# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
63
эса ўз навбатида, умумилмий методология билан тегишли хусусий фан билимлар тизимининг синтези
демакдир (масалан, “физика методологияси”, “кимё методологияси”, “экологиянинг методологик
муаммолари”, “тилшуносликнинг методологик муаммолари” тушунчалари илмий муомалага
киритилади) ” [14, б. 211– 212].
“Журналистик таълим методологияси” тушунчаси замирида, албатта, бу ўринда икки фан –
педагогика ва журналистика фанларининг методологик муаммолари бирлашади.
“Таъкидлаш жоизки, журналистика иқтисод, сиёсат ва бизнес соҳалари орқали кириб келди.
Журналистика тарих, социология, ҳуқуқ каби фанлар воситасида мустаҳкамланди. Бу жараёнлар
ҳозиргача амалга ошириладиган ҳаракатларнинг келажаги борлигини ва бу соҳанинг назарий
билимлари жамият ҳаётига қандай ёндашиш лозимлигини башорат қилиб берганди” [3, б. 24].
Журналистик педагогика фанининг предмети - журналистика ва оммавий коммуникация
соҳаларини ўқитишнинг, таълим-тарбиянинг замонавий қонуниятлари, мазмуни, усуллари,
воситалари билан, шунингдек, журналистик ижод маҳорати сирлари билан булғуси журналистларни,
мутахассисларни қуроллантириш.
Фан методологияси хусусида гап кетганда ўзбек олимларидан З.К.Исмаилова, Р.С.Мусаев,
А.А.Шоюсуповалар педагогика фaни амалиётида анъанавий, тизимли ва технологик ёндашувларни
ажратиб таҳлил қилишади [13, б. 5].
Биз педагогик фанлар методологиясидаги [6, с. 61] фалсафий, умумий илмий, хусусий илмий ва
технологик даражаларни таҳлил қилиш орқали журналистик таълим тизимига методологик
ёндашувни тавсифлашга ҳаракат қиламиз.
Методологиянинг фалсафий даражаси
билим, тушунтириш, ўзаро таъсир ва умумий фан
принциплари, ёндашувлари ва усулларидан иборат бўлиб, бутун методологик билимларнинг асосини
ташкил этади, воқеликни англаш ва ўзгартириш жараёнига ёндашувларини белгилаб беради.
“Фалсафа фанга маълум тушунчалар асосида таърифланувчи энг муҳим тамойилларни беради.
Мазкур тамойиллар фанда умумий қоидалар, универсал нормалар, талаблар шаклида реал фаолият
кўрсатади. Мазкур умимий қоидалар, универсал норма ва талабларни билиш субъекти ўз тадқиқотида
амалга ошириши лозим (методологик жиҳат)” [14, б. 300].
Инсон ижтимоий муносабатларнинг объекти ва субъекти сифатида тан олинганида, диалектик
ёндашувга таянилади. Унинг ривожланиши ташқи шароитлар ва инсоннинг табиий яратилиши билан
белгиланади. Шахсни ривожлантиришда тарихий хусусиятга эга бўлган мураккаб ижтимоий жараён –
таълим етакчи роль ўйнайди. Шахс эса фаолият жараёнида ўзини намоён қилади ва шаклланади.
Шахс ва инсон фаолияти бирдамликда ривожланади.
Худди шундай ёндашувлар В. И. Загвязинский, И. Н. Емельянова [4, с. 220-258] ва бошқа
олимларнинг тадқиқот ва асарларида ёритилган, уларнинг шахсий таълим методологияси тузилиши,
унинг даражалари ва ёндашувлари ҳақидаги қарашлари, замонавий шароитда ўқув жараёнига
бевосита жалб қилинган ўқувчилар нуқтаи назаридан улар кўпроқ аҳамиятга эга - “ўқув жараёнида уч
томонлама фаоллик кузатилади: талаба фаоллиги, ўқитувчи фаоллиги, улар ўртасида яратилган муҳит
фаоллиги” [2, с. 89].
Ҳозирги замон фалсафий-методологик адабиётларида методнинг самарадорлик, ишончлилик,
аниқлик, изчиллик сингари хусусиятлари бўлиши қайд этилади. Ҳар қандай илмий методнинг ўзига
хос белгилари жумласига асосан объективлик, эвристиклик, зарурийлик, муайянлик ва бошқалар
киртилади. Фалсафий методлар тадқиқотнинг энг умумий қоидаларини, унинг бош стратегиясини
белгилайди. Аммо улар махсус методлар ўрнини боса олмайди, тадқиқот учун умумий қўллманма
вазифасини бажара олади.
Фалсафий-методологик тамойиллар ҳал қилувчи мезон – амалиёт вазифасини бажармайди,
лекин уни тўлдиради. Олима Н.Шермуҳамедова таъкидлашича, тадқиқотчи диалектиканинг
объективлик, ҳар томонламалик, муайянлик, тарихийлик ва бошқа тамойилларини бузган бўлса,
бундай “асос”да чиқарилган хулосалар ҳақиқий бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳеч қандай
амалиётнинг кераги йўқ [14, б. 304].
Do'stlaringiz bilan baham: |