Таянч сўз ва тушунчалар: ирода, илк ўспирин, гармонизация, мотивация, тренинг, фаолият, эмоционал
ҳолат, ўз-ўзини бошқариш, респондент
В данной статье представлены информации о программе психокоррекции волевых качеств, ее целях,
задачах, принципах реализации. Также изучена уровень эффективности данной программы и апробирована в
исследованиях, направленных на преодоление негативных привычек у ранних подростков, подавление и
восстановление социально-неприемлемого поведения, формирование новых производных волевых качеств в их
поведении. Результаты были проанализированы на основе статистических критериев. Представлены научные
выводы и рекомендации для обеспечения эффективности мер по психокоррекции волевых качеств.
Ключевые слова и понятия: воля, раннее юношество, гармонизация, мотивация, тренинг, мотивация,
эмоциональная намерение саморегуляция респондент.
Annotation: In this article informed about the psycho-correction instructions of willful qualities, its aims, tasks,
acting trends. Also, it was given account of instructions were learned, abolishing negative habits of pree-teen pupils,
braking social nonsensical character, reconstructing, forming of new results of willful qualities. The resuts were
analyzed with statistical criterias. It was presented the scientific summaries and recommendations of action results on
psycho-correction of willful qualities.
Key words and concepts: will, preteens, gormonization, motivation, trening, activities, emotional condition, self
behaviour, participants.
Ҳозирги кунда психология соҳаларида сабаб ва оқибат алоқадорлиги қонуниятларига асосланган
ҳолда тадқиқотчи олимлар томонидан инсоннинг эмоционал, когнитив, мотивацион ва фаолият соҳасига
таъсир қилувчи замонавий (стандартлаштирилган ёки эркин) услубдаги психокоррекцион дастурлар
яратилмоқда [4]. Улар ўзининг тузилиши, иш шакли, техникасига кўра турлича мазмунда ишлаб
чиқилган бўлиб, психологларнинг мижоз билан ишлаш, мижоз тараққиётини оптималлаштириш ва
гармонизациялаш, онгига фаол таъсир кўрсатиш, эмоционал ҳолатини меъёрлаштириш каби қатор
ишларида самарали татбиқ этилмоқда. Коррекцион дастурлар вазифаси, мазмуни, тузилишига кўра бир-
биридан ўзаро тафовутлансада, бироқ барча коррекцион ишларнинг туб моҳиятида ягона эзгу мақсад
мужассамлигини пайқаш мумкин, у ҳам бўлса, инсонни ёш, жинс, субъектив хулқ хусусиятларини
ҳисобга олиб, шахсига хос ресурсларни фаоллаштириш, уни ижтимоий ахлоқий меъёрларга мос келувчи
ҳолатга олиб келиш, ривожланишдаги оғишларни тўғирлаш ва камолатга интилувчи шахсни таркиб
топтиришдир. Чунончи, ёшларни Ватанимизнинг барқарор тараққиётига ҳисса қўшадиган баркамол
шахс - комил инсон этиб тарбиялаш мамлакатимизнинг биз олимлар, педагог-психологлар олдига
қуйган муҳим талабларидан биридир. Зеро, мамлакатимиз президенти асарларида ҳам Ватан равнақи,
эркин ва фаровон ҳаёт кафолати, бир сўз билан айтганда, юрт келажаги, барча – барчаси бугунги кун
ёшларининг эгаллаётган билими, онг-у шуурига боғлиқлиги бот-бот таъкидланади [2].
Қуйида эффективлиги таҳлил этилаётган иродавий сифатларни психокоррекциялаш дастури ҳам
айнан ана шу мақсад ва ғояларга уйғун, дастур тузишнинг муайян мезон, талаб ва тамойилларига
асосланиб ишлаб чиқилган ҳамда дастурнинг асосий мақсади этиб ижтимоий номаъқул феъл-атворли,
яъни, журъатсиз, ўзини назорат қила билмайдиган, қатъиятсиз, лоқайд, ўз ишига масъулиятсиз
ўспиринларни аниқлаш, улардаги бундай салбий одатларни тормозлаш, бартараф этиш ва қайта қуриш,
улар табиатида иродавий сифатларнинг янги ҳосилаларини шакллантириш каби вазифаларни амалга
ошириш белгиланган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, психология фани соҳаларида мавжуд
психокоррекцион ишлар орасидан иродавий сифатларни психокоррекциялашга доир дастурларни топиш
мушкул [2].
Иродавий сифатларни психокоррекциялаш дастурини тузишда қатор ҳолатларга эътибор
қаратилди. Дастлаб дастурининг тамойиллари белгилаб олинди. Улар қуйидагича:
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |