9.1-расм. Румбларнинг жойлашиши
у оралиқдаги румблар эса асосий румблар ёрдами билан белгиланади. Масалан, шимоли–шарқий, жануби-ғарбий ва ҳ.к. Агар румб жануб билан жануби-шарқий орасида бўлса, шамолнинг йўналиши, жануб,жануби-шарқий бўлади ва ҳ.к. Румбдаги йўналишлар 9.1–расмдаги каби кўрсатилади ва қуйидагича ўқилади.
Шшимолий
ШШШқшимол, шимоли-шарқий
ШШқшимоли-шарқий
ШқШШқшарқ, шимоли-шарқий
Шқ - шарқий
ШқЖШқшарқ, жануби-шарқий
ЖШқ жануби-шарқий
ЖЖШқ жануб, жанубий-шарқий
Ж – жанубий
ЖЖ¶ жануб, жануби-ғарбий.
ЖҲ¶ жануби-ғарбий.
¶Ж¶ ғарб, жануби - ғарбий
¶ ғарбий
¶Ш¶ ғарб, шимоли-ғарбий
Ш¶ шимоли ғарбий
ШШ¶ шимол, шимоли-ғарбий
Шамол одатда доимий йўналишга ва тезликка эга эмас. Шамол нотекис, кучайиб-пасайиб эсади. Бундай кучайиб – пасайишлар шамол тезлиги ва йўналишининг жуда тез ўзгаришлари натижасида бўлиб, уни ҳавонинг турбулент оқими вужудга келтиради. Метеорологик станцияларда шамолнинг ўртача тезлигини ўлчанади. Шамол йўнали-шини градусларда ифодалашда ҳисоб шимолдан соат стрелкаси йўна-лиши бўйича олиб борилади. Бунда шимолий шамолга 0(360), шимоли-шарқий шамолга 45, жанубий шамолга 180, ғарбий шамолга 270 мос келади. Атмосферанинг юқори қатламларида шамолларнинг йўналишни градусларда, ер юзасидаги метеорологик станцияларда шамол йўналишини уфқ румбларида кўрсатилади.
Шамол тезлигини м/с ва балларда ифодаланади.
Авиацияда шамол тезлигини км/соат ларда ўлчанади. Ер юзаси яқинида шамолнинг тезлиги кўпинча 4-8 м/с, баъзан 12-15 м/с гача етади. Шиддатли шамоллар, қуюнларнинг тезлиги ҳаттоки 100 м/с гача етиши мумкин. Мўътадил кенгликларда шамол тезлиги анча вақт давомида 30 м/с га атрофида бўлади.
Денгиз метеорологиясида шамол тезлигини инглиз адмирали Ф. Бофорт томонидан киритилган 12 балли шкаладан фойдаланилади ва ҳозирги кунда бу шкала жуда кам қўлланилиб, фақат денгиз метеорологиясида асбобларсиз кузатишда шамол тезлигини балларда ифодаланади.
Энди шамол ҳаракатига таъсир этвучи кучларни қарайлик.
Маълумки, Ер ўз ўқи атрофида айланганидан унинг устида ҳара-катланувчи жисмлар ўзининг бошланғич йўналишидан шимолий ярим шарда ўнг томонга, жанубий ярим шарда эса чап томонга оғади. Ҳаво ҳаракати ҳам босим градиенти йўналиши бўйича бўлмайди.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши таъсирида шамоллар шимолий ярим шарда барик градиент йўналишидан ўнгга, жанубий ярим шарда эса градиент йўналишидан чапга оғади.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан келиб чиқадиган ва жисмлар ҳаракатини бошланғич йўналишидан оғдирадиган бу кучни Кориолис кучи деб юритилади.
Ҳавонинг ётиқ йўналишдаги ҳаракатига Кориолис кучининг горизонтал ташкил этувчиси Fк таъсир қилади. Унинг катталиги қуйидагига тенг:
(9.1)
Do'stlaringiz bilan baham: |