13.4.2. Тупроқнинг таркиби ва унинг механик хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда АКУ ни танлаш.
АКУ ни бундай танлашда қуйидагиларга эътибор берилади:
а) лойли ва қумоқ тупроқли ерларнинг cув ўтказиши суст, қуриган-да ёки ер яхлаган ва муздан эриган вақтда тез цементлашиб қолиши;
б) қумлоқ ер ва қумтошли тупроқ сувни тез шимиб олиш ва ўзидан ўтказиб юбориш хусусиятига эга, ҳамда намлик ҳажми кичик бўлади. Бундай тупроқлар тез яхлайди ва эрийди, ҳамда намлик тез буғланади;
Ҳар бир хўжаликда тупроқнинг таркиби ва хусусияти ифода этилган тупроқ хариталари бўлади ва АКУ ни танлашда улардан фойдаланиш тавсия этилади. Танланган АКУ нинг чизма шакли ва у ҳақида ёзма маълумотлар-махсус шаклда жадвал-қоғозда мужассамлаштири-лади.
Агрометеорологик кузатиш участкаси жойлашган майдончанинг кичрайтирилган шакл чизмаси ва кузатиш жойларининг белгилари 13.3-расмда келтирилган.
13.3-расм. Йилнинг илиқ ва иссиқ даврларидаги
АКУнинг тақрибий чизма шакли ва кузатиш
жойларининг белгилари.
Расмдаги шартли белгилар: 1-Агрометеорологик кузатиш участкасининг (АКУ)
чегараси; 2-участкани шартли равишда бўлиниш чизиғи, 3-кузатиш олиб боришга қатнайдиган йўл. Кузатиш турлари; 4–тупроқ намлигини асбоб билан аниқлаш ва
уларни участка бўйича ўрнатиш, 5–тупроқнинг юқори қатлами ҳолатига оддий кузатиш; 6-ўсимлик баландлиги ва фазаларини кузатиш, 7–ўсимликнинг зичлигини аниқлаш,
8–маҳсулдорлик ва ҳосил таркибини текшириш жойи, 9-ҳайдаладиган тупроқ қатлами ҳароратини ўлчаш жой, 10-ёғинларни кузатиш жойи, 11-биологик ҳосилни ҳисобга олиш қисми.
Қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиш, ривожланиш ва ҳосилини шаклланишига агрометеорологик омилларнинг таъсирини тўғри баҳо-лаш учун АКУ далани жойлашган ўрни, табиий шароитга яқинлиги (рельеф шакли, ёнбағирлардаги қиялик, тупроқ тури, ўрмон ва йўлга, сувга, транспортга яқинлиги, устун бор бўлса белгилари, маълумотлар) ёзма равишда кўрсатилади. АКУ ҳақидаги маълумот станция ва постларда сақланади. Нусхаси Ўзгидромет ва унинг таркибидаги ГМИТИ юборилади. АКУ учун 1 гектар майдон ажратилади. Майдоннинг кўри-нишига қараб юзаси 100х100 м, 50х200 м бўлиши мумкин. Албатта, квадрат шаклида бўлиши шарт эмас. АКУ майдони дала четидан, жарликлардан, йўл четидан, сув жабҳаларидан 100 м масофада узоқ бўлиши керак.
Хўжаликларда полиз экинларининг майдони 0,01 гектардан ортиқ бўлган тақдирда АКУ учун жой танланади. Агарда полизнинг майдони 1 гектар бўлса ҳаммаси агрометеорологик кузатиш участкаси (АКУ) ҳисобланади.
Ўтлоқ яйловларда АКУ. Имкониятга қараб АКУ учун иккита участка ташкил қилинади. Биттаси табиий шароитда ўсадиган ва ривожланадиган ўтзорлар бўлса, иккинчиси тошқин вақтида сув босадиган кўкаламзор жойлардир. Бунда ҳайвонларни ўтлатиш тизими асосида АКУ танлаб олинади. АКУ учун қайси ўсимлик фенолог индикатор бўлиши мумкинлигига аҳамият берилади ва атрофдаги ўтзор, кўкаламзордаги ўсимликларнинг қайси бири устиворлигига эътибор қаратилади.
Боғзорларда АКУ. Боғзорларда 15-20 та соғлом мева берадиган дарахт турларини кузатиш ташкил қилинади. Бу 15-20 мевали дарахт жойлашган майдон АКУ бўлади. Кузатилувчи дарахтлар иложи борича боғни четидан йироқ бўлиши керак.
Агар дарахтлар 3 қатор бўлса 5 тадан кузатиш учун мевали дарахт ажратиш керак ёки дарахтлар 2 қаторлик бўлса унда кузатиш учун 10 та мевали дарахт олиниши мумкин. Лекин дарахтлар бетартиб экилган бўлса боғнинг ўртасидаги дарахтлар кузатиш учун ажратиб олинади. Кузатилувчи дарахтларга қоғоз (этикетка) лар осилади ва таёқчага белгилар қўйилади. Хўжалик атрофида бошқа мевали дарахт бўлмаса истисно тариқасида 1 та мевали дарахт бўлса, унда кузатиш олиб борилади ва АКУнинг ёзма маълумотида белгиланиб қўйилади.
Ҳар йили хўжалик жабҳаларига АКУ жойлар бириктирилгандан сўнг қишлоқ хўжалик экинларига алоҳида ягона услубда ўсимлик-ларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилининг шаклланишини кузатиш режа асосида олиб борилади.
АКУ да кузатишларни бошлашдан аввал унинг майдони, 1 га ер уч қисмга бўлинади: биринчи қисм - 0,25 га, иккинчи қисм - 0,50 га, учинчи қисм эса -0,25 га ташкил этади. Шунда биринчи 0,25 га қисмли жойда I ва II қайтариқ кузатиш жойи бўлади, иккинчи 0,50 га қисмида биологик ҳосилни териб-йиғиб олиш учун ажратилган жойи ва учинчи 0,25 га қисмида III ва IY қайтариқ кузатиш жойлари бўлади. Агрометеорологик кузатишлар бир хил бўлса аммо уни 4 та жойда ўтказилишини қайтариқ кузатиш дейилади.
13.5. Тупроқнинг ҳайдалма қатлами ҳароратини кузатиш.
Экин экишга мўлжалланган ердаги кузатиш участкасида тупроқнинг ҳайдалма қатлами ҳароратини билиш учун кузатишлар ўтказилади. Мазкур кузатиш участкасида 2-3 м2 майдонча ажратилади. Ажратилган майдонча текис жойда ва тупроқ турлари бир хил бўлиши керак. Танлаб олинган кузатиш участкасини ажратиш учун қозиқлар қоқилади ва ҳар сафар шу ажратилган майдончада тупроқ ҳарорати кузатиб борилади. Агарда экин экишга мўлжалланган дала нишаб бўлса кузатишга иккита майдонча ажратилади: шулардан бири даланинг юқори қисмида, иккинчиси эса қиялик пастида бўлади.
Кузатиш ишлари эрта баҳордан, тупроқнинг қуриши бошланганидан бошлаб то унинг юмшоқ қайишқоқлик ҳолатигача ҳамда кузатиш участкасига экилган иссиқсевар ўсимликларнинг униб чиқиши-гача давом этади.
Жанубий вилоятларда қиш фаслида ҳам тупроқнинг юмшоқ қайишқоқлик ҳолати кузатилади. Шунинг учун бундай ҳудудларда тупроқ ҳароратини кузатишни бошлаш санасини Ўзгидромет белгилайди. Унинг кўрсатмаси бўйича кузатишлар бошқа кузатиш участкаларида ва саналар, даврларда ҳамда қўшимча ишлар бажарилиши мумкин.
Тупроқнинг 5-10 см чуқурликдаги қатламининг ҳароратни кузатиш жуфт саналарда соат 15-16 да олиб борилади. Кузатиш участкасидаги кузатувларнинг вақти бошқача бўлса у ҳолда махсус дала китобчасининг охирги бетларига илова сифатида ёзиб қўйилади.
Кузатиш участкалардаги тупроқнинг ҳароратини ўлчаш термометр-шчуп ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |