Ер сиртидан бирор баландликдаги атмосфера қатламида муаллақ ҳолатда мавжуд бўлган сув буғининг конденсацияси ва сублимацияси маҳсулотлари тўпламига булут дейилади
6.9. Булутлар. Булутларнинг тузилиши ва таркиби. Булутлар таснифи.
Ер сиртидан бирор баландликдаги атмосфера қатламида муаллақ ҳолатда мавжуд бўлган сув буғининг конденсацияси ва сублимацияси маҳсулотлари тўпламига булут дейилади.
Булутлар қуёш радиациясининг маълум қисмини ютади ва қайтаради, ер сиртига етиб келган қуёш радиациясининг миқдорига боғлиқ равишда тупроқ, сув ҳавзалари ва ҳавонинг иссиқлик режими ўзгаради. Булутлар ер сирти иссиқлиқ нурланишининг анча қисмини ютиб, ўз навбатида ерга йўналган учрашувчи нурланишни вужудга келтиради ва шу билан Ер сиртининг ортиқча совиб кетишига йўл қўймайди. Булутларнинг турлари ва қувватига боғлиқ равишда ер юзига турли хил ёғинлар ҳар хил жадаллик билан ёғади.
Энг муҳими булутлардан ёғадиган ёғинлар тупроқ намлигининг манбаидир. Экинлар ва турли-туман дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши учун эса тупроқда намлик етарли даражада бўлиши керак. Булутлар об-ҳавони олдиндан айтишга муҳим метеорологик катталик сифатида хизмат қилади.
Булутлар ҳосил бўлишининг сабаблари ҳар хил бўлсада,улардан асосийси атмосферада юқорига кўтарилаётган ҳаво массаларининг адиабатик кенгайиши натижасида совишидир.
Ҳавонинг кўтарилиш сабабларидан бири Ер юзасининг бир қисмидаги ҳавонинг исиши ва атрофдаги ҳавога нисбатан бир мунча иссиқ, бир мунча енгил ҳаво массасининг оқими шаклида кўтари-лишидир. Бу ҳақида биз ҳаво исиши жараёнларини қараганимизда муфассал ёритганмиз
Маълумки, ер сиртига яқин ҳавода тўйинмаган сув буғи мавжуд. Исиган ҳаво қуруқ ва нами кам бўлади.
Тўйинмаган буғли қуруқ ҳаво кўтарилаётганда, унинг ҳарорати ҳар 100 м баландликда 1 га пасаяди. Ҳаво массаси юқорига кўтари-лаётганида унга тобора камайиб бораётган атмосфера босими таъсир қилади, шунинг натижасида кўтарилаётган ҳаво кенгаяди ва совийди. Кўтарилаётган ҳавода сув буғлари ҳам совий боради ва бирор баландликда тўйинган ҳолатга ўтади.
Ҳавонинг адиабатик кўтарилишида, унинг таркибидаги сув буғининг тўйинган ҳолатга ўтишига мос баландликни конденсация сатҳи дейилади.
Юқорида айтганимиздек қуруқ ҳаво кўтарилаётганида унинг ҳарорати ҳар 100 м баланликда 1 га пасаяди, лекин ҳаво сув буғига тўйинганидан кейин (конденсация сатҳи)ҳароратнинг пасайиши камаяди. Атрофни ўраган атмосферада ҳам ҳарорат юқорига чиққан сари ўрта ҳисоб билан ҳар 100 метрда 0,6 га пасайиб боради.
Ҳаво сув буғига тўйинганидан кейин ҳам бир мунча баландликка кўтарилади. Ҳавонинг бундай кўтарилиши атрофни ўраган ва кўтарилаётган ҳавонинг ҳарорати бир хил бўлгунча давом этади.
Юқорига кўтарилаётган ҳаво ҳарорати атрофдаги ҳаво ҳарорати билан бир хил бўлгандаги баландликни конвекция сатҳи дейилади. Конвекция сатҳида ҳавонинг кўтарилма ҳаракати тўхтайди. Бу таърифдан кўринадики, конвекция сатҳи конденсация сатҳидан ҳам юқорида бўлади.
Конденсация сатҳини қуйидагича формула бўйича аниқлаш мумкин:
(6.4)