хусусиятлари, кўпинча, бу кўп йиллик ўртача катталикдир. Иқлимий меъёр бир неча йил давомида олиб борилган кузатиш маълумотлари асосида ҳисобланган ўртача ойлик, йиллик ёғинлар миқдори ёки ўртача кунлик, ойлик, йиллик ҳарорат. Шунингдек, метеорологик кузатишларнинг кўп йиллик қаторидаги энг четки қийматлари ҳам иқлимий меъёр бўла олади. Бундан ташқари атмосфера ҳодисаларининг бошланиш муддатлари, уларни такрорланиши ҳақидаги маълумотлар ҳам иқлимий меъёр бўлиши мумкин.
Иқлимий минтақа. Географик жойланиши ва шароитлари таъсирида маълум иқлим турига эга бўлган минтақа. Одатда иқлимий минтақа муайян жойнинг географик мавқеига қараб аниқланади.
Иқлимий муддатлар. Метеорологик кузатишларнинг ўртача ма-ҳаллий вақтдаги муддатлари, МДҲ га кирувчи мамлакатларда ма-ҳаллий ўртача вақт соат 0, 6, 12 ва 18 лар метеорологик кузатишларнинг асосий муддатлари ҳисобланади. Ана шу муддатларда ўтка-зилган кузатишлар иқлим хусусиятларини аниқлашда фойдаланилади. 1963 йилгача 1, 7, 13 ва 19 соатлар иқлимий муддатлар деб ҳисоб-ланган. Кейин эса сутка давомида 8 марта, яъни ҳар 3 соатда об-ҳавони кузатиш бошланган.
Иқлимий станция. Кузатишлари, иқлим хусусиятларини аниқлаш учун фойдаланиладиган ва иқлим муддатларида кузатишлар ўтказадиган метеорологик станция.
Иқлимий башорат. Иқлимшунослик маълумотлари асосида берилган узоқ муддатли об-ҳаво башорати. Кўрилаётган давр (ўн кунлик, ой ва бошқалар) учун метеорологик элементларнинг ҳолати ва тақсимланиши ҳақидаги, шунингдек олдинги йиллардаги кузатишларни статистик ишлови натижасида олингaн, уларнинг у ёки бу турининг бошланиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотлар об-ҳаво башорати сифатида қабул қилиниши мумкин.
Иқлимий ҳудудлаштириш. Вилоят, мамлакат, қитъа, океан ёки бутун Ер шарини иқлим режимларининг маълум даражада бир хиллигига қараб, жой ва минтақаларга бўлиш.
Иқлимнинг асрий тебраниши. Ер тарихи (яъни млн. йиллар) давомида рўй берадиган иқлимнинг аста-секин асрий ўзгаришлари.
Иқлимнинг географик омиллари. Иқлимни ҳосил қиладиган жараёнларнинг кечиши, яъни берилган жой иқлимини белгилайдиган географик шароитлар. Бунга жойнинг географик кенглиги, денгиз сатҳидан баландлиги, таглик сиртларнинг қуруқлик ёки денгиздан иборатлиги, қуруқликнинг океан ва денгиздан узоқлиги, жойларнинг турли даражали рельефи, океан оқимлари, тупроқ сиртларининг хусусиятлари, қуруқлик устидаги, ўсимлик, қop ва муз қопламларининг тақсимланишлари киради.
Иқлимнинг континенталлиги. Иқлим ҳосил қиладиган жараёнларга қитъаларнинг таъсири билан аниқланадиган иқлимнинг ўзига хос хусусиятлари мажмуи. Иқлимнинг континенталлик хусусияти, ҳаво ҳароратининг йиллик ва кунлик амплитудаси катталашганлиги, ёзда ва кундуз кунлари нисбий намлик ва булутларнинг камайганлиги билан ифодаланади.
Иқлимнинг радиацион омиллари. Қуёш радиациясининг атмосфера ва Ер сиртига тушиши, унинг ютилиши, сочилиши, қайтиши, Ер сирти ва атмосферанинг хусусий нурланишидан иборат бўлган омиллар. Ҳақиқий иқлимни ҳосил қилишда радиацион омилдан ташқари, атмосфера циркуляцияси ва нам алмашиниш жараёнлари ҳам қатнашади.
Иқлимнинг техноген ўзгариши. Халқ хўжалигининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган иқлим ўзгариши, жумладан индустриал қурилмаларда ёқилғи ёқилиши туфайли атмосферада карбонат ангидрид газининг миқдори ортиши сабабли ҳаво ҳароратининг кўтарилиши.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish