Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Метеорологик станция ва агрометеорологик постлардаги



Download 10,78 Mb.
bet152/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

13.2. Метеорологик станция ва агрометеорологик постлардаги
майдончалар жойлашуви ва об-ҳавони кузатиш муддатлари, тартиби.
Метеорологик ва агрометеорологик пост майдонлари 5х6 м ўлчамли тўғри бурчак шаклдаги жойни, стандарт метеорологик станция квадрат шаклида 26х26 м ер сатҳини ўз ичига олади ва атрофлари темир тўр билан ўралган бўлади.
Станцияда тўлиқ дастур бўйича кузатиш олиб борилмаса, масалан тупроқ ҳарорати турли чуқурликларда ўлчанмаса, майдонча ўлчами 20х16 м гача камайтирилишга рухсат берилади.
БМТ қошидаги Жаҳон Метеорология Ташкилоти (ЖМТ) нинг тавсиясига мувофиқ дунё мамлакатларида, шулар қаторида Ўзбекистонда барча метеорологик будкача ичидаги термометрлар резервуарлари ер сиртидан 2 м баландликда ўрнатилган. Асбоб ва ускуналар метеорологик майдончага жойлаштирилганда бири иккинчисига таъсир қилмаслиги ва соя солмаслигига катта аҳамият берилади. Флюгер мачтаси, анеморумбометр ва шамолни автоматик тарзда ўзи ёзар асбоблар майдоннинг шимолий қисмида, майдоннинг ўрта қисмида психрометрик будка ва ўзи ёзар асбоблар, ёғин ўлчагич, плювиограф ўрнатилган бўлади. Метеогелиограф, росограф, тупроқ термометрлари бир-бирига соя тушмаслиги учун майдончанинг жанубий қисмига ўрнатилади.
Метеорологик майдончанинг тупроғи ёпишқоқ бўлса, кузатишга борадиган йўлкани майда шағал тош (шебен) билан босилади, аммо йўлкани асфальтлаш ёки бетонлашга рухсат этилмайди. Будкага ва тупроқ термометрига борадиган йўлка шимол томондан, гелиограф эса жанубда бўлиши ва энг муҳими кузатув асбобларига боришда ва кузатишга вақтни тежашга имконият яратилган.
Метеорологик майдон ва ундаги асбоб-ускуналарни навбатчи кузатувчи доимо назорат қилади. Станциянинг хизмат хонаси асосан 100-120 м узоқликда жойлашади. Хонада, деворга ҳаво босимини ўлчайдиган махсус шкаф ичига жойлаштирилган косали барометр осиб қўйилади, ҳаво босими текширилган анероид ёки барограф ёрдамида ҳам аниқланиши мумкин.
Майдончада ўтлар баландлиги 20 см дан ошган бўлса ўриб ташқарига чиқариб ташланиши лозим. Қишда қор қопламини, айниқ-са (тупроқ термометри жойлашган ерда) табиий ҳолатда сақланади. Қорни майдончадан чиқариб ташлаш ёки баҳор даврида суньий равишда эришини тезлаштиришга рухсат этилмайди.
Будканинг тепаси, ён томони ва ёғин ўлчагич таёқча (рейка) си кузатишдан олдин майдончани айланиб чиқиш вақтида қордан тозаланади.
Метеорологик станция ва агропостлар майдончасига кириш эшиги асосан шимол тарафда бўлиши, лекин истисно тариқасида эшик шарқ ёки ғарбда бўлиши ҳам мумкин ва ёпиқ қулфланадиган ҳолда сақланиши лозим.
Метеорологик майдончага ўрнатилган асбоблар ёрдамида асосий метеорологик катталикларга: қуёш радиацияси, ҳаво ҳарорати ва намлиги, тупроқ ҳарорати, булутлик, туман, буғланиш ва атмосфера ҳодисалари, чангли бўрон, туман, момақалдироқ, сел, гармсел, жала, дўл, изғирин ва бошқалар бўйича кузатувлар ўтказилади ва махсус дафтарчага ёзиб борилади.
Барча станцияларда ҳаво ҳарорати ва намлиги, ҳаво босими, шамол тезлиги ва йўналиши, тупроқ ҳарорати, кўринувчанлик ва булутлилик ва бошқаларни кузатишлар сутка давомида маҳаллий вақт билан 8 марта яъни ҳар 3 соат (0, 3, 6, 9, 12, 15, 18 ва 21) да ўтказилади. Ёғинлар йиғиндисини ўлчаш 12 соат оралиғида (3-15 ва 15-3 соат) кузатилади. Кундузлик ва ярим кечадаги ёғин миқдори ажратиб кузатиш вақти соат 3 ва 15 деб белгиланган, ҳамда тупроқнинг юзаси қандай ҳолатда эканлиги қайд этилади.
Станция ва постларда кузатиш тартиби ва муддатига оид махсус дастур мавжуд. Метеорологик станция маълумотлари сон қийматлари кўринишида махсус код телеграммаси тузилиб Ўзгидромет таркибидаги «Метеоинфосистем» тизимига келиб тушади. Расшифровкаланган телеграмма маълумотларини мутахассислар қайта ишлаб Ўзбекистон-нинг барча халқ хўжалиги турли тармоқларида фойдаланиш учун станциялардан олинган кўп йиллик метеорологик катталиклар маълумотлари асосида ҳудудлар иқлимига оид илмий-амалий билдиргич-маълумотномалар тайёрланади. Бундай маълумот айниқса қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, агро ва гидрометеорологик станция ва постларда метеорологик катталиклар ва ҳодисаларни кузатишга оид материаллар тўплаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш амалга оширилади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish