# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
64
Мавжуд илмий ва амалий тажрибани таҳлил қилишда тизимли ёндашувдан фойдаланиш
мумкин ва бунда далиллар ва кутилаётган хулосаларнинг ишончлилиги таъминланган бўлади.
Тизимлилик - бу амалий фаолиятни таҳлил қилишда илмий услубнинг муҳим афзаллиги бўлиб,
бу фаолият айниқса параллел ўқув жараёни билан бирлаштирилган бўлса, яхши самара беради.
Рус олими В.В. Краевский томонидан ишлаб чиқилган, педагогик фан ва амалиёт ўртасидаги
боғлиқлик концепциясида таълим мазмунини жамиятнинг таълим тизимига қўядиган талаблари
модели сифатида кўриб чиқилади [5, с. 67], унга кўра журналистларни ўқитишнинг замонавий
моделини шакллантиришга ахборот макони ва замонавий медиа саноатида юз бераётган ўзгаришлар
бевосита таъсир кўрсатади.
Тизимли ёндашув – турли хил элементлар, жараёнлар, ҳаракатларнинг бошқариладиган
комбинациясини ўз ичига оладиган яхлит ёндашув. Шу нуқтаи назардан, журналистика таълимининг
мустақил таркибий қисмларини ўзаро боғлиқлик ва ривожланиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш,
журналистика таълимининг интегратив ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш муҳимдир. Бу эса
журналистика таълими йўналишини, унинг смарадорлик даражасини белгилаб беради. Айниқса,
соҳада ижтимоий-маданий қадриятларни ўз ичига олган билимларнинг таркибий элементларини
ажратиб кўрсатиш имконини берадиган социал-маданий ёндашув замонавий шароитда журналистлар
таълими смарадорлигида алоҳида ўрин тутади. Журналистика таълими тизимида уни амалга
оширишнинг мумкин бўлган вариантлари ҳақида доимий равишда мунозаралар олиб борилмоқда.
Профессор Р.Самаров ёзади: “Тизимлар турли белгилари асосида техник, иқтисодий, маданий,
казуал, мураккаб, гипермураккаб каби турларга ажратилиши мумкин. Педагогик фаолиятда тизимли
таҳлилни амалга оширишда биринчи навбатда педагогик ёки илмий муаммо тўғри танланиши лозим.
Иккинчи навбатда, таҳлил методлари ўринли (мақсадли) танланиши лозим, иложи борижа ўлчов
бирлигига эга бўлган методлардан фойдаланиш лозим. Сўнгра жамланган маълумотларни
алоқадорлиги ва дахлдорлиги бўйича гуруҳларга ажратиб, тизим фаолиятига салбий таъсир
кўрсатадиган омилни (бунда, тизим ости ҳам намоён бўлиши мумкин) белгилаб, уни
фаолиятмандлигини таъминлаш лозим бўлади. Шу сабабли, тингловчиларга тизимли таҳлил ва қарор
қабул қилиш асосларига доир бўлган вазиятли машқларни бажариш, педагогик вазиятларни
моделлаштириш, педагогик жараёнларнинг кечишини диагностикасини бажариш ҳамда прогнозини
амалга ошириш орқали шахсий педагогик тактни танлаш (эгаллаш) имонини бериши нафақат
педагогик фаолиятни, балки педагогик тизимнинг такомиллашуви учун хизмат қилади” [8, б. 5].
Ушбу иқтибосдан маълум бўладики, тизим турли элементлардан, таркибий қисмлардан ташкил
топади. Тизим фаолияти самарадорлиги уни ташкил этувчи ҳар бир элементга, шунингдек, ҳар бир
элементлар бир-бирига узвий боғлиқ бўлади. Журналистик таълим жараёнинини тизим сифатида
олсак, уни ташкил этувчи элемeнтлар қуйидагилар бўлади:
1)
ўқитувчи;
2)
талаба (таълим олувчи);
3)
ўқув мақсади;
4)
кутилаётган натижа;
5)
таълим мазмуни;
6)
таълим методи;
7)
таълим шакли;
8)
таълим воситалари;
9)
назорат ва баҳолаш.
Журналистик таълим жараёнинини режалаштириш ва лойиҳалаштиришда ушбу таркибий
қисмлардан бирортаси нотўғри танланган бўлса ёки эътиборсиз қолдирилса, тизим кутилганидек
ишламайди, таълим жараёни олдига қўйилган мақсадга тўлиқ эришилмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: