# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
62
3.
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари қатори журналистик таълим берадиган
ўқув даргоҳлари ҳам жаҳоннинг нуфузли университетлари қаторидан ўрин олишни мақсад қилган
экан, соҳанинг ҳар жиҳатдан ривожи бевосита фан ва таълимдаги янгиланишлар, ихтироларга йўл
очиш билан бошланади.
Бу ва шунга ўхшаш омиллардан келиб чиқиб, бугун журналистик таълимнинг методологик
асосларини чуқурлаштириш муҳим масаладир. Зеро, мазкур соҳалардаги тараққиёт кўп жиҳатдан
педагогик тадқиқотлар натижасига, тармоқдаги педагогик фаолият ва фаннинг ривожланиш
даражасига ҳам узвий боғлиқдир.
Ушбу тадқиқот журналистикани ўқитиш методологиясини аниқлаш бўйича дастлабки
қадамлардандир.
Асосий қисм.
Методология - (юнонча – методлар ҳақида таълимот) ижодий жараён сифатида
илмий билиш йўллари ва воситаларининг, илмий тадқиқот қонуниятларининг, уларни таққослаш ва
тизимлаштириш замирида юзага келган. Демак, методология илмий билиш фаолиялининг моҳиятини
йўллари ва воситаларининг назарий муаммоларини, шунингдек, ижтимоий жараён сифатида илмий
тадқиқот қонуниятларини ўрганади [1, б. 34].
Методология (“метод” ва “логия” сўзларидан) — тадқиқотчининг назарий ва амалий
фаолиятини ташкил этиш, тиклаш тамойиллари ва усуллари тизими ҳамда бундай тизим ҳақидаги
таълимот. Методология методлар ҳақидаги таълимот ёки ялпи-умумий билиш методи, деб ҳам
таърифланади. Методология методларга ва умуман, воқеликка қандай ёндашиш йўлини ўргатади
[15].
Психолог С.Л.Рубинштейн “Катта назариялар саволлари, бу иш билан бирга катта
аҳамиятга эга бўлган амалий саволлар ҳамдир. Йирик назарий муаммоларни ҳақиқатан кўриш
бу уларнинг ҳаётнинг аниқ масалалари билан муносабатда кўриш демакдир” [10, б. 3] деб ёзади.
“Методология” мураккаб тушунча бўлиб, турли адабиётларда турлича талқин қилинади. Мазкур
атама кенг маънода – “фан методологияси” шаклида қўлланилиб, барча фанлар учун илмий
билишнинг фалсафий таянчи ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, методология фан сифатида
объектив борлиқни билиш ҳақида таълимот (назария)дир. Тор маънода эса аниқ илмий фанлар (шу
жумладан, педагогика) учун илмий билиш назариясини англатади” [1, б. 34].
Ушбу таърифлардан маълум бўладики, журналистик таълим методологияси, бир томондан,
фалсафадаги умумий илмий билиш методологиясига, иккинчи томондан, педагогика фанларининг
методологияси ва методикасига, учинчи томондан, журналистика ва журналистик тадқиқотлар
методологиясига асосланади.
Журналистика таълими методологияси умумий методологияга таянган ҳолда:
1. Унинг талабларини журналистик таълим объекти ташкил этадиган ҳодиса ва жараёнларни
ўрганишга татбиқ этади;
2. Ўрганилаётган жараёнлар қонуниятларининг ўзига хосликлари билан боғлиқ ҳолда ўзида
билишнинг аниқ илмий методлари ҳақидаги назарияни акс эттиради.
Дастлаб педагогик тадқиқотларнинг назарий ва амалий аҳамияти, методологик тавсифи билан
боғлиқ бўлган қуйидаги муаммоларга тўхталиб ўтамиз:
- журналистиканинг назарий тадқиқотлари самарадорлигини ошириш;
- фан ютуқларини таълим жараёнига татбиқ этиш муаммоларини ўрганиш;
- шу давргача журалистикада қўлга киритилган педагогик тажрибани ўрганиш ва ютуқларидан
фойдаланиш;
- педагогик тажриба-синов турлари ва методикасини аниқлаш;
- таълим жараёнларида ижодий фикрлаш, АКТдан фойдаланиш, талабаларнинг сиёсий,
иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фанлардан билим ва кўникмаларини шакллантиришнинг
методологик асослари ва аҳамиятини ўрганиш;
- журналистик таълимни миллий ва умуминсоний тажрибалар асосида ривожлантиришнинг
методологик жиҳатларини тадқиқ этиш ва бошқалар.
Олима Шермуҳамедова методологияни таснифлашда иерархик нуқтаи назардан унинг уч
даражасини ажратиб кўрсатади ва уларга қуйидагича тавсиф беради:
-
фалсафий даража;
-
умумилмий даража;
-
хусусий илмий даража.
Методологиянинг фалсафий даражаси гноцеология (эпистемиология, билиш назарияси, билиш
ҳақидаги таълимот) муаммоларига яқин. Методологиянинг умумилмий даражаси алоҳида илмий
билим билан фалсафий билимнинг ўзига хос синтезидир. Методологиянинг алоҳида илмий даражаси
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |