Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Агрометеорологик кузатиш таркиби ва дастури



Download 10,78 Mb.
bet153/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

13.3. Агрометеорологик кузатиш таркиби ва дастури.
Қишлоқ ҳўжалик экинларини ва чорвачиликда асосий агрометеорологик кузатишлар ва ўлчашлар таркибига қуйидагилар киради:
- ўсимликлар ривожланишини аниқлаш учун фенологик кузатишлар;
- ўсимликлар қалинлиги ва бўйини ўлчаш;
- экинларнинг метеорологик ҳодисалар (қора совуқ, қурғоқчилик, дўл, кучли шамол ва бошқалар) дан зарар кўриши;
- зараркунандалардан зарар кўриши ва касалланиши;
- йиғиш-теришда ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли ўсимликларнинг ётиб қолиши;
- қишлоқ хўжалик экинларининг асосий ҳолатини баҳолаш;
- қишлоқ хўжалик экинларини маҳсулдорлик элементлари ва ҳосилини аниқлаш;
- барча дала ишларини кузатиш ва об-ҳаво таъсирини баҳолаш;
- қора мол ва қоракўл қўйларини боқишда яйлов шароитларини ҳисобга олган ҳолда кузатиш;
- қишда кузги дон экинлари ва мевали дарахтлар ҳолатини кузатиш;
- боғларда ва кузги дон экинлари далаларида ҳарорат, қор қоплами, тупроқнинг музлаши ва эришини кузатиш;
- асосий экинзорларда ва яйловларда тупроқнинг турли чуқурлигида намлигини аниқлаш. Бунда тупроқ намлиги оддий кўз билан кузатилади ва асбоблар ёрдамида аниқланади;
- қишдаги совуқнинг таъсирини аниқлаш: а) кузги буғдой экилган майдондан 30х30 см юзали, баландлиги 15-20 см бўлган тупроқ қатламини иссиқ хонага кўчириш, яхи эригандан сўнг тирик ва нобуд бўлган ўсимликлар сонини ҳисоблаш; б) мевали дарахтларни 1 ёки 2 ёшдаги новда шохчасини хонада сувли идишга солиб кузатиш.
Юқорида келтирилган агрометеорологик кузатишлар ва ўлчаш-лар бутун МДҲ мамлакатлари, шулар қаторида Ўзбекистондаги станция ва постларда қабул этилган ягона услубда «Рахнома» дан фойдаланиб агрометеоролог ходимлар томонидан бажарилади.
Агро ва гидрометстанцияларда, постларда метеорологик кузатиш олиб борилиши мажбурийдир.
Гидрометстанция ва постларда қуйидаги асосий стандарт агрометеорологик кузатишлар олиб борилади:

Йилнинг илиқ-иссиқ даврида


1. Ҳайдалма тупроқ қатламининг ҳарорати;
2. Шоли пайкалидаги сувнинг ҳарорати;
3. Қишлоқ хўжалик экин далаларида ёғинлар;
4. Тупроқ юқори қатламининг намлиги (оддий кузатиш-вузуал тарзда). Тупроқ қатқалоғи;
5. Тупроқда илдиз жойлашган қатламдаги намлик (асбоб ёрдамида);
6. Қишлоқ хўжалик экинлари, ўт, дарахт ва бутазорларнинг ривожланиш фазалари;
7. Экинларнинг ҳолати: ўсимликнинг зичлиги, бўйи, бегона ўт босганлиги; номақбул метеорологик ҳодисалардан, ҳашоратлардан зарарланганлиги ва касаллиги, ётиб қолганлиги ҳамда ўсимликнинг умумий ҳолатини сифатий ва миқдорий баҳолаш;
8. Маҳсулдорлик элементларининг шаклланиши, ўсимлик массасининг ортиши, экинларнинг ҳосили;
9. Далада ўтказилаётган турли-туман тадбирлар ва ҳайвонларни (қорамолларни) ўтлатишни кузатиш;

Йилнинг совуқ даврида


10. Кузги экилган экинларни тупланиш-бачкиланиш (поянинг пастки қисмларидан бачки пояларни ўсиб чиқиш жойида), кўп йиллик ўтлар, мевали дарахтларнинг илдиз қисмидаги тупроқ ҳарорати;
11. Тупроқ қатламининг музлаган ва эриган чуқурлиги (асбоб ёрдамида).
12. Қишлайдиган дала экинлари ва мевали дарахтлар;
13. Қишлайдиган экин далаларидаги ва мевали дарахт далаларидаги қор қоплами;
14. Илдиз жойлашган тупроқ қатламларнинг намлиги (асбоб ёрдамида);
Илова: Қишлоқ хўжалик туманлари бошқармаларига тегишли агрометеорологик постларда № 8, 14 рақамларда белгиланган кузатишлар ўтказилмайди; метеорологик постлар биринчи тоифада бўлса № 2, 3, 8, 10, 11, 14 ва иккинчи тоифадагиларида эса № 2, 3, 5, 8, 10, 11, 14 рақамда кўрсатилган агрометеорологик кузатишлар ўтказилмайди.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish