8.1-расм. Ба³орда т°ли± намланадиган ва сизот сувлари чу±ур жойлашган зонада турли экинлар остидаги тупро±нинг бир метрлик ±атламидаги самарали намнинг °ртача к°п йиллик за³иралари.
1-кузги бу²дой, 2-ба³ори бу²дой, 3-маккаж°хори, 4- тоза шудгор .1- расмдан кўрина-дики, Россия ҳудудидаги баҳорда тўлиқ намланадиган ва сизот сувлари чуқурда жойлашган лалмикор зонада ўсимлик-лар вегетацияси бошлан-маганида барча экинлар ва тоза шудгор остидаги тупроқ 0-100см қатлами-да самарали нам заҳира-лари бир хил ва 160-165 мм ни ташкил этган. Бун-да тупроқдаги самарали нам заҳираси экинларнинг сув билан яхши таъ-минланишига етарли бў-лади.
Масалан, кузги буғдойга тупроқда намликнинг оптимал шароитини яратиш учун 0-100см қатламда самарали нам 150 мм дан ошиқ бўлиши керак.
Кейинчалик ўсимликлар ўсган ва ривожланган сари улар остидаги тупроқнинг 1м қатламидаги самарали намлик заҳираси бир-биридан тобора фарқ қила бошлайди. Кузги бўғдой пишган даврда транспирация учун сарфланган сув сарфи кескин камаяди. Бундан кейин кузги буғдой экилган даладаги самарали нам заҳираси секинлик билан кўпая бошлайди. Бошқа экинлар экилган далалардаги самарали нам заҳираси ҳам юқоридаги ўхшаш кўпая бошлайди.
Ёзги даврда ўсимликлар тупроқ юзини қоплаганидан кейин тупроқ юзасидан буғланишга сарфланадиган нам кескин камаяди. Тупроқ юзасидан буғланиш бу даврда ғалла экинларининг остида метеорологик шароитга ва ўсимлик ҳолатига боғлиқ равишда йиғинди буғланишнинг 40-70 фоизини, чопиқ қилинадиган экинлар остида эса 70-80 фоизни ташкил қилади. Шудгорли далада эса бутун вегетация даврида намлик заҳираси катталигича қолади.
Иссиқ даврда буғсимон нам тупроқнинг устки қатламларидан пастки қатламлари томон ҳаракатланади. Кузги даврда экинларни ўриб, йиғиштириб олгандан кейин транспирацияга сув сарфи тўхтайди, тупроқ юзасидан буғланишга сарфи ҳам кескин камаяди (чунки кузда тупроқ юза қатламларининг ҳарорати анча пасаяди). Эндиликда тупроқ юза қатламлари ҳарорати пасайганлигидан буғсимон нам юқорига томон ҳаракатланади. Бу даврда ёққан ёғинлар тупроқнинг буғланишига сарфини қоплабгина қолмай, балки тупроқдаги самарали нам заҳирасини тўлдиришда ҳам қатнашади.
Шундай қилиб, метеорологик шароитларнинг самарали нам заҳирасининг ўзгаришига таъсири йил давомида ўзгармас эмас, балки қишлоқ хўжалик экинларининг турига, ҳолатига ва турли зоналарнинг тупроқ-иқлим шароитларига боғлиқ. Юқоридаги мулоҳазаларимиз суғорилмайдиган ерларга тегишли.
Энди қишлоқ хўжалик экинларининг сув билан таъминланганлигига доир баъзи маълумотларни келтирамиз.
Тупроқ намини тадқиқ қилиш соҳасида салмоқли ишларни бажарган олима С.А. Вериго кўп сонли гидрометеорологик станциялардаги тупроқ нами бўйича кузатишлар натижасини умумлаштириб экинларнинг ҳолати, тупроқдаги самарали нам миқдорига боғлиқ эканлигини ўрнатган.
Унинг тасдиқлашича, ғалла экинларида қумоқ тупроқларнинг ҳайдалма қатлами (0-20 см) да самарали нам заҳираси 5 мм дан кам бўлса уруғлар унмайди ва майсалар кўринмайди.
Қумоқ қора тупроқларда ғалла экинлари майсаларининг қаноат-ланарли ҳолати самарали нам заҳираси 15 мм дан кам бўлмаганда кузатилади. Майсаларнинг ривожланиши учун оптимал шароит туп-роқдаги самарали нам заҳираси энг кам нам сиғимга яқин бўлганида кузатилади.
Е.С. Уланова маълумотларига қараганда қора тупроқли зонада 0-100 см қатламда баҳордаги самарали нам заҳираси 140-180 мм бўлганда кузги буғдойнинг юқори ҳосили учун намлик шароити яратилади.
Кузги буғдой най ўрашидан бошоқланишигача бўлган даврда жадал ўсганлиги учун намни энг кўп талаб қилади.
Кузги буғдойнинг энг юқори ҳосил берган йиллари бу даврда тупроқнинг 0-100 см қатламида самарали нам заҳираси 100-125 мм га тенг бўлган.
Маккажўхори ривожланишида рўвак чиқариш фазасига 10 кун қолгандан бошлаб сувни энг кўп талаб қилади ва бу давр 30 кунча давом қилади. Шу даврда сув етишмаса ҳосил кескин камаяди.
Ю.И. Чирков маълумотига қараганда маккажўхори ривожланишининг рўвак чиқариш фазасида 0-50 см тупроқ қатламида самарали намлик 70-80 мм бўлганда юқори ҳосили учун нам билан таъминланади.
Шундай қилиб, экинларнинг ҳосили билан тупроқдаги самарали нам заҳираси бир-бири билан узвий боғланган. Тупроқдаги самарали нам экинлар учун етарли бўлган йиллари ҳосил ҳам юқори бўлади.