Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-жадвал Механик таркиби турлича бўлган тупроқларда шамол эрозияси



Download 10,78 Mb.
bet133/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.2-жадвал
Механик таркиби турлича бўлган тупроқларда шамол эрозияси
бошланадиган шамол тезликлари ( Л.Ф. Смирнова бўйича)



Тупроқ

Ер сиртидан 15 см баландликдаги
шамол тезлиги (м/с ларда)

Қумли

2-3

Қумлоқ

3-4

Енгил қумоқ

4-6

Оғир қумоқ

5-7

Соз тупроқ

7-9



11. 3.2 . Чангли бўронларга қарши кураш тадбирлари.
Чанг бўронлари анча олис масофаларга тарқалади, етиб бориб тушган жойларидаги қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар келтиради. Шамол билан учиб келган қум зарралар ўсимликлар баргларини тешиб ўтади, ҳаттоки экин майдонларининг анча қисмини кўмиб юборади.
Шамол билан тупроқнинг юза қатлами учирилиши натижасида экилган уруғлар, ўсимликларнинг илдизлари очилиб қолади.
Кучли чанг бўронлари баъзан экилган уруғларни ёки энди униб чиққан ёш ниҳолларни тупроқ билан қўшиб учириб кетади.
Шамол тупроқ бетидаги унумдор қатламни учириб кетиши натижасида тупроқ унумдорлиги пасайиб, у ерларда экинлар яхши ривожланмайди.
Чанг бўронларига қарши курашиш учун тупроқ юзасидаги шамол тезлигини камайтирадиган ва тупроқ зарраларининг ўзаро тутиниш кучини оширадиган тадбирларни қўллаш керак. Худди шу мақсадда ўсимликлар қоплами катта аҳамиятга эга. Уларнинг шамол эрозиясига қаршилик кўрсатиш кучи ўсимлик тури ва ривожланиш даражасига боғлиқ. Ўсимлик қанча ривожланган ва қоплами кучли бўлса, унинг тупроқни эрозиядан ҳимоялаш кучи шунча кучли бўлади. Илдизи яхши ривожланган экинларни чангли бўронларнинг олиб кетиши анча қийин.
Шамол эрозиясига қарши курашнинг муҳим тадбирларидан бири суғориладиган пайкалларнинг бўйини кучли шамоллар эсадиган томонга кўндаланг жойлаштириш ва пайкаллар атрофига дарахтлар экиш – иҳота дарахтзорларини барпо қилишдир. Иҳота дарахтзорларини барпо қилгунча эса бир мунча муддат керак. Улар етишгунча, пахта майдонларининг четларига маккажўхори экиш керак. Пахта майдонларининг четидаги бир неча қаторлаб маккажўхори қаторлари шамол кучини камайтирадиган яшил тўсиқ бўлиб хизмат қилади.
Органик ва минерал ўғитлар қишлоқ хўжалик экинларининг ҳо-силдорлигини оширишдан ташқари тупроқнинг физик ҳолатини яхшилайди ва шу билан экинларнинг шамол эрозиясидан ҳимоялани-шини кучайтиради.
Кузги экинларни ўз вақтида экиш ҳам шамол эрозиясига қарши курашда аҳамиятга эга. Чунки ўз вақтида экилган экинлар баҳорда чанг бўронлари бошланадиган давргача яхши ривожланиб, илдизи маҳкам ўрнашган бўлади ва шамол эрозиясидан зарарланиши анча камаяди. Шу билан чанг бўронидан экинларни сақлаб қолиш имконияти яратилади.
Чанг бўронларига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишда шамолларнинг энг кўп эсадиган йўналишини, жой рельефи, далаларнинг микроиқлим хусусиятларини ва тупроқ хоссаларини эътиборга олиш керак.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish