# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


Методологиянинг хусусий илмий даражаси



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

Методологиянинг хусусий илмий даражаси
самарали ўқув жараёнларини моделлаштириш 
учун бизни журналистик таълимнинг ўзига хос муаммоларини тадқиқ қилишни тақозо қилади. 
Журналистик таълим тажрибасида университет таълимига асосланган, амалиётга асосланган ва 
технологияга асосланган моделлар ва бошқа турдаги ўқитиш шакллари мавжуд. Мазкур моделлар 
дунё мамлакатлари журналистик таълимида аралаш ҳолда ҳам келади. Баъзан журналистик таълимга 
ёндашувларни баҳолашда географик-тарихий тамойил асосида Америка, умумевропа, Германия ва 
Россия моделлари шаклида ажратиб таҳлил қилиш ҳоллари ҳам кузатилади [11, б. 83]. 
Мазкур таълим шаклларида амалиётга ёки назарияга кўпроқ йўналтирилганлик, энг сўнгги 
ахборот ва медиа технологияларни амалиётда қўллаш каби бир қатор мезонлар таҳлилга тортилади.
Ўзбек журналистик таълими ўқитиш жараёнларини моделлаштириш бўйича муайян тажрибага 
эга. Бу борада анъанавий ва тизимли ёндашув кўпроқ кузатилади.
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
65 
Ўзбек журналистик таълим тизими илк пайдо бўлган даврларда амалиётда “иш ўрнида 
ўрганиш” орқали таълим берилган ва бундай билим олиш технологик ёндашувга яқин туради.
Миллий таълим университет таълимига ўтганидан кейин узоқ йиллар ўқитишда анъанавий 
ёндашув етакчилик қилган. Анъанавий ёндашувда ўқитувчи ахборотни гапириб беради, талабалар 
нофаол тарзда уни қабул қилишади. Билим тушунчасига хотирада сақланадиган ахборот деб қаралади 
ва талабанинг билими берилган саволга ёддан берган жавобига қараб баҳоланади.
Педагогикага оид адабиётларда анъанавий ўқитишнинг одатдаги тавсифи қуйидаги асосий 
белгилар билан изоҳланади: 
-
янги материалнинг деярли ҳаммаси ўқитувчи томонидан оғзаки баён қилинади; 
-
дарслик асосан мустақил иш учун қўлланади; 
-
аудитория машғулотлари пайтида дарсликлар айрим ҳолларда педагог тушунтиришларидан 
ўқувчилар диққатини бузмаслик мақсадида қўлланилмайди: кўпинча дарсликдан уйда ҳам 
фойдаланилмайди, унинг ўрнини дарс пайтида тузилган конспект босади; 
-
билимларни текшириш, асосан, машғулот вақтининг сезиларли қисмини эгаллайдиган шахсий 
оғзаки сўровлар ҳамда узоқ муддатларда ўтказиладиган назорат ишлари ёрдамида амалга оширилади. 
Охирги йилларда объектив тестлар ҳам кенг тарқалди; 
-
машғулотлар пайтида аксарият ҳолларда ишнинг фронтал усули қўлланади, мустақил ишнинг 
нисбий миқдори жуда кам [13, б. 7]. 
Анъанавий ёндашувнинг энг катта камчилиги талабаларнинг нофаол бўлишидир. Лекин шунга 
қарамай узоқ йиллар давомида амал қилиб келган бундай ёндашувнинг ижобий томонлари ҳам 
мавжуд. Агар бундай бўлмаганда, у неча йиллар мобайнида фойдаланилмаган бўлар эди. Узоқ 
йиллик назарий ёки амалий тажрибага эга бўлган академиклар, профессорлар ва тажрибали 
мутахассисларнинг ўз ҳаётий тажрибалари ва ўзлари яратган назарий қарашларини баён қилишлари 
асосида ташкил этилган анъанавий усулдаги маъруза машғулотлари яхши самара бериши мумкин, 
лекин семинар ва амалий машғулотларда анъанавий усулни қўллаш самара бермайди.
Сўнгги йилларда журналистика таълимида ўқитишнинг илғор инновацион усулларидан 
фойдаланишга кенг амал қилинмоқда. Ҳатто кўп сонли талабалар гуруҳига маърузалар ўтиш чоғида 
ҳам профессор-ўқитувчилар тез-тез аудиторияга блиц-сўров, ақлий ҳужум усули билан мурожаат 
қилиб турадилар, дарс жараёнида тақдимот, видео материаллардан фойдаланадилар. Ҳаттоки 
кўргазмали материалларни тушунтириш чоғида ҳам талабалар томонидан саволлар берилиши, қисқа 
муддатли баҳс-мунозаралар ташкил этилиш ҳолатлари ҳам кузатилади.
Умуман олганда, журналистик таълимда хусусий илмий даражада қуйидаги методларни 
қўллаш кўп учрамоқда: 
1.
Оғзаки баён қилиш. 
2.
Тушунтириш ва ҳикоя қилиш. 
3.
Суҳбат (давра суҳбати, учрашувлар). 
4.
Амалий ишлар (амалий дарслар давомида ва мустақил ишларда). 
5.
Талабалар тақдимоти ва “ролли, ўйинли” чиқишлари (маъруза, амалий ва семинар 
машғулотларининг барчасида учраб туради). 
6.
Лойиҳа технологияси (кўпроқ мустақил ишларда). 
7.
Кейс-стадилар ва машқлар. 
8.
Экскурсия. 
9.
Техник воситалар билан ишлаш (гарчи журналистика факультетларида техник таъминот 
яхши бўлмаса-да, компьютер дастурлари, проектор, телевизор орқали намойиш қилиш, мобиль алоқа 
воситаларидан фойдаланиб, ахборот материали яратиш, интернет технологияларидан фойдаланиш 
ҳоллари кузатилади). 
10.
Ўқитишнинг интерфаол технологияларидан фойдаланиш ва бошқалар. 
Таъкидлаш керакки, ўқув материалини имкон борича қизиқарли қилинса, у яхшироқ эгалланиб, 
талабанинг онгига осон кириб боради, уни амалда қўллаши осон бўлади. Журналистика 
факультетларида ҳар бир ўқитувчига ўз услуби ва усулини қўллаш ҳуқуқи берилган, яъни ҳар бир 
ўқитувчи фани ва мавзусининг характериадан келиб чиқиб турлича методларни қўллайди. Таълим 
беришга ўқитувчи томонидан ижодий ёндашиш талабаларга мустаҳкам билим бериш, уларнинг 
журналистик ижод соҳасидаги малака ва кўникмаларини эгаллаш, ижодий қобилиятларини ўстириш, 
билимга қизиқишини оширишга ёрдам беради. 

Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish