7.1-расм. Ё²ингарчиликнинг йиллик ми±дори, мм
збекистонда умумий ёғин миқ-дорининг 30-50 фоизи баҳорга, 25-40 фоизи қиш-га, 10-12 фоизи кузга, 1-10 фоизи ёзга тўғри кела-ди. Демак, мам-лакатимизда энг кўп ёғин миқдо-ри баҳор ва қиш ойларига, энг кам ёғин эса ёзга тўғ-ри келади. Республикамизнинг тоғ олди ва тоғ минтақасида ҳам энг кўп ёғин баҳорга тўғри келади. Бу ерларда баҳордаги ёғин миқдори йиллик ёғиннинг 41 фоизи, Самарқандда 49 фоизи баҳорга тўғри келади.
Республикамизда йил давомида энг кўп ёғин март ойига, энг кам ёғин ёз ойларига тўғри келади
Ўзбекистонда қиш фаслида ёғинларнинг кўп қисми қор шаклида ёғади.
7.3. Қор қоплами.
Ҳавонинг турғун манфий ҳароратлари вақтида қор ёғиши натижасида ер сиртида қор қоплами вужудга келади. Қор қоплами тупроқ ва ҳавонинг иссиқлик режимига кучли таъсир кўрсатади.
Қор қоплами Арктика ва Антарктикада йил бўйи, Россия Федерациясининг асосий қишлоқ хўжалик районларида 4-6 ой, Сибирнинг шимолида 9-10 ой, Украинада 30 кундан 100 кунгача, 45 шимолий кенгликда эса салкам 1 ой эримай ётади.
Қор Ўзбекистон Республикасининг ҳамма жойида ёғади. Қор қоплами Ўзбекистонниниг текисликларида ноябр ойининг охирида, жанубий туманларида эса декабр ойининг учинчи ўн кунлигида ҳосил бўлади.
Республиканинг шимолий ҳудудларида қор қопламли кунлар сони 60 кунга, тоғларда эса 100 кунга етади. Текисликларда қор қопламининг ўртача баландлиги 4-8 см га, баъзи йилларда эса 20-30 см га етади.
Ўзбекистоннинг тоғ олди туманларида қор қопламининг ўртача қалинлиги 10-20 см, максимал қиймати эса 40-60 см ни ташкил этади. Тоғли ҳудудларда қор қопламининг ўртача баландлиги 60 см, максимал баландлиги эса 1,5-2 м дан ортиқ бўлиши мумкин.
Ўзбекистон иқлими шароитида турғун қор қопламининг ётиши фақат шимолий ҳудудларда- Устюртда ва қисман Орол денгизи соҳилларида, шунингдек баландлиги 1000 м дан ортиқ тоғли районларда бўлиши мумкин.
Текисликларнинг қолган қисмида ва тоғ олди ҳудудларда турғун қор қоплами фақат айрим йиллардагина ҳосил бўлади.
Шамолсиз вақтларда горизонтал ерларга бир текисда ёққан қор қалинлиги ҳамма жойда бир хил қор қоплами ҳосил қилади. Шамол таъсирида қор қопламининг қалинлиги жуда нотекис: дўнг ерларда юпқа, пастқам ерларда эса қалин бўлади. Тоғларда, шамолга қараган ёнбағирларда қор қоплами юпқа, шамолга тескари ёнбағирларда эса қалин бўлади.
Қор қопламининг ҳолатини баландлиги, зичлиги ва ётиш хусусияти билан аниқланади. Қор қопламининг баландлиги ёққан қор миқдорига ва унинг зичлигига боғлиқ.
Қор қопламининг зичлиги олинган қор намунаси массасининг ҳажмига нисбатига тенг. Янги ёққан қорнинг зичлиги 0,01 г/см3 га, узоқ муддат ётиб қолган ва эрий бошлаган қорнинг зичлиги 0,6-0,7 г/см3 чамасида бўлади. Янги ёққан қорнинг зичлиги ҳаво ҳароратига ва қор ёғаётган пайтдаги шамол тезлигига боғлиқ. Қор ёғаётган вақтда ҳаво ҳарорати паст ва шамол кучсиз бўлса қор зичлиги кичик, агар ҳарорат юқори ва шамол кучли бўлса қор зичлиги шунча катта бўлади.
Қор қоплами ётган сари ўзининг оғирлиги, илиқланишлар ва шамол таъсирида зичлаша боради.
Ўзбекистонда қишда қор қоплами янги ҳосил бўлганда зичлиги 0,18-0,2 г/см3 бўлса, эриётган пайтга яқин вақтда 0,3-0,4 г/см3 гача ортади.
Қор қопламининг ётиш хусусияти жойнинг релъефига, қор зичлигига ва шамол тезлигига боғлиқ. Масалан, шамол тезлиги катта бўлса, очиқ текис ерлардан қорни учириб пастқам ерларга олиб бориб тўплайди, қалинлиги жуда юпқа ёки қорсиз яланг жойлар юзага келади. Хуллас, шамол пайтида қор қоплами бир текисда ҳосил бўлмайди. Шамолсиз ёки кучсиз шамол пайтида текис ётиқ ерларда бир хил қалинликдаги қор қоплами вужудга келади.
Қор қоплами хусусиятларидан яна бири - бу қорнинг иссиқлик ўтказувчанлигидир. Қорнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унинг зичлигига тўғри мутаносиб бўлади. Янги ёққан қор қоплами жуда ғовак, яъни унинг орасида ҳаво кўп. Шунинг учун ҳам иссиқлик ўтказувчанлиги энг кам. Қор қоплами ётган сари юқорида айтилганидек ташқи омиллар таъсирида зичлиги орта боради ва демак иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам кучая боради. Қорнинг зичлиги ўртача 0,2-0,3 г/см3 бўлганда, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,126-0,25 Вт/(м.К) қийматларга эришади.
Умуман олганда қорнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳавоникидан 10 мартача кам.
Қор қопламининг яна бир хусусияти нур қайтариш ва нур чиқариш қобилиятидир.
Янги ёққан тоза қорнинг қисқа тўлқин узунликли радиацияни қайтариш қобилияти (альбедоси) 90-95 фоизга, ётиб қолган, зичлашган, хиралашган қорники – 30 фоизга тенг. Қорнинг альбедоси ўртача 70-80 фоиз атрофида бўлади.
Қор қоплами узун тўлқинли радиацияни қарийб мутлақ (абсолют) қора жисм каби нурланади. Унинг нисбий нур чиқариш қобилияти = 0,995 га тенг.
Қор қопламининг қалинлигини ўлчаш учун махсус қор ўлчагич рейкалар қўлланилади. Метеорологик станцияларда қор ўлчагич рейкалар кузда қор ёғишидан олдин ерга қоқилган қозиққа маҳкамланиб қўйилади. Одатда рейканинг узунлиги 2 м дан ортиқроқ, эни 6 см ва қалинлиги 2,5 см га тенг бўлади. Рейкани сантиметрларга даражаланган. Айни вақтда қор қачон ва қанча вақт давомида ёққанлиги ҳам белгиланиб борилади. Бундан ташқари қорнинг зичлигини ҳам махсус тарозиларда тортиш билан аниқланади.
Қорнинг эришидан ҳосил бўлган сув тупроққа сингиб унинг намлигини оширади.
Қорда бўлган сув заҳираси, қор қопламининг қалинлиги h ва қор зичлиги га боғлиқ. Уларнинг қийматлари аниқланган бўлса, қордаги сув заҳирасини қуйидаги формула ёрдами билан аниқланади:
(7.2)
Do'stlaringiz bilan baham: |