# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
65
Ўзбек журналистик таълим тизими илк пайдо бўлган даврларда амалиётда “иш ўрнида
ўрганиш” орқали таълим берилган ва бундай билим олиш технологик ёндашувга яқин туради.
Миллий таълим университет таълимига ўтганидан кейин узоқ йиллар ўқитишда анъанавий
ёндашув етакчилик қилган. Анъанавий ёндашувда ўқитувчи ахборотни гапириб беради, талабалар
нофаол тарзда уни қабул қилишади. Билим тушунчасига хотирада сақланадиган ахборот деб қаралади
ва талабанинг билими берилган саволга ёддан берган жавобига қараб баҳоланади.
Педагогикага оид адабиётларда анъанавий ўқитишнинг одатдаги тавсифи қуйидаги асосий
белгилар билан изоҳланади:
-
янги материалнинг деярли ҳаммаси ўқитувчи томонидан оғзаки баён қилинади;
-
дарслик асосан мустақил иш учун қўлланади;
-
аудитория машғулотлари пайтида дарсликлар айрим ҳолларда педагог тушунтиришларидан
ўқувчилар диққатини бузмаслик мақсадида қўлланилмайди: кўпинча дарсликдан уйда ҳам
фойдаланилмайди, унинг ўрнини дарс пайтида тузилган конспект босади;
-
билимларни текшириш, асосан, машғулот вақтининг сезиларли қисмини эгаллайдиган шахсий
оғзаки сўровлар ҳамда узоқ муддатларда ўтказиладиган назорат ишлари ёрдамида амалга оширилади.
Охирги йилларда объектив тестлар ҳам кенг тарқалди;
-
машғулотлар пайтида аксарият ҳолларда ишнинг фронтал усули қўлланади, мустақил ишнинг
нисбий миқдори жуда кам [13, б. 7].
Анъанавий ёндашувнинг энг катта камчилиги талабаларнинг нофаол бўлишидир. Лекин шунга
қарамай узоқ йиллар давомида амал қилиб келган бундай ёндашувнинг ижобий томонлари ҳам
мавжуд. Агар бундай бўлмаганда, у неча йиллар мобайнида фойдаланилмаган бўлар эди. Узоқ
йиллик назарий ёки амалий тажрибага эга бўлган академиклар, профессорлар ва тажрибали
мутахассисларнинг ўз ҳаётий тажрибалари ва ўзлари яратган назарий қарашларини баён қилишлари
асосида ташкил этилган анъанавий усулдаги маъруза машғулотлари яхши самара бериши мумкин,
лекин семинар ва амалий машғулотларда анъанавий усулни қўллаш самара бермайди.
Сўнгги йилларда журналистика таълимида ўқитишнинг илғор инновацион усулларидан
фойдаланишга кенг амал қилинмоқда. Ҳатто кўп сонли талабалар гуруҳига маърузалар ўтиш чоғида
ҳам профессор-ўқитувчилар тез-тез аудиторияга блиц-сўров, ақлий ҳужум усули билан мурожаат
қилиб турадилар, дарс жараёнида тақдимот, видео материаллардан фойдаланадилар. Ҳаттоки
кўргазмали материалларни тушунтириш чоғида ҳам талабалар томонидан саволлар берилиши, қисқа
муддатли баҳс-мунозаралар ташкил этилиш ҳолатлари ҳам кузатилади.
Умуман олганда, журналистик таълимда хусусий илмий даражада қуйидаги методларни
қўллаш кўп учрамоқда:
1.
Оғзаки баён қилиш.
2.
Тушунтириш ва ҳикоя қилиш.
3.
Суҳбат (давра суҳбати, учрашувлар).
4.
Амалий ишлар (амалий дарслар давомида ва мустақил ишларда).
5.
Талабалар тақдимоти ва “ролли, ўйинли” чиқишлари (маъруза, амалий ва семинар
машғулотларининг барчасида учраб туради).
6.
Лойиҳа технологияси (кўпроқ мустақил ишларда).
7.
Кейс-стадилар ва машқлар.
8.
Экскурсия.
9.
Техник воситалар билан ишлаш (гарчи журналистика факультетларида техник таъминот
яхши бўлмаса-да, компьютер дастурлари, проектор, телевизор орқали намойиш қилиш, мобиль алоқа
воситаларидан фойдаланиб, ахборот материали яратиш, интернет технологияларидан фойдаланиш
ҳоллари кузатилади).
10.
Ўқитишнинг интерфаол технологияларидан фойдаланиш ва бошқалар.
Таъкидлаш керакки, ўқув материалини имкон борича қизиқарли қилинса, у яхшироқ эгалланиб,
талабанинг онгига осон кириб боради, уни амалда қўллаши осон бўлади. Журналистика
факультетларида ҳар бир ўқитувчига ўз услуби ва усулини қўллаш ҳуқуқи берилган, яъни ҳар бир
ўқитувчи фани ва мавзусининг характериадан келиб чиқиб турлича методларни қўллайди. Таълим
беришга ўқитувчи томонидан ижодий ёндашиш талабаларга мустаҳкам билим бериш, уларнинг
журналистик ижод соҳасидаги малака ва кўникмаларини эгаллаш, ижодий қобилиятларини ўстириш,
билимга қизиқишини оширишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: