Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Жала ёмғирлар. Тупроқнинг сув эрозияси ва



Download 10,78 Mb.
bet136/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.4.3. Жала ёмғирлар. Тупроқнинг сув эрозияси ва
унга қарши кураш тадбирлари.
Жала - ёмғирли тўп – тўп булутлардан ёғадиган, жадаллиги (мм/мин) бирор аниқ қийматдан кам бўлмаган кучли ёмғирдир. Жаланинг давомийлиги қанча катта бўлса, жала жадаллиги шунча кичик бўлади. Масалан, давомийлиги 5 минут бўлган ёмғирни, унинг жадаллиги 0,5 мм/мин дан катта бўлса жала деб ҳисобланади. Давомийлиги 1 соатдан ошиқ бўлган ёмғирни жала деб аталиши учун унинг жадаллиги 0,2 мм/мин дан катта бўлиши керак. Жаланинг бундай минимал жадаллигида 1 соатда 12 мм қалинликдаги ёғин ёғади ёки 1 гектар майдонга 120 тонна сув тўғри келади. Кучли жалада 1 соатда 30 мм гача ёмғир ёғади. Москва шаҳрида жала юзага келтирган ёғиннинг суткалик энг катта миқдори 66 мм га (1953 йил июл) етган, Киев шаҳрида 1936 йили ёғинларнинг суткалик йиғиндиси 100 мм дан ошиб кетган. Ҳозирги вақтгача энг кучли жадалликдаги жала 1955 йилнинг июл ойида АҚШ нинг Айова штатида ёққан, унинг жадаллиги 1 минут 24 секунд давомида 17,5 мм/мин га етган.
О.И. Субботинанинг ёзишича, 1967 йилнинг 27-29 апрелида Ўрта Осиё ҳудудларида анча кучли ёмғир ёғиши қайд этилган. Бунда ярим сутка (12 соат) давомида Чорвоқда – 48 мм, Тошкентда – 35 мм, Ашгабадда – 29 мм, Бишкекда –26 мм ёмғир ёққан. Тоғларда ва тоғ олди ҳудудларда ёғин сувларининг пастга оқишида тўпланиб дарёларга қўшилган ва уларнинг сувлари кўтарилиб тўсиқлар ва кўприкларни бузган, пахта майдонларидаги ғўза ниҳолларига кучли зарар етказган.
А. Хисомовнинг ёзишича 1963 йил 4-5 май кунлари Тошкентда ва Тошкент вилоятида кучли жала кузатилган. 4 май куни кундузи жала пайтида 10 мм дан, кечаси эса 16 мм дан ошиқ миқдорда ёмғир ёққан. Бундай жала ёғиши 5-май куни кечқурун ҳам такрорланган. Одатда Тошкент вилоятида май ойида ўрта ҳисобда 20-40 мм ёғин тушишини эътиборга олсак, бу икки кун мобайнида ёққан ёғин, унинг ойлик миқдоридан ҳам ортиб кетган.
Бу мисоллардан кўринадики, Ўзбекистон ҳудудларида ёғинлар-нинг максимал миқдори баҳор ойларига тўғри келади.
Умуман олганда, катта ҳудудда 12 соат ёки ундан кам муддатда 15 мм дан ортиқ ёмғир, 7 мм дан ортиқ қор ёғиши хавфли ҳодиса ҳисобланади. Шу муддат ичида 30 мм ёмғир, 20 мм қор ёғиши эса ўта хавфли метеорологик ҳодисадир.
Жала ёғинлар сабабли ҳар йили анча катта майдонларга экилган дон экинларининг ётиб қолиши рўй беради. Масалан, 1973 йили собиқ СССР Европа қисмининг марказий ҳудудларида ётиб қолган дон экинларининг майдони, умумий экин майдоннинг 20-30 фоизини ташкил қилган. Украинада эса баъзи жойларда дон экинларининг ётиб қолиши 80 фоизгача етган, оқибатда ҳосил камайган ва ҳосилни йиғиштириб олиш қийинлашган.
Ўзбекистонда ҳам дон экинлари пишишига яқин даврда ёққан жала ва узоқ муддатли буркама ёмғирлар таъсирида дон экинларининг қисман ётиб қолиши учраб туради. Республикамизда баҳорда чигит экилганидан кейин ёки чигит униб чиққанидан кейин ҳар галги узоқ давом этган ёғингарчиликдан кейин тупроқ юзасида қатқалоқ ҳосил бўлади. Қатқалоқдан чигит униб чиқиши қийинлашади ёки қисман хато униб чиқади.
Бу даврда деҳқонлар ер оби-тобига келиши билан қатқалоқни йўқотиш тадбирларини қўллаши керак. Демак, ёғинлардан кейин пахта далаларида пайдо бўлган қатқалоқ ҳам қишлоқ хўжалигиишлаб чиқаришига зарар келтиради.
Жала ва узоқ муддат давом этган ёмғирлар таъсирида тупроқда сув эрозияси вужудга келади.
Тупроқнинг қор, жала ва ёмғир сувлари таъсирида ювилиши ва емирилишига сув эрозияси дейилади.
Сув эрозияси Ўрта Осиё, Кавказ, Крим, Карпат ва Жанубий Урал тоғ минтақаларида кенг тарқалган. Сув эрозияси ёппасига ювилиш ёки юза эрозия ва узунасига рўй берадиган ёки жар эрозияси турларида учрайди. Бундан ташқари оқар сувларнинг таъсирига қараб сув эрозияси юза оқар сув (қор ва ёмғир сувлари) таъсирида рўй берадиган эрозия ва суғоришдан ҳосил бўладиган ирригацион эрозияларга бўлинади.
Тупроқ юзасининг ёппасига ювилиши қиялик ерларда баҳор (баъзан ёз) даврида жала шаклида ёққан ёмғирлар таъсирида юзага чиқади.
Сув эрозиясининг бошланиши учун ёнбағирларнинг нишаби 1-2дан ошиқ бўлиши керак. Ёнбағирнинг қиялик даражаси ошган сари сув эрозияси янада кучаяди. Қияликларга жала ёққанда жадаллиги катта бўлгани учун ёғин суви тупроққа сингиб улгуролмай пастга қараб оқадиган юза оқар сувлар оқимини вужудга келтиради, бунинг устига қиялик тупроғининг сув ўтказиш хоссаси ёмон бўлса юза оқар сувлар миқдори янада кучаяди.
Қияликларда юза оқар сувлар пастга тушган сари кўпайиб, тупроқнинг юза қатламини ювиб кетиш, емириш жараёнлари кучаяди. Бунда кучли лойқаланиб оқаётган сув оқимлари таъсирида тупроқ чириндили қатламининг қалинлиги камаяди, тупроқнинг унумдор қатламидан турли ўлчамдаги заррачалар билан бирга озиқ моддалар ҳам ювилади ва нишаблиги кам ёки текис ерларда ётқазилади.
Сув эрозиясининг бошланиши тупроқнинг механик таркибига, тупроқдаги гумус миқдорига ва ёнбағир ерларнинг қиялик даражасига боғлиқ.
Х.М. Мақсудов маълумотлари бўйича кумоқли типик бўз тупроқ-ларда қиялик нишаби 1,5-2, чириндили тўқ тусли тупроқларда эса қиялик нишаби 2-3 бўлганда сув эрозияси ривожланади.
Сув эрозиясига учраган ерларда йилига ҳар бир гектардан 3-5 тоннага яқин серҳосил тупроқ қатлами ювилиб кетади, тупроқ таркибидаги азот, фосфор, калий каби озиқ элементлар камаяди.
А.А. Хоназаров, ¶.К. Кумзуллаевларнинг маълумотларига қара-ганда ўрта Осиё минтақаларида сув эрозиясида ерларнинг қиялик нишаби 2 марта ошса, сув оқимининг ҳажми 1,5-2,5 марта, тупроқ ювилиши 1,9-5,5 марта кучаяди.
Жала - ёмғирларнинг йирик томчилари таъсирида тупроқ агрегатлари парчаланади ва ҳар томонга сочилиб кетади, уларни ўз навбатида пастликка қараб ҳаракатланаётган юза оқар сувлар қиялик пастига олиб тушади.
Шундай қилиб, сув эрозиясидан қишлоқ хўжалиги анча зарар кўради. Шунинг учун сув эрозиясига қарши курашнинг самарали тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларни изчиллик билан амалга ошириш лозим.
Сув эрозиясининг олдини олиш учун эрозия хавфи кучли бўлган ерларда ўрмонзорлар ва кўп йиллик ўтзорлар барпо қилиш керак. Ўрмонзорлар тупроқни ювилишдан сақлашда катта аҳамиятга эга. А.А. Хоназаров, ¶.К. Кумзуллаевларнинг ёзишича, туташлиги 0,2 дан 0,7 гача бўлган арчазорлар ёмғирларнинг 4-27 фоизини, туташлиги 0,2 дан 0,8 гача бўлган ёнғоқзорлар ёмғирларнинг 10-21 фоизини ушлаб қолади.
Ўрмонзорларда баҳорда қор секин эриганлигидан сув тошқини-нинг олди олинади, сув тупроққа сингиб ер ости сувларининг заҳираси кўпаяди. Дарахтлар билан тўла қопланган тоғ ёнбағирларида тупроқ устида ёмғир сувлари оқими қарийб тўхтайди, шунинг учун қалин дарахтзорлар остидаги тупроқ эрозияси учрамайди.
Кўп йиллик ўтлар қоплами ҳам тупроқ ювилишини кескин камайтиради Апрел-май ойларида ёққан жала ёмғирлардан ўтлар ўсган жойдаги тупроқ ювилиши бошқа ўтсиз ерлардагидан кам бўлади.
Ҳозирги вақтда сув эрозиясига қарши курашда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  1. Қишлоқ хўжалик экинларини, уларнинг тупроқни эрозиядан ҳимоялаш қобилиятига қараб жойлаштирилади. Бунда сув эрозияси хавфи кам бўлган ерларда-чопиқ қилинадиган экинларни, эрозия хавфи катта ерларга эса кўп йиллик ўтлар, дуккакли дон экинларини экиш керак.

  2. Ёнбағирларда ер ҳайдашни қиялик нишабига кўндаланг равишда бажарилади. Экинларни ҳам юза сувлар оқими йўналишига кўндаланг йўналишда экилади ва парвариш қилинади.

Ёнбағирларни кўндалангига ҳайдашда тупроқ ювилиши икки мартадан ортиқ кам ювилиши аниқланган.

  1. Эрозия хавфи катта жойлар рельефини ўзгартириб, эрозия хавфи кам рельефга ўтказилади.

Тоғ қияликларида кўчат экиш учун ерларни зинапоя – терраса усулида тайёрланади. Уларнинг асосий вазифаси ёмғир ва қор сувларини ёққан жойида тўхтатиб қолиш, яъни уларнинг қиялик пастки қис-мигача оқиб тушишини ва пастки қисмда кўп ҳажмли сув тўплани-шига йўл қўймасликдир. Зинапоялар қияликнинг нишаблик даражасига, ёғингарчилик миқдори ва тезлигига, тупроқнинг сув ўтказиш хоссасига асосланиб тайёрланади.
Қияликнинг нишаблиги ортган сари зинапояларнинг бир-бири-дан масофасини ҳам орттирилади.
Зинапоялар асосининг кенглиги 2,5 м дан 6,0 м гача бўлади. Бундай тайёрланган зинапоялар юзасида бир, икки ва ундан ҳам кўп қатор дарахт ўстирилади. Зинапояларда сув яхши сингиганлигидан ўсаётган ўсимликлар сув билан яхши таъминланади.
Сув эрозиясига қарши курашнинг юқорида кўрсатилган тадбирлари амалга оширилиб борилганда қиялик ерларнинг сув эрозиясидан кўрган зарари анча камаяди.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish